EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уруғлик маҳсулотлари учун QR кодли рақамлаштириш тизими жорий этилди

Жорий йилдан бошлаб уруғлик маҳсулотларини рақамлаштириш доирасида QR кодли ёрлиқлаш тизими жорий этилди. Бу ҳақда “Узагроинспекция” маълум қилди.

QR код орқали уруғликнинг:

— ишлаб чиқарилиши
— сифати
— нав хусусиятлари
— экинбоплик хулосалари тўғрисида маълумот олиш мумкин.

Мазкур тизим шаффофликни таъминлаш, сохталикнинг олдини олиш ҳамда фермерлар учун ишончли ахборот манбаини яратишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рақамлар билан чанқоқни қолдириб бўлмайди...

“Ўзсувтаъминот” сув танқислиги бўйича ижтимоий ролик эълон қилди. Унда Ўзбекистон сув ресурсларидаги муаммолар аниқ фактлар билан келтирилган.

Жаҳон ресурслари институти ҳисоботига кўра, Ўзбекистон сув муаммосига учраган давлатлар рўйхатида 25 ўринда.

Шунингдек, Ўзбекистон ўткир сув танқислиги кузатилаётган 27 та давлат рўйхатига киритилган.

Ўзбекистоннинг гидроэнергетика ресурслари бутун республика ҳудудининг бор йўғи 4,92 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон йилига 50-60 км куб сувни сарф қилса, шундан атиги 12,2 км куби республика ҳудудида қолган қисми эса ташқи ресурслардан шаклланади.
Яна қанча факт керак? Агар факт билан вазиятни ўзгартириш мумкин бўлса, факт билан дунёни тўлдириш мумкин.

Аммо рақамлар билан чанқоқни қолдириб бўлмайди. Келинг ичимлик сувини борида қадрлаб, ундан кўр-кўрона фойдаланишга чек қўяйлик”, - дейилади “Ўзсувтаъминот” мурожаатида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яна бир рекетирлар фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида талончилик жиноятини содир этган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахслар Самарқанд дарвозаси кўчасида фуқаролардан бирига пичоқ билан таҳдид қилиб, машинада номаълум томонга олиб кетишган ва қўйиб юбориш учун 1700 доллар гаров пули сўрашган.

Талаб қилинган пулларни олгандан кейин жабрланувчини қўйиб юборишган, аммо орадан вақт ўтиб, жабрланувчидан яна 1400 доллар талаб қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 165 моддаси 2 қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қаммоқа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Истеъфодаги генерал-майор 86 ёшида вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган истеъфодаги генерал-майор Жанабай Шилманов 86 ёшида вафот этди.

Генерал-майор Жанабай Палимович Шилманов 1940 йил 16 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида туғилган.

1957 йилда туман марказидаги ўрта мактабни тамомлаб, 1957–1962 йилларда Тошкент давлат педагогика институтининг инглиз филологияси факультетида таҳсил олган ва уни имтиёзли диплом билан муваффақиятли якунлаган.

Эл-юрт олдидаги фидокорона хизматлари учун Жанабай Палимович Шилманов “Ички ишлар генерал-майори” олий ҳарбий унвони, 2-даражали “Шон-шараф” ордени ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cамарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ берилган ҳолат фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи шахс Ургут туманида ижарага олинган хонадонда рухсатсиз “ҳужра” ташкил этиб, 7 нафар вояга етмаган болага моддий манфаат эвазига диний таълим бергани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Live stream finished (32 minutes)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда жасадларни ноқонуний сотган морг бошлиғи ҳибсга олинди

Санкт-Петербург шаҳридаги Александровская касалхонаси ўликхонаси раҳбари Андрей Кавецкий жасадлар ва биоматериалларни хусусий компанияга ноқонуний сотганликда гумон қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий Олимпия қўмитаси Отабек Умаров номидан тарқатилayotgan сохта хабарлар юзасидан оғоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари номидан очилган сохта аккаунтлар орқали спортчилар ва спорт соҳаси вакилларига хабарлар юборилиб, шахсий маълумотларни қўлга киритиш ҳамда фирибгарлик қилишга уриниш ҳолатлари аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Обамани маймунга қиёслаган видеони эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social’da Барак ва Мишел Обamalar маймун қиёфасида акс этган видеони жойлаштирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи тиббий шприц тарихини биласизми?

