EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия: ишончли шериклик йўлида

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар стратегик даражада мустаҳкамланиб, савдо ва инвестиция йўналишида катта имкониятлар очилди.

Сўнгги 8 йилда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробарга ошиб, 3 млрд долларга етди. Энди бу кўрсаткични 5 млрд долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилмоқда.

Шунингдек, Туркиядан жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 млрд доллардан ошди. Янги қўшма корхоналарни ташкил этиш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бу келишувлар янги иш ўринлари, замонавий технологиялар ва иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам замин яратади.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Депутат, Спикер ўринбосари Актам Хаитов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥15
“Go Group” компанияси Ўзбекистонда агрокластер барпо этади

Президент Шавкат Мирзиёев Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида “Go Group” компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашди.

Корхона Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчидир.

Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга агрокластер барпо этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥23🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистондаги масжидлардан бирида портлаш содир бўлди

Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги масжидлардан бирида портлаш содир бўлди, оқибатда камида тўққиз киши жароҳат олган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, жума куни масжид ҳудудида бомба портлаган. Полиция маълумотларига кўра, жабрланганлар сони камида тўққизни ташкил этмоқда.

Times of Islamabad нашри дастлабки маълумотларга таяниб ёзишича, портлашни худкуш террорист амалга оширган бўлиши мумкин.

Расмийлар билдиришича, гумонланувчи шахс масжидга кириш жойида тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкентда 20 кгдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фирибгарлар Отабек Умаров номидан фойдаланаётган бўлиши мумкин

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақтабда қўрқинчли ҳодиса: ўқувчи болта билан тенгдошларига ҳужум қилди

Қозоғистон ғарбида жойлашган Кулсари шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тенгдошлари билан келишмовчиликдан сўнг болта олиб, уларга ҳужум қилган. Ҳодиса оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси енгил жароҳат олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий суд таркиби янгиланди

Олий Мажлис Сенатининг
13 ялпи мажлисида муҳим кадр масаласи кўриб чиқилди.

Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб сайланди.

Сенатнинг тегишли қарорига мувофиқ, у 10 йил муддатга ушбу лавозимни эгаллайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎4🤷‍♂1
⚡️Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Фатво ҳайъати 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанбага, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келади, деган қарор қилди.

Қарор Самарқандда бўлиб ўтган Фатво ҳайъати йиғилишида қабул қилинди. Унда туркий давлатлар мусулмон жамоаларининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний амалларни илмий асослар билан уйғунлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, йиғилишда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлатлар — Туркманистон ва Венгрия вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда озиқ-овқат омборида ёнғин юз берди

Бугун, 6-февраль куни Андижон шаҳрининг Найман кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорга тегишли озиқ-овқат сақлаш омборида ёнғин содир бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Покистон коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтирмоқда

Исломободда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қўшма декларация ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни имзолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥45😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт иссиқхоналарида рейдлар кучайтирилди

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида “Долзарб 30 кунлик” карантин назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Қарантин инспекторлари томонидан иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор ва ситрус экинлари текширилмоқда.

Тадбирлар доирасида:
— Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси
— Помидор куяси
— Ситрус инли куяси
— Ситрус оққаноти
каби зараркунандаларга қарши чоралар кўрилмоқда.

Ҳар бир туманга бириктирилган инспекторлар томонидан:
— кластерлар
— фермер ва деҳқон хўжаликлари
— аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналар
хатловдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, гумон қилинган ўсимликлардан намуналар олиниб, сайёр лабораторияларда таҳлил қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистонда масжидда портлаш: камида 9 киши жароҳат олди

Покистон пойтахти Исломободдаги масжидлардан бирида жума куни портлаш содир бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
⚡️Ниғматилла Йўлдошевнинг лавозимдан кетиши ҳақиқатга тўғри келмайди

Интернетда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев лавозимидан кетиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Effect.uz манбасининг маълум қилишича, Ниғматилла Йўлдошевнинг лавозимидан озод этилиши ҳақиқатга тўғри келмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилда “103” хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ бўлган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда тез тиббий ёрдамга 3 244 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ ва ДХХ ходимлари Яшнободда синтетик моддаларнинг тарқалишига чек қўйди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада “талпа” уюштирмоқчи бўлган 11 киши 5-10 сутгага кесилди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Фарғона вилояти Қува туманида “Ал-Фарғоний” мажмуаси олдида содир бўлиши мумкин бўлган катта жанжал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари аралашуви туфайли чиппака чиқди.

Дастлабки маълумотларга кўра, туманнинг “Байналминал” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган шахс ва “Пахтакор” маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган йигит ўзаро келишолмай қолиб, “стрелка” белгилашади.

Бироқ ДХХ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда юқоридаги шахслар ва уларнинг тарафдорлари қўлга олинди.

Тадбир давомида 2 дона битта ва кўзни ёшлантурувчи газ балонлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан 11 нафар шахсларга нисбатан МЖТКнинг 183, 194 моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига юборилган.

Суд уларнинг ҳар бирига 5 суткадан 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл қоидасини бузганларга нисбатан огоҳлантириш бeрилади

Эндиликда, йўл қоидасини бузганларга нисбатан огоҳлантириш бeрилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида вазият қандай?

Жорий йилнинг 7 февраль соат 09:20 ҳолатига "Қамчиқ" довонида вазият яхши, ҳаво кам булутли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уруғлик маҳсулотлари учун QR кодли рақамлаштириш тизими жорий этилди

Жорий йилдан бошлаб уруғлик маҳсулотларини рақамлаштириш доирасида QR кодли ёрлиқлаш тизими жорий этилди. Бу ҳақда “Узагроинспекция” маълум қилди.

QR код орқали уруғликнинг:

— ишлаб чиқарилиши
— сифати
— нав хусусиятлари
— экинбоплик хулосалари тўғрисида маълумот олиш мумкин.

Мазкур тизим шаффофликни таъминлаш, сохталикнинг олдини олиш ҳамда фермерлар учун ишончли ахборот манбаини яратишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рақамлар билан чанқоқни қолдириб бўлмайди...

“Ўзсувтаъминот” сув танқислиги бўйича ижтимоий ролик эълон қилди. Унда Ўзбекистон сув ресурсларидаги муаммолар аниқ фактлар билан келтирилган.

Жаҳон ресурслари институти ҳисоботига кўра, Ўзбекистон сув муаммосига учраган давлатлар рўйхатида 25 ўринда.

Шунингдек, Ўзбекистон ўткир сув танқислиги кузатилаётган 27 та давлат рўйхатига киритилган.

Ўзбекистоннинг гидроэнергетика ресурслари бутун республика ҳудудининг бор йўғи 4,92 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон йилига 50-60 км куб сувни сарф қилса, шундан атиги 12,2 км куби республика ҳудудида қолган қисми эса ташқи ресурслардан шаклланади.
Яна қанча факт керак? Агар факт билан вазиятни ўзгартириш мумкин бўлса, факт билан дунёни тўлдириш мумкин.

Аммо рақамлар билан чанқоқни қолдириб бўлмайди. Келинг ичимлик сувини борида қадрлаб, ундан кўр-кўрона фойдаланишга чек қўяйлик”, - дейилади “Ўзсувтаъминот” мурожаатида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яна бир рекетирлар фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида талончилик жиноятини содир этган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахслар Самарқанд дарвозаси кўчасида фуқаролардан бирига пичоқ билан таҳдид қилиб, машинада номаълум томонга олиб кетишган ва қўйиб юбориш учун 1700 доллар гаров пули сўрашган.

Талаб қилинган пулларни олгандан кейин жабрланувчини қўйиб юборишган, аммо орадан вақт ўтиб, жабрланувчидан яна 1400 доллар талаб қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 165 моддаси 2 қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қаммоқа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1