EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади

2026 йил 1 сентябрдан давлат харидлари махсус ахборот порталида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик тарзда баҳолаш имконини берувчи электрон-скоринг тизими ишга туширилади.

Бунда электрон-скоринг тизими воситасида иштирокчиларнинг давлат харидларидаги “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “энг паст” ишончлилик даражалари берилади.

Юқоридагилар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:

🔹 “юқори” ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди;

🔹 энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади;

Шунингдек, давлат харидларидаги ишончлилик даражаси “паст” ва “энг паст” бўлган иштирокчиларнинг:

🔸 бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Метан “заправка” қурманг, газ берилмайди” — Жамшид Ходжаев

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев янги метан қуйиш шохобчалари қурилиши ҳозирча мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, амалда фаолият юритаётган станцияларнинг ўзи ҳам барқарор газ таъминоти билан таъминланмаяпти.

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Навоий вилоятининг Навоий туманида фаолият юритувчи “Munoy Green” МЧЖ раҳбари Мухтор Тўлбаев компанияга автомобилларга хизмат кўрсатиш мажмуаси, жумладан, бензин ва газ қуйиш шохобчаси қуриш учун ер майдони ажратилгани ҳамда барча рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилганини айтди.

Вазир ўринбосари мазкур масала юзасидан ҳозирги шароитда метан таъминотида жиддий чекловлар мавжудлигини қайд этди.

“Ҳозир метан шохобчаларига рухсат берилмаяпти.

Амалдаги станцияларнинг ўзига ҳам газ етказиб беришда қийинчилик бор.

Объектни қурган тақдирингизда ҳам у фаолият юрита олмаслиги мумкин”, — деди Ходжаев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи 500 доллар билан ушланди

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди.

Маълум қилинишича, у маҳаллий МЧЖ ҳудудида 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари тегишли рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан кесилганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш мақсадида ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “яшил стикер” масаласи: қоғоз бор, назорат йўқ

Тошкентда бир ҳайдовчи “яшил стикер” олган. Почта хизмати учун пул тўлаб, стикерни қўлига олган. Аммо қизиқ жиҳати шундаки, унинг машинасида бир йилдан бери катализатор йўқ.

Демак, муаммо стикерда эмас, муаммо назоратда. Чунки экология қоғоз билан эмас, текширув билан ҳимоя қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2😢1
Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар қуриш режасини маълум қилди

Америкалик тадбиркор Илон Маск SpaceX компанияси яқин ўн йилликларда Ой ва Марс сайёраларида шаҳарлар барпо этишни режалаштираётганини маълум қилди.

“Билмаганлар учун, SpaceX аллақачон Ойда ўз-ўзини таъминлай оладиган шаҳар қуришга эътиборни кучайтирди. Биз бунга ўн йилдан кам вақт ичида эришишимиз мумкин.

Шунингдек, SpaceX Марсда ҳам шаҳар барпо этишни мақсад қилган ва бу ишларни тахминан беш-етти йил ичида бошлашни режалаштирмоқда”, — деб ёзди Илон Маск X ижтимоий тармоғида.


Маскнинг таъкидлашича, Марсга парвозлар фақат Қуёш тизимидаги сайёралар муайян тарзда яқинлашадиган даврларда — ҳар 26 ойда бир маротаба амалга оширилиши мумкин. Бунда саёҳатнинг ўзи тахминан олти ой давом этади.

Шу билан бирга, тадбиркорнинг айтишича, Ойга ракеталарни ҳар ўн кунда бир учириш мумкин, парвоз эса икки кун давом этади. Бу эса Ер йўлдошида шаҳар қуриш жараёнини тезлаштириш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги боғчалар ёпилмаган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги боғчалар карантин сабаб ёпилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. Санитария-эпидемиология  осойишталиги қўмитаси маълумотига кўра, пойтахтда хавфли юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик вазият барқарор, карантин жорий этишга асос йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда ёнғин: бир киши ҳалок бўлди

7 февраль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 қаватли бинонинг том қисмида юз берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Дело”ни ичига кирмадинг саводсиз” — Қашқадарёда судьяни ҳақорат қилган адвокат жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятида адвокат ҳамда судья ўртасида баҳсли вазият юз берган видеолавҳа тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Қашқадарё вилоят судида 2025 йил 17 декабрь куни рўй берган.

