Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида туман экология бошлиғи 3 минг доллар пора билан қўлга тушди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туман бўлими бошлиғи кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ушбу пул фуқаронинг уйи олдида қурилиш ишларини амалга ошириш учун дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига талаб қилинган. Ҳолат ашёвий далиллар билан тасдиқланган.
Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍8🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент қаттиқ огоҳлантирди: Ўзбекистонда жиноят, «наркобаронлар», коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши янги «уруш» даври бошланмоқда…
27 январь. Президент раислигидаги видеоселектор — оддий йиғилиш эмас, бу қаттиқ ҳисоб-китоб.
Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари, «Давактив» агентлиги раҳбари – Акмал Ортиқов қамоқда, Credit House ва Umid Auto Leasing минглаб одамларни алдаган, "Ҳаж" ва "Умра" орқали ҳам фирибгарлик кўпайган.
"Тошкентда жиноят камайди" дейилган ҳисобот ортида — қизил маҳаллалар, фош этилмаган кибержиноятлар, наркотик айланмаси, миллиардлаб ундирилмаган ва ўзлаштирилган солиқ пуллари.
Президент номма-ном айтди, айрим раҳбарлар шу йиғиннинг ўзида-ёқ ишдан кетди.
Чет элда ўзбеклар иштирокидаги муштлашувлар, одам савдоси, «бизнес ниқоби»даги уюшган жиноятчилик — давлат обрўсига таҳдид сифатида баҳоланди.
Энг муҳими — пойтахтда жиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши мутлақо янги тизим жорий этиляпти. Бу фақат Тошкент эмас, бутун Ўзбекистон учун жиддий сигнал.
Ким ишдан олинди? Қандай рақамлар айтилди? Президент нимадан қаттиқ норози бўлди?
👉 📹Барчаси — тўлиқ видеода
Журналист:Камола Қурбонова шарҳи

Журналист:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥18😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фирибгарлар кибербункери фош этилди
ИИББ тезкор ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида фирибгарлик билан шуғулланган яширин call-марказ — “кибербункер” аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу жойда 16 нафар оператор фаолият юритиб, интернетда сохта онлайн дўконлар ташкил этган ва юзлаб фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларни алдов йўли билан пул топширишга ундаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖССТ “Nipah” вируси тарқалиш хавфи пастлигини маълум қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда кузатилган ҳалокатли “Nipah” вирусининг глобал тарқалиш хавфи кам эканини билдирди.
Айрим Осиё давлатларида аэропорт назорати кучайтирилган. ЖССТга кўра, ҳозирча вируснинг одамдан одамга кенг юқиши бўйича далиллар йўқ.
“Nipah” асосан кўршапалаклар орқали юқади, иситма ва мия яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Ўлим даражаси юқори бўлса-да, омма учун хавф паст деб баҳоланмоқда.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қора тундаги — қора пиар ёҳуд меҳнат кодексини менсимайдиган ҳокимлар
Андижон вилоятининг баъзи-бир туман ҳокимлари меҳнат кодексини писанд қилмаган ҳолда оддий ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишди.
Журналистик суриштирувимизда, шу аён бўлдики амалдорлар қонунларга риоя қилишни эмас, кўпроқ пиар қилишни ёқтиришар экан.
Меҳнат кодексининг 182 моддасида:
Шундай бўлса-да Андижон вилоятининг аксарият ҳокимлари ушбу кодексни писанд қилмаган ҳолатда эрта тонгдан маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга ташрифлари кузатилди.
Жумладан Марҳамат тумани ҳокими 33 мактабга, Улуғнор тумани ҳокими Мадумаров 1 сонли давлат мактабгача ташкилоти, Балиқчи туман ҳокими “Эски марказ” маҳалласи, Андижон тумани ҳокими 3 та маҳаллага, Бўстон тумани ҳокими “Дўстлик” маҳалласи, Жалақудуқ ҳокими “Намуна” маҳалласига, Асака тумани ҳокими эса “Деватаги” МФЙда бўлиб, у ердаги мавжуд камчиликлар билан танишди.
Ҳокимларни тун ярмида ёки хўроз уйғонмасдан олдин фуқаролар ҳаёти билан қизиқиб, уларнинг мавжуд муаммосини ўргангани яхши, лекин шу ташрифларни меҳнат кодексига амал қилган ҳолатда бажаришса мақсадга мувофиқ бўларди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижон вилоятининг баъзи-бир туман ҳокимлари меҳнат кодексини писанд қилмаган ҳолда оддий ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишди.
Журналистик суриштирувимизда, шу аён бўлдики амалдорлар қонунларга риоя қилишни эмас, кўпроқ пиар қилишни ёқтиришар экан.
Меҳнат кодексининг 182 моддасида:
“Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас” деб ёзиб қўйилган.
Шундай бўлса-да Андижон вилоятининг аксарият ҳокимлари ушбу кодексни писанд қилмаган ҳолатда эрта тонгдан маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга ташрифлари кузатилди.
Жумладан Марҳамат тумани ҳокими 33 мактабга, Улуғнор тумани ҳокими Мадумаров 1 сонли давлат мактабгача ташкилоти, Балиқчи туман ҳокими “Эски марказ” маҳалласи, Андижон тумани ҳокими 3 та маҳаллага, Бўстон тумани ҳокими “Дўстлик” маҳалласи, Жалақудуқ ҳокими “Намуна” маҳалласига, Асака тумани ҳокими эса “Деватаги” МФЙда бўлиб, у ердаги мавжуд камчиликлар билан танишди.
Ҳокимларни тун ярмида ёки хўроз уйғонмасдан олдин фуқаролар ҳаёти билан қизиқиб, уларнинг мавжуд муаммосини ўргангани яхши, лекин шу ташрифларни меҳнат кодексига амал қилган ҳолатда бажаришса мақсадга мувофиқ бўларди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Uzum Market”дан шикоят қилганларга пуллари қайтарилди
“Uzum Market” хизматлари бўйича 100 дан ортиқ шикоят Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб тушди.
Фуқаролар сифатсиз товарлар, буюртмаларнинг кечикиши ва иловадаги носозликлардан норози бўлган. Ўрганиш натижасида мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб, истеъмолчиларга маблағлар қайтарилган.
Қўмита харид олдидан хизмат шартларини диққат билан ўқишни тавсия қилди.

