Трамп Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 17 февраль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Вашингтон шаҳрида таъсисчи давлатларидан бири Ўзбекистон бўлган Тинчлик кенгашининг биринчи саммити бўлиб ўтади.
Бўлажак ташриф доирасида АҚШ расмийлари билан учрашувлар ва бир қатор ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўтказилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍101🔥15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арипов комада эканлиги айтилган Эмомали Раҳмон билан учрашди
Бош вазир Абдулла Арипов 17 февраль куни Душанбега ташриф давомида комада эканлиги айтилаётган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтган.
Сўнгги кунларда Эмомали Раҳмон соғлиғи ёмонлашгани, хорижда даволанаётгани ёки комада экани ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди.
Бироқ президент соғлиғига оид хабарлар расман тасдиқлангани йўқ.

🔥1
Таровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан қуйида танишинг:
Андижон –– 20:20
Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Қашқадарё –– 20:45
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:00
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги уйлардан бирида содир бўлган ёнғинда она ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди
Тошкент шаҳридаги уйда содир бўлган ёнғин натижасида аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа Шайҳонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида содир бўлган.
Бир фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳридаги уйда содир бўлган ёнғин натижасида аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа Шайҳонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида содир бўлган.
Бир фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида давлат томонидан эҳтиёжмандларга 1 миллион сўмдан берилади
Президент қарорига кўра, муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар жорий этилди.
Нималар назарда тутилган?
Ижтимоий реестрдаги “давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар — 1 миллион сўм бир марталик ёрдам;
“Камбағал оила” тоифасидаги ҳамда маҳалла томонидан қўшимча рўйхатга киритилган оилаларга — 500 минг сўм бир марталик ёрдам;
Шунингдек, 6 минг нафар бемор фуқаронинг даволаниши ва зарур операция харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Бу ёрдамлар аниқ мезонлар асосида, Ижтимоий реестр орқали амалга оширилади.
Мазкур дастур Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳаётга татбиқ этилади.

👍3😢1
Қашқадарёда 1,4 млрд сўмлик табиий газни "ўғирлаган" дан иссиқхона фош этилди
Ўзэнергоинспекция Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида Қашқадарё вилояти Қарши туманида назорат тадбири ўтказилди.
Унда фуқаро С. Э. га қарашли иссиқхонада лойиҳа ва техник ҳужжатларсиз, ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1,4 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

🤔2🔥1
⚡️Сурхондарёда яна яйлов можароси: Қоғозда бор амалда йўқ – EFFECT UZ суриштируви
Effect.uz'га Сурхондарё вилоятидан келиб тушган мурожаат яйлов ерларини тақсимлаш жараёнида қонун устуворлиги қай даражада таъминланаётгани ҳақидаги жиддий саволларни кун тартибига олиб чиқди. Гап 2020 йилда қабул қилинган ПФ–6059-сонли президент фармони доирасида чорвачилик соҳасини кластер асосида ривожлантириш жараёнлари ва унинг амалдаги ижроси атрофида юзага келаётган зиддиятлар ҳақида бормоқда.
Яъни, айрим фермерларга Узун ёки Денов “ҳокимиятининг рўйхатида йўқ” деган асос билан яйлов ери берилмаётгани, лекин ҳатто чорва моллари мавжуд бўлмаганларга эса қўштирноқ ичидаги "ҳалол" мансабдорларнинг совғаси Сурхондарёда Президент фармонига зид ҳаракат деб қабул қилинмоқда.
👉 https://youtu.be/eqLuv5Oa55c

