EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик фермерлар Туркияда илғор агротехнологияларни ўрганмоқда

Ўзбекистон фермерлари кенгаши бошчилигида ҳудудлардан сараланган 75 нафардан ортиқ илғор фермерлар делегацияси айни кунларда Туркиянинг Измир шаҳрида малака ошириш ўқувларида иштирок этмоқда.

Ўқув дастурлари “TETA Teknik Tarım” ҳамда “Polen Greenlife” ташкилотларида пахтачилик ва ғаллачилик йўналишларида ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар замонавий агротехнологиялар, юқори ҳосилдор навлар, сув ва ресурс тежовчи ечимлар ҳамда самарали ишлаб чиқариш тажрибаси билан танишмоқда.

Мазкур ташаббус қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган. Томонлар бундай ўқув тадбирларини келгусида ҳам доимий йўлга қўйишга келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда давлат рақамини алмаштириб юрган ҳайдовчи фош этилди

Самарқандда ҳайдовчи бошқа транспорт воситасига тегишли давлат рақам белгисини ўзининг Nexia-2 автомобилига ўрнатиб ҳаракатлангани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Садир Жапаров биринчи ўқитувчиси билан учрашди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятига амалий ташрифи доирасида ўзининг биринчи ўқитувчиси Кенешкан Шаменова билан учрашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 15 ёшли йигит хорижий талабалар истиқомат қиладиган ётоқхонага ҳужум қилди

Россиянинг Уфа шаҳрида 15 ёшли ўсмир тиббиёт университети ётоқхонасида талабалар ва полиция ходимларига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи қўлга олинаётган вақтда қаршилик кўрсатган, натижада икки нафар полиция ходими тан жароҳати олган.

Шунингдек, ўсмир ўзига ҳам тан жароҳати етказган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жами олти нафар киши жабрланган.

Гумонланувчи болалар шифохонасига ётқизилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Mash канали маълумотларига кўра, воқеа Уфа шаҳридаги БГМУ (Башқирдистон давлат тиббиёт университети)нинг Репина кўчасида жойлашган, хорижий талабалар истиқомат қиладиган ётоқхонасида содир бўлган.

Гумонланувчи пичоқ билан бинога кириб, пиротехника буюмларидан фойдаланган ҳамда талабалар беркиниб олган хоналарга киришга уринган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада қурилиш компанияси 6 млрд сўмлик газни ўғирлагани фош бўлди

Фарғона шаҳрида 6,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уй аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент танқид қилган Султонхўжаев ва Ўрмонов пойтахтни пиёда айланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан йиғилишда шаҳарни микроавтобусда айланиб, вазиятни жойига чиқиб ўрганмаётгани учун танқид қилиниб, “ҳайфсан” берилган амалдорлар жамоатчиликка кўриниш берди.

Тарқалган видеоларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ҳамда Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов пойтахт кўчаларини пиёда айланиб, жойлардаги ҳолат билан танишаётгани акс этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳаракатлар давлат раҳбари томонидан билдирилган танқиддан кейин амалдорларнинг иш услубини ўзгартириш ва аҳоли билан яқинроқ ишлашга қаратилган қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤷‍♂3👍1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

Наманган шаҳри — 2–3 балл (9 км),

Наманган тумани — 2 балл (16 км),

Чортоқ тумани — 2 балл (19 км).

Зилзиланинг асосий техник кўрсаткичлари:

Вақти: 2026 йил 7 февраль, соат 20:22:57

Магнитудаси: 2,8

Чуқурлиги: 5 км

Эпицентри: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани

Тошкентдан масофаси: 206 км жануби-шарқда

Координаталари: 41,08° шимолий кенглик, 71,66° шарқий узунлик

Айни пайтда зилзила оқибатида вайроналар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва АҚШ стратегик хомашёлар бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда унинг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Қари билганни пари билмас(ми?)

6 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг 13 ялпи мажлисида 74 ёшли Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб сайланди.

Айрим экспертлар ва фаол фуқаролар судьялар учун максимал ёш 70 деб белгиланганини эслаб, бу қарорни қонунчиликка зид деб ҳисобламоқда. Судьялар олий кенгаши эса бу тайинлов нормал эканлигини маълум қилди.


БАТАФСИЛ ВИДЕОДА📹
👎12👍1😢1
1 синф ўқувчилари учун бир ҳафталик таътил берилади

Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 26-бандига кўра, 1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган.

Айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1 синфлар учун 9-14 февраль кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк штатида 11 ёшли ўзбекистонлик қиз Амира Аминова йўл транспорт ҳодисаси оқибатда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси маълум қилди.

CBC нашрининг хабар беришича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 5 февраль куни содир бўлган.

Амира чорраҳани пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган вақтида ўнг томонга бурилаётган мактаб автобуси уни уриб юборган.

“Марҳум қизалоқнинг онасига, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтиб тўлдириб бўлмас йўқотиш муносабати билан самимий ва чуқур таъзия билдирамиз.

Бош консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, шунингдек Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Нипаҳ вируси Ҳиндистон ҳудудидан ташқарига чиқди

Бангладешда Нипаҳ вирусини юқтирган аёл вафот этди. Бу ҳақда The Independent нашри Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, ўтган ой Бангладешнинг шимолий ҳудудида ўта хавфли Нипаҳ вируси билан касалланган аёл ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса Жанубий Осиё давлатлари касаллик эҳтимолий тарқалиш хавфи муносабати билан санитария-эпидемиологик назорат чораларини кучайтираётган бир пайтда содир бўлгани таъкидланади.

Марҳуманинг илк касаллик аломатлари 21 январь куни кузатилган ва у бир ҳафтадан сўнг вафот этган.

