EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегарада ноқонуний дори воситалари фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона постида дори воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқланди.

Биринчи ҳолатда, пиёда кириб келган йўловчи Body scanner орқали текширилди. Натижада қорин қисмига яширилган, божхона декларациясида кўрсатилмаган 166 дона дори воситаси аниқланди. Улар қайта сотиш мақсадида олиб келингани маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда эса фуқаронинг танасига бекитилган 260 дона «Остеогенон» дори воситалари фош этилди. Ушбу дори воситалари ҳам ноқонуний равишда олиб кирилган.

Навбатдаги ҳолатда, шубҳали ҳаракатлар сабаб рентген назоратидан ўтказилган фуқаронинг кийимлари ичидан 110 дона турли хил дори воситалари топилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йилнинг энг яхши қўшиғи аниқланди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Миллий овоз ёзиш академияси томонидан ташкил этилган 68-сонли «Гремми» мукофотларини топшириш маросими ўтказилди.

Дунёнинг энг нуфузли мусиқий мукофотларидан бири ҳисобланган маросимда йилнинг энг яхши қўшиғи Билли Айлишнинг “Wildflower” ашуласига насиб этди.

Сизнингча, йилнинг энг яхши қўшиғи қайси бўлди?

Mashhurbek — “Сиқилма” таронасими?
Farrux Fazel — “Бор” қўшиғими?

Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Икрамов Indenim фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича топшириқ берди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Инденим” савдо кўнгилочар маркази фаолияти Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор томонидан вақтинча тўхтатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Humans’га тегишли “Maroqand” АЖ банкрот деб эълон қилинди

2026 йил 2 февраль куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди “Maroqand” АЖни банкрот деб топиш ҳамда жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритувини бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилди.

“Maroqand” тўлов ташкилоти (UPay бренди) Humans компаниясига тегишли ҳисобланади.

Аввалроқ Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ фойдаланувчининг қарийб 7 млрд сўм маблағи ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 2025 йилнинг кузида Тошкент туманлараро иқтисодий суди Humans МЧЖ банкрот деб топган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда савдо марказларидаги болалар зоналари нега ёпилмоқда?

Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани сабабли савдо марказларидаги айрим болалар ўйин майдончалари ёпила бошланди.

Пойтахтда одамлар оммавий тўпланадиган объектларда махсус ишчи гуруҳ томонидан текширувлар ўтказилмоқда.

Текширувлар давомида фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига зид ҳолатлар аниқланмоқда.

Жиддий қоидабузарликлар аниқланган объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилмоқда.

Жумладан, Учтепа туманининг Заргарлик кўчасида жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуалардан биридаги болалар ўйин зонаси ёнғин хавфсизлиги бўйича қўпол камчиликлар сабаб ёпилди.

Аниқланган камчиликлар ташриф буюрувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск бойлик рекордини янгилади

SpaceX асосчиси миллиардер Илон Маск бойлиги 800 миллиард доллардан ошган дунёдаги биринчи одамга айланди.

Бунга унинг ракета ишлаб чиқарувчи SpaceX компанияси сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқ билан шуғулланувчи xAI компанияси билан бирлашгани сабаб бўлди.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, қиймати 1,25 триллион долларга баҳоланган ушбу келишув Маскнинг бойлигини 84 млрд долларга оширган ва натижада унинг умумий бойлиги 852 млрд долларга етган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машина ҳам пул ҳам йўқ. “Surkhan Autocenter” одамларни 35 млрд сўмга “ухлатди”(ми?)

Гап шундаки, “Surkhan Autocenter” МЧЖ раҳбари Акмал Тўраев халқ тили билан айтганда “розыгрыш” ўтказиб ва қулай шартлар орқали автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, юзлаб фуқароларни чув туширган.

EFFECT.UZ’га маълум қилинишича, ҳозирга қадар мазкур автосалон фаолияти юзасидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар миқдори 35 миллиард сўмдан ошган.

Мазкур ҳолат юзасидан Акмал Тўраев фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланиб, жорий йилнинг 12 январь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Жабрланган фуқаролар юзага келган вазият бўйича EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат қилиб, ўз муаммолари ва талабларини билдиришди.

