EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигида янги босқич: муҳим битимлар имзоланди

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимлар тўплами имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи ўзгача кутиб олинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка бўлган ташрифи муносабати билан махсус акция ўтказилди.

Унда LED экранлар ўрнатилган машиналар Таймс-сквер бўйлаб ҳаракатланиб, ўзбек спортчиларининг ютуқлари ҳамда миллий спортга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ресторанда ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган, таъмирда бўлган собиқ “Мушки анбар” ресторанида 19 февраль куни соат 01:03 да ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шaҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қутқарувчилар ҳодиса жойига 01:10 да етиб борди. Ёнғин 01:44 да қуршаб олинган ва 01:57 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 ёшли ўзбек йигити Украинадаги урушда ҳалок бўлди. Марҳумнинг жасади моргда сақланмоқда

Шартнома асосида Россия номидан Украинага урушга кетган ўзбекистонлик йигит жанг майдонида ҳалок бўлди.

Шахси сир сақланишни истаган мурожаатчини Effect.uz’га маълум қилишича, марҳум Маткаримов Омонбой Ғофуржон ўғли 2002 йил Хоразм вилоятида  туғилган.

У аслида Россияга ишлаш мақсадида борган, лекин номаълум сабабларга кўра у ердан шартнома асосида Украинага урушга кетган.

2025 йил октябр ойида йигит граната портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

Таҳририятимизга ҳабар берган мурожаатчи айни вақтда йигитнинг оила аъзоларини излашга ёрдам сўрамоқда.

Ҳамюртимизнинг жасади ҳали ҳам Украинадаги моргда сақланмоқда.

Оила азоларига жасадни олиб кетиши учун Россия товон пули тўлаб беришини маьлум қилмоқда.

Марҳумнинг яқинлари ушбу видеони кўргач биз билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишини сўраймиз

Тел: +998 90 905 33 32

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида 19–20 ёшли наркосавдогарлар 15 йилга қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, 19 ва 20 ёшли шахслар 60 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, Узун туманида 2005 ва 2006 йилларда туғилган фуқаролар Тожикистондан 20 кг 374 г афюн ва 41 кг 668 г “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кирayotgan вақтда ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Magnus Aircraft Zrt. бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашди.

Музокаралар давомида компания томонидан ишлаб чиқарилаётган Magnus Fusion 212 русумли самолётларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти муҳокама қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegramда янги функция жорий этилади

“Beta Info” хабарига кўра, Telegramда шахсий ёзишмалардаги хабарларни нусхалашни чеклаш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирда бундай функция фақат каналларда мавжуд. Яқин орада у шахсий чатларда ҳам ишлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди

“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига  20 миллион сўм сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.

Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан  ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1😢1
Навоийда Рамазон ойи учун ярмарка ташкил этилди

“Саховат бозори” МЧЖ тасарруфидаги навбатдаги савдо маскани — 10-кичик туман деҳқон бозори ҳудудида ҳам Рамазон ойи муносабати билан кенг турдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси йўлга қўйилди.

Мазкур савдо ярмаркасида ҳам аҳоли учун кундалик эҳтиёжда талаб этиладиган маҳсулотлар ҳамда бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархларига нисбатан анча арзон ва ҳамёнбоп нархларда тақдим этилмоқда.

Рамазон ойи арафасида ташкил этилаётган бундай савдо ярмаркалари аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, дастурхонлар баракасини янада ошириш ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев — менинг дўстим” — Трамп

АҚШ президенти Тинчлик кенгашининг биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида эътироф этди:

“Шавкат Мирзиёев — менинг дўстим, мамлакатингизда ишлар зўр кетяпти, сиз зўр кетяпсиз!”


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥15👎4🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўта оғир жиноятлар очиқроқ кўриб чиқилади

Эндиликда ўта оғир жиноят ишларини жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқиш амалиёти аввал Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
473 млн сўмлик ноқонуний электрдан фойдаланишга чек қўйилди

Ўзэнергоинспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Пастдарғом туманидаги МЧЖга қарашли бинода электр қурилмалари тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Alp" тоғлари ҳудудида кучли қор кўчкиси чанғичиларни босиб қолди.

Ҳодиса 17 февраль, сешанба куни Kurmayor  курорти яқинида, Italiya ҳудудида рўй берган.Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ушбу ҳодисада ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Сурхондарёда яна яйлов можароси: Қоғозда бор амалда йўқ – EFFECT UZ суриштируви Effect.uz'га Сурхондарё вилоятидан келиб тушган мурожаат яйлов ерларини тақсимлаш жараёнида қонун устуворлиги қай даражада таъминланаётгани ҳақидаги жиддий саволларни кун тартибига…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Яйлов ерлари ҳақиқий чорвадорга берилсин” — Узунлик фермер нимадан норози?

Сурхондарё вилоятида яйлов ерлари кластердан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тасарруфига ўтказилгандан сўнг “ҳўл-у қуруқ тенг ёняпти”. Яъни қўмита томонидан ўтказилган мониторинг ишларидан кейин ҳақиқий чорвадор “кўча”да қолиб, чорваси йўқ ёки кам бўлган “ишбилармон”га гектар-гектар ерлар тортиқ қилинаётгани жамоатчилик орасида шубҳа уйғотмоқда.

Таҳририятимизга мурожаат қилган узунлик чорвадор 30 йилдан буён чорвачилик йўналишида фаолият олиб боради, 700 бош қўйи бор.

Шу пайтгача кластер билан шартнома асосида яйлов ерларини ижарага олиб ишлатиб келган, аммо яйлов ерлари қўмита тасарруфига ўтказилгандан кейин, у ишлатиб келган яйлов ерлари бошқа бировга берилган.

“Аксарият фермерларда 500 гектар яйлов ери бор, лекин уларнинг чорваси меникидан кам. Биз оилавий чорвачилик билан шуғулланамиз, имкон бўлса, менга 200-250 гектар яйлов ери ажратилса, бу йўналишни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшиб, камида йилига 2 тонна гўшт маҳсулотларини етказиб бераман”, - дейди у.


👉 https://youtu.be/eqLuv5Oa55c

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори. Минглаб оилаларга бир марталик пул ёрдами берилади

Эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг 67-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 800 млрд маблағлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилади.

1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам қуйидаги оилаларга берилади:

- Ижтимоий реестрдаги Давлат таъминотидаги оила 215 мингта

- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги 13 мингта шахсга

- етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган 9 минг та оилаларга

500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам қуйидаги оилаларга берилади:

Ижтимоий реестрдаги камбағал оила тоифадаги 421 мингта

Реестрга кирмаган, бироқ, “маҳалла еттилиги”томонидан эҳтиёжманд деб топилган 43 минг оилага.

Шунингдек, ижтимоий реестрда турган 6 минг нафар бемор фуқаронинг даволаниши ва зарур операция харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

2026-йил 1 мартга қадар АТ “Халқ банки” моддий ёрдам олувчи фуқароларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥16😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда Ғазо секторини қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёрлигини қайд этди.

“Бизнинг учрашувимиз халқаро бирдамлик, тинчликсеварлик ва Яқин Шарқдаги вазиятни яхшилашга бўлган умумий интилишимизнинг ёрқин ифодасидир.

Биз Янги Ғазони – иқтисодиёти фаровон, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларига эга бўлган минтақани барпо этиш учун ушбу тарихий имкониятдан фойдаланишимиз зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.


Тадбирда бошқа хорижий мамлакатларнинг давлат, ҳукумат ва ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар.

Йиғилиш якунида Тинчлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥26🤔1😢1