Қайд этилишича, аёл ҳеч қаерга сафар қилмаган, бироқ хом ҳолдаги хурмо шарбатини истеъмол қилган.

Нипаҳ вируси — юқори ҳарорат ва энцефалопатия, мия ҳужайраларининг шикастланиши ва нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
❗️OneID: шахсий маълумотлар дахлсизлиги — ҳар доим устувор вазифа

Рақамли хизматлардан фойдаланишда хавфсизлик маданияти жуда муҳим. Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида OneID тизимида қўшимча чоралар кўрилди ҳамда шахсий маълумотларингизни сизнинг розилигингиз асосида бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти йўлга қўйилди.

Агар сиз шахсий маълумотларингизни бошқа тизимлар ва ташкилотларга (банк, молия, суғурта, телекоммуникация ва бошқалар) беришни хоҳласангиз, OneID тизими орқали уларни тақдим этиш ёки чеклаш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин:

🟢 Компьютер орқали id.egov.uz сайтига ўтинг.
🟢 Тизимда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни бажаринг.
🟢 ЭРИ (имзо) ёки Mobile-ID ёрдамида тизимга киринг.
🟢 “Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлимида хизматни фаоллаштиринг.
🟢 Керакли ташкилот қаршисидаги қулф белгисини очинг ёки ёпинг.

Маслаҳат: агар OneID тизимга QR-код орқали кириш усулини танласангиз, “Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлими автоматик фаоллашади:

🗄 Мобил қурилмангизга GooglePlay ёки AppStore’дан OneID иловасини юклаб олинг.
🗄 Mobile-ID ёки MyID орқали тезкор авторизациядан ўтинг.
🗄 Илованинг қуйи қисмидаги сканерлаш тугмасини босинг ва компьютерингиз экранидаги ҚР-кодни сканерланг.

Маълумотларга киришни чеклаш — бу ортиқча оворагарчилик эмас, балки кибержиноятчиликдан ҳимояланишнинг энг самарали усулидир. Ўз хавфсизлигингизга масъулият билан ёндашинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Stan Ghouls” кибергурӯҳи Ўзбекистон ташкилотларига ҳужум қилмоқда — Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати мамлакат аҳолисига огоҳлантириш мазмунидаги ахборот хабарини эълон қилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда “Stan Ghouls” номли кибержиноятчи гуруҳ Ўзбекистонда турли ташкилотларга нисбатан киберҳужумлар уюштирмоқда.

Уларнинг асосий нишонлари саноат, молия, ахборот технологиялари, давлат бошқаруви, логистика, тиббиёт ва таълим соҳаларида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳисобланади.

Энг кўп қўлланилаётган усул — электрон почта орқали юборилаётган фишинг мактублардир.

Бундай мактубларга одатда турли файллар, кўпинча PDF форматдаги ҳужжатлар илова қилинади.

Мазкур файллар таркибида зарарли дастурий таъминот жойлаштирилган бўлиб, файл очилган заҳотиёқ у автоматик тарзда компьютерга ўрнатилади.

Зарарли дастур воситасида жиноятчилар қурилмага масофадан туриб кириш имкониятига эга бўлади ва уни тўлиқ назорат қилиш имконига эришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 17 ёшли йигит танишини пичоқлаб ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ёш йигит танишини омма олдида пичоқлагани тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2026 йил 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 ёшли қиз йўл транспорт ходисаси оқибатида халок бўлди

Нью Йоркнинг Бруклин ҳудудида ўзбекистонлик 11 ёшли Амира Аминова чорраҳада мактаб автобуси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Ҳайдовчи воқеани пайқамаган. Унга пиёдага йўл бермаслик ва эътиборсизлик бўйича айблов қўйилди.

Амиранинг қўшнилари чорраҳада ҳамдардлик бурчаги ташкил қилиб, ўйинчоқ айиқча, шамлар ва қизчанинг севимли ширинлиги — оқ шоколад келтирган.

Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси боланинг онаси билан алоқада экани ва марҳуманинг оиласига биринчи мурожаатданоқ тўлиқ ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга ҳужум қилса, ҳусийлар Исроилга ҳужум қилишга тайёр The Jerusalem Post

Агар АҚШ Эронга ҳужум қилса, ҳусийлар Исроил ва Америка кемаларига ҳужумларини қайта бошлаш эҳтимоли юқори, деб хабар беради The Jerusalem Post.

Таъкидланишича, Исроил хавфсизлик кучлари агар АҚШ биринчи бўлиб Ислом Республикасига ҳужум қилса, Яман ҳусийлари Исроилга қарши қасос олишга тайёр бўлади деган тахмин остида иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, ҳусийлар Эронга ҳужум қилинган тақдирда Америка нишонларига келажакда мумкин бўлган зарбаларга тайёргарлик кўриш учун ракеталар ва дронлар каби ҳарбий воситаларни жойлаштиришни бошладилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда вафот этган ўзбекистонликлар энди давлат ҳисобидан олиб келинади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини олиб келиш харажатлари энди Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥43👍41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси ҳуқубузарликлар фото ва видео орқали қайд этилиши аниқ бўлди

Қонунга мувофиқ, эндиликда фақат белгиланган турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар автоматик фото ва видео воситалар орқали қайд этилади.

Жумладан:

— хавфсизлик камарини тақмаслик;

— рулда телефондан фойдаланиш;

— тезликни соатига 20 км/соатгача ошириш;

— тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ва бошқалар.

Жазо муддатлари ҳам аниқ:

— фото/видео орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима 1 ой ичида қўлланади;

— қарор устидан шикоят қилинса, жазо 1 йилгача қўлланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram