Қўқондаги “дом”да газ портлади. Қурбонлар бор
Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 21:18 да Қўқон шаҳри “Муқимий” кўчасидаги кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.
Ёнғин-қутқарувчилар 7 дақиқада етиб бориб, ёнғинни қисқа фурсатда бартараф этди.
Ҳодиса натижасида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш жароҳати олди.
Шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг энг бой одамлари яшайдиган “элитный» жойда қурилаётган кўп қаватли уйлар ваъда қилинган муддатда эгаларига топширилмаяпти экан. Қизиқ: негадир буларни назорат қилиш ва чора кўришга масъул идоралар ҳам жим.
Эслатиб ўтамиз, FDG девелоперлик компанияси қозоғистонлик тадбиркор Шодиевлар оиласига алоқадорлиги айтиб келинади. Бир неча йил муқаддам компания директори сифатида Ойбек Шодиев ўзбек нашрларига реклама роликлари берган.

👎6🤔5😢2
Хилола Умаровага янги лавозимга тайинланди
Хилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.
Бунгача у Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.
Бунгача у Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18🤔8👍3🤷♂2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беш ёшли болага нисбатан куч ишлатган тарбиячига чора кўрилди
Пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи томонидан беш ёшли тарбияланувчига нисбатан куч ишлатилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан чора кўрилиб, тарбиячи 1 миллион 260 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Мазкур воқеа болалар хавфсизлиги ва хусусий таълим муассасаларида назорат масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

👎10🔥2
Навоийда олийгоҳ ҳисобчиси пора билан қўлга тушди
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бош ҳисобчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб қинғир ишга қўл урди.
У университетга жами 448,6 млн. сўмлик ўқув ва лаборатория жиҳозларини етказиб бериш хизматини кўрсатган МЧЖ масъулларидан ушбу ускуналарни етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб бериш эвазига 15 млн. сўм ва 1900 доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ИЖҚК Департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
Таксистларга енгилликлар берилади — Давлат дастури
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчиларига белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма берилади.
Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчиларига белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма берилади.
Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Техникум ўқувчиларига 100 доллардан стипендия тўланади
Ўзбекистонда 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Президент фармонига мувофиқ, 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади.
Улар орқали мактаб ўқувчилари замонавий ва талаб юқори бўлган касбларга йўналтирилади.
Шунингдек, ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш маркази очилиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификатлар бериш тизими жорий этилади.

👎5👍1
Трамп Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 17 февраль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Вашингтон шаҳрида таъсисчи давлатларидан бири Ўзбекистон бўлган Тинчлик кенгашининг биринчи саммити бўлиб ўтади.
Бўлажак ташриф доирасида АҚШ расмийлари билан учрашувлар ва бир қатор ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўтказилади.

👍101🔥15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арипов комада эканлиги айтилган Эмомали Раҳмон билан учрашди
Бош вазир Абдулла Арипов 17 февраль куни Душанбега ташриф давомида комада эканлиги айтилаётган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтган.
Сўнгги кунларда Эмомали Раҳмон соғлиғи ёмонлашгани, хорижда даволанаётгани ёки комада экани ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди.
Бироқ президент соғлиғига оид хабарлар расман тасдиқлангани йўқ.

Таровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан қуйида танишинг:
Андижон –– 20:20
Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Қашқадарё –– 20:45
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:00
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги уйлардан бирида содир бўлган ёнғинда она ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди
Тошкент шаҳридаги уйда содир бўлган ёнғин натижасида аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа Шайҳонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида содир бўлган.
Бир фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳридаги уйда содир бўлган ёнғин натижасида аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа Шайҳонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида содир бўлган.
Бир фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида давлат томонидан эҳтиёжмандларга 1 миллион сўмдан берилади
Президент қарорига кўра, муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар жорий этилди.
Нималар назарда тутилган?
Ижтимоий реестрдаги “давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар — 1 миллион сўм бир марталик ёрдам;
“Камбағал оила” тоифасидаги ҳамда маҳалла томонидан қўшимча рўйхатга киритилган оилаларга — 500 минг сўм бир марталик ёрдам;
Шунингдек, 6 минг нафар бемор фуқаронинг даволаниши ва зарур операция харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Бу ёрдамлар аниқ мезонлар асосида, Ижтимоий реестр орқали амалга оширилади.
Мазкур дастур Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳаётга татбиқ этилади.

👍3😢1
Қашқадарёда 1,4 млрд сўмлик табиий газни "ўғирлаган" дан иссиқхона фош этилди
Ўзэнергоинспекция Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида Қашқадарё вилояти Қарши туманида назорат тадбири ўтказилди.
Унда фуқаро С. Э. га қарашли иссиқхонада лойиҳа ва техник ҳужжатларсиз, ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1,4 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

🤔2🔥1
⚡️Сурхондарёда яна яйлов можароси: Қоғозда бор амалда йўқ – EFFECT UZ суриштируви
Effect.uz'га Сурхондарё вилоятидан келиб тушган мурожаат яйлов ерларини тақсимлаш жараёнида қонун устуворлиги қай даражада таъминланаётгани ҳақидаги жиддий саволларни кун тартибига олиб чиқди. Гап 2020 йилда қабул қилинган ПФ–6059-сонли президент фармони доирасида чорвачилик соҳасини кластер асосида ривожлантириш жараёнлари ва унинг амалдаги ижроси атрофида юзага келаётган зиддиятлар ҳақида бормоқда.
Яъни, айрим фермерларга Узун ёки Денов “ҳокимиятининг рўйхатида йўқ” деган асос билан яйлов ери берилмаётгани, лекин ҳатто чорва моллари мавжуд бўлмаганларга эса қўштирноқ ичидаги "ҳалол" мансабдорларнинг совғаси Сурхондарёда Президент фармонига зид ҳаракат деб қабул қилинмоқда.
👉 https://youtu.be/eqLuv5Oa55c

YouTube
СУРХОНДАРЁДА ЯНА ЯЙЛОВ МОЖАРОСИ: ҚОҒОЗДА БОР АМАЛДА ЙЎҚ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…