600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Сирдарёлик тадбиркор Бухородаги 290 гектарли олтин кони захирасидаги ерни аукцион орқали олиб беришни ваъда қилиб, шофирконлик фуқародан 600 минг доллар талаб қилган.
ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, муқаддам фирибгарлик учун судланган бу шахс 230 минг доллар ва 840 млн сўм олаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда шифокор клиникада калтакланди
Самарқанд шаҳрида хусусий клиникада ишловчи шифокор бемор яқинларидан бири томонидан уриб, тан жароҳати олди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, 7 февраль куни 1986 йилда туғилган фуқаро “112” рақамига мурожаат қилиб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида унга нисбатан зўравонлик содир этилганини билдирган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд шаҳрида хусусий клиникада ишловчи шифокор бемор яқинларидан бири томонидан уриб, тан жароҳати олди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, 7 февраль куни 1986 йилда туғилган фуқаро “112” рақамига мурожаат қилиб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида унга нисбатан зўравонлик содир этилганини билдирган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен буни кутмагандим” — Ташиев истеъфосига изоҳ берди
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров фармони билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилди.
Маълум қилинишича, Ташиев соғлиғидаги муаммолар сабаб Президент рухсати билан Германияга даволаниш учун кетган ва ишдан олингани ҳақидаги қарор унинг ўзи учун кутилмаган бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров фармони билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилди.
Маълум қилинишича, Ташиев соғлиғидаги муаммолар сабаб Президент рухсати билан Германияга даволаниш учун кетган ва ишдан олингани ҳақидаги қарор унинг ўзи учун кутилмаган бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Канадaдаги мактабда отишма: камида 10 киши ҳалок бўлди
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Риж шаҳрида жойлашган ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида гумонланувчи ҳужумчи ҳам бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Риж шаҳрида жойлашган ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида гумонланувчи ҳужумчи ҳам бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
Effect.uz кўтарган масала: Жиззахда текширув бошланди
Аввалроқ, Жиззах вилояти Фориш туманида битта ҳудуд иккита фермер хўжалигига ижарага берилгани ҳақидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қилган эдик.
Бу масала ҳанузгача ҳал этилмагани сабаб, Effect.uz мурожаатчилар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига бориб, мурожаат юзасидан бир қанча саволларга жавоб олинди.
Муаммони ўрганиш ва бартараф этиш учун қўмитадан 1 нафар мутахассис Жиззахга боргани маълум қилинди.
https://youtu.be/c3aIN2tyqUk

YouTube
ЖИЗЗАХДА ЖИДДИЙ МУАММО: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАБАР ТОПДИМИ?– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда рейд: Ноқонуний қурилишлар авжида…
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат олиб борувчи инспекция томонидан пойтахтда жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари ҳолатини мониторинг қилиш ишлари кучайтирилган тартибда ташкил этилди. Effect.uz мухбири Камола Қурбонова вазиятни яқиндан ёритди.
Текширувлар давомида айрим хонадон эгалари томонидан бино лойиҳасига зид равишда ўзбошимчалик билан ўзгартиш киритилгани маълум бўлди. Хусусан, юкни кўтарувчи девор ва конструкция элементларига аралашиш, шунингдек, балконларни қайта қуриш ёки кенгайтириш ҳолатлари қайд этилди. Бундай ҳолатлар иншоотнинг техник барқарорлигига хавф туғдириши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Қоидабузарликлар бўйича масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Шунингдек, уларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мажбурий топшириқлар берилди.

👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғиши оқибатида тирбандликлар юзага келди
“Қамчиқ” довонида ёғаётган кучли қор туфайли автомобил йўлида узундан-узун тирбандликлар юзага келди.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун машина-механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда.
Довонда ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

👍2
Самарқанддан Хитойга юборилган делегациялар таркибида ҳокимларнинг ўғиллари ва ҳайдовчиси ҳам бўлган
Самарқанд вилоятида расмий делегациялар билан боғлиқ яна бир ҳолат юзага чиқди.
Маълумотга кўра, Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев ва Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддиновнинг ўғиллари Хитойга хизмат сафари доирасида делегация таркибида иштирок этган.
Ҳокимлардан бирининг ўғли яқиндагина мактабни тамомлагани маълум.

