EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти лавозимга қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Курбанов, спорт вазири Адхам Икрамов, Миллий олимпия қўмитасининг Биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда спорт соҳаси мутасаддилари Ситуацион марказ фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида мутахассислар томонидан Миллий футбол платформасининг асосий вазифалари ва имкониятлари тақдим этилган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс якунларига кўра, Баҳодир Курбанов делегатларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига тасдиқланди.

Равшан Ирматов ЎФА биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президент лавозимига делегатлар томонидан тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода “участкавой” ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Бухоро вилояти Вобкент туманида профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди.

Маълум қилинишича, кеча, 29 январь соат 16:30 лар орасида Вобкент тумани марказидан оқиб ўтувчи дарёга Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи 30 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини сувга ташлаган.

Шу вақтда хизмат вазифасини ўтаётган Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов воқеага гувоҳ бўлиб, аёл кетидан дарёга сакраб, уни қутқариб қолишга муваффақ бўлган.

Шундан сўнг, зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари ва ИИБ ходимлари томонидан аёл туман шифохонасига етказилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан унинг ҳаёти сақлаб қолинган, ҳозирда аёлнинг аҳволи яхши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥14🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корейс йигитни нос чекишга мажбурлаган бола 5 суткага кесилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир йигит хорижлик фуқарони нос чекишга мажбурлаб, ҳақорат қилгани ва уриш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган “Magic city” истироҳат боғида содир бўлган.

20 ёшли йигит майда безориликда айбланиб, унга маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Суд қарорига кўра, у 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2🤔2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди

Кеча, 29 январь куни Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилган “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдоған иштирок этди.

Мажмуа зилзиладан жабр кўрган оилалар учун барпо этилган бўлиб, 300 дан ортиқ жиҳозланган хонадон ва 24 та кўп қаватли уйларни ўз ичига олади.

Тадбирда Ўзбекистоннинг зилзила оқибатларидаги ёрдам ишлари, қутқарувчилар ва шифокорлар фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥57👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек–қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар ушланди

Наманган вилоятида давлат чегарасини бузиб, Қирғизистондан қўй олиб киришга уринган 5 нафар шахс қўлга олинди.

Тезкор тадбирлар давомида уларнинг доимий равишда ноқонуний ўтиш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Гумонланувчилар Косонсой туманида сим тўсиқни бузиб ўтган пайтда чегарачилар томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тайинлов. Президент Админстрациясининг 3 та вакили коррупцияга қарши курашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан:

— Отабек Раҳмонов Бош вазирнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

— Баҳодир Нормуродов Бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бошқа ишга ўтгани боис Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудирлигидан кетди.

— Жалол Қурбонов Иқтисодиёт ва молия вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари бўлди.

Шу учун у Президент Администрацияси Канселярияси мудири лавозимидан бўшатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида туман экология бошлиғи 3 минг доллар пора билан қўлга тушди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туман бўлими бошлиғи кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ушбу пул фуқаронинг уйи олдида қурилиш ишларини амалга ошириш учун дарахтларни кесишга рухсат бериш эвазига талаб қилинган. Ҳолат ашёвий далиллар билан тасдиқланган.

Ҳозирда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент қаттиқ огоҳлантирди: Ўзбекистонда жиноят, «наркобаронлар», коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши янги «уруш» даври бошланмоқда…

27 январь. Президент раислигидаги видеоселектор — оддий йиғилиш эмас, бу қаттиқ ҳисоб-китоб.

Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари, «Давактив» агентлиги раҳбари – Акмал Ортиқов қамоқда, Credit House ва Umid Auto Leasing минглаб одамларни алдаган, "Ҳаж" ва "Умра" орқали ҳам фирибгарлик кўпайган.

"Тошкентда жиноят камайди" дейилган ҳисобот ортида — қизил маҳаллалар, фош этилмаган кибержиноятлар, наркотик айланмаси, миллиардлаб ундирилмаган ва ўзлаштирилган солиқ пуллари.

Президент номма-ном айтди, айрим раҳбарлар шу йиғиннинг ўзида-ёқ ишдан кетди.

Чет элда ўзбеклар иштирокидаги муштлашувлар, одам савдоси, «бизнес ниқоби»даги уюшган жиноятчилик — давлат обрўсига таҳдид сифатида баҳоланди.

Энг муҳими — пойтахтда жиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши мутлақо янги тизим жорий этиляпти. Бу фақат Тошкент эмас, бутун Ўзбекистон учун жиддий сигнал.

Ким ишдан олинди? Қандай рақамлар айтилди? Президент нимадан қаттиқ норози бўлди?

