EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ваҳшийларча ўлдирилган Дурдона Ҳақимованинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Марҳума Дурдона Ҳақимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга қайтарилди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда марҳуманинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, асоссиз фикрлар тарқалаётгани кузатилмоқда.

Маълумотларга кўра, Дурдона Ҳақимова Истанбулнинг Фотих туманида фаолият юритган Eskeri Melzeme ҳарбий кийим-кечак дўкони асосчиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб юртдошларимизга ёрдам кўрсатиб келган.

Марҳуманинг фарзандлари эса дизайнерлик йўналишида таҳсил олаётган эди.

Масъул идоралар фуқароларни вазиятни тўлиқ ўрганмасдан туриб, таҳқирловчи ва камситувчи маълумотларни тарқатмасликка чақирмоқда. Бундай ҳолатлар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек, халқаро майдонда миллат обрўсига путур етказиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Уйда ёлғиз» фильмидаги актриса вафот этди

Канадалик таниқли актриса Кэтрин О’хара 71 ёшида вафот этди. У 30 январь куни қисқа муддатли касалликдан сўнг Лос-Анжелесдаги уйида оламдан ўтди.

Кэтрин О’Хара Голливуддаги фаолиятини беш ўн йилдан ортиқ давом эттириб, кўплаб комедия ва анимацион филмларда муваффақиятли роллар ижро қилган. Энг машҳур роли эса «Уйда ёлғиз» фильмида ўғлини доим унутиб қўядиган она образи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Aviator Korzinka” биноси ёниб кетди. Вазир воқеа жойига етиб борди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Aviator Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди.

ФВВнинг маълум қилишича, қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, бинода бўлган барча фуқаролар эвакуация қилинган.

Ушбу ёнғин ФВВ вазири Азизбек Икрамов бошчилигида 16:50 да қуршаб олиниб, соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Aviator Korzinka” биносида ёнғин: вазир вазиятни назоратга олди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
“Aviator Korzinka”дан экслюзив кадрлар. Воқеа жойига Ички ишлар вазири ҳам келди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Aviator Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди.

Воқеа жойида бўлиб турган Effect.uz мухбирининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, бинода бўлган барча фуқароларни эвакуация қилишган.

Яқинда Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган Азизбек Икрамов бошчилигидаги ёнғин ўчириш экипажи соат 17:17да ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Ёнғин бартараф этилганидан сўнг ёнғин жойига Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ҳам келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вайроналар остидан бир кишининг жасади чиқди. Тошкент шаҳар ҳокими ҳам воқеа жойига келди

“Aviator Korzinka” биносида содир бўлган ёнғинда, бир киши ҳалок бўлди, қурбонлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остидан бир кишининг жасади чиққан.

Воқеа жойида бўлиб турган Effect.uz мухбирининг маълум қилишича, ёнғин қурбонлари бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида ёнғин оқибатларини бартараф қилиш бўйича тезкор-штаб ташкил қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда “жиноий етакчи” ушланди

Қашқадарёда қариндошининг номидан фойдаланиб, ўзини “жиноий етакчи” деб таништириб, одамларни қон қақшатган шахс қамоққа олинди.

Маълум қилинишича, “жиноий етакчи” Қарши шаҳрида низони “кўча” йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилиб, шериклари билан бошқа бир шахсни калтаклаб турган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода уй портлади

Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини “Шўробод” кўчасида жойлашган икки қаватли уй хоналаридан бирида газ-ҳаво аралашмаси портлаши рўй берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш вақтида сизиб чиққан газ сабаб портлаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жароҳат олган, шифохонага ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Aviator Korzinka” биноси ёниб кетди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Aviator Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остидан бир кишининг жасади чиққан.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1
Шавкатжон Абдураззоқов “Дўстлик” теннис корти реконструкция ишлари билан танишди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги ўрганишлари давомида “Дўстлик теннис корти"даги реконструкция ишларини кўздан кечирди.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида мавжуд иншоотлар тўлиқ янгиланиб, ҳудуд замонавий спорт мажмуасига айлантирилмоқда.

Қурилиш ишлари натижасида 2 та ёпиқ ва 8 та очиқ теннис корти замонавий қопламалар билан жиҳозланади. Ҳудудда ёритиш тизимлари, томошабинлар учун трибуна ва яшил майдонлар барпо этилади.

Спортчилар учун кийиниш, душ, дам олиш ва тиббий ёрдам хоналари, мураббийлар учун иш кабинетлари ҳам замонавий талабларга мос тарзда қайта таъмирланмоқда.

Вилоят ҳокими ҳудудни ободонлаштириш, сув йўлларини бетонлаш ва атрофини кўкаламзорлаштириш, лойиҳани белгиланган муддатда, сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2