EFFECT.UZ аҳоли мурожаатларини ўрганиб, иш бўйича масъул мутасадди ташкилотлардан жабрланган фуқаролар билан учрашув ўтказиш ҳамда уларни қийнаётган саволларга расмий изоҳ беришни сўради.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева глобал форумда нутқ сўзлади

БАА пойтахтида ўтказилган Инсоний биродарлик мажлиси глобал форумида Ўзбекистон номидан Президент маъмурияти раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.

Форум Инсоний биродарлик халқаро мукофотини топшириш маросими доирасида ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг 150 нафар нуфузли вакиллари — биринчи хонимлар, Нобель мукофоти соҳиблари, БМТ агентликлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етакчи олимлар иштирок этди.

Саида Мирзиёева ўз нутқида аёллар етакчилиги ва таълим ҳуқуқи инсон қадрининг асосий мезони эканини таъкидлади.

У Ўзбекистонда аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат миллий тараққиётга, балки минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥14👎3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона энди ўсиш марказига айланади

4 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда ислоҳотлар натижалари ва 2026-йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгиланди.

Сўнгги йилларда вилоятда иқтисодий ўсиш барқарорлашиб, аҳоли жон бошига даромад 3,8 баробар ошди.

Ўтган йили 519 минг фуқаро иш билан таъминланиб, 53 минг оила камбағаллик рўйхатидан чиқарилди.

2026 йил якунига қадар ишсизлик 3 фоизга, камбағаллик 2,7 фоизга камайтирилади. Шу мақсадда 8,2 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва IT соҳалари устувор йўналиш бўлиб, экспорт ва бандлик оширилади. Барча лойиҳалар аҳоли даромади ва турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥56🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Пойтахт иссиқхоналарида кучайтирилган карантин назорати бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида карантин инспекторлари томонидан “Долзарб 30 кунлик” назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, тадбирлар доирасида шаҳар ҳудудидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор экинларида “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”, шунингдек, ситрус ва помидор экинларига зарар етказиши мумкин бўлган “Помидор куяси”, “Ситрус инли куяси”, “Ситрус оққаноти” каби зараркунандаларга қарши уйғунлашган кураш чоралари кўрилмоқда.

Ҳар бир туманга бириктирилган инспекторлар томонидан кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарда экилган ситрус ва сабзавот майдонлари хатловдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманлардаги томорқа ер эгалари, боғдорчилик хўжаликлари, кўча ва яшил ҳудудлар кўздан кечирилиб, зарарли организмлар мавжудлиги гумон қилинган ўсимликлардан намуналар олиниб, сайёр лабораторияларда таҳлил қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
“АҚШнинг келгуси сиёсати Марказий Осиёга қаратилган” — Сержио Гор

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистлар билан учрашди.

Гор АҚШ бу минтақага устувор аҳамият беришини ва маъмуриятнинг келгуси уч йилдаги сиёсати айнан шу асосда қурилишини таъкидлади.

“Менга президент Трампнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси бор — АҚШ бу минтақа билан ишлашни хоҳлайди, Қўшма Штатлар бу минтақага устувор аҳамият беради ва биз маъмуриятимизнинг келгуси уч йилдаги сиёсатини айнан шу асосда қурмоқчимиз.

Узоқ вақт давомида АҚШ бу минтақага етарлича эътибор бермади.

Президент Трамп бошчилигида биз буни ўзгартирмоқчимиз”, деди Сержио Гор.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Сержио Гор шу ҳафтада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилда тиббиёт соҳасида 498 та коррупция ҳолати фош этилди — бу 2024 йилга нисбатан 5,6 фоизга кам.

Манфаатлар тўқнашувига оид 1 280 та хавф аниқланиб,

— 227 нафар ходим ишдан бўшатилди,

— 485 нафари ротация қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, никоҳ ёши асосий ҳолатда 18 ёш бўлиб қолади.

Бироқ суд қарори билан:

16 ёшдан — шахс манфаатига мос бўлса,

14 ёшдан — ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилиши ҳолатида никоҳга рухсат берилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трампга суиқасд уюштирмоқчи бўлган шахс умрбод қамалди.

АҚШ суди 59 ёшли Раян Роутни Дональд Трампга суиқасд қилишга уринганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 февраль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида Қўшма декларация ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥17👎1