EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда дамасдаги аёллардан наркотик моддалар топилди

Наманган тумани “Равнақ” Маҳалла Фуқаролар йиғинида ҳаракатланаётган Дамас автомобилдаги йўловчи аёллар ёнидан 2 дона қора селлофан пакетга ўралган 6 бўлак, оғирлиги 627 гр гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантлар учун янги чекловлар таклиф қилинмоқда.

Давлат думасидаги “A Just Russia – For Truth” фракцияси раҳбари Сергей Миронов ижтимоий нафақаларни фақат 20 йилдан бери Россия фуқароси бўлган шахсларга беришни таклиф қилди.

Унинг айтишича, яқинда болали оилалар учун ягона нафақа олишда камида 5 йил яшаш талаби жорий этилган. Энди эса нафақалар, имтиёзлар, оналик капитали ва уй-жой субсидияларини олиш учун 20 йиллик фуқаролик сензи киритиш таклиф этилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Боботоғ миллий табиат боғида Қизил китобдаги ҳайвонни овлаган браконьер ушланди Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Боботоғ миллий табиат боғининг Говургон бўлими, 3-айланма 3-квартал ҳудудида браконьер қўлга олинди. Effect.uz манбасига кўра, Қизил китобга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Қизил китобга киритилган «Бухоро тоғ қўйи» овлангани тасдиқланди

Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан навбатдаги тезкор рейд тадбирида «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида фуқаро Т.И. ўзига тегишли ов қуроли билан Қизил китобга киритилган бир бош «Бухоро тоғ қўйи»ни ноқонуний равишда овлаганлиги маълум бўлди.

Натижада «Ов қилиш ва ов хўжаликлари тўғрисида»ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузилганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида, ВМнинг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сонли қарори иловасига кўра, ҳайвонот дунёсига 412 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар нима дейди?

Жамоамиз билан
“Одамларнинг сиз ҳақингиздаги фикри қанчалик муҳим?”
деган савол остида ижтимоий сўровнома ўтказдик.

Кимдир учун жамоатчилик фикри — муҳим.
Кимдир учун эса бу шунчаки таъсир қилмайдиган гаплар.

Хўш, сиз қайси тоифадасиз?

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Куала-Лумпур аэропортида 250 дан ортиқ ўзбекистонлик йўловчи 16 соатдан бери қолиб кетди Kuala Lumpur International Airportда Uzbekistan Airwaysнинг HY-554 рейси йўловчилари 16 соатдан ортиқ вақтдан бери учишни кутиб қолмоқда. Йўловчиларнинг маълум қилишича…
Йўловчилар манзилга соғ-омон етказилган – «Uzbekistan Airways» Малайзияда кечиккан рейс бўйича маълумот берди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет нашрларида муайян рейс билан боғлиқ ҳолат юзасидан турли маълумотлар эълон қилинди.

«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматованинг EFFECT.UZ’га тақдим этган маълумотига кўра, юзага келган техник ҳолат бартараф этилган ва рейс муваффақиятли амалга оширилган. Йўловчилар белгиланган манзилга соғ-омон етказилган.

Компания таъкидлашича, техник масалаларни ҳал этиш ва парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли мутахассислар томонидан зарур чоралар кўрилган.

Кутиш жараёнида йўловчилар амалдаги авиация қоидаларига мувофиқ меҳмонхонага жойлаштирилган ҳамда иссиқ овқат ва бошқа зарур хизматлар билан таъминланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Умид чироғи” тарбияланувчилари ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 08:30 ларда Наманган вилояти Норин туманида “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетаётган транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Афсуски, улардан бири  2015 йилда туғилган бола оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.

Қолган 5 нафар болага туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жарқўрғон “зам” ҳокими ва Чуст тумани ҳоким ёрдамчиси ҳибсга олинди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари  ҳокимлик захирасида бўлган 9 гектар ер майдонини Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинлари экиш учун 4 ой муддатга ижарага бериш эвазига 90 млн сўм талаб қилган.

Талаб қилинган суммадае жорий йилнинг январь ойида 30 млн сўм олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилади.

Ушбу тадбирда у қолган 60 млн сўмни Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Наманган вилояти Чуст туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 2022 йилда “Садача” кичик саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотих қисмини ҳокимиятдаги танишлари орқали 1982 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Аммо, ҳоким ёрдамчиси олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг иккита вилоятида сезилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 18:09 да Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади.

Сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 246 км.

