EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Роналдо” лақабли киллер ва унинг дўстлари қўлга олинди

Андижон вилоятида “Роналдо” лақабли 42 ёшли жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг шериклари қўлга олинди.

Улар тадбиркорни ўлдириш учун киллер ёллашга уриниб, 1 500 доллар эвазига келишган.

Маблағнинг бир қисми ижрочига олдиндан берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ташкилотчи жиноятни пухта режалаштирган: ижрочини танлаган, кўрсатмалар берган ва бутун жараённи назорат қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Президент “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисини ишдан олди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.

Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.

Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ.

Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥15🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ваҳшиёна ўлдирилган ўзбек аёллари…

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига кўра, 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Сайёра Эргашалиева вафот этган. Марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган.

Тергoв жараёнида гумонланувчилар С.Эргашалиева бўйича кўрсатма бермаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январь куни марҳумалар ва гумонланувчилар Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган ва учрашув давомида можаро юзага келган. Можаро, тахминларга кўра, С. Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти билан боғлиқ бўлган.

23 январь куни гумонланувчилар С.Эргашалиевани пичоқ билан ўлдириб, жасадни ахлат қутисига ташлаган.

Кейинчалик Д. Ҳакимова ҳам шу йўл билан ўлдирилган.

Ҳозирда Истанбул суд-тиббий экспертизаси жасадни қабул қилмаган.

Тергoв ҳаракатлари давом этмоқда.

Гумонланувчилар қўлга олиниб, судга ҳужжатлар тақдим этилган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнефтгаз” ўзбек клубларини молиялаштиришни тўхтатиши мумкин

Янги мавсум олдидан Суперлиганинг  гегемон клублари "Насаф" "Бухоро" ва "Бунёдкор" асосий ҳомийсидан ажралиб қолиши мумкин.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўлланган.

Йўлланган хатда  "Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилган.

Effect.uz мухбири Камола Қурбонова вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби Мўмин Ибодов билан боғланди. 

Ибодов тарқалган хабарлар юзасидан яқин вақт ичида расмий маълумот берилишини ҳозирча унда бу ҳақида етарлича информация йўқлигини айтди.

Ушбу хабар тасдиқланса, бу Суперлига клублари молиявий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Айниқса, янги мавсум стартига 15 кун қолган бир пайтда бундай қарор клублар фаолиятини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда омборда 3 млрд сўмлик дори сақлаган ота-бола қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосини тўхтатди.

Тошкент шаҳрида яшовчи ота ва бола яширин омбор ташкил қилиб, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 87 турдаги, жами 133 минг 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари сақлагани аниқланди.

Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 та банк картаси топилди.

Ҳозирда дори воситалари намуналари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таъзия: Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Миракбар Раҳмонқулов шу йил 11 февраль куни 74 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

«Таниқли давлат ва жамоат арбоби, йирик ҳуқуқшунос олим, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Миракбар Раҳмонқуловнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади», дейилади ҳамдардликда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилшодбек Мусабеков оламдан ўтди

“Дизайн” жамоаси аъзоси, минглаб инсонларга кулги ва яхши кайфият улашган комик-актёр ҳаётдан кўз юмди.

Унинг вафоти ўзбек юмор санъати ва мухлислар учун катта йўқотиш бўлди.

Дилшодбек Мусабеков Андижон вилоятида туғилган.

У ижоддаги фаолиятини турли ҳажвий кўринишлар ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” (ҚВЗ) танловларидан бошлаган, бир қанча фильмларда ҳам роль ижро этган.

Таҳририятимиз марҳумнинг яқинларига сабр тилайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
130 минг евролик олтин ахлат қутисидан топилди!

Sky TG24 хабарига кўра, Италияда ноодатий ҳолат юз берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ёшли мактаб ўқувчиси 23 ёшли йигитдан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ туманидаги 9 сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи қизи ҳомиладор эканлиги ҳақида хабар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Антиквар" машиналар қандай бўлиши керак?

Тартибга кўра, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати (ташқи кўриниши), тузилиши ва асосий агрегатлари сақланиб қолган автомототранспорт воситалари — антиквар автомототранспорт воситалари саналади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчилари бизнес стартап учун 10 миллион сўмгача ишлаб топиши мумкин

Жорий  ўқув йилидан бошлаб 9–11-синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва техникум талабалари учун “Энг яхши стартап ғояси” танлови йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ва эркаклар пенсияга 2 йил олдин чиқиш имкониятига эга

Янги тартибга кўра, иш ўрни қисқартирилган ёки корхона тугатилган ҳолатларда фуқаролар белгиланган муддатдан икки йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида келаси ҳафтадан Рамазон ойи бошланиши муносабати билан ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥11🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда хонадонларни сув босди

Бугун, 14 февраль куни соат 04:53 да Жиззах вилояти, Фориш туманида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида Қизилқум қишлоғидан сел-сувлари оқимлари оқиб ўтиши кузатилган.