Видеолавҳада адвокат судьяни қўл остидаги ишни яхши ўрганмаганликда айблаб, уни “саводсиз” дея ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2026 йил 5 февралдаги қарори билан Л. Ш. (эркак, 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, адвокат) МЖТКнинг 41 (ҳақорат қилиш) ва 180 (судга ҳурматсизлик қилиш) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Суднинг қарори билан Л. Ш.га БҲМнинг 8 баравари миқдорида жарима солинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17👍3😢1
Қирғизистонда 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланяпти. Қиз ҳозир ҳомиладор

Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, 14 ёшли қиз айни вақтда ҳомиладор.

Бундан хабар топган қизнинг қариндошлари зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.

Гумонланувчи шахс икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метан заправка қуришга рухсат йўқ — Бош вазир ўринбосари

Ҳозирда метан газ заправкалари қурилишига рухсат берилмайди. Бу ҳақда 6 феврал куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардор Раҳимхон “Вақф” фондидан кетди

2023 йил “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари, “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори лавозимига тайинланган Сардор Раҳимхон ишдан кетгани тўғрисида эълон қилди.

“Азиз халқим биздан рози бўлинг, биргаликдаги бу эзгу ишларимиз, саховат, меҳр-оқибатларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Охират куни иншааллоҳ ҳаммасини кўрасиз, ўша кунда бу амалларимиз, жаннатни ва жамолига васила бўлсин.

Жондан азиз ватаним, миллатим учун эди ҳамма-ҳаммаси.

Яна бир гўзал “Вақф” аталмиш саҳифа мен учун якунланди.

Энди олдинда янги бошқа, гўзал бир саҳифа очилади иншааллоҳ”, — деб ёзди Раҳимхон ўзининг Instagram саҳифасида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥3
Тошкентга кетиш шарт эмас — сифатли тиббий хизмат Наманганда!

«Андрология Наманган» — кўп тармоқли клиника, кунига 300–400 нафар бемор қабул қилади.

Шифокорлар кўп йиллик тажрибага эга ва замонавий технологиялар орқали тез ва аниқ ташхис қиладилар.

💡 Клиникадаги асосий йўналишлар:

🔹Андрология
🔹 Урология
🔹 Гинекология
🔹 Жарроҳлик
🔹 Сексопатология
🔹 Маммология
🔹 Неврология
🔹 ЛОР
🔹 Кардиология
🔹 УЗИ

📍 Манзил: Наманган шаҳри, Тинчлик кўчаси, 62-уй (3-микрорайон, 52)

Батафсил маълумот учун:

☎️ 33 450 00 03

Андрология админ

Telegram орқали боғланинг


Сифатли ва ишончли тиббий хизмат — яқинда, Наманганда!

Реклама
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир кутилмаганда тўй бўлаётган хонадонга кириб борди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хизмат сафари билан Андижонда бўлиб турибди.

Дастур бўйича маҳаллага ташриф давомида вазир кутилмаганда тўй бўлаётган хонадонга кириб борган.

Бундан хонадон эгалари бениҳоя мамнун бўлишди ва вазир ижросида қўшиқ тинглашди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍9🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

9 феврал куни Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Капхён туманида армияга тегишли AH-1C русумли ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Ҳодиса Сеулдан 55 километр шимоли-шарқда содир бўлган.

Вертолёт бортида икки нафар ҳарбий бўлган. Улар оғир тан жароҳати олган ва юрак уриши тўхтаган ҳолатда шифохонага етказилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди

Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушиши оқибатида 13 нафар киши жароҳат олди. Қутқарув ишлари вақтида одамларни эвакуация қилишга уринган бир нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, бу мазкур аттракцион конструкциясининг иккинчи бор қулаб тушиши ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда судьяни ҳақорат қилган адвокат жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида адвокат ва судья ўртасида юз берган баҳсли вазият акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳодиса 2025 йил 17 декабрь куни вилоят судида содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология бўлими бошлиғи 500 доллар билан ушланди

Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

У маҳаллий МЧЖ ҳудудида 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор рухсатсиз кесилгани бўйича далолатномадаги зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига пора талаб қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Наманганнинг собиқ ҳокимига нисбатан тергов иши якунланди

ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси тергов бўлими томонидан Наманган шаҳар собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, айблов хулосаси тасдиқлаш учун прокуратура органига юборилди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Собиқ ҳоким 2025 йилнинг 2 сентябрида 60 минг АҚШ доллари пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинганди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1