EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ерда планетар миқёсдаги магнит бўронлари бошланди

Айни пайтда геомагнит фаоллик G1 даражасида (кучсиз бўронлар) баҳоланмоқда, бироқ сутка давомида кўрсаткич G2–G3 (ўртача ва кучли) даражагача ошиши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу бўронлар ягона аниқ сабабга эга эмас.

Улар Ер магнитосферасининг ой бошидан буён кузатилаётган ниҳоятда юқори қуёш фаоллигига нисбатан умумий реакциясидир.

Жараёнга туртки бўлган омил — 2 февраль куни сўнгги 1,5 йил ичидаги энг йирик X8.1 синфидаги қуёш чақнаши пайтида коинотга отилган плазма булутининг чекка қисми кеча оқшом Ерга етиб келганидир.

Ҳозирда Ернинг ғарбий яримшаридаги тунги ҳудудларда кучли шимол ёғдуси кузатилмоқда.

Унинг интенсивлиги 10 баллик шкала бўйича максимал даражага етган.

Ёрқин ёғдулар Канада ҳудуди ҳамда АҚШнинг шимолий штатлари осмонида қайд этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
“Итдан бўлган, жа***б” — Тошкентда такси ҳайдовчиси рус аёлни кимсасиз жойга ташлаб кетди

Ижтимоий тармоқларда, Тошкент шаҳрида такси ҳайдовчиси ёш аёлни кимсасиз жойга ташлаб кетгани тўғрисида хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, жабрдийда аёл уйига хавфсиз етиб олиш мақсадида Comfort+ тоифасидаги такси хизматига буюртма берган.

Йўловчи ҳайдовчидан Bluetooth орқали мусиқа қўйиб беришни сўраган.

Ҳайдовчи бу таклифни рад этган. Шундан сўнг тарафлар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Айтилишича, ҳайдовчи йўловчига нисбатан қўпол муомала қилган ва уни ёритилмаган, одамсиз йўл қисмида тушириб кетган.

Ҳолат юзасидан расмий идоралар ёки такси хизмати томонидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎8🤔3
Вазир ва ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этади

Олий Мажлис Сенатининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида коррупцияга қарши курашишни кучайтириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган қонун кўриб чиқилди.

Қонунга мувофиқ, ҳукумат аъзолиги ва ҳоким лавозимига тайинланаётган номзодлар эндиликда коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режасини тақдим этиши шарт бўлади.

Қайд этилишича, мазкур талаб номзоднинг шахсий масъулиятини ошириш, унинг ҳалоллик ва очиқлик тамойилларига содиқлигини баҳолашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, номзод нафақат ўз соҳасига доир вазифаларни, балки коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсатини ҳам чуқур англаган ҳолда амалда татбиқ этиши кўзда тутилмоқда.

Муҳокамалар якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Одил судлов академиясида бир нечта тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида бир нечта тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра, Одил судлов академияси ўқув-услубий ишлар бўйича проректори лавозимига Дилшод Арипов тайинланди.

Тайинловга қадар Дилшод Уринбаевич Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Нодирбек Салаев Одил судлов академияси илмий, инновацион ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича проректори лавозимида иш бошлайди.

Тайинловга қадар Нодирбек Салаев Сапарбаевич Тошкент давлат юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш шўбаси профессори лавозимида фаолият юритган.

Маъруфжон Жумаев эса Одил судлов академияси матбуот котиби лавозимида фаолият олиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Карвонимизга акиллаган ҳар қандай лайчани ковушини тўғирлаб қўйишимиз керак” — Кўчимов

Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов сенат йиғилишида сўнгги пайтларда фаоллашган рус пропагандачиларига жавоб берди.

“Карвонимизга таҳдид қиладиган ҳар қандай кучга, акиллаган ҳар қандай лайчага ёки ҳар қандай қашқирга қарши ўз жойида жавоб беришимиз, ковушини тўғрилаб қўйишимиз, попугини пасайтириб қўйишимиз, ақлини киритиб қўйишимиз керак”, деди Кўчимов.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистон Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олди?

Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлат мадҳиялари янгради.
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤷‍♂1👎1
Адлия вазири ўз буйруғини ҳимоя қилиш учун адвокат ёллади

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Адлия вазирлиги ҳамда вазирликнинг Инсон ҳуқуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўртасидаги меҳнат низоси юзасидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Ташановнинг ёзишича, гап ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ устидан келиб чиққан баҳс ҳақида кетмоқда.

