Пойтахт иссиқхоналарида кучайтирилган карантин назорати бўлиб ўтмоқда
Тошкент шаҳрининг 12 та туманида карантин инспекторлари томонидан “Долзарб 30 кунлик” назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, тадбирлар доирасида шаҳар ҳудудидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор экинларида “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”, шунингдек, ситрус ва помидор экинларига зарар етказиши мумкин бўлган “Помидор куяси”, “Ситрус инли куяси”, “Ситрус оққаноти” каби зараркунандаларга қарши уйғунлашган кураш чоралари кўрилмоқда.
Ҳар бир туманга бириктирилган инспекторлар томонидан кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарда экилган ситрус ва сабзавот майдонлари хатловдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, туманлардаги томорқа ер эгалари, боғдорчилик хўжаликлари, кўча ва яшил ҳудудлар кўздан кечирилиб, зарарли организмлар мавжудлиги гумон қилинган ўсимликлардан намуналар олиниб, сайёр лабораторияларда таҳлил қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4🤔1
“АҚШнинг келгуси сиёсати Марказий Осиёга қаратилган” — Сержио Гор
АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистлар билан учрашди.
Гор АҚШ бу минтақага устувор аҳамият беришини ва маъмуриятнинг келгуси уч йилдаги сиёсати айнан шу асосда қурилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Сержио Гор шу ҳафтада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистлар билан учрашди.
Гор АҚШ бу минтақага устувор аҳамият беришини ва маъмуриятнинг келгуси уч йилдаги сиёсати айнан шу асосда қурилишини таъкидлади.
“Менга президент Трампнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси бор — АҚШ бу минтақа билан ишлашни хоҳлайди, Қўшма Штатлар бу минтақага устувор аҳамият беради ва биз маъмуриятимизнинг келгуси уч йилдаги сиёсатини айнан шу асосда қурмоқчимиз.
Узоқ вақт давомида АҚШ бу минтақага етарлича эътибор бермади.
Президент Трамп бошчилигида биз буни ўзгартирмоқчимиз”, деди Сержио Гор.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Сержио Гор шу ҳафтада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилда тиббиёт соҳасида 498 та коррупция ҳолати фош этилди — бу 2024 йилга нисбатан 5,6 фоизга кам.
Манфаатлар тўқнашувига оид 1 280 та хавф аниқланиб,
— 227 нафар ходим ишдан бўшатилди,
— 485 нафари ротация қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Манфаатлар тўқнашувига оид 1 280 та хавф аниқланиб,
— 227 нафар ходим ишдан бўшатилди,
— 485 нафари ротация қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин
Янги қонун лойиҳасига кўра, никоҳ ёши асосий ҳолатда 18 ёш бўлиб қолади.
Бироқ суд қарори билан:
16 ёшдан — шахс манфаатига мос бўлса,
14 ёшдан — ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилиши ҳолатида никоҳга рухсат берилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги қонун лойиҳасига кўра, никоҳ ёши асосий ҳолатда 18 ёш бўлиб қолади.
Бироқ суд қарори билан:
16 ёшдан — шахс манфаатига мос бўлса,
14 ёшдан — ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилиши ҳолатида никоҳга рухсат берилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂3👎3😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трампга суиқасд уюштирмоқчи бўлган шахс умрбод қамалди.
АҚШ суди 59 ёшли Раян Роутни Дональд Трампга суиқасд қилишга уринганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ суди 59 ёшли Раян Роутни Дональд Трампга суиқасд қилишга уринганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунида Қўшма декларация ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

👍43🔥17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда қоғоз кундалик ва синф журналлари қайтарилмайди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган қоғоз кундаликлар жорий этилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган қоғоз кундаликлар жорий этилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурувчилар диққатига
Қурилиш объектидан чиқаётган барча техника воситалар қурилиш объектларида белгиланган махсус ювиш жойларида ювилган ҳолда ҳудуддан чиқарилиши шарт. Бу талаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар кўчаларининг ифлосланишини олдини олиш ҳамда санитар ҳолатга салбий таъсир кўрсатилишини олдини олишга қаратилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ушбу йўналишда кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Ҳар бир қурилиш объектида техника воситаларини ювиш учун махсус жойлар ташкил этилган бўлиши лозим.
Мазкур талабларга риоя этилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасининг тегишли қисмларига мувофиқ жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, мансабдор шахсларга эса 70 баравари миқдорда жарима жазоси қўлланилади.
Шунингдек, ушбу талабларни бажармаслик қурилиш объектида олиб борилаётган қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиб қўйиш учун ҳам етарли асос бўлади.
Экологик талабларга қатъий риоя қилинг — тоза муҳит барчамизнинг умумий масъулиятимиз!

