EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кутилмаган воқеа: Сиёсий тандем парчаландими?

Қирғизистон сиёсий саҳнасида муҳим бурилиш юз берди. Сўнгги йилларда мамлакат сиёсий тизимининг асосий таянчи сифатида кўрилган Жапаров–Ташиев тандеми, афтидан, ўз ниҳоясига етди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди. Бу қарор нафақат Бишкек, балки бутун минтақа учун муайян сигнал сифатида қабул қилинмоқда.

Аслида нима бўлди? Бу оддий кадрлар алмашинувими ёки ҳокимият ичидаги кескин жараёнларнинг ифодасими?


👉 Тўлиқ видео
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўлдирилган Дурдона Ҳакимованинг қотили яна бир аёлни бўлакларга бўлганини тан олди

Истанбулнинг Шишли туманида шафқатсизларча ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова жинояти бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.

“Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм каналинининг маълум қилишича, Гофуржон  Камалходаев исмли қотил, Ўзбекистон фуқароси бўлган яна бир аёл Сайёра Эргашалиевани ҳам бўлакларга бўлиб, Истанбулдаги чиқинди қутиларига ташлаб юборганини тан олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Туркияда ўлдирилган Дурдона Ҳакимованинг қотили яна бир аёлни бўлакларга бўлганини тан олди Истанбулнинг Шишли туманида шафқатсизларча ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова жинояти бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. “Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм…
Қотилик терговида яна бир ҳайратланарли тафсилот маълум бўлди

Сайёра Эргашалиеванинг жасади бошқа бир қурбон - Дурдона Ҳакимованинг яшаш манзилидан тахминан 100 метр узоқликка ташлаб кетилгани аниқланди.

Ёш аёлнинг жасади Фотиҳ туманидаги Ватан кўчасида, Молла Фенари Исо масжиди ёнидаги ерости чиқинди контейнерига ташлангани маълум бўлди.

Беледиенинг (шаҳар ҳокимияти) контейнерларни кузатиш тизими ёрдамида чиқиндилар қайси ҳудудга тўкилгани аниқланган. Чиқинди полигонида махсус техникалар ёрдамида олиб борилган қидирув натижасида жасад топилган.

Тергов давомида қўлга киритилган далиллар ушбу икки воқеа ўртасидаги боғлиқликни кучайтирмоқда, иш ҳар томонлама ўрганилишда давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Россия фуқароларини яқин 10 млн рублга "ухлатган" кибергуруҳ қўлга олинди – ДХХ 

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти ҳудудида ўтказган тезкор-қидирув тадбирида уюшган кибер жиноий гуруҳ фаолиятини фош қилди.

Ушбу кибергуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарларида биноларни ижрага олиб, “Колл-марказ”лар ниқоби остида фаолият юритган  ва уни 40 ёшли эркак бошқарган ва унинг қўл остида нақд 34 киши ишлаган.

Қизиқ жойи шундаки, кибергуруҳ Россияда дори
воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди

Қудратилла Тўлаганов Олмазор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Кудратилла Туляганов 2023 йилдан буён “Асакабанк” АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Огоҳлантиргандим” – Жапаров Ташиевни ҳокимиятга эга чиқмоқчи бўлиб гуруҳбозлик ташкил қилгани учун ишдан бўшатганига ишора қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этишдан аввал унга қўнғироқ қилиб, бу масалада уни огоҳлантирган.

“Қарор қабул қилишдан олдин дўстимга қўнғироқ қилиб, бу ердаги вазиятни тушунтирдим, уни лавозимидан озод қилаётганимни айтдим ва шундан сўнг қарор қабул қилдим.

Бу тезкор қарор билан, аксинча, дўстимни ҳимоя қилдим деб ўйлайман.

Чунки унинг атрофидагилар, уларни “оқсоқол” деймизми, “кўксоқол” деймизми, ҳар ҳолда, дўстимни тўғри йўлдан оздиришаётганди.

Улар Қамчибек Ташиев номини ниқоб қилиб, парламент депутатлари, масъул давлат хизматчилари, шунингдек, жамиятда таниқли шахсларга “Генерал томонига ўтинглар” дея мурожаат қила бошлашганди”, деди Қирғизистон президенти.

P/S: Видеода Ташиевнинг Бишкекка қайтиши акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Энергия класси ва электр харажати бу ўзи нима ?

Маиший техника танлаётганда энергия классига эътибор беринг!

