EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Холмуҳамедов “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори в.б лавозимига тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Муҳсинжон Холмуҳамедов “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айдар–Арнасойда январ ойида 29 та экологик ҳуқуқбузарлик аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, 2026 йилнинг январь ойи давомида 29 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди ва 152 миллион 983 минг сўм жарима қўлланилди.

Айдар–Арнасой кўллар тизими 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳудудда кечаю кундуз экологик рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтган йил якунига қадар 500 дан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилган ва экологик қонунчилик талабларини бузган 425 нафар шахс аниқланган.

Уларга нисбатан жами 1 млрд 724 млн сўм маъмурий жарима ҳамда 50 млн 800 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган ва тўлиқ ундириб олинган.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Nipah вируси сабаб Ҳиндистондан айрим
товарлар импортин вақтинча тўхтатди


Бунга Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида эпидемиологик вазият оғирлашгани сабаб бўлган.

Эндиликда тирик ҳайвонлар, қушлар ҳамда ветеринария назоратидаги айрим маҳсулотлар олиб кирилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурлан Сабуровга Россияга 50 йиллик кириш тақиқи қўйилди

Қозоғистонлик комик “Что было дальше?” лойиҳаси бошловчиси Нурлан Сабуров тунда Дубайдан Москва шаҳридаги Внуково аэропортига учиб келган, бироқ чегара назоратидан ўта олмаган.

Маълум қилинишича, унга Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан 50 йил муддатга мамлакатга кириш тақиқлангани тўғрисида расмий хабарнома топширилган.

Тақиқ сабаблари сифатида “махсус ҳарбий операция”ни танқид қилгани, солиқ қонунчилиги ҳамда миграция меъёрларини бузгани кўрсатилган.

Сабуров март ойида Челябинск, Орск ва Оренбург шаҳарларида концерт бериши керак эди.

Ҳозирча комикнинг ўзи ёки унинг менежерлари мазкур вазият юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Нурлан Сабуров Москвадаги Шереметьево аэропортида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб ушланган, шундан сўнг Россияни тарк этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда чет елга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Наманган шаҳрида икки консалтинг фирма ходими танишлари орқали фуқаролардан ишга жойлашиш эвазига пул олган вақтда ушланган. Бир фуқаро Жанубий Кореяга ишга юбориш учун 10 минг доллар талаб қилган, олдиндан 1,5 минг доллар олган; иккинчиси Латвия учун 2 минг доллар олган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон ва Покистон бизнес форумида иштирок этдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдусаид Кўчимов: Карвонимизга таҳдид соладиган кучларнинг попугини пасайтириш шарт

Сенатор Абдусаид Кўчимов Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг ҳар қандай ташқи босимга қарши қатъий позициясини таъкидлади. У миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, стратегик мақсадларга эришиш ва халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун принципиал ва изчил ҳаракат қилиш зарурлигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир йилда 200 га яқин ўзбек фуқароси Россиядан бошпана сўради

2025 йилда 176 нафар ўзбекистонлик Россияда бошпана олиш учун мурожаат қилган. Энг кўп бошпана аризаси Украина (3 332) ва Сурия (3 196) фуқаролари томонидан топширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуруқ ваъда беришни ёмон кўраман” — Олий суд раиси фуқароларни қабул қилди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида пробация рўйхатида турувчи ҳамда жазони ўтаб қайтган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамиятга ижтимоий мослаштириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қабулда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Криминология тадқиқот институти бошлиғи Б. Бердиалиев, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси А. Жалилов, Яккасарой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Шамсиев, ҳоким ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д. Расулмухаммедова, туман ИИО ФМБ ходимлари ҳамда тумандаги масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул жараёнида пробация ҳисобида турувчи ва жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида кўриб чиқилди, мавжуд муаммолар юзасидан аниқ ва манзилли қарорлар қабул қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сут алкоголни организмдан тезроқ чиқаришга ёрдам берадими?

Алкоголни парчалайдиган асосий органлар — жигар ва буйраклардир. Айнан жигарда этил спирти қайта ишланиб, зарарли ацеталдегид моддаси ҳосил бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” компанияси асосчиси билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида “Gohar Textile” компанияси асосчиси Гоуҳар Мустафо билан учрашди.

Компания пахта толасини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, маиший тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Учрашув давомида Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон корхоналарини халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия: ишончли шериклик йўлида

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар стратегик даражада мустаҳкамланиб, савдо ва инвестиция йўналишида катта имкониятлар очилди.

Сўнгги 8 йилда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробарга ошиб, 3 млрд долларга етди. Энди бу кўрсаткични 5 млрд долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилмоқда.

Шунингдек, Туркиядан жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 млрд доллардан ошди. Янги қўшма корхоналарни ташкил этиш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бу келишувлар янги иш ўринлари, замонавий технологиялар ва иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам замин яратади.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Депутат, Спикер ўринбосари Актам Хаитов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥15
“Go Group” компанияси Ўзбекистонда агрокластер барпо этади

Президент Шавкат Мирзиёев Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида “Go Group” компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашди.

Корхона Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчидир.

Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга агрокластер барпо этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥23🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистондаги масжидлардан бирида портлаш содир бўлди

Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги масжидлардан бирида портлаш содир бўлди, оқибатда камида тўққиз киши жароҳат олган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, жума куни масжид ҳудудида бомба портлаган. Полиция маълумотларига кўра, жабрланганлар сони камида тўққизни ташкил этмоқда.

Times of Islamabad нашри дастлабки маълумотларга таяниб ёзишича, портлашни худкуш террорист амалга оширган бўлиши мумкин.

Расмийлар билдиришича, гумонланувчи шахс масжидга кириш жойида тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкентда 20 кгдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фирибгарлар Отабек Умаров номидан фойдаланаётган бўлиши мумкин

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақтабда қўрқинчли ҳодиса: ўқувчи болта билан тенгдошларига ҳужум қилди

Қозоғистон ғарбида жойлашган Кулсари шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тенгдошлари билан келишмовчиликдан сўнг болта олиб, уларга ҳужум қилган. Ҳодиса оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси енгил жароҳат олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий суд таркиби янгиланди

Олий Мажлис Сенатининг
13 ялпи мажлисида муҳим кадр масаласи кўриб чиқилди.

Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб сайланди.

Сенатнинг тегишли қарорига мувофиқ, у 10 йил муддатга ушбу лавозимни эгаллайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎4🤷‍♂1
⚡️Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Фатво ҳайъати 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанбага, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келади, деган қарор қилди.

Қарор Самарқандда бўлиб ўтган Фатво ҳайъати йиғилишида қабул қилинди. Унда туркий давлатлар мусулмон жамоаларининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний амалларни илмий асослар билан уйғунлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, йиғилишда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлатлар — Туркманистон ва Венгрия вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда озиқ-овқат омборида ёнғин юз берди

Бугун, 6-февраль куни Андижон шаҳрининг Найман кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорга тегишли озиқ-овқат сақлаш омборида ёнғин содир бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Покистон коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтирмоқда

Исломободда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қўшма декларация ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни имзолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥45😢1