👍5🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
60 ёшли аёлнинг қорнидан 15 килограммлик ўсма олиб ташланди
Россиянинг Приморье шаҳрида жарроҳлар 60 ёшли бемордан вазни 15 килограм бўлган ўсмани олиб ташлашди.
Маълум қилинишича, бемор бир неча йил давомида қорин соҳасидаги оғриқ ҳамда турли саломатлик муаммоларига дуч келган, аммо у шифокорларга кучли оғриқ бўлганидан кейингина мурожаат қилган.
УЗИ қилингандан сўнг аёлда 30 ҳафталик ҳомилага тенг катталикдаги миома борлиги аниқланган.
Хавфли ўсма аниқлангандин кейин аёл фавқулодда госпитализация қилиниб, жарроҳлик амалияти ўтказилган ва унинг танасидан 15 килограмлик ўсма муваффақиятли тарзда олиб ташланган. Айни вақтда аёлнинг соғлиғи яхши.
Владивосток клиник шифохонаси гинекология бўлими раҳбари Эдуард Зиганшиннинг фикрига кўра, бу ҳолат кўп йиллар давомида ўз организмига эътибор бермаслик оқибати сифатида юзага келган.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Исломобод шаҳрида олий…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment. Покистон қирувчи самолетлари Мирзиёев бўлган самолётни қўриқламоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷♂1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
No comment. Покистон қирувчи самолетлари Мирзиёев бўлган самолётни қўриқламоқда Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Покистонга етиб борди
Давлат ташрифи билан Покистонга борган Президент Шавкат Мирзиёевни Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф кутиб олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат ташрифи билан Покистонга борган Президент Шавкат Мирзиёевни Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф кутиб олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥14👎1
Ерда планетар миқёсдаги магнит бўронлари бошланди
Айни пайтда геомагнит фаоллик G1 даражасида (кучсиз бўронлар) баҳоланмоқда, бироқ сутка давомида кўрсаткич G2–G3 (ўртача ва кучли) даражагача ошиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу бўронлар ягона аниқ сабабга эга эмас.
Улар Ер магнитосферасининг ой бошидан буён кузатилаётган ниҳоятда юқори қуёш фаоллигига нисбатан умумий реакциясидир.
Жараёнга туртки бўлган омил — 2 февраль куни сўнгги 1,5 йил ичидаги энг йирик X8.1 синфидаги қуёш чақнаши пайтида коинотга отилган плазма булутининг чекка қисми кеча оқшом Ерга етиб келганидир.
Ҳозирда Ернинг ғарбий яримшаридаги тунги ҳудудларда кучли шимол ёғдуси кузатилмоқда.
Унинг интенсивлиги 10 баллик шкала бўйича максимал даражага етган.
Ёрқин ёғдулар Канада ҳудуди ҳамда АҚШнинг шимолий штатлари осмонида қайд этилмоқда.

👎1
“Итдан бўлган, жа***б” — Тошкентда такси ҳайдовчиси рус аёлни кимсасиз жойга ташлаб кетди
Ижтимоий тармоқларда, Тошкент шаҳрида такси ҳайдовчиси ёш аёлни кимсасиз жойга ташлаб кетгани тўғрисида хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, жабрдийда аёл уйига хавфсиз етиб олиш мақсадида Comfort+ тоифасидаги такси хизматига буюртма берган.
Йўловчи ҳайдовчидан Bluetooth орқали мусиқа қўйиб беришни сўраган.
Ҳайдовчи бу таклифни рад этган. Шундан сўнг тарафлар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Айтилишича, ҳайдовчи йўловчига нисбатан қўпол муомала қилган ва уни ёритилмаган, одамсиз йўл қисмида тушириб кетган.
Ҳолат юзасидан расмий идоралар ёки такси хизмати томонидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

👍7👎5🤔2