YouTube
СУРХОНДАРЁДА ЯНА ЯЙЛОВ МОЖАРОСИ: ҚОҒОЗДА БОР АМАЛДА ЙЎҚ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногирон ходимга босим?!
Қозоғистонда Burger King билан боғлиқ можаро
Қозоғистонда Burger King тармоғи ходими, ногирон йигит Алибек Каратай билан боғлиқ можаро юзага келди. У 4 йил давомида компанияда ишлаб, мунтазам маош олган, аммо янги минтақавий раҳбар келгандан сўнг босим бўлган ва уни ишдан кетишга ундашган, деб хабар берилди.
Жамоатчилик эътибори ортидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вазиятни назоратга олди, ички текширув бошланди ва раҳбарлардан бири вақтинча четлатилди. Кейин компания Алибек ишдан бўшатилмаганини ва бошқарув қарорига кўра минтақавий менежерлар — Сергей ва Анастасия компаниядан кетганини маълум қилди.
Компания инклюзивлик ва тенг имкониятларга содиқлигини таъкидлади. Мавзуда асосий савол — муаммо бўлмаган бўлса, нега раҳбарлар ишдан олинди? Агар бўлган бўлса, тизим қаерда ишламади? Шунингдек, хорижий менежмент ва маҳаллий кадрлар мувозанати ҳам муҳим масала бўлиб қолмоқда.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 14 марта пичоқ уриб ўлдирди
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 2025 йил кузида содир бўлган оилавий жанжал қотиллик билан якунланган.
Маълум қилинишича, 64 ёшли қайнона ва 25 ёшли келин ўртасида тортишув кучайиб, улар уйда ёлғиз қолган вақтда жанжал давом этган.
Келиннинг кўрсатмаларига кўра, у ўзини ҳимоя қилишга уринган.
Қайнона тўйга ҳамма нарсани келин томон қилиши керак деган.
Суд уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куала-Лумпур аэропортида 250 дан ортиқ ўзбекистонлик йўловчи 16 соатдан бери қолиб кетди
Kuala Lumpur International Airportда Uzbekistan Airwaysнинг HY-554 рейси йўловчилари 16 соатдан ортиқ вақтдан бери учишни кутиб қолмоқда.
Йўловчиларнинг маълум қилишича, рейс техник носозлик сабаб кечиктирилган. Авиакомпания ходимлари самолёт шассиларида муаммо борлигини билдирган. Шунга қарамай, йўловчиларга бошқа самолёт ажратилмаслиги, эҳтиёт қисмлар келтирилишини кутишга тўғри келиши айтилган. Бу жараён 3 кунгача чўзилиши мумкинлиги маълум қилинган.

👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди.
Эндрюс авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Жеймс Хенкинс ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Вашингтондаги қароргоҳда эса АҚШ Президентининг махсус вакили Паоло Замполли томонидан қарши олинди.
Ташриф доирасида Президент Тинчлик кенгаши биринчи саммити ҳамда қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этиши режалаштирилган.

👍48🔥19🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойининг бошланиш санаси малум қилинди
2026 йил 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилди.
Шу асосда 18 февраль ҳижрий 1447 йил Шабон ойининг 30 куни, 19 февраль эса Рамазон ойининг биринчи куни этиб белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йил 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилди.
Шу асосда 18 февраль ҳижрий 1447 йил Шабон ойининг 30 куни, 19 февраль эса Рамазон ойининг биринчи куни этиб белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам пули берилади
Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, «Вақф» хайрия жамоат фондига 800 миллиард сўм ажратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, «Вақф» хайрия жамоат фондига 800 миллиард сўм ажратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Рўза кунларида қилинадиган барча ибодатлар, эзгу ният ва амаллар ижобат бўлсин!” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни муборакбод этиб, ушбу муқаддас кунларда қилинган барча ибодат ва савобли амаллар қабул бўлишини тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни муборакбод этиб, ушбу муқаддас кунларда қилинган барча ибодат ва савобли амаллар қабул бўлишини тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥17🤔1😢1
2025 йилда 65 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Мисрга сафар қилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 65 426 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.
📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат – 59 374 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 5 826 нафар;
даволаниш – 175 нафар;
ўқиш – 21 нафар;
хизмат юзасидан – 30 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 65 426 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 минг нафарга ёки 38,1 фоизга ошган.
саёҳат – 59 374 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 5 826 нафар;
даволаниш – 175 нафар;
ўқиш – 21 нафар;
хизмат юзасидан – 30 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар универcитетга нега киритилмади?
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари форма йўқлиги сабабли дарсга киритилмагани акс этган видео роликлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўзининг Инстаграм саҳифасида расмий муносабат билдирди.
Бугун “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан Effect.uz мухбири Камола Қурбонова ҳолатни ўрганиш мақсадида олийгоҳга борди. Воқеа тафсилотлари, раҳбарият позицияси ҳамда талабалар фикрлари ҳақида видео лавҳада томоша қилинг.
🎥 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизилқум” (U-19) бош мураббийи ҳибсга олинди
“Қизилқум” клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи қинғир иш устида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Қизилқум” U-19 жамоаси бош мураббийи Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирдан жамоанинг асосий таркибига қабул қилиш эвазига 20 миллион сўм сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Кармана туманида тезкор тадбир ўтказган.
Бош мураббий фуқародан талаб қилинган 20 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “v” банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда янги босқич: Қудратхўжаев шахсий қабуллар орқали ишни бошлади
18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабул ўтказди. Унда турли масалалар юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратхўжаев аввал Фавқулотда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган бўлиб, 28 январь куни ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди.

👍11🤔1😢1