EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 2,7 минг дона кучли таъсир қилувчи дори қўлга олинди

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 2 797 дона “Регапен” дориси аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 апрелдан кимларга нақд пулда тўлов тақиқланади?

2026 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тадбиркорлар ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода фуқароларни алдаб миллионлаб сўм олган қурилиш раҳбари қамоққа олинди

Бухоро вилоятида “Global Lux Story Impeks” қурилиш фирмаси раҳбари фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёликларни ким алдади?

Айни дамда Effect.uz ижодий жамоаси Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб турибди.

Маълум қилинишича, Термиз шаҳридаги “Surkhan autocenter” МЧЖ раҳбари Акмал Тўраев осон шартларда машина олиб беришни ваъда қилиб, юзлаб харидор билан шартнома тузган.

Аммо машиналар белгиланган вақтда эгаларига берилмаган. EFFECT.Uzга тақдим этилган маълумотларга кўра, автосалон раҳбари томонидан 300 нафарга яқин харидорнинг қарийб 40 млрд сўм маблағини ўзлаштирган.

Акмал Тўраев жуда кўп миқдорда фирибгарлик жинояти билан гумонланиб, 12 январь куни қамоққа олинган.

Тергов иши бўйича масъуллар Effect.uz орқали жамоатчиликка ахборот бериш билан бирга саволларга жавоб бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футбол ассоциациясида қайта сайлов

ДХХ раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди.

Шунингдек, Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президент лавозимини сақлаб қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ваҳшийларча ўлдирилган Дурдона Ҳақимованинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Марҳума Дурдона Ҳақимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга қайтарилди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда марҳуманинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, асоссиз фикрлар тарқалаётгани кузатилмоқда.

Маълумотларга кўра, Дурдона Ҳақимова Истанбулнинг Фотих туманида фаолият юритган Eskeri Melzeme ҳарбий кийим-кечак дўкони асосчиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб юртдошларимизга ёрдам кўрсатиб келган.

Марҳуманинг фарзандлари эса дизайнерлик йўналишида таҳсил олаётган эди.

Масъул идоралар фуқароларни вазиятни тўлиқ ўрганмасдан туриб, таҳқирловчи ва камситувчи маълумотларни тарқатмасликка чақирмоқда. Бундай ҳолатлар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек, халқаро майдонда миллат обрўсига путур етказиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Уйда ёлғиз» фильмидаги актриса вафот этди

Канадалик таниқли актриса Кэтрин О’хара 71 ёшида вафот этди. У 30 январь куни қисқа муддатли касалликдан сўнг Лос-Анжелесдаги уйида оламдан ўтди.

Кэтрин О’Хара Голливуддаги фаолиятини беш ўн йилдан ортиқ давом эттириб, кўплаб комедия ва анимацион филмларда муваффақиятли роллар ижро қилган. Энг машҳур роли эса «Уйда ёлғиз» фильмида ўғлини доим унутиб қўядиган она образи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “Aviator Korzinka” биноси ёниб кетди. Вазир воқеа жойига етиб борди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Aviator Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди.

ФВВнинг маълум қилишича, қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, бинода бўлган барча фуқаролар эвакуация қилинган.

Ушбу ёнғин ФВВ вазири Азизбек Икрамов бошчилигида 16:50 да қуршаб олиниб, соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Aviator Korzinka” биносида ёнғин: вазир вазиятни назоратга олди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
“Aviator Korzinka”дан экслюзив кадрлар. Воқеа жойига Ички ишлар вазири ҳам келди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Aviator Korzinka” биносида ёнғин содир бўлди.

Воқеа жойида бўлиб турган Effect.uz мухбирининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, бинода бўлган барча фуқароларни эвакуация қилишган.

Яқинда Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган Азизбек Икрамов бошчилигидаги ёнғин ўчириш экипажи соат 17:17да ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Ёнғин бартараф этилганидан сўнг ёнғин жойига Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ҳам келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вайроналар остидан бир кишининг жасади чиқди. Тошкент шаҳар ҳокими ҳам воқеа жойига келди

“Aviator Korzinka” биносида содир бўлган ёнғинда, бир киши ҳалок бўлди, қурбонлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остидан бир кишининг жасади чиққан.

Воқеа жойида бўлиб турган Effect.uz мухбирининг маълум қилишича, ёнғин қурбонлари бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида ёнғин оқибатларини бартараф қилиш бўйича тезкор-штаб ташкил қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда “жиноий етакчи” ушланди

Қашқадарёда қариндошининг номидан фойдаланиб, ўзини “жиноий етакчи” деб таништириб, одамларни қон қақшатган шахс қамоққа олинди.

Маълум қилинишича, “жиноий етакчи” Қарши шаҳрида низони “кўча” йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилиб, шериклари билан бошқа бир шахсни калтаклаб турган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5