EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Дело”ни ичига кирмадинг саводсиз” — Қашқадарёда судьяни ҳақорат қилган адвокат жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятида адвокат ҳамда судья ўртасида баҳсли вазият юз берган видеолавҳа тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Қашқадарё вилоят судида 2025 йил 17 декабрь куни рўй берган.

Видеолавҳада адвокат судьяни қўл остидаги ишни яхши ўрганмаганликда айблаб, уни “саводсиз” дея ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2026 йил 5 февралдаги қарори билан Л. Ш. (эркак, 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, адвокат) МЖТКнинг 41 (ҳақорат қилиш) ва 180 (судга ҳурматсизлик қилиш) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Суднинг қарори билан Л. Ш.га БҲМнинг 8 баравари миқдорида жарима солинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍3😢1
Қирғизистонда 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланяпти. Қиз ҳозир ҳомиладор

Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, 14 ёшли қиз айни вақтда ҳомиладор.

Бундан хабар топган қизнинг қариндошлари зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.

Гумонланувчи шахс икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метан заправка қуришга рухсат йўқ — Бош вазир ўринбосари

Ҳозирда метан газ заправкалари қурилишига рухсат берилмайди. Бу ҳақда 6 феврал куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардор Раҳимхон “Вақф” фондидан кетди

2023 йил “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари, “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори лавозимига тайинланган Сардор Раҳимхон ишдан кетгани тўғрисида эълон қилди.

“Азиз халқим биздан рози бўлинг, биргаликдаги бу эзгу ишларимиз, саховат, меҳр-оқибатларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Охират куни иншааллоҳ ҳаммасини кўрасиз, ўша кунда бу амалларимиз, жаннатни ва жамолига васила бўлсин.

Жондан азиз ватаним, миллатим учун эди ҳамма-ҳаммаси.

Яна бир гўзал “Вақф” аталмиш саҳифа мен учун якунланди.

Энди олдинда янги бошқа, гўзал бир саҳифа очилади иншааллоҳ”, — деб ёзди Раҳимхон ўзининг Instagram саҳифасида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥3
Тошкентга кетиш шарт эмас — сифатли тиббий хизмат Наманганда!

«Андрология Наманган» — кўп тармоқли клиника, кунига 300–400 нафар бемор қабул қилади.

Шифокорлар кўп йиллик тажрибага эга ва замонавий технологиялар орқали тез ва аниқ ташхис қиладилар.

💡 Клиникадаги асосий йўналишлар:

🔹Андрология
🔹 Урология
🔹 Гинекология
🔹 Жарроҳлик
🔹 Сексопатология
🔹 Маммология
🔹 Неврология
🔹 ЛОР
🔹 Кардиология
🔹 УЗИ

📍 Манзил: Наманган шаҳри, Тинчлик кўчаси, 62-уй (3-микрорайон, 52)

Батафсил маълумот учун:

☎️ 33 450 00 03

Андрология админ

Telegram орқали боғланинг


Сифатли ва ишончли тиббий хизмат — яқинда, Наманганда!

Реклама
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир кутилмаганда тўй бўлаётган хонадонга кириб борди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хизмат сафари билан Андижонда бўлиб турибди.

Дастур бўйича маҳаллага ташриф давомида вазир кутилмаганда тўй бўлаётган хонадонга кириб борган.

Бундан хонадон эгалари бениҳоя мамнун бўлишди ва вазир ижросида қўшиқ тинглашди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍11🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

9 феврал куни Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Капхён туманида армияга тегишли AH-1C русумли ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Ҳодиса Сеулдан 55 километр шимоли-шарқда содир бўлган.

Вертолёт бортида икки нафар ҳарбий бўлган. Улар оғир тан жароҳати олган ва юрак уриши тўхтаган ҳолатда шифохонага етказилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди

Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушиши оқибатида 13 нафар киши жароҳат олди. Қутқарув ишлари вақтида одамларни эвакуация қилишга уринган бир нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, бу мазкур аттракцион конструкциясининг иккинчи бор қулаб тушиши ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда судьяни ҳақорат қилган адвокат жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида адвокат ва судья ўртасида юз берган баҳсли вазият акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳодиса 2025 йил 17 декабрь куни вилоят судида содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология бўлими бошлиғи 500 доллар билан ушланди

Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

У маҳаллий МЧЖ ҳудудида 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор рухсатсиз кесилгани бўйича далолатномадаги зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига пора талаб қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Наманганнинг собиқ ҳокимига нисбатан тергов иши якунланди

ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси тергов бўлими томонидан Наманган шаҳар собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, айблов хулосаси тасдиқлаш учун прокуратура органига юборилди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Собиқ ҳоким 2025 йилнинг 2 сентябрида 60 минг АҚШ доллари пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинганди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Янги қўмитада бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.

Орифжон Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Нозимбек Рустамбеков ҳам қўмита раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Бунга қадар у Адлия вазирлигида Ҳуқуқни қўллаш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билишади…

Сўнгги кунларда 15 миллион ватандошимизнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққани ҳақида хабар тарқалди.