😢14🔥3🤔3👍2
❄️ Қорли тоғлардаги ҳақиқий қаҳрамон: 33 йиллик касбга садоқат!
Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар қишлоғидаги 58-мактаб тарих ўқитувчиси Муяссар Мамадалиева 33 йилдан бери шогирдларига билим бериб келмоқда.
Устоз оғир об-ҳавога қарамай мактаб сари йўл олди. Қор устидан қолган излар — шунчаки қадамлар эмас, келажакка етакловчи илм йўлидир.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

ИНТЕРНЕТНИ ПОРТЛАТГАН ВИДЕО: ҚОР КЕЧИБ МАКТАБГА БОРГАН ЎҚИТУВЧИ ҲИКОЯСИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пул юборишга шошилманг, аввал текшириб кўринг. Огоҳлик – сенинг ҳимоянг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Андижонда кўп-қаватли уйда кучли портлаш содир бўлди. Жабрланганлар бор
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида жойлашган кўп-қаватли уйларда кучли портлаш акс этган видеолавҳалар тарқалди. Тармоқларда ваҳима уйғотган воқеа юзасидан Андижон ФВБ маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 23:35 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон шаҳар, "Нодирабегим" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Вилоят ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

😢2
"Жалолиддин Мангуберди" поездлари Ўзбекистонга етиб келгани айтилмоқда
2025 йил 10 декабрь куни Масан портидан Ўзбекистонга жўнатилган Hyundai Rotem компаниясининг биринчи поезд партияси Тошкентга етиб келгани айтилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Жалолиддин Мангуберди номидаги 6 та юқори тезюрар электропоездлари пойтахтга етиб келган.
Поезднинг ҳар бири 7 та вагондан иборат ва унинг максимал тезлиги 250 км/соатгача.
Мазкур лойиҳа Hyundai Rotem’нинг Марказий Осиё бозорига илк юқори тезликдаги поезд етказиб бериши бўлди.

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида оламдан ўтди
Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор, юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Раҳмонқулов 74 ёшида оламдан ўтди.
Мир-Акбар Раҳмонқулов — 1952 йил 5 октябрда туғилган, Тошкент давлат университети ва Свердловск юридик институтини (аспирантура) тамомлаган.
Фаолияти давомида у Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаган. 2024 йилнинг ноябр ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан сенатор этиб тайинланганди.
Мир-Акбар Раҳмонқулов 1998 йилда "II даражали Шон-шараф" ордени, 2002 йилда "Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган юрист" фахрий унвони билан тақдирланган.

😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Микроқарз ва автокредитлар фоизи арзонлашади
Марказий банк Ўзбекистонда микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.
Сўнгги 10 кунлик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда микроқарзларнинг ўртача ставкаси 30,8 фоизни ташкил этди.
Январ ойида бу кўрсаткич 32 фоиз, ярим йил аввал эса 35,7 фоиз бўлган.
Яъни кичик кредитлар бўйича фоизлар 5 фоизга пасайди.
Автокредитлар ҳам бироз арзонлашди: 9 февраль ҳолатига ўртача ставка 23 фоизни ташкил этди ярим йил аввал — 23,8 фоиз эди.
14 та банкда ставкалар ўртачадан юқори қайд этилгани маълум бўлди.

👎2🤔2🤷♂1
«Меҳмонхонада қоласизлар»: Андижон ҳокими кўп қаватли уйдаги портлашдан сўнг воқеага жойига борди
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳодиса содир бўлган жойда бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди. Шунингдек, Абдураҳмонов мутасаддилар билан суҳбатлашиб, тегишли тартибда аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, 11 феврал куни Андижон шаҳар, «Нодирабегим» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Ҳозирда холат сабаблари ўрганилмоқда.

👍2🔥1😢1