Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда янги босқич: Қудратхўжаев шахсий қабуллар орқали ишни бошлади
18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабул ўтказди. Унда турли масалалар юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаев аввал Фавқулотда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган бўлиб, 28 январь куни ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍11🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокуратураси гаров ва зарар сифатида тўланган пулларини ҳали ҳам қайтармаяптими? Муаммо илдизи нимада ва прокуратура фойда олувчи ташкилотга айланмаганми?
Ўтган ҳафта Бухоро вилояти прокуратураси томонидан бир тадбиркорнинг 4 миллиард сўмлик гаров пули қайтарилмаётгани ҳақида пост қолдирган эдик. Афсуски, ушбу мурожаатимизга ҳозирга қадар расмий муносабат билдирилмади.
Мазкур видеода гап битта алоҳида ҳолат ҳақида эмас. Унда умуман олганда, жиноят ишлари доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига миллиардлаб сўм миқдорида олинаётган гаров пуллари, уларнинг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштирилиши ҳамда бу орқали фойда олиниши эҳтимоли ҳақида сўз юритилди.
Гаров пулларининг қайтарилиш механизми, муддатларнинг чўзилиши ва ушбу маблағлар устидан ким ва қандай тартибда тасарруф қилаётгани жамоатчиликни бефарқ қолдирмаслиги керак бўлган масаладир.
💬 Ушбу ҳолат юзасидан фикр ва мулоҳазаларингизни кутамиз.
Бу масала очиқ муҳокама қилиниши ва ҳуқуқий аниқлик киритилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.
Завқиддин Амонов,
Юридик фанлар номзоди. адвокат

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигида янги босқич: муҳим битимлар имзоланди
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимлар тўплами имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимлар тўплами имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи ўзгача кутиб олинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка бўлган ташрифи муносабати билан махсус акция ўтказилди.
Унда LED экранлар ўрнатилган машиналар Таймс-сквер бўйлаб ҳаракатланиб, ўзбек спортчиларининг ютуқлари ҳамда миллий спортга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка бўлган ташрифи муносабати билан махсус акция ўтказилди.
Унда LED экранлар ўрнатилган машиналар Таймс-сквер бўйлаб ҳаракатланиб, ўзбек спортчиларининг ютуқлари ҳамда миллий спортга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ресторанда ёнғин содир бўлди
Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган, таъмирда бўлган собиқ “Мушки анбар” ресторанида 19 февраль куни соат 01:03 да ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шaҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қутқарувчилар ҳодиса жойига 01:10 да етиб борди. Ёнғин 01:44 да қуршаб олинган ва 01:57 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

24 ёшли ўзбек йигити Украинадаги урушда ҳалок бўлди. Марҳумнинг жасади моргда сақланмоқда
Шартнома асосида Россия номидан Украинага урушга кетган ўзбекистонлик йигит жанг майдонида ҳалок бўлди.
Шахси сир сақланишни истаган мурожаатчини Effect.uz’га маълум қилишича, марҳум Маткаримов Омонбой Ғофуржон ўғли 2002 йил Хоразм вилоятида туғилган.
У аслида Россияга ишлаш мақсадида борган, лекин номаълум сабабларга кўра у ердан шартнома асосида Украинага урушга кетган.
2025 йил октябр ойида йигит граната портлаши оқибатида ҳалок бўлган.
Таҳририятимизга ҳабар берган мурожаатчи айни вақтда йигитнинг оила аъзоларини излашга ёрдам сўрамоқда.
Ҳамюртимизнинг жасади ҳали ҳам Украинадаги моргда сақланмоқда.
Оила азоларига жасадни олиб кетиши учун Россия товон пули тўлаб беришини маьлум қилмоқда.
Марҳумнинг яқинлари ушбу видеони кўргач биз билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишини сўраймиз
Тел: +998 90 905 33 32

🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида 19–20 ёшли наркосавдогарлар 15 йилга қамалди
Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, 19 ва 20 ёшли шахслар 60 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, Узун туманида 2005 ва 2006 йилларда туғилган фуқаролар Тожикистондан 20 кг 374 г афюн ва 41 кг 668 г “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кирayotgan вақтда ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, 19 ва 20 ёшли шахслар 60 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари билан қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, Узун туманида 2005 ва 2006 йилларда туғилган фуқаролар Тожикистондан 20 кг 374 г афюн ва 41 кг 668 г “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кирayotgan вақтда ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Magnus Aircraft Zrt. бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашди.
Музокаралар давомида компания томонидан ишлаб чиқарилаётган Magnus Fusion 212 русумли самолётларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Magnus Aircraft Zrt. бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашди.
Музокаралар давомида компания томонидан ишлаб чиқарилаётган Magnus Fusion 212 русумли самолётларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegramда янги функция жорий этилади
“Beta Info” хабарига кўра, Telegramда шахсий ёзишмалардаги хабарларни нусхалашни чеклаш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирда бундай функция фақат каналларда мавжуд. Яқин орада у шахсий чатларда ҳам ишлайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Beta Info” хабарига кўра, Telegramда шахсий ёзишмалардаги хабарларни нусхалашни чеклаш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирда бундай функция фақат каналларда мавжуд. Яқин орада у шахсий чатларда ҳам ишлайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди
“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига 20 миллион сўм сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.
Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

🔥1🤔1😢1
Навоийда Рамазон ойи учун ярмарка ташкил этилди
“Саховат бозори” МЧЖ тасарруфидаги навбатдаги савдо маскани — 10-кичик туман деҳқон бозори ҳудудида ҳам Рамазон ойи муносабати билан кенг турдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси йўлга қўйилди.
Мазкур савдо ярмаркасида ҳам аҳоли учун кундалик эҳтиёжда талаб этиладиган маҳсулотлар ҳамда бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархларига нисбатан анча арзон ва ҳамёнбоп нархларда тақдим этилмоқда.
Рамазон ойи арафасида ташкил этилаётган бундай савдо ярмаркалари аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, дастурхонлар баракасини янада ошириш ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев — менинг дўстим” — Трамп
АҚШ президенти Тинчлик кенгашининг биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида эътироф этди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Тинчлик кенгашининг биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида эътироф этди:
“Шавкат Мирзиёев — менинг дўстим, мамлакатингизда ишлар зўр кетяпти, сиз зўр кетяпсиз!”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥15👎4🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўта оғир жиноятлар очиқроқ кўриб чиқилади
Эндиликда ўта оғир жиноят ишларини жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқиш амалиёти аввал Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида йўлга қўйилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эндиликда ўта оғир жиноят ишларини жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқиш амалиёти аввал Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида йўлга қўйилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
473 млн сўмлик ноқонуний электрдан фойдаланишга чек қўйилди
Ўзэнергоинспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Пастдарғом туманидаги МЧЖга қарашли бинода электр қурилмалари тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзэнергоинспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Пастдарғом туманидаги МЧЖга қарашли бинода электр қурилмалари тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Alp" тоғлари ҳудудида кучли қор кўчкиси чанғичиларни босиб қолди.
Ҳодиса 17 февраль, сешанба куни Kurmayor курорти яқинида, Italiya ҳудудида рўй берган.Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ушбу ҳодисада ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

😢1