EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда ўқувчи қиз тарбиявий соатдан кейин вафот этди

Nemolchi.uz хабарига кўра, Олмалиқ шаҳридаги мактаблардан бирида ички ишлар органлари ходимлари юқори синф ўқувчи қизлари билан тарбиявий учрашув ўтказган.

Унда ижтимоий муҳитда миш-миш ва ғийбатларни тарқатмаслик бўйича тушунтириш берилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, учрашув жараёнида юзага келган руҳий босим оқибатида ўқувчи қизлардан бири ўзини ёмон ҳис қилган.

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, 28 январь куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида 2009 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси мактаб йўлагида ҳушини йўқотган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги қўмитада бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.

Орифжон Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Нозимбек Рустамбеков ҳам қўмита раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Бунга қадар у Адлия вазирлигида Ҳуқуқни қўллаш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчада қолган ўзбеклар: Юзлаб мусофирларни алдаган фирманинг кирдикорлари

Сўнгги йилларда чет элда ишлаш истагидаги фуқаролар сони ортгани сайин, бу йўналишда хизмат кўрсатаётган консалтинг фирмалар ҳам кўпайди. Аммо уларнинг барчаси қонунийми?

Қонунчиликка кўра, фуқароларни чет элга ишга жўнатиш учун махсус лицензия талаб этилади. Айрим фирмалар эса бошқа бандлик агентликлари номидан фойдаланиб, ноқонуний фаолият олиб бораётгани аниқланмоқда.

Шулардан бири сифатида “Best Visa” номи билан танилган “Best Advisors” МЧЖ тилга олинади. Компания ўзини “WORKNET” хусусий бандлик агентлигининг филиали сифатида таништирган.

Миграция агентлиги маълумотича, бошқа агентликлар номидан ҳеч қандай консалтинг фирма фуқароларни чет элга ишга жўната олмайди.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бензин учун бериладиган ойлик компенсация миқдори оширилди

Ўзбекистонда айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган ойлик пул компенсацияси миқдори оширилди.

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, шу вақтга қадар 130 600 сўм миқдорида тўлаб келинган компенсация 2026 йилнинг I чорагидан бошлаб 208 760 сўм этиб белгиланди.

Қонунчиликка кўра, мазкур компенсацияни олиш ҳуқуқига эга шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

Сирдарёлик тадбиркор Бухородаги 290 гектарли олтин кони захирасидаги ерни аукцион орқали олиб беришни ваъда қилиб, шофирконлик фуқародан 600 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, муқаддам фирибгарлик учун судланган бу шахс 230 минг доллар ва 840 млн сўм олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда шифокор клиникада калтакланди

Самарқанд шаҳрида хусусий клиникада ишловчи шифокор бемор яқинларидан бири томонидан уриб, тан жароҳати олди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, 7 февраль куни 1986 йилда туғилган фуқаро “112” рақамига мурожаат қилиб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида унга нисбатан зўравонлик содир этилганини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен буни кутмагандим” — Ташиев истеъфосига изоҳ берди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров фармони билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, Ташиев соғлиғидаги муаммолар сабаб Президент рухсати билан Германияга даволаниш учун кетган ва ишдан олингани ҳақидаги қарор унинг ўзи учун кутилмаган бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Канадaдаги мактабда отишма: камида 10 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Риж шаҳрида жойлашган ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида гумонланувчи ҳужумчи ҳам бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
Effect.uz кўтарган масала: Жиззахда текширув бошланди

Аввалроқ, Жиззах вилояти Фориш туманида битта ҳудуд иккита фермер хўжалигига ижарага берилгани ҳақидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

Бу масала ҳанузгача ҳал этилмагани сабаб,
Effect.uz мурожаатчилар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига бориб, мурожаат юзасидан бир қанча саволларга жавоб олинди.

Муаммони ўрганиш ва бартараф этиш учун қўмитадан 1 нафар мутахассис Жиззахга боргани маълум қилинди.

https://youtu.be/c3aIN2tyqUk
😢3🤔2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда рейд: Ноқонуний қурилишлар авжида…

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат олиб борувчи инспекция томонидан пойтахтда жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари ҳолатини мониторинг қилиш ишлари кучайтирилган тартибда ташкил этилди. Effect.uz мухбири Камола Қурбонова вазиятни яқиндан ёритди.

Текширувлар давомида айрим хонадон эгалари томонидан бино лойиҳасига зид равишда ўзбошимчалик билан ўзгартиш киритилгани маълум бўлди. Хусусан, юкни кўтарувчи девор ва конструкция элементларига аралашиш, шунингдек, балконларни қайта қуриш ёки кенгайтириш ҳолатлари қайд этилди. Бундай ҳолатлар иншоотнинг техник барқарорлигига хавф туғдириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Қоидабузарликлар бўйича масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Шунингдек, уларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мажбурий топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғиши оқибатида тирбандликлар юзага келди

“Қамчиқ” довонида ёғаётган кучли қор туфайли автомобил йўлида узундан-узун тирбандликлар юзага келди.

Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун  машина-механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда.

Довонда ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Университетда мажбурий рўйхат: “Скриншот йиғинглар”

Шерзодхон Қудратхўжа раҳбарлигидаги университетда талабалар “Тенгдош” платформасидан рўйхатдан ўтишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бундан норози бўлган талабалардан бири “Илова ёмон эмас, лекин бунақа йўл билан фойдаланувчи йиғиш қанчалик тўғри?”, деган фикрни билдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Самарқанддан Хитойга юборилган делегациялар таркибида ҳокимларнинг ўғиллари ва ҳайдовчиси ҳам бўлган

Самарқанд вилоятида расмий делегациялар билан боғлиқ яна бир ҳолат юзага чиқди.

Маълумотга кўра, Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев ва Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддиновнинг ўғиллари Хитойга хизмат сафари доирасида делегация таркибида иштирок этган.

Ҳокимлардан бирининг ўғли яқиндагина мактабни тамомлагани маълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12🔥3🤔2👍1
❄️ Қорли тоғлардаги ҳақиқий қаҳрамон: 33 йиллик касбга садоқат!

Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар қишлоғидаги 58-мактаб тарих ўқитувчиси Муяссар Мамадалиева 33 йилдан бери шогирдларига билим бериб келмоқда.

Устоз оғир об-ҳавога қарамай мактаб сари йўл олди. Қор устидан қолган излар — шунчаки қадамлар эмас, келажакка етакловчи илм йўлидир.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО
👍5