EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода уй портлади

Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини “Шўробод” кўчасида жойлашган икки қаватли уй хоналаридан бирида газ-ҳаво аралашмаси портлаши рўй берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш вақтида сизиб чиққан газ сабаб портлаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жароҳат олган, шифохонага ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Aviator Korzinka” биноси ёниб кетди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Aviator Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остидан бир кишининг жасади чиққан.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1
Шавкатжон Абдураззоқов “Дўстлик” теннис корти реконструкция ишлари билан танишди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги ўрганишлари давомида “Дўстлик теннис корти"даги реконструкция ишларини кўздан кечирди.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида мавжуд иншоотлар тўлиқ янгиланиб, ҳудуд замонавий спорт мажмуасига айлантирилмоқда.

Қурилиш ишлари натижасида 2 та ёпиқ ва 8 та очиқ теннис корти замонавий қопламалар билан жиҳозланади. Ҳудудда ёритиш тизимлари, томошабинлар учун трибуна ва яшил майдонлар барпо этилади.

Спортчилар учун кийиниш, душ, дам олиш ва тиббий ёрдам хоналари, мураббийлар учун иш кабинетлари ҳам замонавий талабларга мос тарзда қайта таъмирланмоқда.

Вилоят ҳокими ҳудудни ободонлаштириш, сув йўлларини бетонлаш ва атрофини кўкаламзорлаштириш, лойиҳани белгиланган муддатда, сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшда учта кучли “М” синфидаги чақнаш кузатилди

Бугун, 1 февраль куни Қуёш сайёрасида “М” синфига мансуб учта кучли чақнаш содир бўлди.

Бу ҳақда Россия Фанлар академиясига қарашли Космик тадқиқотлар институти (ИКИ РАН) ҳузуридаги Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Лаборатория расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, биринчи чақнаш Тошкент вақти билан соат 07:05 да қайд этилган бўлиб, унга М1.7 даражаси берилган.

Соат 08:41 да нисбатан кучсизроқ — М1.0 синфидаги чақнаш содир бўлган. Учинчи ва энг кучлиси эса соат 09:20 да кузатилиб, М1.9 синфига киритилган.

Қайд этилишича, ушбу учала чақнаш ҳам Қуёшдаги бир хил фаол ҳудудда — 4366-рақамли минтақа доирасида рўй берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Вайроналар остидан бир кишининг жасади чиқди. Тошкент шаҳар ҳокими ҳам воқеа жойига келди “Aviator Korzinka” биносида содир бўлган ёнғинда, бир киши ҳалок бўлди, қурбонлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки…
“Aviator Korzinka”да содир бўлган ёнғинда 3 ёшга ҳам тўлмаган қизалоқ ҳалок бўлди

“Aviator Korzinka” савдо марказида ҳалок бўлган қизалоқ ҳали 3 ёшга ҳам тўлмагани айтилмоқда.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, ёнғин бинони ёритувчи чироқлардан чиққан, бинода эса ёнғиндан хавфсизлик тизими ишламаган.

Бу вақтда марҳума болалар майдончасида ўйнаётган бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14👎1
Пахта етиштирувчи фермерлар учун биржа йиғими бекор қилинди

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари учун қўшимча енгиллик яратилди.

Маълум қилинишича, 2 февраль кунидан бошлаб 2026 йил ҳосилидан олинадиган пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали фьючерс ва форвард шартномалари асосида сотиш жараёнида биржа комиссион йиғимини тўлаш бекор қилинади.

Мазкур чора фермерлар молиявий юкини камайтириш, уларнинг биржа савдоларидаги иштирокини рағбатлантириш ҳамда пахта маҳсулотлари савдосини янада шаффоф ва самарали ташкил этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водийда “метан заправка”лар очилади

Эртага, 2 февралдан бошлаб “метан заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔3🔥1
АҚШ Гренландияни сотиб оладими? Трамп жавоб берди

Дональд Трамп АҚШнинг Гренландия устидан назорат ўрнатиши масаласи бўйича музокаралар бошлангани ва улар доирасида қатор масалалар юзасидан келишувга эришилганини маълум қилди.

