EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу мени пулим эмас” — Баҳодир Абдуллаев марҳума Ширин Абдуллаева номидан эҳсон қилди

Миллионер Баҳодир Абдуллаев вафот этган қизи Ширин Абдуллаева номидан юрак жарроҳлилига муҳтож болалар оиласига моддий ёрдам берди.

Тадбиркорнинг айтишича, ушбу ҳайрия пуллари Ширин Абдуллаевага тегишли, марҳума  тириклик вақтида жамғариб қўйган пуллар айни вақтда кимгадур умид бағишлади.

“Биз Шириннинг ҳайрия ишларини давом эттиришни ният қилдик!

Шириннинг жамғариб қўйган маблағларини  юрак жарроҳлилига муҳтож болажонлар ҳаражати учун топширдик.

Ширин номидан берилган бу ҳадя кимгадир ҳаёт  бағишласа унинг хам руҳи шод бўлади деган умиддамиз”, деб ёзди Абдуллаев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥4🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепадаги “Изза” бозорида ёнғин содир бўлди

21 февраль куни соат 05:09 да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Қувонч 2-тор кўчасида жойлашган “Изза” қурилиш бозори ҳудудида эшик-ром маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:17 да етиб борган. Ёнғин соат 05:38 да қуршаб олинган ва соат 06:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Миллий боғ ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербоевнинг маълум қилишича, Миллий боғ ҳудудининг бир қисми ўраб олинган ва ерлар Озарбайжон давлатидан бўлган инвесторларга берилган. Инвесторлар эса қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний равишда кесиб, қурилиш ишларини олиб бормоқда.
😢12👍6🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яна бозор ёнди

Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган “Изза” қурилиш бозорида 21-февраль куни ёнғин содир бўлди.

Маълумотларга кўра, соат 05:09 да Қувонч 2-тор кўчасидаги бозорда эшик ром маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига 05:17 да етиб бориб, ёнғинни 05:38 да қуршаб олган ва 06:00 да тўлиқ ўчирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода кучли шамол коррупцияни фош этган бўлиши мумкин

Бухорода 20 февраль куни кечки пайт кузатилган кучли шамол оқибатида 3 қаватли уй томининг 60 квадрат метр тунука қопламаси қулаб тушди.

Ҳодиса “Ф.Хўжаев” Маҳалла Фуқаролар йиғинида “Афросиёб” кўчасида содир бўлган. Аҳолига зарар етмаган, талафотлар вилоят Фавқулодда Вазирлик Бошқармаси ёнгин-қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.
Ҳолат ҳақида Ўзгидромет маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда онасидан воз кечилган митти макакага нима бўлди?

Punch the macaque — 2025 йил июлда Токйо яқинидаги ҳайвонот боғида дунёга келган митти макака. У атиги 500 грамм вазнда туғилган.
Туғруқдан сўнг онаси уни қабул қилмайди. Шундан кейин миттивой ходимлар парваришига ўтади.

Мутахассислар унга турли матолар ва буюмлар бериб кўришади. Аммо Панч фақат юмшоқ орангутан ўйинчоғига меҳр қўяди. У ҳозир ҳам ўша ўйинчоғини бағрига босиб, у билан бирга ухлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга ипотека субсидияси берилади

Ўзбекистонда олий малака тоифасига эга ва камида 15 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19-февралдаги қарорига кўра, ипотека кредити учун бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ички ишлар ходимлари ваколатидан ошиб кетганми?

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Оқилбек Назруллаев таҳририятимизга мурожаат қилди. Унинг айтишича, ўзи ва поччаси ўртасидаги оилавий можаро жараёнига ички ишлар ходимлари ноқонуний тарзда аралашган.

Мурожаатда қайд этилишича, Навоий вилояти Конимех тумани Қоракарта МФЙ профилактика инспектори Элёрбек Умаров бошқа ҳудуд — Бухоро вилояти Ғиждувон туманига келиб, фуқаронинг мол-мулкларини суд қарориcиз, холислар иштирокисиз, далолатнома расмийлаштирмасдан олиб кетгани айтилмоқда.

❗️ Савол туғилади:
Ички ишлар ходимлари бошқа ҳудудга бориб, суд қарори ва белгиланган тартиб-таомилларсиз фуқаронинг мол-мулкини олиб кетишга ҳақлими?


👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда катта миқдорда ўқ-дори мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.Конимех туманида 1989 йилда туғилган шахсга тегишли автомашина текширилганда 500 дона патрон, уйидан эса яна 600 дона 5,6 мм калибрли патрон мусодара қилинди

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб гумонланувчига қамоқ чораси қўлланилган


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ айрим ўзбекистонликларга виза чекловлари жорий қилди

АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, Ўзбекистонда АҚШга ноқонуний миграцияни била туриб ташкил қилган шахсларга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган.