Лекин энг хавфлиси — кўпчилик буни фақат давлат муаммоси деб ўйлашида.

Аслида эса:

Иш берувчи ҳам жавобгар,
Ходим ҳам жавобгар,
Ҳатто сиз ишлатаётган компьютер, Telegram ва AI ботлар ҳам хавф манбаи бўлиши мумкин.

🤖 AI'га ҳужжат ташлаш мумкинми?
🛫 Telegramдаги биргина хато нимага олиб келади?

Барчаси ҳақида батафсил видеода.

Видеони охиригача кўринг — бу билим бир кун келиб сизни катта муаммолардан асраб қолиши мумкин!

Видео: Бандлик вазирлиги

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Коронавирусга қарши вакцина олганлар саратонга чалиниши ростми?

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина олган инсонлар ҳаёти хавф остида экани, хусусан, улар саратонга чалиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков қуйидагиларни маълум қилди:

“Аввало, ушбу хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Пандемия бошлангандан то ҳозиргача дунё бўйича 710 миллион киши бу касалликка чалинган, 7 миллиондан кўпроғи ҳаётдан кўз юмди.

Агар вакцина топилмаган ва эмлаш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмаганда, бу рақамлар бир неча баробар юқори бўлиши мумкин эди. Буни вакцина кашф этилгунга қадар ўтган бир йил давомида ўлим кўрсаткичи юқори бўлгани ҳам яққол тасдиқлайди.

Мутахассис сифатида шуни айтмоқчиманки, қўлланилган вакциналар геномга салбий таъсир қилмайди, бу ўз исботини топган.

Тўғри, вакцинани қабул қилган айрим одамларда турли салбий ҳолатлар, масалан, нафас олиш қийинлашуви, тана ҳарорати ошиши ва юракнинг тез уриши каби белгилар кузатилган. Аммо бу вақтинчалик бўлиб, эмлангандан сўнг 2-3 кун ўтгач, барчаси ортда қолган.

Материалда онкологик касалликлар хавфи ҳам вакцинага боғлиқлиги ва эмлашдан кейин танада пайдо бўлган салбий ҳолат(қабул қилинган вакцина)дан қутулиш учун эса карабаш ва арслонпанжаси гиёҳларидан фойдаланиш тавсия этилганки, бу ҳар бир мутахассисни таажжубга солиши, шубҳасиз”, - деди Атабеков.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ мактабида отишма содир бўлди

9 февраль куни АҚШнинг Мэриленд штати, Роквилл шаҳридаги Томас Вуттон номидаги ўрта мактабда отишма юз берди. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқувчи жароҳатланиб, шифохонага етказилди. Унинг аҳволи барқарор.

Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи ҳам ушбу мактаб ўқувчиси бўлиб, у воқеадан кўп ўтмай қўлга олинган. Ҳозирда жамоат хавфсизлигига таҳдид йўқлиги билдирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон депутати Ўзбекистоннинг суғориш суви учун тўлов қилмаслигидан норозилик билдирди

Қирғизистон Жўқорғи Кенеши депутати Умбетали Қидиралиев Ўзбекистон ва Қозоғистон суғориш сувидан фойдаланиб, бунинг учун тўлов қилмаётганини танқид қилди. Унинг айтишича, Қирғизистонда тўпланган сувнинг қарийб 80 фоизи қўшни давлатларга оқиб кетмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тез ёрдам сел оқимини кесиб ўтди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида тез ёрдам машинаси инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун сел оқимини кесиб ўтди.

Ушбу ҳолат 9 февраль куни вилоятдаги гидропостларда ёғингарчилик оқибатида сув сати кўтарилиши натижасида юз берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик юмшатилди

Афғонистонда жорий этилган янги қоидаларга кўра, аёлни калтаклаш оғир тан жароҳатларига олиб келмаган бўлса, жиноят сифатида баҳоланмайди. Ҳатто суяк синиши ёки жиддий жароҳатлар учун ҳам жазо атиги 15 суткани ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшработга сел келди, кучли шамол симёғочларни оғанатди. Вазиятни вилоят ҳокими назоратга олган

Қўшработда кучли шамол ва сел: симёғочлар қулаб, электр тармоқлари зарар кўрди

Самарқанд вилоятида эсган кучли шамол симёғочларни аяб ўтирмади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда “столба”лар синиб кетгани ва автомобил йўлларини тўсиб қўйганлигини кўриш мумкин.

Самарқанд фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам 9 февраль куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва сел келиши кузатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қўшработ туманининг Қўштамғали, Жўшота ва Катта Оқмасжид маҳаллаларида кучли шамол оқибатида айрим жойларда электр симёғочлари ҳамда баъзи яшаш уйлари том қисми зарар кўрган, бундан ташқари электр таъминоти инфратузилмасига ҳам жиддий зарар етган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Табиий офат оқибатларини бартараф этишда шахсан Самарқанд вилоят ҳокими бошчилик қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1