Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яна бозор ёнди
Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган “Изза” қурилиш бозорида 21-февраль куни ёнғин содир бўлди.
Маълумотларга кўра, соат 05:09 да Қувонч 2-тор кўчасидаги бозорда эшик ром маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига 05:17 да етиб бориб, ёнғинни 05:38 да қуршаб олган ва 06:00 да тўлиқ ўчирган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода кучли шамол коррупцияни фош этган бўлиши мумкин
Бухорода 20 февраль куни кечки пайт кузатилган кучли шамол оқибатида 3 қаватли уй томининг 60 квадрат метр тунука қопламаси қулаб тушди.
Ҳодиса “Ф.Хўжаев” Маҳалла Фуқаролар йиғинида “Афросиёб” кўчасида содир бўлган. Аҳолига зарар етмаган, талафотлар вилоят Фавқулодда Вазирлик Бошқармаси ёнгин-қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.
Ҳолат ҳақида Ўзгидромет маълум қилган.

👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда онасидан воз кечилган митти макакага нима бўлди?
Punch the macaque — 2025 йил июлда Токйо яқинидаги ҳайвонот боғида дунёга келган митти макака. У атиги 500 грамм вазнда туғилган.
Туғруқдан сўнг онаси уни қабул қилмайди. Шундан кейин миттивой ходимлар парваришига ўтади.
Мутахассислар унга турли матолар ва буюмлар бериб кўришади. Аммо Панч фақат юмшоқ орангутан ўйинчоғига меҳр қўяди. У ҳозир ҳам ўша ўйинчоғини бағрига босиб, у билан бирга ухлайди.

😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга ипотека субсидияси берилади
Ўзбекистонда олий малака тоифасига эга ва камида 15 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19-февралдаги қарорига кўра, ипотека кредити учун бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ички ишлар ходимлари ваколатидан ошиб кетганми?
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Оқилбек Назруллаев таҳририятимизга мурожаат қилди. Унинг айтишича, ўзи ва поччаси ўртасидаги оилавий можаро жараёнига ички ишлар ходимлари ноқонуний тарзда аралашган.
Мурожаатда қайд этилишича, Навоий вилояти Конимех тумани Қоракарта МФЙ профилактика инспектори Элёрбек Умаров бошқа ҳудуд — Бухоро вилояти Ғиждувон туманига келиб, фуқаронинг мол-мулкларини суд қарориcиз, холислар иштирокисиз, далолатнома расмийлаштирмасдан олиб кетгани айтилмоқда.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

❗️ Савол туғилади:
Ички ишлар ходимлари бошқа ҳудудга бориб, суд қарори ва белгиланган тартиб-таомилларсиз фуқаронинг мол-мулкини олиб кетишга ҳақлими?
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда катта миқдорда ўқ-дори мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.Конимех туманида 1989 йилда туғилган шахсга тегишли автомашина текширилганда 500 дона патрон, уйидан эса яна 600 дона 5,6 мм калибрли патрон мусодара қилинди
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб гумонланувчига қамоқ чораси қўлланилган

АҚШ айрим ўзбекистонликларга виза чекловлари жорий қилди
АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, Ўзбекистонда АҚШга ноқонуний миграцияни била туриб ташкил қилган шахсларга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган.
Чекловлар Ўзбекистондаги икки виза хизматлари компанияси раҳбарлари ва юқори лавозимли ходимларига тааллуқли. Улар АҚШга ноқонуний кўчиб ўтишни режалаштирган шахслар учун махсус саёҳат хизматларини ташкил этгани аниқланган.

👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
162 минг дозалик дорилар мусодара қилинди
Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ва Тошкент шаҳар Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ва Тошкент шаҳар Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касбида хотин-қизлар фаолларидан 100 минг сўмдан пул йиғилгани айтилмоқда
Қашқадарё вилояти Касби туманида текширувчилар учун деб 32 нафар маҳалла хотин-қизлар фаолидан 100 минг сўмдан пул йиғилгани хабар қилинди. Жами 3,2 млн сўм тўпланган.
Фаолларга кўра, пул туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари топшириғи билан йиғилган.
Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланганини ва ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё вилояти Касби туманида текширувчилар учун деб 32 нафар маҳалла хотин-қизлар фаолидан 100 минг сўмдан пул йиғилгани хабар қилинди. Жами 3,2 млн сўм тўпланган.
Фаолларга кўра, пул туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари топшириғи билан йиғилган.
Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланганини ва ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига касб ваучери берилади
Ишсизлар, расмий даромадга эга бўлмаган иш қидирувчилар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари учун касб ва хорижий тилларга оқиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади.
Ваучер олиш учун бандлик бўлимлари, маҳалла ҳоким ёрдамчилари ёки эcосйс.меҳнат.уз платформаси орқали мурожаат қилинади. Баҳолашдан отган фуқаролар 1 маротаба бепул оқиш имконига эга бўлади.

