EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойдан мандарин ва ананас импорти вақтинча рухсат этилди

Хитойдан олиб кирилаётган мандарин ва ананас партияларида карантин хавфи бор организмлар аниқлангани сабаб импорт рухсатномаси тўхтатилган эди.

Ўсимликлар карантини агентлиги маълум қилишича, 5 февралгача Хитой томонидан берилган фитосанитар сертификатлар асосида ушбу маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришга рухсат берилади.

Барча юклар қатъий назоратдан ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болалар нафақаси оширилиши мумкин

2026 йилдан болалар нафақаси миқдорини инфляция даражасида мунтазам ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, болалар нафақаси 3,5 йил давомида ўзгармаган фақат 2025 йил июлда 10 фоизга оширилган. Эндиликда нафақа инфляциядан кам бўлмаган миқдорда индексация қилинади.

Вазирлик вакилига кўра, ижтимоий ёрдам тизими рақамлаштирилиб, маблағлар чиндан муҳтож оилаларга манзилли равишда тўланяпти. Шу орқали нафақаларни ошириш имконияти яратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистондан 1,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар олиб кирган шахс ушланди

Фарғона Вилоятда ўтказилган рейд давомида 43 ёшли фуқарода қўшни республикадан ноқонуний олиб кирилган 9 542 дона Зардекс дориси аниқланди.

Умумий қиймати 1 млрд 320 млн сўмлик дорилар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
2025 йилда 366 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига сафар қилган — МСҚ

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 163 минг нафарга ёки 71 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат – 197,9 минг нафар;

қариндошларни йўқлаш – 38,2 минг нафар;

даволаниш – 924 нафар;

хизмат юзасидан – 66 нафар;

ўқиш – 31 нафар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада даҳшатли фожиа: 31 ёшли эркак оилавий жанжал пайтида 1 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирди.

Маълумотларга кўра, у хотинидан “қасд олиш” мақсадида ҳимоясиз болага ошхона пичоғи билан зарба берган. Қизалоқ шифохонада вафот этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мирзиёев кўмир ва уран саноатини кўриб чиқди

2 февраль куни давлат раҳбари кўмир ва уран саноатидаги ишлар ва режалар билан танишди.

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида 10 млн тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 9 млн тонна ишлаб чиқилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥19🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 млн ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сиздирилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айрим давлат ахборот тизимларидан камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари Dark Web’га сизиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ваколатли органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар расман тақдим этилиши маълум қилинди.

Фуқаролардан қуйидагилар сўралади:
➡️ барча сайт ва платформалардаги паролларни зудлик билан янгилаш;
➡️ электрон тизимларда мураккаб ва ишончли пароллардан фойдаланиш;
➡️ шахсий маълумотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслик;
➡️ шубҳали ҳаволалар орқали маълумот киритмаслик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фермерлари Туркия тажрибасини ўрганмоқда

Давлат раҳбарининг топшириқларига асосан Фермерлар кенгаши бошчилигидаги 75 нафардан ортиқ фермерлардан иборат делегация Туркиянинг Измир шаҳрига назарий-амалий ўқув сафари амалга оширилди.

Ташриф доирасида фермерлар TETA Teknik Tarım ҳамда Polen–Greenlife компаниялари базасида Туркиянинг илғор пахтачилик ва ғаллачилик тажрибаси бўйича малака оширмоқда. Ташриф давомида замонавий агротехнологиялар, юқори маҳсулдор навлар ҳамда сув ва ресурсларни тежашга қаратилган масалалар ўрганилди.

Томонлар келгусида бундай ўқув тадбирларни мунтазам ташкил этиш ва аграр соҳада тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда мафия оиласининг тўрт вакили қатл қилинди.

Гуандун провинциясидаги суд оила аъзолари ва уларнинг шерикларидан иборат 21 кишилик жиноят гуруҳини фирибгарлик, қотиллик ва зўравонликларда айбдор деб топди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг хизмат автомашинаси бўлган 70809VSF Трекер автомашинасида ёнғин чиққани айтилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3🔥3🤔3
Акрамжон Фозилов янги лавозимга тайинланди

Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Акрамжон Фозилов Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фозилов бунгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥18😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
100% тоза кислород билан нафас олиш хавфлими?