Чекловлар Ўзбекистондаги икки виза хизматлари компанияси раҳбарлари ва юқори лавозимли ходимларига тааллуқли. Улар АҚШга ноқонуний кўчиб ўтишни режалаштирган шахслар учун махсус саёҳат хизматларини ташкил этгани аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
162 минг дозалик дорилар мусодара қилинди

Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ва Тошкент шаҳар Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касбида хотин-қизлар фаолларидан 100 минг сўмдан пул йиғилгани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Касби туманида текширувчилар учун деб 32 нафар маҳалла хотин-қизлар фаолидан 100 минг сўмдан пул йиғилгани хабар қилинди. Жами 3,2 млн сўм тўпланган.

Фаолларга кўра, пул туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари топшириғи билан йиғилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланганини ва ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига касб ваучери берилади

Ишсизлар, расмий даромадга эга бўлмаган иш қидирувчилар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари учун касб ва хорижий тилларга оқиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади.

Ваучер олиш учун бандлик бўлимлари, маҳалла ҳоким ёрдамчилари ёки эcосйс.меҳнат.уз платформаси орқали мурожаат қилинади. Баҳолашдан отган фуқаролар 1 маротаба бепул оқиш имконига эга бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
⚡️Сурхондарёда таълим соҳасидаги икки раҳбар қўлга олинган. Улардан бири 5 кун аввал вазирликда иш бошлаганди – EFFECT.UZ манбаси

Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев пора олишда гумонланмоқда. Effect.uz манбасига кўра, у Жарқўрғонда амалга оширилган “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида боғчаларга компьютер ва бошқа жиҳозлар етказиб бериш билан боғлиқ тендер жараёнларида тадбиркордан пора олгани аниқланган.

Текширувга кўра, 2025–2026 йиллар давомида ушбу мансабдор воситачилар орқали тадбиркорлардан бир неча бор пул талаб қилган. Жумладан, 3 200 ва 5 000 АҚШ доллари, шунингдек 447 млн сўм ва 120 млн сўм миқдорида маблағлар олингани қайд этилган.

Шунингдек, Ҳ.М билан бирга Термиз шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими собиқ бошлиғи Сирожиддин Рўзиқулов ҳам ушланган. Маълум қилинишича, мансабдорлар 111 200 АҚШ доллари ҳамда 567 млн сўмни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а, б, в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ҳ.М 17 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримованинг тегишли буйруғига асосан, вазирлик ҳузуридаги Мактабгача таълим тизими фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Унинг ўрнига 19 февраль куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Бекзод Тошпўлатов иш бошлаган. Сирожиддин Рўзиқулов эса 2025 йил 9 октябрь куни ишдан тантанали равишда кузатилган.

Ҳудди шу (17 февраль) куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири кейинчалик ПА раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢3
1 соат ва 1 кунда қанча электр ва пул кетади?

💰 (1 кВт = 600 сўм)

📺 Телевизор (LED)

— 1 соат: 0.1 кВт → 60 сўм
— 1 кун (24 соат ишласа): 2.4 кВт → 1 440 сўм

🔥 Аристон (сув иситгич)

— 1 соат: 1.5–2 кВт → 900–1 200 сўм

— 1 кун: 36–48 кВт → 21 600–28 800 сўм

❄️ Кондиционер (12 лик)

— 1 соат: 1–1.5 кВт → 600–900 сўм

— 1 кун: 24–36 кВт → 14 400–21 600 сўм

💡 Лампочка (LED)

— 1 соат: 0.01 кВт → 6 сўм
— 1 кун: 0.24 кВт → 144 сўм

📱 Телефон зарядкаси

— 1 соат: 0.02 кВт → 12 сўм
— 1 кун: 0.48 кВт → 288 сўм

🧊 Музлатгич (ўртача, А/А+ класс)

— 1 соат: 0.1–0.15 кВт → 60–90 сўм

— 1 кун: 2.4–3.6 кВт → 1 440–2 160 сўм

👉 Энг кўп электр ейдиганлар — аристон, музлатгич ва кондиционер.

👍 Сақлаб қўйинг, ҳаммага фойдали!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2
Ўзбекистонга 422 минг тоннадан зиёд ун импорт қилинганМСҚ

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан қиймати 124,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 422,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 48,3 минг тоннага ёки 10,3 % га камайган.

2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон – 399,8 минг тонна;

Россия – 22,1 минг тонна;

Тожикистон – 425 тонна;

АҚШ – 90 тонна;

Қирғизистон – 50 тонна;

Бошқа давлатлар – 71,3 тонна.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги професссионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Супер ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Гана вакили Сена Агбекога қарши рингга кўтарилди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг еттинчи раундда Бектемирнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21