👍4
⚡️Сурхондарёда таълим соҳасидаги икки раҳбар қўлга олинган. Улардан бири 5 кун аввал вазирликда иш бошлаганди – EFFECT.UZ манбаси
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев пора олишда гумонланмоқда. Effect.uz манбасига кўра, у Жарқўрғонда амалга оширилган “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида боғчаларга компьютер ва бошқа жиҳозлар етказиб бериш билан боғлиқ тендер жараёнларида тадбиркордан пора олгани аниқланган.
Текширувга кўра, 2025–2026 йиллар давомида ушбу мансабдор воситачилар орқали тадбиркорлардан бир неча бор пул талаб қилган. Жумладан, 3 200 ва 5 000 АҚШ доллари, шунингдек 447 млн сўм ва 120 млн сўм миқдорида маблағлар олингани қайд этилган.
Шунингдек, Ҳ.М билан бирга Термиз шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими собиқ бошлиғи Сирожиддин Рўзиқулов ҳам ушланган. Маълум қилинишича, мансабдорлар 111 200 АҚШ доллари ҳамда 567 млн сўмни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а, б, в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ҳ.М 17 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримованинг тегишли буйруғига асосан, вазирлик ҳузуридаги Мактабгача таълим тизими фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Унинг ўрнига 19 февраль куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Бекзод Тошпўлатов иш бошлаган. Сирожиддин Рўзиқулов эса 2025 йил 9 октябрь куни ишдан тантанали равишда кузатилган.
Ҳудди шу (17 февраль) куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири кейинчалик ПА раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.

👍3😢3
1 соат ва 1 кунда қанча электр ва пул кетади?
💰 (1 кВт = 600 сўм)
📺 Телевизор (LED)
— 1 соат: 0.1 кВт → 60 сўм
— 1 кун (24 соат ишласа): 2.4 кВт → 1 440 сўм
🔥 Аристон (сув иситгич)
— 1 соат: 1.5–2 кВт → 900–1 200 сўм
— 1 кун: 36–48 кВт → 21 600–28 800 сўм
❄️ Кондиционер (12 лик)
— 1 соат: 1–1.5 кВт → 600–900 сўм
— 1 кун: 24–36 кВт → 14 400–21 600 сўм
💡 Лампочка (LED)
— 1 соат: 0.01 кВт → 6 сўм
— 1 кун: 0.24 кВт → 144 сўм
📱 Телефон зарядкаси
— 1 соат: 0.02 кВт → 12 сўм
— 1 кун: 0.48 кВт → 288 сўм
🧊 Музлатгич (ўртача, А/А+ класс)
— 1 соат: 0.1–0.15 кВт → 60–90 сўм
— 1 кун: 2.4–3.6 кВт → 1 440–2 160 сўм
👉 Энг кўп электр ейдиганлар — аристон, музлатгич ва кондиционер.
👍 Сақлаб қўйинг, ҳаммага фойдали!

😢3🤔2
Ўзбекистонга 422 минг тоннадан зиёд ун импорт қилинган — МСҚ
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан қиймати 124,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 422,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 48,3 минг тоннага ёки 10,3 % га камайган.
2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 399,8 минг тонна;
Россия – 22,1 минг тонна;
Тожикистон – 425 тонна;
АҚШ – 90 тонна;
Қирғизистон – 50 тонна;
Бошқа давлатлар – 71,3 тонна.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги професссионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Супер ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Гана вакили Сена Агбекога қарши рингга кўтарилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг еттинчи раундда Бектемирнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди.

👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда таълим соҳасидаги икки раҳбар қўлга олинган. Улардан бири 5 кун аввал вазирликда иш бошлаганди – EFFECT.UZ манбаси
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев пора олишда гумонланмоқда. Effect.uz манбасига кўра, у Жарқўрғонда амалга оширилган “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида боғчаларга компьютер ва бошқа жиҳозлар етказиб бериш билан боғлиқ тендер жараёнларида тадбиркордан пора олгани аниқланган.
Шунингдек, Ҳ.М билан бирга Термиз шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими собиқ бошлиғи Сирожиддин Рўзиқулов ҳам ушланган. Маълум қилинишича, мансабдорлар 111 200 АҚШ доллари ҳамда 567 млн сўмни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а, б, в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев пора олишда гумонланмоқда. Effect.uz манбасига кўра, у Жарқўрғонда амалга оширилган “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида боғчаларга компьютер ва бошқа жиҳозлар етказиб бериш билан боғлиқ тендер жараёнларида тадбиркордан пора олгани аниқланган.
Шунингдек, Ҳ.М билан бирга Термиз шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими собиқ бошлиғи Сирожиддин Рўзиқулов ҳам ушланган. Маълум қилинишича, мансабдорлар 111 200 АҚШ доллари ҳамда 567 млн сўмни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а, б, в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢3🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Миллий боғ ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесилмоқда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербоевнинг маълум қилишича, Миллий боғ ҳудудининг бир қисми ўраб олинган ва ерлар Озарбайжон давлатидан бўлган инвесторларга берилган.…
Ҳорижий компания Ўзбекистон табиатига 350 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди
Кеча Тошкентнинг “Миллий боғ” ҳиёбони ҳудуди ёнидаги “PD ESTATES” МЧЖ ҳорижий корхонасига берилган ер майдонида мораторий талабларига зид равишда 12 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб қўпориб ташланган.
Экология қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 351 млн 230 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Зарар миқдори кўплиги сабабли тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий бахо бериш учун прокуратура органларига юборилган.

👍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиқинди хизмати учун тўлов кўрсатилган хизматга қараб ундирилади
Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун тўлов энди амалга оширилган хизмат ҳажми ва сифатига қараб ундирилади.
Ҳар ой санитария корхоналари фаолияти баҳоланиб, тоифаларга ажратилади. Баҳолаш натижалари тўлов миқдорига таъсир қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун тўлов энди амалга оширилган хизмат ҳажми ва сифатига қараб ундирилади.
Ҳар ой санитария корхоналари фаолияти баҳоланиб, тоифаларга ажратилади. Баҳолаш натижалари тўлов миқдорига таъсир қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂3🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Сурхондарёда таълим соҳасидаги икки раҳбар қўлга олинган. Улардан бири 5 кун аввал вазирликда иш бошлаганди – EFFECT.UZ манбаси Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев пора олишда гумонланмоқда. Effect.uz манбасига…
111 минг долларлик таълим занжири: Калаванинг учи қаерга бориб тақалади?
ОблОНО мудирининг 110 минг доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида жамоатчилик хабардор бўлди. Қайси вилоят эканлиги ҳам сир эмас.
Қўшимча маълумотларга кўра, 111 минг доллардан ташқари қарийб 600 млн сўм ҳам олингани айтилмоқда. Шу ўринда қатор саволлар туғилади:
РайОНО мудирларидан қанча миқдорда пора олинган?
Ўқитувчилардан 1 млн сўмдан маблағ йиғиб, ҳоким ўринбосарига бериш ҳақидаги кўрсатмани ким берган?
Ҳоким ўринбосари ушбу маблағларни кимга етказиши лозим бўлган?
Жами 150 минг доллар “тепа”га кимга тақдим этилиши керак эди?
“Менинг мактабим” лойиҳаси бўйича протоколни ким имзолаган?
“Таъминотчи” қай тартибда ва ким томонидан тайинланган?
Вилоят бўйича аутсорсинг хизмати билан қайси ташкилот шуғулланган ва қандай тарзда ғолиб бўлган?
Маблағ билан боғлиқ барча ҳолатлар прокуратура, тегишли департамент ҳамда ДХХ томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, таълим соҳасига триллионлаб сўм зарар етказганларга нисбатан қатъий чора кўрилади, деган умиддамиз.
Калаванинг энг учигача чиқиб бориладими ёки ярим йўлда “отбой” бўлиб кетадими — буни вақт кўрсатади.
Рустам Тоғаев

👍32🤔4