Қашқадарё вилоятида 2 балл, 464 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 608 км жанубий-шарқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Арслон Эшмуродов Судьялар олий кенгашига матбуот котиби бўлди

Президентнинг 2025 йил 29 августдаги ПҚ-263-сон қарорига мувофиқ, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан келишилган ҳолда  Судьялар олий кенгашининг матбуот котиби лавозимига Арслон Эшмуродов  тайинланди.

Тайинловга қадар Эшмуродов  Одил судлов академияси муассислигидаги “Одиллик мезони” илмий-амалий, ҳуқуқий журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё: Қизириқда ишламай қолган иссиқхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

Effect.uz мухбирлари воқеа жойида бўлиб турибди. Ёнғин тезлик билан ўчирилган.
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчилар манзилга соғ-омон етказилди – Uzbekistan Airways Малайзиядаги кечиккан рейс юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган компания маълум қилишича, Малайзиядаги рейсда юзага келган техник ҳолат бартараф этилган ва парвоз муваффақиятли якунланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонхонада ҳамкасбини ёстиқ билан бўғишга уринган эркак қамалди

Тошкентдаги  Роҳат меҳмонхонасида 25 ёшли банк ходими ҳамкасби билан овқатланиш таклифини рад қилгани учун унга шаҳвоний шилқимлик қилган ва ёстиқ билан бўғишга уринган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷‍♂1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу мени пулим эмас” — Баҳодир Абдуллаев марҳума Ширин Абдуллаева номидан эҳсон қилди

Миллионер Баҳодир Абдуллаев вафот этган қизи Ширин Абдуллаева номидан юрак жарроҳлилига муҳтож болалар оиласига моддий ёрдам берди.

Тадбиркорнинг айтишича, ушбу ҳайрия пуллари Ширин Абдуллаевага тегишли, марҳума  тириклик вақтида жамғариб қўйган пуллар айни вақтда кимгадур умид бағишлади.

“Биз Шириннинг ҳайрия ишларини давом эттиришни ният қилдик!

Шириннинг жамғариб қўйган маблағларини  юрак жарроҳлилига муҳтож болажонлар ҳаражати учун топширдик.

Ширин номидан берилган бу ҳадя кимгадир ҳаёт  бағишласа унинг хам руҳи шод бўлади деган умиддамиз”, деб ёзди Абдуллаев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥4🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепадаги “Изза” бозорида ёнғин содир бўлди

21 февраль куни соат 05:09 да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Қувонч 2-тор кўчасида жойлашган “Изза” қурилиш бозори ҳудудида эшик-ром маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:17 да етиб борган. Ёнғин соат 05:38 да қуршаб олинган ва соат 06:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Миллий боғ ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербоевнинг маълум қилишича, Миллий боғ ҳудудининг бир қисми ўраб олинган ва ерлар Озарбайжон давлатидан бўлган инвесторларга берилган. Инвесторлар эса қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний равишда кесиб, қурилиш ишларини олиб бормоқда.
😢12👍6🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яна бозор ёнди

Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган “Изза” қурилиш бозорида 21-февраль куни ёнғин содир бўлди.

Маълумотларга кўра, соат 05:09 да Қувонч 2-тор кўчасидаги бозорда эшик ром маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига 05:17 да етиб бориб, ёнғинни 05:38 да қуршаб олган ва 06:00 да тўлиқ ўчирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода кучли шамол коррупцияни фош этган бўлиши мумкин

Бухорода 20 февраль куни кечки пайт кузатилган кучли шамол оқибатида 3 қаватли уй томининг 60 квадрат метр тунука қопламаси қулаб тушди.

Ҳодиса “Ф.Хўжаев” Маҳалла Фуқаролар йиғинида “Афросиёб” кўчасида содир бўлган. Аҳолига зарар етмаган, талафотлар вилоят Фавқулодда Вазирлик Бошқармаси ёнгин-қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.
Ҳолат ҳақида Ўзгидромет маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда онасидан воз кечилган митти макакага нима бўлди?

Punch the macaque — 2025 йил июлда Токйо яқинидаги ҳайвонот боғида дунёга келган митти макака. У атиги 500 грамм вазнда туғилган.
Туғруқдан сўнг онаси уни қабул қилмайди. Шундан кейин миттивой ходимлар парваришига ўтади.

Мутахассислар унга турли матолар ва буюмлар бериб кўришади. Аммо Панч фақат юмшоқ орангутан ўйинчоғига меҳр қўяди. У ҳозир ҳам ўша ўйинчоғини бағрига босиб, у билан бирга ухлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга ипотека субсидияси берилади

Ўзбекистонда олий малака тоифасига эга ва камида 15 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19-февралдаги қарорига кўра, ипотека кредити учун бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1