Атмосферада кислород миқдори атиги 21% ни ташкил қилади. Инсон организми айнан шу муҳитга мослашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Овчилик гувоҳномасини олиш учун махсус курс талаб қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Овчилик ва овчилик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш”га оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водийда метан заправкалар нега ишламаяпти?

2 февралдан бошлаб белгиланган вақтда фаолиятини бошлаши керак бўлган метан заправкалар айрим ҳудудларда ҳануз ишга тушмаган.

Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Effect.uz сайти журналисти Акмалхон Эшонхонов Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова билан боғланиб, тегишли маълумотларни олди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥1😢1
“Зам министр”дан тортиб оддий фуқарогача — 15 млн ўзбекнинг маълумоти Darknet’га сиздирилди

Ўзбекистонда давлат ахборот тизимларига нисбатан йирик киберҳужум содир этилди.

Маълум қилинишича, давлатнинг асосий OAuth аутентификация сервери бузилиши оқибатида электрон ҳукумат тизимларига уланган бир қатор идораларнинг маълумотлар базасига ноқонуний кириш амалга оширилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари Darknet’да тарқалган.

Тахмин қилинишича, ҳакерлар қўлига оддий паспорт маълумотларидан тортиб, иш жойи, ижтимоий ҳолат ва ҳатто тиббий тарихга оид махфий ахборотлар ҳам тушган.

Шунингдек, фуқароларнинг тиббий маълумотлари сақланган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) тизими ҳам киберҳужумга учраган.

Агентлик расман эски маълумотлар базасига ноқонуний кириш ҳолати аниқланганини тасдиқлади.

Ҳозирда қанча фуқаронинг амалдаги маълумотлари тарқалгани бўйича аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ички ишлар органларига тегишли айрим шахсий маълумотлар тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида мазкур ҳолат юзасидан тезкор штаб ташкил этилган. Мутахассислар томонидан вазият атрофлича ўрганилмоқда, киберхавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Darknet’да тарқалгани айтилган файллар орасида бир қатор расмлар ҳам мавжуд экани маълум қилинмоқда.

Улардан бирида банкирлар Ҳасан Раҳматов, Аюбхон Камолов ҳамда рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос акс этгани қайд этилган.

Ҳозирча ваколатли идоралар томонидан барча ҳолатлар бўйича расмий ва тўлиқ баёнот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍3🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда навбатдаги йирик фирибгарлик ҳолати кузатилди

Гап шундаки, “Surkhan Autocenter” МЧЖ раҳбари Акмал Тўраев халқ тили билан айтганда “розыгрыш” ўтказиб ва қулай шартлар орқали автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, юзлаб фуқароларни чув туширган.

EFFECT.UZ’га маълум қилинишича, ҳозирга қадар мазкур автосалон фаолияти юзасидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар миқдори 35 миллиард сўмдан ошган.

Мазкур ҳолат юзасидан Акмал Тўраев фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланиб, жорий йилнинг 12 январь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Жабрланган фуқаролар юзага келган вазият бўйича EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат қилиб, ўз муаммолари ва талабларини билдиришди.

EFFECT.UZ аҳоли мурожаатларини ўрганиб, иш бўйича масъул мутасадди ташкилотлардан жабрланган фуқаролар билан учрашув ўтказиш ҳамда уларни қийнаётган саволларга расмий изоҳ беришни сўради.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар органи вакиллари аҳоли йиғилган манзилга етиб келиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказди ва уларнинг саволларига жавоб берди.
EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.Бизни кузатишда давом этинг.

Агарда “Surkhan Autocenter” МЧЖ фаолияти бўйича сизда ҳам мурожаат бўлса қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг: +998 90 905 33 32

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мансабдорлар пора билан ушланди

Наманган вилояти Поп туманидаги ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида йирик қонунбузарликлар аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 14 ёшли қиз дўконга кетaётганда ўғирлаб кетилди

Самарқанд вилоятида 4 нафар эркак тонг саҳарда нон олиб келиш учун йўлга чиққан вояга етмаган қизни мажбурлаб машинага миндириб олиб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда давлат серверлари бузилган бўлиши мумкин

Сўнгги кунларда Dark Web’да қарийб 15 миллион фуқарога оид шахсий маълумотлар тарқалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда ҳақорат ва безорилик учун жарима ёки қамоқ жорий этилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида интернетда сўкиниш, ҳақорат қилиш ва жамоат тартибини бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1