👍5🤷♂1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қора тундаги — қора пиар ёҳуд меҳнат кодексини менсимайдиган ҳокимлар Андижон вилоятининг баъзи-бир туман ҳокимлари меҳнат кодексини писанд қилмаган ҳолда оддий ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишди. Журналистик суриштирувимизда, шу аён бўлдики амалдорлар…
Меҳнат инспекцияси Андижондаги 4 туман ҳокимини огоҳлантирди. Беписанд раҳбарлар устидан тақдимнома ҳам киритилган
Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат кодексини қасддан бузган Андижон вилоятидаги айрим туман ҳокимликларига огоҳлантириш хати юборди.
Инспекциянинг қайд этишича, сўнгги кунларда айрим маҳаллий ҳокимлар томонидан ходимларни “аҳолини рўйхатдан ўтказиш” тадбирларига иш вақтидан ташқари пайтда мажбуран жалб этиш ҳолатлари кузатилган.
Effect.uz олиб борган журналистик суриштирувда ҳам фактлар етарлича келтирилган.
Меҳнат кодексига “панжа” ортидан қараган Бухоро шаҳар, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш берилган.
Андижон вилояти ҳокимлигига қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома ҳам киритилган.

“Огоҳлантирамиз! Ходимнинг розилигисиз, босим, топшириқ ёки “мажбурий топшириқ” ниқоби остида иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш — мажбурий мeҳнат ҳисобланади ва бу қонунбузилишдир”, дейилади расмий муносабатда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йўлни ўртасида саломлашган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган видео Андижон вилояти йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 январь куни Андижон шаҳар “Миллий тикланиш” кўчаси “Бўстон” чоррахасида содир этилган.
Ушбу жойда “Matiz” ва “Nexia-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчилари светафорнинг қизил чироғи ёнган вақтда, бир-бирлари билан кўришишган ва яшил чироқ ёнган вақтда ҳам рулга ўтиришга шошилишмаган.
Уларнинг беъмани қилиқларидан жазавага тушган “Spark” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, радарга тушган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳайдовчилар жаримага тортилиб, уларнинг машиналари вақтинча жарима майдончасига қўйилган.

👍2
Туман, штиль ва инверсия. Ҳаво сифати нега яна ёмонлашди?
Сўнгги кунларда (29–30 январь) Ўзбекистонда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг баёнотида айтилишича, ҳаво сифатининг ёмонлашишига шамолнинг йўқлиги (штиль), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, тунги ва эрталабки соатларда ҳарорат инверсияси шаклланиб, совуқ ҳаво қатлами ерга яқин жойлашган, илиқ ҳаво эса юқори қатламларда сақланиб қолган.
Натижада ҳавога чиқарилган майда дисперс заррачалар ер юзасининг қуйи чегараларида “қамалиб”, шаҳар ҳавосида маълум муддат туриб қолган.
Қўшимча равишда, тонгги соатларда туман кузатилиб, ҳаводаги майда аэрозоль заррачалари концентрациясини оширган.
Туман вақтида атмосфера намлиги юқори бўлиши сабабли PM 2.5 заррачалари ҳавода узоқроқ сақланиб, ифлосланиш даражаси янада ортади.