Қон томири ичига дори юбориш биринчи бор 17-асрнинг ўрталаридан бери амалга оширилганига қарамай, бугунги кунда биз билган шприц икки киши томонидан бир йилда, яъни 1853 йилда ветеринария шифокори Чарлз Габриел Праваз ва Александр Вуд томонидан бир-биридан мустақил равишда ихтиро қилинган экан...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SURKHAN AUTOCENTER иши: Машина миниш орзусида фирибгарлар қурбонига айланган ўзбегим!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Олимпиада очилишида

Ўзбекистон делегацияси Милан–Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик фермерлар Туркияда илғор агротехнологияларни ўрганмоқда

Ўзбекистон фермерлари кенгаши бошчилигида ҳудудлардан сараланган 75 нафардан ортиқ илғор фермерлар делегацияси айни кунларда Туркиянинг Измир шаҳрида малака ошириш ўқувларида иштирок этмоқда.

Ўқув дастурлари “TETA Teknik Tarım” ҳамда “Polen Greenlife” ташкилотларида пахтачилик ва ғаллачилик йўналишларида ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар замонавий агротехнологиялар, юқори ҳосилдор навлар, сув ва ресурс тежовчи ечимлар ҳамда самарали ишлаб чиқариш тажрибаси билан танишмоқда.

Мазкур ташаббус қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган. Томонлар бундай ўқув тадбирларини келгусида ҳам доимий йўлга қўйишга келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда давлат рақамини алмаштириб юрган ҳайдовчи фош этилди

Самарқандда ҳайдовчи бошқа транспорт воситасига тегишли давлат рақам белгисини ўзининг Nexia-2 автомобилига ўрнатиб ҳаракатлангани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Садир Жапаров биринчи ўқитувчиси билан учрашди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятига амалий ташрифи доирасида ўзининг биринчи ўқитувчиси Кенешкан Шаменова билан учрашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 15 ёшли йигит хорижий талабалар истиқомат қиладиган ётоқхонага ҳужум қилди

Россиянинг Уфа шаҳрида 15 ёшли ўсмир тиббиёт университети ётоқхонасида талабалар ва полиция ходимларига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи қўлга олинаётган вақтда қаршилик кўрсатган, натижада икки нафар полиция ходими тан жароҳати олган.

Шунингдек, ўсмир ўзига ҳам тан жароҳати етказган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жами олти нафар киши жабрланган.

Гумонланувчи болалар шифохонасига ётқизилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Mash канали маълумотларига кўра, воқеа Уфа шаҳридаги БГМУ (Башқирдистон давлат тиббиёт университети)нинг Репина кўчасида жойлашган, хорижий талабалар истиқомат қиладиган ётоқхонасида содир бўлган.

Гумонланувчи пичоқ билан бинога кириб, пиротехника буюмларидан фойдаланган ҳамда талабалар беркиниб олган хоналарга киришга уринган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада қурилиш компанияси 6 млрд сўмлик газни ўғирлагани фош бўлди

Фарғона шаҳрида 6,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уй аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент танқид қилган Султонхўжаев ва Ўрмонов пойтахтни пиёда айланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан йиғилишда шаҳарни микроавтобусда айланиб, вазиятни жойига чиқиб ўрганмаётгани учун танқид қилиниб, “ҳайфсан” берилган амалдорлар жамоатчиликка кўриниш берди.

Тарқалган видеоларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ҳамда Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмонов пойтахт кўчаларини пиёда айланиб, жойлардаги ҳолат билан танишаётгани акс этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳаракатлар давлат раҳбари томонидан билдирилган танқиддан кейин амалдорларнинг иш услубини ўзгартириш ва аҳоли билан яқинроқ ишлашга қаратилган қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤷‍♂2
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

Наманган шаҳри — 2–3 балл (9 км),

Наманган тумани — 2 балл (16 км),

Чортоқ тумани — 2 балл (19 км).

Зилзиланинг асосий техник кўрсаткичлари:

Вақти: 2026 йил 7 февраль, соат 20:22:57

Магнитудаси: 2,8

Чуқурлиги: 5 км

Эпицентри: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани

Тошкентдан масофаси: 206 км жануби-шарқда

Координаталари: 41,08° шимолий кенглик, 71,66° шарқий узунлик

Айни пайтда зилзила оқибатида вайроналар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва АҚШ стратегик хомашёлар бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда унинг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1