👉 📹Барчаси — тўлиқ видеода

Журналист: Камола Қурбонова шарҳи

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥18😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фирибгарлар кибербункери фош этилди

ИИББ тезкор ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида фирибгарлик билан шуғулланган яширин call-марказ — “кибербункер” аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу жойда 16 нафар оператор фаолият юритиб, интернетда сохта онлайн дўконлар ташкил этган ва юзлаб фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларни алдов йўли билан пул топширишга ундаган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖССТ “Nipah” вируси тарқалиш хавфи пастлигини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда кузатилган ҳалокатли “Nipah” вирусининг глобал тарқалиш хавфи кам эканини билдирди.

Айрим Осиё давлатларида аэропорт назорати кучайтирилган. ЖССТга кўра, ҳозирча вируснинг одамдан одамга кенг юқиши бўйича далиллар йўқ.

“Nipah” асосан кўршапалаклар орқали юқади, иситма ва мия яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Ўлим даражаси юқори бўлса-да, омма учун хавф паст деб баҳоланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қора тундаги — қора пиар ёҳуд меҳнат кодексини менсимайдиган ҳокимлар

Андижон вилоятининг баъзи-бир туман ҳокимлари меҳнат кодексини писанд қилмаган ҳолда оддий ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишди.

Журналистик суриштирувимизда, шу аён бўлдики амалдорлар қонунларга риоя қилишни эмас, кўпроқ пиар қилишни ёқтиришар экан.

Меҳнат кодексининг 182 моддасида:

“Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас” деб ёзиб қўйилган.


Шундай бўлса-да Андижон вилоятининг аксарият ҳокимлари ушбу кодексни писанд қилмаган ҳолатда эрта тонгдан маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга ташрифлари кузатилди.

Жумладан Марҳамат тумани ҳокими 33 мактабга, Улуғнор тумани ҳокими Мадумаров 1 сонли давлат мактабгача ташкилоти, Балиқчи туман ҳокими “Эски марказ” маҳалласи, Андижон тумани ҳокими 3 та маҳаллага, Бўстон тумани ҳокими “Дўстлик” маҳалласи, Жалақудуқ ҳокими “Намуна” маҳалласига, Асака тумани ҳокими эса “Деватаги” МФЙда бўлиб, у ердаги мавжуд камчиликлар билан танишди.

Ҳокимларни тун ярмида ёки хўроз уйғонмасдан олдин фуқаролар ҳаёти билан қизиқиб, уларнинг мавжуд муаммосини ўргангани яхши, лекин шу ташрифларни меҳнат кодексига амал қилган ҳолатда бажаришса мақсадга мувофиқ бўларди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Uzum Market”дан шикоят қилганларга пуллари қайтарилди

“Uzum Market” хизматлари бўйича 100 дан ортиқ шикоят Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб тушди.

Фуқаролар сифатсиз товарлар, буюртмаларнинг кечикиши ва иловадаги носозликлардан норози бўлган. Ўрганиш натижасида мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб, истеъмолчиларга маблағлар қайтарилган.

Қўмита харид олдидан хизмат шартларини диққат билан ўқишни тавсия қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷‍♂1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қора тундаги — қора пиар ёҳуд меҳнат кодексини менсимайдиган ҳокимлар Андижон вилоятининг баъзи-бир туман ҳокимлари меҳнат кодексини писанд қилмаган ҳолда оддий ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишди. Журналистик суриштирувимизда, шу аён бўлдики амалдорлар…
Меҳнат инспекцияси Андижондаги 4 туман ҳокимини огоҳлантирди. Беписанд раҳбарлар устидан тақдимнома ҳам киритилган

Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат кодексини қасддан бузган Андижон вилоятидаги айрим туман ҳокимликларига огоҳлантириш хати юборди.

Инспекциянинг қайд этишича, сўнгги кунларда айрим маҳаллий ҳокимлар томонидан ходимларни “аҳолини рўйхатдан ўтказиш” тадбирларига иш вақтидан ташқари пайтда мажбуран жалб этиш ҳолатлари кузатилган.

Effect.uz олиб борган журналистик суриштирувда ҳам фактлар етарлича келтирилган.

Меҳнат кодексига “панжа” ортидан қараган Бухоро шаҳар, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш берилган.

Андижон вилояти ҳокимлигига қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома ҳам киритилган.

“Огоҳлантирамиз! Ходимнинг розилигисиз, босим, топшириқ ёки “мажбурий топшириқ” ниқоби остида иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш — мажбурий мeҳнат ҳисобланади ва бу қонунбузилишдир”, дейилади расмий муносабатда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1🤔1