Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода автомактаб раҳбари пора билан қўлга олинди
Бухорода осон йўл билан "права" олиб беришни ваъда қилиб, содда фуқароларни чув тушурган автомактаб раҳбари қўлга олинди.
Маълум қилинишича, “M.A.” МЧЖ автомактаби раҳбари фуқаролар Д.Р. ва С.Р.нинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларига “В, С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ва гувоҳнома тайёрлаб бериш эвазига 16 млн сўм олган, бироқ берган ваъдасини устидан чиқа олмаган.
Фуқаролар берган пулларини талаб қилгач, у олган пулдан 6 млн сўмни қайтариб бермоқчи бўлган ва шу вақтда Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди. Довонда махсус штаб ишламоқда
Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 13:00 дан бошлаб, "Қамчиқ" довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Бугун довон ҳудудининг 2000 метр баландликда ёғган кучли ёғингарчилик натижасида 6675 квадрат метр ҳажмдаги 19 та қор кўчкилари аниқланди. Воқеа натижасида талофат ва жабрланганлар йўқ.
Айнит вақтда "Қамчиқ" довонида қор кўчиш хавфи юзага келганлиги боис, мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида Идоралараро штаб ташкил этилган.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилоятида хитойлик эркак қуролдан ноқонуний фойдаланди. ИИББ бунга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қуролдан фойдалангани акс этган видео хабарлар тарқалди.
Тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган хабар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан тезкор ўрганилиб, видеода кўриниш берган барча шахсларга аниқлик киритилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 январь куни, фуқаро ўзига тегишли рухсатномаси мавжуд бўлган ов қуролини таниши Қ.Х.га фойдаланиш учун қонунга хилоф равишда берган.
Қуролни қўллаш жараёнида бирор инсон ёки ҳайвонларга зарар етмаган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жарима кодексининг 220-моддаси билан хужжатлар расмийлаштирилиб, ов қуроли ва ўқ-дорилари белгиланган тартибда вақтинча олиб қўйилди.
Олиб борилаётган текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиб, қўшимча ахборот берилади.

😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқий эксперимент. Текин машина керакми?
Бу шунчаки акция эмас — бу сабоқ. Адлия вазирлиги ҳуқуқий онг ва киберхавфсизликни ноодатий форматда тушунтирди.
“Текин машина”га ишонганлар ҳақиқатни англаб етди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу шунчаки акция эмас — бу сабоқ. Адлия вазирлиги ҳуқуқий онг ва киберхавфсизликни ноодатий форматда тушунтирди.
“Текин машина”га ишонганлар ҳақиқатни англаб етди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Кутилмаган воқеа: Сиёсий тандем парчаландими?
Қирғизистон сиёсий саҳнасида муҳим бурилиш юз берди. Сўнгги йилларда мамлакат сиёсий тизимининг асосий таянчи сифатида кўрилган Жапаров–Ташиев тандеми, афтидан, ўз ниҳоясига етди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди. Бу қарор нафақат Бишкек, балки бутун минтақа учун муайян сигнал сифатида қабул қилинмоқда.
Аслида нима бўлди? Бу оддий кадрлар алмашинувими ёки ҳокимият ичидаги кескин жараёнларнинг ифодасими?
👉 Тўлиқ видео

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўлдирилган Дурдона Ҳакимованинг қотили яна бир аёлни бўлакларга бўлганини тан олди
Истанбулнинг Шишли туманида шафқатсизларча ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова жинояти бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.
“Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм каналинининг маълум қилишича, Гофуржон Камалходаев исмли қотил, Ўзбекистон фуқароси бўлган яна бир аёл Сайёра Эргашалиевани ҳам бўлакларга бўлиб, Истанбулдаги чиқинди қутиларига ташлаб юборганини тан олди.

🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Вазирдан кутилмаган қўнғироқ — Мактабгача ва мактаб таълими вазири фидойи ўқитувчи билан суҳбатлашди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова қалин қор кечиб, мактабга дарс беришга кетаётган ўқитувчи билан телефон орқали суҳбатлашди. Вазирнинг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚОР КЕЧГАН УСТОЗ!
Интернетни портлатган ўқитувчи ҳикояси...
👉БАТАФСИЛ ВИДЕОДА
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Интернетни портлатган ўқитувчи ҳикояси...
👉БАТАФСИЛ ВИДЕОДА
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Туркияда ўлдирилган Дурдона Ҳакимованинг қотили яна бир аёлни бўлакларга бўлганини тан олди Истанбулнинг Шишли туманида шафқатсизларча ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова жинояти бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. “Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм…
Қотилик терговида яна бир ҳайратланарли тафсилот маълум бўлди
Сайёра Эргашалиеванинг жасади бошқа бир қурбон - Дурдона Ҳакимованинг яшаш манзилидан тахминан 100 метр узоқликка ташлаб кетилгани аниқланди.
Ёш аёлнинг жасади Фотиҳ туманидаги Ватан кўчасида, Молла Фенари Исо масжиди ёнидаги ерости чиқинди контейнерига ташлангани маълум бўлди.
Беледиенинг (шаҳар ҳокимияти) контейнерларни кузатиш тизими ёрдамида чиқиндилар қайси ҳудудга тўкилгани аниқланган. Чиқинди полигонида махсус техникалар ёрдамида олиб борилган қидирув натижасида жасад топилган.
Тергов давомида қўлга киритилган далиллар ушбу икки воқеа ўртасидаги боғлиқликни кучайтирмоқда, иш ҳар томонлама ўрганилишда давом этмоқда.

😢5👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Россия фуқароларини яқин 10 млн рублга "ухлатган" кибергуруҳ қўлга олинди – ДХХ
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти ҳудудида ўтказган тезкор-қидирув тадбирида уюшган кибер жиноий гуруҳ фаолиятини фош қилди.
Ушбу кибергуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарларида биноларни ижрага олиб, “Колл-марказ”лар ниқоби остида фаолият юритган ва уни 40 ёшли эркак бошқарган ва унинг қўл остида нақд 34 киши ишлаган.
Қизиқ жойи шундаки, кибергуруҳ Россияда дори
воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритишган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти ҳудудида ўтказган тезкор-қидирув тадбирида уюшган кибер жиноий гуруҳ фаолиятини фош қилди.
Ушбу кибергуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарларида биноларни ижрага олиб, “Колл-марказ”лар ниқоби остида фаолият юритган ва уни 40 ёшли эркак бошқарган ва унинг қўл остида нақд 34 киши ишлаган.
Қизиқ жойи шундаки, кибергуруҳ Россияда дори
воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритишган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Огоҳлантиргандим” – Жапаров Ташиевни ҳокимиятга эга чиқмоқчи бўлиб гуруҳбозлик ташкил қилгани учун ишдан бўшатганига ишора қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этишдан аввал унга қўнғироқ қилиб, бу масалада уни огоҳлантирган.
P/S: Видеода Ташиевнинг Бишкекка қайтиши акс этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этишдан аввал унга қўнғироқ қилиб, бу масалада уни огоҳлантирган.
“Қарор қабул қилишдан олдин дўстимга қўнғироқ қилиб, бу ердаги вазиятни тушунтирдим, уни лавозимидан озод қилаётганимни айтдим ва шундан сўнг қарор қабул қилдим.
Бу тезкор қарор билан, аксинча, дўстимни ҳимоя қилдим деб ўйлайман.
Чунки унинг атрофидагилар, уларни “оқсоқол” деймизми, “кўксоқол” деймизми, ҳар ҳолда, дўстимни тўғри йўлдан оздиришаётганди.
Улар Қамчибек Ташиев номини ниқоб қилиб, парламент депутатлари, масъул давлат хизматчилари, шунингдек, жамиятда таниқли шахсларга “Генерал томонига ўтинглар” дея мурожаат қила бошлашганди”, деди Қирғизистон президенти.
P/S: Видеода Ташиевнинг Бишкекка қайтиши акс этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Энергия класси ва электр харажати бу ўзи нима ?
Маиший техника танлаётганда энергия классига эътибор беринг!
🟢 А+++ / А++ / А+ – Энг тежамкор
— 50% гача электрни тежайди
🟡 А / B – Ўртача тежамкор
— 30–35% тежайди
🟠 C / D– Юқори сарф
🔴 E / F / G – Энг кўп электр сарфлайди
💰 Харажатда фарқ қанча? (Мисол)
Айтайлик, музлатгич ойига:
🔴 C класс – 100 кВт ишлатса
🟢 А++ класс – 60 кВт ишлатади
Агар 1 кВт нархи ўртача 600 сўм деб олсак:
C класс: 100 × 600 = 60 000 сўм
А++ класс: 60 × 600 = 36 000 сўм
Ойига фарқ: 24 000 сўм
Йилига: 288 000 сўм тежаш
Демак, тежамкор техника бироз қимматроқ бўлса ҳам, вақт ўтиб ўзини оқлайди.

“Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади” — Бош консулхона муносабати
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, Туркияда ўлдирилган Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимова яқин дугона бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январ куни улар гумонланувчилар билан Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган. 23 январ куни Сайёра Эргашалиева пичоқлаб ўлдирилиб, жасади бўлакланган ҳолда чиқинди қутисига ташланган. Кейин унинг телефони орқали Дурдона Ҳакимова чақириб олиниб, у ҳам худди шу тарзда ўлдирилган.
Бош консулхонага кўра, ОАВда жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмаган. Ҳолат консулхона назоратида, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Андижонда “Роналдо” лақабли киллер ва унинг дўстлари қўлга олинди
Андижон вилоятида “Роналдо” лақабли 42 ёшли жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг шериклари қўлга олинди.
Улар тадбиркорни ўлдириш учун киллер ёллашга уриниб, 1 500 доллар эвазига келишган.
Маблағнинг бир қисми ижрочига олдиндан берилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ташкилотчи жиноятни пухта режалаштирган: ижрочини танлаган, кўрсатмалар берган ва бутун жараённи назорат қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда

👍1
Президент “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисини ишдан олди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.
Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.
Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ.
Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

👍51🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайёра Эргашалиева ўлими юзасидан расмий муносабат билдирилди
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига кўра, 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Сайёра Эргашалиева вафот этган. Марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган.
Тергoв жараёнида гумонланувчилар С.Эргашалиева бўйича кўрсатма бермаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январь куни марҳумалар ва гумонланувчилар Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган ва учрашув давомида можаро юзага келган. Можаро, тахминларга кўра, С. Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти билан боғлиқ бўлган.
23 январь куни гумонланувчилар С.Эргашалиевани пичоқ билан ўлдириб, жасадни ахлат қутисига ташлаган.
Кейинчалик Д. Ҳакимова ҳам шу йўл билан ўлдирилган.
Ҳозирда Истанбул суд-тиббий экспертизаси жасадни қабул қилмаган.
Тергoв ҳаракатлари давом этмоқда.
Гумонланувчилар қўлга олиниб, судга ҳужжатлар тақдим этилган.
Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

"Ўзбекнефтгаз” ўзбек клубларини молиялаштиришни тўхтатиши мумкин
Янги мавсум олдидан Суперлиганинг гегемон клублари "Насаф" "Бухоро" ва "Бунёдкор" асосий ҳомийсидан ажралиб қолиши мумкин.
Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўлланган.
Йўлланган хатда "Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилган.
Effect.uz мухбири Камола Қурбонова вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби Мўмин Ибодов билан боғланди.
Ибодов тарқалган хабарлар юзасидан яқин вақт ичида расмий маълумот берилишини ҳозирча унда бу ҳақида етарлича информация йўқлигини айтди.
Ушбу хабар тасдиқланса, бу Суперлига клублари молиявий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Айниқса, янги мавсум стартига 15 кун қолган бир пайтда бундай қарор клублар фаолиятини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши эҳтимолдан холи эмас.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда омборда 3 млрд сўмлик дори сақлаган ота-бола қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосини тўхтатди.
Тошкент шаҳрида яшовчи ота ва бола яширин омбор ташкил қилиб, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 87 турдаги, жами 133 минг 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари сақлагани аниқланди.
Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 та банк картаси топилди.
Ҳозирда дори воситалари намуналари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъзия: Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди
Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Миракбар Раҳмонқулов шу йил 11 февраль куни 74 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Миракбар Раҳмонқулов шу йил 11 февраль куни 74 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
«Таниқли давлат ва жамоат арбоби, йирик ҳуқуқшунос олим, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Миракбар Раҳмонқуловнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади», дейилади ҳамдардликда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дилшодбек Мусабеков оламдан ўтди
“Дизайн” жамоаси аъзоси, минглаб инсонларга кулги ва яхши кайфият улашган комик-актёр ҳаётдан кўз юмди.
Унинг вафоти ўзбек юмор санъати ва мухлислар учун катта йўқотиш бўлди.
Дилшодбек Мусабеков Андижон вилоятида туғилган.
У ижоддаги фаолиятини турли ҳажвий кўринишлар ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” (ҚВЗ) танловларидан бошлаган, бир қанча фильмларда ҳам роль ижро этган.
Таҳририятимиз марҳумнинг яқинларига сабр тилайди.

😢23