Ходим меҳнат инспекцияси ва адвокат ёрдамида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда.

Даъволарга кўра, ходим онаси инсульт ҳолатини бошидан кечирган вақтда иш жойини қисқа муддатга тарк этган.

Вазирлик томони эса мазкур ҳолатни меҳнат интизоми бузилиши сифатида баҳолаган.

“Адлия чегара қўшинимики, аскар постни ташлаб кетса, мамлакатга ёғий бостириб кирса.

Ядро иншоотмимики, ходимнинг бир соат ишга кеч қолиши катта кулфат келтирса.

Ҳамма иссиқ жон, ота-она муқаддас — бу ташвиш вазирнинг ҳам, ундан каттасининг ҳам бошида бор”, - деб ёзади Ташанов.


Суд жараёнида вазирлик манфаатларини адвокат ҳимоя қилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, давлат органлари ва мансабдор шахслар суд ишларида ўз манфаатларини вакил орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Айрим кузатувчилар бу ҳолатни давлат идораларида меҳнат муносабатлари ва ички бошқарув маданияти нуқтаи назаридан муҳим прецедент сифатида баҳоламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔5😢2
Холмуҳамедов “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори в.б лавозимига тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Муҳсинжон Холмуҳамедов “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айдар–Арнасойда январ ойида 29 та экологик ҳуқуқбузарлик аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, 2026 йилнинг январь ойи давомида 29 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди ва 152 миллион 983 минг сўм жарима қўлланилди.

Айдар–Арнасой кўллар тизими 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳудудда кечаю кундуз экологик рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтган йил якунига қадар 500 дан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилган ва экологик қонунчилик талабларини бузган 425 нафар шахс аниқланган.

Уларга нисбатан жами 1 млрд 724 млн сўм маъмурий жарима ҳамда 50 млн 800 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган ва тўлиқ ундириб олинган.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Nipah вируси сабаб Ҳиндистондан айрим
товарлар импортин вақтинча тўхтатди


Бунга Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида эпидемиологик вазият оғирлашгани сабаб бўлган.

Эндиликда тирик ҳайвонлар, қушлар ҳамда ветеринария назоратидаги айрим маҳсулотлар олиб кирилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурлан Сабуровга Россияга 50 йиллик кириш тақиқи қўйилди

Қозоғистонлик комик “Что было дальше?” лойиҳаси бошловчиси Нурлан Сабуров тунда Дубайдан Москва шаҳридаги Внуково аэропортига учиб келган, бироқ чегара назоратидан ўта олмаган.

Маълум қилинишича, унга Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан 50 йил муддатга мамлакатга кириш тақиқлангани тўғрисида расмий хабарнома топширилган.

Тақиқ сабаблари сифатида “махсус ҳарбий операция”ни танқид қилгани, солиқ қонунчилиги ҳамда миграция меъёрларини бузгани кўрсатилган.

Сабуров март ойида Челябинск, Орск ва Оренбург шаҳарларида концерт бериши керак эди.

Ҳозирча комикнинг ўзи ёки унинг менежерлари мазкур вазият юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Нурлан Сабуров Москвадаги Шереметьево аэропортида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб ушланган, шундан сўнг Россияни тарк этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда чет елга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Наманган шаҳрида икки консалтинг фирма ходими танишлари орқали фуқаролардан ишга жойлашиш эвазига пул олган вақтда ушланган. Бир фуқаро Жанубий Кореяга ишга юбориш учун 10 минг доллар талаб қилган, олдиндан 1,5 минг доллар олган; иккинчиси Латвия учун 2 минг доллар олган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон ва Покистон бизнес форумида иштирок этдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдусаид Кўчимов: Карвонимизга таҳдид соладиган кучларнинг попугини пасайтириш шарт

Сенатор Абдусаид Кўчимов Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг ҳар қандай ташқи босимга қарши қатъий позициясини таъкидлади. У миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, стратегик мақсадларга эришиш ва халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун принципиал ва изчил ҳаракат қилиш зарурлигини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир йилда 200 га яқин ўзбек фуқароси Россиядан бошпана сўради

2025 йилда 176 нафар ўзбекистонлик Россияда бошпана олиш учун мурожаат қилган. Энг кўп бошпана аризаси Украина (3 332) ва Сурия (3 196) фуқаролари томонидан топширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2