“Махсус комиссия экологик рейдлар ва мониторинг тадбирларини туну кун давом эттирмоқда.
Ўзгаришлар бўйича Экология миллий қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги Ўзгидромет агентлиги расмий саҳифалари орқали доимий ахборот бериб борилади”, — дейилади баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Трамп Путиндан Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатишни сўради
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Путиндан Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатиб туришни сўраганини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Песковнинг айтишича, Трамп шахсий илтимос билан мурожаат қилиб, музокаралар ўтказиш учун қулай шароит яратиш мақсадида 1 февралга қадар ҳужум қилмасликни сўраган.
Песков Россия томони музокаралар учун қулай шароит яратиш зарурлигига рози эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Путиндан Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатиб туришни сўраганини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Песковнинг айтишича, Трамп шахсий илтимос билан мурожаат қилиб, музокаралар ўтказиш учун қулай шароит яратиш мақсадида 1 февралга қадар ҳужум қилмасликни сўраган.
“Ҳақиқатдан ҳам, Трамп Путинга шахсий илтимос билан мурожаат қилди ва 1 февралгача, музокаралар учун мақбул муҳит яратиш даврида, зарбалардан воз кечишни сўради”, — деди Песков.
Песков Россия томони музокаралар учун қулай шароит яратиш зарурлигига рози эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шикоятларга ечим жиннихона(ми?)
Тасаввур қилинг: сиз газ ва сув муаммолари шунингдек, ишсизлик сабаб аризалар юбордингиз ва бир қанча вақт ўтиб сизни руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетишди.
ТЎЛИҚ ВИДЕО
👉 https://youtu.be/lJnbiarVhWI?si=JJ5VWo7mUqtQo9BL
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тасаввур қилинг: сиз газ ва сув муаммолари шунингдек, ишсизлик сабаб аризалар юбордингиз ва бир қанча вақт ўтиб сизни руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетишди.
Бу филм эмас, бу Ўзбекистонда, Фарғона вилоятида содир бўлган реал воқеа.
ТЎЛИҚ ВИДЕО
👉 https://youtu.be/lJnbiarVhWI?si=JJ5VWo7mUqtQo9BL
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👎3🤔1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?
“Узгидромет” бугун, 31 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Бугун кундузи баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади) бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубий ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-11° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

“Қизил” стикер олган машиналар Пойтахтга киритилмайдими?
Ижтимоий тармоқларда “қизил” стикер олган транспорт воситалари шаҳар марказига киритилмаслиги тўғрисида хабар тарқалди.
Аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган масала юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этиш керак, 2026 йил 1 январ кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида транспорт воситаларига стикерларни бепул бериш ишлари амалга оширилмоқда.

“Сариқ” ёки “қизил” рангдаги стикерлар бириктирилган автомашиналарнинг ҳаракатига чекловлар ўрнатилмаганлигини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосга эга бўлмаган хабарларни тарқатиб, фуқароларни чалғитмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2🤔2
ДХХ “таблеткачи”лар фаолиятига чек қўйди
Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ДХХ томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 й.т. шахсга тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2797 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥6👍4
Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Бахром Юсупов Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Бекзод Эгамов Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарғонада 2,7 минг дона кучли таъсир қилувчи дори қўлга олинди
Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 2 797 дона “Регапен” дориси аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 2 797 дона “Регапен” дориси аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 апрелдан кимларга нақд пулда тўлов тақиқланади?
2026 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тадбиркорлар ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тадбиркорлар ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода фуқароларни алдаб миллионлаб сўм олган қурилиш раҳбари қамоққа олинди
Бухоро вилоятида “Global Lux Story Impeks” қурилиш фирмаси раҳбари фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро вилоятида “Global Lux Story Impeks” қурилиш фирмаси раҳбари фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёликларни ким алдади?
Айни дамда Effect.uz ижодий жамоаси Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб турибди.
Маълум қилинишича, Термиз шаҳридаги “Surkhan autocenter” МЧЖ раҳбари Акмал Тўраев осон шартларда машина олиб беришни ваъда қилиб, юзлаб харидор билан шартнома тузган.
Аммо машиналар белгиланган вақтда эгаларига берилмаган. EFFECT.Uzга тақдим этилган маълумотларга кўра, автосалон раҳбари томонидан 300 нафарга яқин харидорнинг қарийб 40 млрд сўм маблағини ўзлаштирган.
Акмал Тўраев жуда кўп миқдорда фирибгарлик жинояти билан гумонланиб, 12 январь куни қамоққа олинган.
Тергов иши бўйича масъуллар Effect.uz орқали жамоатчиликка ахборот бериш билан бирга саволларга жавоб бермоқда.

👍22🤔1