🟢 А+++ / А++ / А+ – Энг тежамкор

— 50% гача электрни тежайди

🟡 А / B – Ўртача тежамкор
— 30–35% тежайди

🟠 C / D– Юқори сарф

🔴 E / F / G – Энг кўп электр сарфлайди

💰 Харажатда фарқ қанча? (Мисол)

Айтайлик, музлатгич ойига:

🔴 C класс – 100 кВт ишлатса

🟢 А++ класс – 60 кВт ишлатади

Агар 1 кВт нархи ўртача 600 сўм деб олсак:

C класс: 100 × 600 = 60 000 сўм

А++ класс: 60 × 600 = 36 000 сўм

Ойига фарқ: 24 000 сўм

Йилига: 288 000 сўм тежаш

Демак, тежамкор техника бироз қимматроқ бўлса ҳам, вақт ўтиб ўзини оқлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади” — Бош консулхона муносабати

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, Туркияда ўлдирилган Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимова яқин дугона бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январ куни улар гумонланувчилар билан Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган. 23 январ куни Сайёра Эргашалиева пичоқлаб ўлдирилиб, жасади бўлакланган ҳолда чиқинди қутисига ташланган. Кейин унинг телефони орқали Дурдона Ҳакимова чақириб олиниб, у ҳам худди шу тарзда ўлдирилган.

Бош консулхонага кўра, ОАВда жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмаган. Ҳолат консулхона назоратида, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Роналдо” лақабли киллер ва унинг дўстлари қўлга олинди

Андижон вилоятида “Роналдо” лақабли 42 ёшли жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг шериклари қўлга олинди.

Улар тадбиркорни ўлдириш учун киллер ёллашга уриниб, 1 500 доллар эвазига келишган.

Маблағнинг бир қисми ижрочига олдиндан берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ташкилотчи жиноятни пухта режалаштирган: ижрочини танлаган, кўрсатмалар берган ва бутун жараённи назорат қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Президент “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисини ишдан олди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.

Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.

Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ.

Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥15🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ваҳшиёна ўлдирилган ўзбек аёллари…

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига кўра, 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Сайёра Эргашалиева вафот этган. Марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган.

Тергoв жараёнида гумонланувчилар С.Эргашалиева бўйича кўрсатма бермаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январь куни марҳумалар ва гумонланувчилар Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган ва учрашув давомида можаро юзага келган. Можаро, тахминларга кўра, С. Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти билан боғлиқ бўлган.

23 январь куни гумонланувчилар С.Эргашалиевани пичоқ билан ўлдириб, жасадни ахлат қутисига ташлаган.

Кейинчалик Д. Ҳакимова ҳам шу йўл билан ўлдирилган.

Ҳозирда Истанбул суд-тиббий экспертизаси жасадни қабул қилмаган.

Тергoв ҳаракатлари давом этмоқда.

Гумонланувчилар қўлга олиниб, судга ҳужжатлар тақдим этилган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнефтгаз” ўзбек клубларини молиялаштиришни тўхтатиши мумкин

Янги мавсум олдидан Суперлиганинг  гегемон клублари "Насаф" "Бухоро" ва "Бунёдкор" асосий ҳомийсидан ажралиб қолиши мумкин.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўлланган.

Йўлланган хатда  "Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилган.

Effect.uz мухбири Камола Қурбонова вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби Мўмин Ибодов билан боғланди. 

Ибодов тарқалган хабарлар юзасидан яқин вақт ичида расмий маълумот берилишини ҳозирча унда бу ҳақида етарлича информация йўқлигини айтди.

Ушбу хабар тасдиқланса, бу Суперлига клублари молиявий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Айниқса, янги мавсум стартига 15 кун қолган бир пайтда бундай қарор клублар фаолиятини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда омборда 3 млрд сўмлик дори сақлаган ота-бола қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосини тўхтатди.

Тошкент шаҳрида яшовчи ота ва бола яширин омбор ташкил қилиб, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 87 турдаги, жами 133 минг 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари сақлагани аниқланди.

Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 та банк картаси топилди.

Ҳозирда дори воситалари намуналари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таъзия: Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Миракбар Раҳмонқулов шу йил 11 февраль куни 74 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

«Таниқли давлат ва жамоат арбоби, йирик ҳуқуқшунос олим, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Миракбар Раҳмонқуловнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади», дейилади ҳамдардликда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилшодбек Мусабеков оламдан ўтди

“Дизайн” жамоаси аъзоси, минглаб инсонларга кулги ва яхши кайфият улашган комик-актёр ҳаётдан кўз юмди.

Унинг вафоти ўзбек юмор санъати ва мухлислар учун катта йўқотиш бўлди.

Дилшодбек Мусабеков Андижон вилоятида туғилган.

У ижоддаги фаолиятини турли ҳажвий кўринишлар ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” (ҚВЗ) танловларидан бошлаган, бир қанча фильмларда ҳам роль ижро этган.

Таҳририятимиз марҳумнинг яқинларига сабр тилайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢28
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
130 минг евролик олтин ахлат қутисидан топилди!

Sky TG24 хабарига кўра, Италияда ноодатий ҳолат юз берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ёшли мактаб ўқувчиси 23 ёшли йигитдан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ туманидаги 9 сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи қизи ҳомиладор эканлиги ҳақида хабар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1