Қишлоқнинг “Эрали” кўчасидаги тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларининг ҳовлиси ва томорқаларига сел-сувлари тошиб кирган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ҳафта ичида автокредит ставкасини пасайтириш чоралари кўрилсин — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев  “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов ва Марказий банк раиси Тимур Ишметовга аҳолини маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида бир ҳафта ичида автокредит ставкасини пасайтириш ҳамда ҳажмини ошириш чорасини кўриш бўйича топшириқ берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥4🤔2😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водий йўлида мега-пробка ҳосил бўлди

Ангрен орқали ўтувчи йўлда жуда катта тирбандлик юзага келди.

Наманган, Фарғона ва Андижон томон ҳаракат амалда фалаж ҳолатга келган.

Машиналар километрлаб қатор бўлиб турибди, оқим деярли ҳаракатланмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Бобур – буюк саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси.

Лекин унинг тарих саҳифаларида ҳали ҳам юксак эътироф билан ёзилишига сабаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур инсоний фазилатлар эгаси, маданият, санъат намоёндаси, мумтоз адабиёт вакили, илм-маърифат ҳомийси бўлган.

Инглиз тарихчиси Эдуард Холден: “Бобур феъли-сажиясига кўра Сезарга қараганда севишга арзигуликдир.

Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”, деган эди.


Сана муносабати билан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг нафақат, қалами ўткир, балки, жасорат ва мардликда ҳам юксак бўлгани сунъий интеллект ёрдамида кўрсатилди.

Марказ томонидан бу каби яна қатор медиа контентлар тайёрланиб, аэропорт, метро, поездлардаги экранларда намойиш этиш учун тақдим этилди.

Ҳарбий қисмларнинг маънавий-маърифий ўқувларида ҳам фойдаланилмоқда.

Зеро, буюк саркарданинг Ватан соғинчига тўла қалби, жасоратли юраги, баланд руҳининг давомчиларига айланиш ҳозирги даврда жуда зарурдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Водий йўлида мега-пробка ҳосил бўлди Ангрен орқали ўтувчи йўлда жуда катта тирбандлик юзага келди. Наманган, Фарғона ва Андижон томон ҳаракат амалда фалаж ҳолатга келган. Машиналар километрлаб қатор бўлиб турибди, оқим деярли ҳаракатланмаяпти. Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мега-пробка тезлик билан тарқатилди

Тошкент вилояти ИИББ ижтимоий тармоқларда “Ангрен шаҳрида тирбандлик” сарлавҳаси остида тарқалаётган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, йўлларда мега-пробка ҳосил бўлишига  “Қамчиқ” довонининг автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилгани сабаб бўлган.

Автомобиль йўлида ҳаракат тиклангандан сўнг, А373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг Ангрен шаҳридан ўтган қисмида тирбандлик юзага келган.

Ҳозирги кунда ушбу тирбандлик бартараф қилиниб, автомобиль йўлида ҳаракат барқарорлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда Telegram 7 млн рубл жаримага тортилди

Telegram экстремистик фаолиятга чақирувчи маълумотларни ўчирмагани учун 7 млн рубл жаримага тортилган.

Айни пайтда Москва судларида мессенжерга нисбатан яна 8 та маъмурий иш кўриб чиқилмоқда.

Улар бўйича умумий жарима миқдори 64 млн рублга етиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар баҳор шу бўлар такрор. Тошкент кўчаларида сув тошқини кузатилди

Пойтахтда 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси кучли ёмғирдан сўнг айрим пастқам жойлар ва кўчаларга сув тўпланиб қолган.

Вазиятни бартараф қилиш учун барча ободонлаштириш хизмати ходимлари ва махсус техникалар жалб этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлдаги чуқур окибатида машиналар зарар курди

Ижтимоий тармоқларда йўлдаги битта чуқур сабабли бир нечта автомобиллар балони тешилгани тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Видеода айтилишича, ҳодиса ортидан айрим ҳайдовчилар вақтинча ҳаракатни тўхтатишга мажбур бўлишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3