EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Нипаҳ вируси Ҳиндистон ҳудудидан ташқарига чиқди

Бангладешда Нипаҳ вирусини юқтирган аёл вафот этди. Бу ҳақда The Independent нашри Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, ўтган ой Бангладешнинг шимолий ҳудудида ўта хавфли Нипаҳ вируси билан касалланган аёл ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса Жанубий Осиё давлатлари касаллик эҳтимолий тарқалиш хавфи муносабати билан санитария-эпидемиологик назорат чораларини кучайтираётган бир пайтда содир бўлгани таъкидланади.

Марҳуманинг илк касаллик аломатлари 21 январь куни кузатилган ва у бир ҳафтадан сўнг вафот этган.

Қайд этилишича, аёл ҳеч қаерга сафар қилмаган, бироқ хом ҳолдаги хурмо шарбатини истеъмол қилган.

Нипаҳ вируси — юқори ҳарорат ва энцефалопатия, мия ҳужайраларининг шикастланиши ва нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
❗️OneID: шахсий маълумотлар дахлсизлиги — ҳар доим устувор вазифа

Рақамли хизматлардан фойдаланишда хавфсизлик маданияти жуда муҳим. Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида OneID тизимида қўшимча чоралар кўрилди ҳамда шахсий маълумотларингизни сизнинг розилигингиз асосида бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти йўлга қўйилди.

Агар сиз шахсий маълумотларингизни бошқа тизимлар ва ташкилотларга (банк, молия, суғурта, телекоммуникация ва бошқалар) беришни хоҳласангиз, OneID тизими орқали уларни тақдим этиш ёки чеклаш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин:

🟢 Компьютер орқали id.egov.uz сайтига ўтинг.
🟢 Тизимда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни бажаринг.
🟢 ЭРИ (имзо) ёки Mobile-ID ёрдамида тизимга киринг.
🟢 “Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлимида хизматни фаоллаштиринг.
🟢 Керакли ташкилот қаршисидаги қулф белгисини очинг ёки ёпинг.

Маслаҳат: агар OneID тизимга QR-код орқали кириш усулини танласангиз, “Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлими автоматик фаоллашади:

🗄 Мобил қурилмангизга GooglePlay ёки AppStore’дан OneID иловасини юклаб олинг.
🗄 Mobile-ID ёки MyID орқали тезкор авторизациядан ўтинг.
🗄 Илованинг қуйи қисмидаги сканерлаш тугмасини босинг ва компьютерингиз экранидаги ҚР-кодни сканерланг.

Маълумотларга киришни чеклаш — бу ортиқча оворагарчилик эмас, балки кибержиноятчиликдан ҳимояланишнинг энг самарали усулидир. Ўз хавфсизлигингизга масъулият билан ёндашинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
“Stan Ghouls” кибергурӯҳи Ўзбекистон ташкилотларига ҳужум қилмоқда — Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати мамлакат аҳолисига огоҳлантириш мазмунидаги ахборот хабарини эълон қилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда “Stan Ghouls” номли кибержиноятчи гуруҳ Ўзбекистонда турли ташкилотларга нисбатан киберҳужумлар уюштирмоқда.

Уларнинг асосий нишонлари саноат, молия, ахборот технологиялари, давлат бошқаруви, логистика, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳисобланади.

Энг кўп қўлланилаётган усул — электрон почта орқали юборилаётган фишинг мактублардир.

Бундай мактубларга одатда турли файллар, кўпинча PDF форматдаги ҳужжатлар илова қилинади.

Мазкур файллар таркибида зарарли дастурий таъминот жойлаштирилган бўлиб, файл очилган заҳотиёқ у автоматик тарзда компьютерга ўрнатилади.

Зарарли дастур воситасида жиноятчилар қурилмага масофадан туриб кириш имкониятига эга бўлади ва уни тўлиқ назорат қилиш имконига эришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 17 ёшли йигит танишини пичоқлаб ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ёш йигит танишини омма олдида пичоқлагани тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2026 йил 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 ёшли қиз йўл транспорт ходисаси оқибатида халок бўлди

Нью Йоркнинг Бруклин ҳудудида ўзбекистонлик 11 ёшли Амира Аминова чорраҳада мактаб автобуси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Ҳайдовчи воқеани пайқамаган. Унга пиёдага йўл бермаслик ва эътиборсизлик бўйича айблов қўйилди.

Амиранинг қўшнилари чорраҳада ҳамдардлик бурчаги ташкил қилиб, ўйинчоқ айиқча, шамлар ва қизчанинг севимли ширинлиги — оқ шоколад келтирган.

Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси боланинг онаси билан алоқада экани ва марҳуманинг оиласига биринчи мурожаатданоқ тўлиқ ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга ҳужум қилса, ҳусийлар Исроилга ҳужум қилишга тайёр The Jerusalem Post

Агар АҚШ Эронга ҳужум қилса, ҳусийлар Исроил ва Америка кемаларига ҳужумларини қайта бошлаш эҳтимоли юқори, деб хабар беради The Jerusalem Post.

Таъкидланишича, Исроил хавфсизлик кучлари агар АҚШ биринчи бўлиб Ислом Республикасига ҳужум қилса, Яман ҳусийлари Исроилга қарши қасос олишга тайёр бўлади деган тахмин остида иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, ҳусийлар Эронга ҳужум қилинган тақдирда Америка нишонларига келажакда мумкин бўлган зарбаларга тайёргарлик кўриш учун ракеталар ва дронлар каби ҳарбий воситаларни жойлаштиришни бошладилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда вафот этган ўзбекистонликлар энди давлат ҳисобидан олиб келинади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини олиб келиш харажатлари энди Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥43
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси ҳуқубузарликлар фото ва видео орқали қайд этилиши аниқ бўлди

Қонунга мувофиқ, эндиликда фақат белгиланган турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар автоматик фото ва видео воситалар орқали қайд этилади.

Жумладан:

— хавфсизлик камарини тақмаслик;

— рулда телефондан фойдаланиш;

— тезликни соатига 20 км/соатгача ошириш;

— тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ва бошқалар.

Жазо муддатлари ҳам аниқ:

— фото/видео орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима 1 ой ичида қўлланади;

— қарор устидан шикоят қилинса, жазо 1 йилгача қўлланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Ўзбекистонда ҳеч кимни уйларга кириб пул йиғишга ҳаққи йўқ, ҳатто уй-жой коммунал хизмати (ЖКХ) ҳам!

2026 йил 1 июлдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги барча мажбурий тўловлар фақатгина "Менинг уйим" тизими орқали қабул қилинади.

— Тўловларни нақд пул шаклида қўлга бериш ёки подъездларда пул йиғиш тўхтатилади.

— Тошкент шаҳрида барча уй-жой қарорлари, шартномалар ва аҳоли мурожаатлари ҳам ушбу платформага ўтказилади.

— Нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилиш ва эскича мулоқот усуллари энди ўтмишда қолади.

Мақсад, тўловлар шаффофлигини таъминлаш ва коррупция ёки фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Stan Ghouls” кибергурӯҳи Ўзбекистон ташкилотларига ҳужум қилмоқда — Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати мамлакат аҳолисига огоҳлантириш мазмунидаги ахборот хабарини эълон қилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда “Stan Ghouls” номли кибержиноятчи гуруҳ Ўзбекистонда турли ташкилотларга нисбатан киберҳужумлар уюштирмоқда.

Уларнинг асосий нишонлари саноат, молия, ахборот технологиялари, давлат бошқаруви, логистика, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳисобланади.

Энг кўп қўлланилаётган усул — электрон почта орқали юборилаётган фишинг мактублардир.

Бундай мактубларга одатда турли файллар, кўпинча PDF форматдаги ҳужжатлар илова қилинади.

Мазкур файллар таркибида зарарли дастурий таъминот жойлаштирилган бўлиб, файл очилган заҳотиёқ у автоматик тарзда компьютерга ўрнатилади.

Зарарли дастур воситасида жиноятчилар қурилмага масофадан туриб кириш имкониятига эга бўлади ва уни тўлиқ назорат қилиш имконига эришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ёш йигит танишини омма олдида пичоқлагани тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2026 йил 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Суд ишни жойида кўради: Фарғона судьялари Косонсойга чиқишга қарор қилди...

Маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилоят судида кўрилаётган иш 9 февраль кунига қолдирилди. Суд ҳайъати иш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида жойига — Косонсой туманига чиқишга қарор қилди.

Effect.uz’га мурожаат қилган фуқаро ҳамда Ўрмон хўжалиги вакили мазкур қарорни адолатли деб баҳолаб, аввалги суд инстанцияларида бундай ташаббус бўлмаганини таъкидлади. Уларнинг қайд этишича, вазиятни тўлиқ ўрганиш учун ҳудудни жойида кўздан кечириш зарур.

Суд жараёнидан сўнг Effect.uz мухбирлари Косонсой туманидаги «Соҳил» болалар дам олиш масканига борди. Ҳудуддаги табиий манзаралар ва ободонлаштирилган маскан бир-бирига яқин жойлашган бўлса-да, турлича таассурот қолдиради. Мурожаатчига кўра, мазкур ҳудуд аввал бу қиёфада бўлмаган ва оилавий меҳнат орқали обод этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ эффекти: Surkhan Autocenter ва Umid Avtolizing ишларида вазият қандай?

👉 Тўлиқ видео
🔥3