Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.
Йиғилишда Ғазо секторини қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёрлигини қайд этди.
Тадбирда бошқа хорижий мамлакатларнинг давлат, ҳукумат ва ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар.
Йиғилиш якунида Тинчлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Бизнинг учрашувимиз халқаро бирдамлик, тинчликсеварлик ва Яқин Шарқдаги вазиятни яхшилашга бўлган умумий интилишимизнинг ёрқин ифодасидир.
Биз Янги Ғазони – иқтисодиёти фаровон, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларига эга бўлган минтақани барпо этиш учун ушбу тарихий имкониятдан фойдаланишимиз зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда бошқа хорижий мамлакатларнинг давлат, ҳукумат ва ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар.
Йиғилиш якунида Тинчлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥26🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Яйлов ерлари ҳақиқий чорвадорга берилсин” — Узунлик фермер нимадан норози? Сурхондарё вилоятида яйлов ерлари кластердан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тасарруфига ўтказилгандан сўнг “ҳўл-у қуруқ тенг ёняпти”. Яъни қўмита томонидан ўтказилган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда чорвадорлар ўртасидаги зиддият яна авж олиши мумкин. Ким қаерга ва қандай эътибор бериши керак?
Ўзбекистонда совуқ кунлар ҳам ортда қолди аксар ҳудудларда бодом куртак очиб гуллади, дала-даштда ҳам иш қизғин кетмоқда яйлов ерлари эса ўз бағрига минглаб қўй-қўзиларни чорламоқда.
Лекин Сурхондарёда қизғин мавсум олдидан чорвадорлар ўртасида зиддиятли вазият юзага келди.
Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 сентябрь куни имзолаган ПФ–6059-сонли фармонига асосан яйлов ерлари кластер назоратида бўлган.
Табиийки ўша вақтда кластер фермерларга ижара шартномаси асосида ерга эгалик қилиш таклифи билан чиққан, бироқ фермерлар шартнома қилишдан бўйин товлаган.
Натижада бўш қолган ерлардан унумли фойдаланиш мақсадида кластер янги тадбиркорларга ерларни ижара шартномаси асосида ажратиб берган.
Чорвачилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар кластер ажратиб берган яйлов ерларидан 3 йил давомида фойдаланишган (солиқларини тўлаган ҳолда) лекин 2025 йил 30 январь куни ушбу ерлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тасарруфига ўтказилгандан сўнг вазият чигаллашиб кетган.
Кластернинг ерга эгалик қилиш ваколати тугатилиб, қўмита назоратига ўтгач бизга мурожаат қилган чорвадорлар Сурхондарё вилояти ветеринария қўмитаси билан 10 йиллик шартнома тузишган.
Барчаси изида кетаётган бир вақтда қўмитадан келган Фарҳод Оқбоев исмли мансабдор шахс вазиятни мутлақ ўзгартириб юборган.

“Фарҳод Оқбоев вазиятни ўрганмай, туман ветеринария бўлими билан тил бириктириб, бўш бланкаларга мажбурий тарзда муҳрлатди.
Булар бизнинг шартномамиз устига, янги шартнома имзолаб биз эгаллаб турган ерларни чорваси йўқ “эски” фермерларга бериб, бизни ерларимиздан маҳрум қилмоқчи.
Туман ҳокимияти эса бизнинг вилоят ветеринария қўмитаси билан тузган шартномамиз ҳокимият рўйхатида йўқлигини важ қилиб, бизни рўйхатга олмаяпти” – дейди тадбиркорлардан бири.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жапаров коррупцияга қарши янги чекловларни имзолади
Қирғизистонда давлат хизматчиларига хорижий банкларда ҳисоб рақамлари очиш тақиқланди.Тегишли қонун мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан имзоланди. Янги ҳужжатга мувофиқ, амалдорларга қариндошлари бизнесига кўмаклашиш, протокол қийматидан ортиқ совға ва мукофотлар қабул қилиш қатъиян ман этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистонда давлат хизматчиларига хорижий банкларда ҳисоб рақамлари очиш тақиқланди.Тегишли қонун мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан имзоланди. Янги ҳужжатга мувофиқ, амалдорларга қариндошлари бизнесига кўмаклашиш, протокол қийматидан ортиқ совға ва мукофотлар қабул қилиш қатъиян ман этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хакерлар нишонидаги Ўзбекистон. Янги киберхавф чиндан хавфми?
15 миллион ўзбекнинг шахсий маълумотлари Darknetʼга сиздирилганлиги тўғрисидаги хабар 2026 йилнинг энг шов-шувли ва ваҳимали хабари бўлди десак муболаға бўлмайди.
Ушбу мавзу тренддан қолган бўлса-да Effect.uz ушбу мавзуга ўзгача ёндашган ҳолда таҳлилий видеолавҳа тайёрлади.
Умид қиламизки, ушбу видео 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кузатувчиларимиз учун фойдали бўлади, зеро кибер гигиена давр талабидир.
👉 https://youtu.be/yyRImkqN3Es