“Биз музокараларни бошладик ва менимча, кўплаб масалалар бўйича келишувга эришилди”, — деди Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, Европа давлатлари ҳукуматлари АҚШнинг Гренландия бўйича келишув тузишини қўллаб-қувватламоқда.

“Улар (Европа давлатлари ҳокимиятлари — таҳр.) бунга рози.

Менимча, бу барча учун жуда яхши ва ўта муҳим келишув бўлади”, — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

Бироқ у қайси масалалар бўйича келишувга эришилгани ва музокаралар ким билан олиб борилаётганига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, Гренландия Дания қироллиги таркибига киради. Шунга қарамай, Дональд Трамп бир неча бор орол АҚШ таркибига қўшилиши кераклигини таъкидлаб келган.

Дания ва Гренландия ҳукуматлари эса Вашингтонни оролни эгаллаб олишдан огоҳлантириб, ўз ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши кераклигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги “метан заправка”да навбат сўраган аёл калтакланди. Effect.uz жабрдийда билан боғланди

Ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчасида навбатни ўтказиб юборишини сўраган аёл калтаклангани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа 31 январь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлган.

Effect.uz таҳририяти ушбу ҳолат юзасидан аёлнинг ўзи билан боғланди.

Аёлнинг айтишича, “заправка”даги қўриқчилар унга тўсқинлик қилиб, телефон қурилмасини тортиб олишга ҳаракат қилишган. Бу ҳам етмагандек, унга нисбатан куч ҳам ишлатишган.

Умид қиламизки бу воқеани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар беэътибор қолдиришмайди. 

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🤔8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Umid Avto Lizing": Ваъдалар ортидаги ҳақиқат автомобилни автосалондан эмас, суд орқали қидиришга тўғри келяпти

"Umid Avto Lizing" МЧЖ атрофида юзага келган воқеалар бу бозорда жиддий тизимли муаммолар мавжудлигини очиқ-ойдин намоён қилмоқда. Вақтида берилиши керак бўлган автомобиль ўрнига, мижозлар бугун суд заллари, тергов идоралари ва ижро бюролари остонасини хатлаб юрибди.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг биринчи мавсуми бошланди

1 февралдан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2026 йилги биринчи мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди.

Жараёнлар қуйидаги саналарда:

1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;

2️⃣ Саралаш босқичи — 21 февралдан 7 мартгача;

3️⃣ Тарғибот босқичи — 8–10 март;

4️⃣ Овоз бериш босқичи — 11–20 март;

5️⃣ Қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи — 21–31 март кунлари ўтказилади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1
Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди

Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди.

Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.

Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисобварағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шўх бола” баҳонаси ортидаги зўравонлик

Effect.uz кузатувчисининг маълум қилишича, унинг фарзандига ҳам “IDEA” номли хусусий мактабгача таълим муассасасида жисмоний зўравонлик қилинган. Ҳолат ортидан тарбиячи ишдан бўшатилган. Аммо мурожаатчининг сўзларига кўра, боғча маъмурияти воқеани боланинг “шўхлиги” билан изоҳлашга уринган.

Савол туғилади: бу ҳолат тизимдаги камчиликлар ҳануз бартараф этилмаганини англатмайдими?
Ушбу видеони томоша қилган ота-оналар энди фарзандини кимга ишониб топширади?
Ўзига тарбия керак бўлган тарбиячигами? Ёки руҳан ва ақлан толиққан педагоггами?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aviator савдо мажмуасидаги ёнғин бўйича жиноий иш очилди

Яшнобод туманидаги Aviator савдо мажмуасида юз берган йирик ёнғин ортидан жиноий иш қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда безорилар гуруҳи бир фуқарони шафқатсиз калтаклади

Тошкент вилояти Қибрай туманида 10 га яқин безоридан иборат гуруҳ 1982-йилда туғилган эркакни кўчада тутиб олиб дўппослагани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмаяпти – Равшан Эрматов

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг маълум қилишича, 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви режалаштирилмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарғалар — дунёдаги энг ақлли қушлардан бири

Франциянинг Вандее вилоятидаги Puy du Fou боғида тозаловчи ишларни қарғалар бажаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Теория мажбурий эмас: “А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда янги тартиб жорий этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2