🔥5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйда яшовчи мулкдорлар диққатига
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси огоҳлантиради: Амалдаги қонунчиликка кўра, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланишдаги ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб, турли қурилмалар барпо этиш қатъий тақиқланади.
Бундай ҳаракатлар уй атрофидаги йўлаклар ва муҳандислик инфратузилмасининг бузилишига, аҳоли учун ҳаракатланиш эркинлиги ҳамда хавфсизликка таҳдид юзага келишига сабаб бўлади. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда — тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув техникаларининг ҳудудга кириб келишини қийинлаштиради.

💠Қоидабузарлик бартараф этилмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 159-моддасига мувофиқ:
🔹жисмоний шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари,
🔹 мансабдор шахсларга — 100 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Ғазони тиклашда фаол иштирок этади
Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.Йиғилишда Ғазо секторидаги вазият, ҳудудни қайта тиклаш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Ғазода турар жой бинолари, болалар боғчалари, мактаб ва шифохоналар қуриш орқали тиклаш ишларига амалий ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

👍58🔥14😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда дамасдаги аёллардан наркотик моддалар топилди
Наманган тумани “Равнақ” Маҳалла Фуқаролар йиғинида ҳаракатланаётган Дамас автомобилдаги йўловчи аёллар ёнидан 2 дона қора селлофан пакетга ўралган 6 бўлак, оғирлиги 627 гр гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган тумани “Равнақ” Маҳалла Фуқаролар йиғинида ҳаракатланаётган Дамас автомобилдаги йўловчи аёллар ёнидан 2 дона қора селлофан пакетга ўралган 6 бўлак, оғирлиги 627 гр гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантлар учун янги чекловлар таклиф қилинмоқда.
Давлат думасидаги “A Just Russia – For Truth” фракцияси раҳбари Сергей Миронов ижтимоий нафақаларни фақат 20 йилдан бери Россия фуқароси бўлган шахсларга беришни таклиф қилди.
Унинг айтишича, яқинда болали оилалар учун ягона нафақа олишда камида 5 йил яшаш талаби жорий этилган. Энди эса нафақалар, имтиёзлар, оналик капитали ва уй-жой субсидияларини олиш учун 20 йиллик фуқаролик сензи киритиш таклиф этилмоқда.

🤷♂1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Боботоғ миллий табиат боғида Қизил китобдаги ҳайвонни овлаган браконьер ушланди Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Боботоғ миллий табиат боғининг Говургон бўлими, 3-айланма 3-квартал ҳудудида браконьер қўлга олинди. Effect.uz манбасига кўра, Қизил китобга…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Қизил китобга киритилган «Бухоро тоғ қўйи» овлангани тасдиқланди
Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан навбатдаги тезкор рейд тадбирида «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида фуқаро Т.И. ўзига тегишли ов қуроли билан Қизил китобга киритилган бир бош «Бухоро тоғ қўйи»ни ноқонуний равишда овлаганлиги маълум бўлди.
Натижада «Ов қилиш ва ов хўжаликлари тўғрисида»ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида, ВМнинг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сонли қарори иловасига кўра, ҳайвонот дунёсига 412 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Одамлар нима дейди?
Жамоамиз билан
“Одамларнинг сиз ҳақингиздаги фикри қанчалик муҳим?”
деган савол остида ижтимоий сўровнома ўтказдик.
Кимдир учун жамоатчилик фикри — муҳим.
Кимдир учун эса бу шунчаки таъсир қилмайдиган гаплар.
Хўш, сиз қайси тоифадасиз?
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Куала-Лумпур аэропортида 250 дан ортиқ ўзбекистонлик йўловчи 16 соатдан бери қолиб кетди Kuala Lumpur International Airportда Uzbekistan Airwaysнинг HY-554 рейси йўловчилари 16 соатдан ортиқ вақтдан бери учишни кутиб қолмоқда. Йўловчиларнинг маълум қилишича…
Йўловчилар манзилга соғ-омон етказилган – «Uzbekistan Airways» Малайзияда кечиккан рейс бўйича маълумот берди
Ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет нашрларида муайян рейс билан боғлиқ ҳолат юзасидан турли маълумотлар эълон қилинди.
«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматованинг EFFECT.UZ’га тақдим этган маълумотига кўра, юзага келган техник ҳолат бартараф этилган ва рейс муваффақиятли амалга оширилган. Йўловчилар белгиланган манзилга соғ-омон етказилган.
Компания таъкидлашича, техник масалаларни ҳал этиш ва парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли мутахассислар томонидан зарур чоралар кўрилган.
Кутиш жараёнида йўловчилар амалдаги авиация қоидаларига мувофиқ меҳмонхонага жойлаштирилган ҳамда иссиқ овқат ва бошқа зарур хизматлар билан таъминланган.

😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Умид чироғи” тарбияланувчилари ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 08:30 ларда Наманган вилояти Норин туманида “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетаётган транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Афсуски, улардан бири 2015 йилда туғилган бола оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.
Қолган 5 нафар болага туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни пайтда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жарқўрғон “зам” ҳокими ва Чуст тумани ҳоким ёрдамчиси ҳибсга олинди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари ҳокимлик захирасида бўлган 9 гектар ер майдонини Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинлари экиш учун 4 ой муддатга ижарага бериш эвазига 90 млн сўм талаб қилган.
Талаб қилинган суммадае жорий йилнинг январь ойида 30 млн сўм олган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилади.
Ушбу тадбирда у қолган 60 млн сўмни Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Наманган вилояти Чуст туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 2022 йилда “Садача” кичик саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотих қисмини ҳокимиятдаги танишлари орқали 1982 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо, ҳоким ёрдамчиси олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2🤔1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг иккита вилоятида сезилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 18:09 да Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади.
Сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 246 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 464 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 608 км жанубий-шарқда.

👍1🤔1
Арслон Эшмуродов Судьялар олий кенгашига матбуот котиби бўлди
Президентнинг 2025 йил 29 августдаги ПҚ-263-сон қарорига мувофиқ, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгашининг матбуот котиби лавозимига Арслон Эшмуродов тайинланди.
Тайинловга қадар Эшмуродов Одил судлов академияси муассислигидаги “Одиллик мезони” илмий-амалий, ҳуқуқий журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият юритган.

👍3👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё: Қизириқда ишламай қолган иссиқхоналардан бирида ёнғин содир бўлди
Effect.uz мухбирлари воқеа жойида бўлиб турибди. Ёнғин тезлик билан ўчирилган.

😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчилар манзилга соғ-омон етказилди – Uzbekistan Airways Малайзиядаги кечиккан рейс юзасидан изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган компания маълум қилишича, Малайзиядаги рейсда юзага келган техник ҳолат бартараф этилган ва парвоз муваффақиятли якунланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган компания маълум қилишича, Малайзиядаги рейсда юзага келган техник ҳолат бартараф этилган ва парвоз муваффақиятли якунланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонхонада ҳамкасбини ёстиқ билан бўғишга уринган эркак қамалди
Тошкентдаги Роҳат меҳмонхонасида 25 ёшли банк ходими ҳамкасби билан овқатланиш таклифини рад қилгани учун унга шаҳвоний шилқимлик қилган ва ёстиқ билан бўғишга уринган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдаги Роҳат меҳмонхонасида 25 ёшли банк ходими ҳамкасби билан овқатланиш таклифини рад қилгани учун унга шаҳвоний шилқимлик қилган ва ёстиқ билан бўғишга уринган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷♂1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу мени пулим эмас” — Баҳодир Абдуллаев марҳума Ширин Абдуллаева номидан эҳсон қилди
Миллионер Баҳодир Абдуллаев вафот этган қизи Ширин Абдуллаева номидан юрак жарроҳлилига муҳтож болалар оиласига моддий ёрдам берди.
Тадбиркорнинг айтишича, ушбу ҳайрия пуллари Ширин Абдуллаевага тегишли, марҳума тириклик вақтида жамғариб қўйган пуллар айни вақтда кимгадур умид бағишлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллионер Баҳодир Абдуллаев вафот этган қизи Ширин Абдуллаева номидан юрак жарроҳлилига муҳтож болалар оиласига моддий ёрдам берди.
Тадбиркорнинг айтишича, ушбу ҳайрия пуллари Ширин Абдуллаевага тегишли, марҳума тириклик вақтида жамғариб қўйган пуллар айни вақтда кимгадур умид бағишлади.
“Биз Шириннинг ҳайрия ишларини давом эттиришни ният қилдик!
Шириннинг жамғариб қўйган маблағларини юрак жарроҳлилига муҳтож болажонлар ҳаражати учун топширдик.
Ширин номидан берилган бу ҳадя кимгадир ҳаёт бағишласа унинг хам руҳи шод бўлади деган умиддамиз”, деб ёзди Абдуллаев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥4🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепадаги “Изза” бозорида ёнғин содир бўлди
21 февраль куни соат 05:09 да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Қувонч 2-тор кўчасида жойлашган “Изза” қурилиш бозори ҳудудида эшик-ром маҳсулотлари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 05:17 да етиб борган. Ёнғин соат 05:38 да қуршаб олинган ва соат 06:00 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🤔2