EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулкни эътироф этиш бўйича etirof.kadastr.uz сайти oрқали киритилган маълумотларга давлат идоралари томонидан рад жавоби берилса, унга қандай эътироз билдириш мумкин?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдқиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
2025 йил: судлардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикаси

2025 йилда туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларда
690 мингдан ортиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.

🔹 825 минг нафар шахс иш доирасида кўрилган
🔹 509 минг нафар шахсга маъмурий жазо тайинланди

Жазолар таркиби:

415 минг нафар — жарима

91 минг нафар — маъмурий қамоқ

📍 Энг кўп ишлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида қайд этилган.

🤝 121 906 нафар шахс ярашув асосида жавобгарликдан озод қилинди.

Энг кўп учраган ҳуқуқбузарликлар:
— майда безорилик;
— ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармаслик;
— лицензиясиз фаолият;
— ҳақорат;
— савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
— энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш;
— ЙҲҚ бузилиши;
— жамоат жойида алкогол истеъмоли;
— совуқ қурол олиб юриш;
— маст ҳолда транспорт бошқариш.

Суд қарорлари қайта кўриб чиқилди:

апелляцияда — 2 500+ қарор бекор қилинди

кассацияда — 5 000+ қарор бекор қилинди

Олий судда — 587 қарор бекор қилинди

Бу рақамлар маъмурий ишлар бўйича суд назорати ва қайта кўриб чиқиш механизми фаол ишлаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги мактабда аянчли қотиллик содир бўлди

Андижон вилояти Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Анқарада: Расмий кутиб олиш маросимидан видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Озарбойжон парламентида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан тартибга солиш масаласи муҳокамага қўйилди. Депутат Хижран Ҳусейнова бу борада махсус парламент эшитувларини ўтказишни таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи, мораторий жорий этилган Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Тошпўлатовнинг биринчи ўринбосари Фарғона ИИБга бошлиқ бўлди

Ички ишлар вазири Азиз Тошўлатовнинг тегишли буйруғига кўра Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Аюбхон Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Университетга киришда энди B1 сертификат ҳам ҳисобга олинади

Ўзбекистонда чет тили 1-фан сифатида белгиланган ёналишларга киришда эндиликда B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат ҳам қабул қилинади.

Янги тартибга кўра:
— B1 сертификат учун фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи,
— B2 ва ундан юқори даража учун эса 100 фоиз балл берилади.

Аввал бу йўналишларга фақат камида B2 сертификат билан кириш мумкин эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг қиммат суюқлик — чаён заҳри!

Чаён заҳри ҳозирча дунёдаги энг қиммат суюқлик ҳисобланади — унинг 1 литри 8,7 миллион долларга баҳоланади.

Уни йиғиш жуда хавфли ва мураккаб: битта чаёндан атиги микролитр миқдорда заҳр олинади. 1 литр тўплаш учун эса минглаб чаёнлар керак бўлади.

Шу сабабли чаён заҳри тиббиётда ниҳоятда қимматбаҳо хомашё саналади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Magic city”да корейс йигитни нос чекишга мажбурлаган болага чора кўрилди

Ўзбекистон фуқароси “Magic city”га ҳордиқ чиқариш мақсадида келган Жанубий Корея фуқаросига носвой чекишни талаб қилгани учун, унга нисбатан МЖТКнинг 183 моддаси билан баённома тузулиб, судга ҳавола қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазорда фуқаролар пулларини зўравонлик йўли билан қўлга киритган уюшган безори гуруҳ қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2😢2
ELTUZ телеграм канали блокланди…

29 январь куни каналда "Бу канал шахслар розилигисиз контент яратганлиги боис блок қилингани" ҳақида хабар пайдо бўлди. Каналга кириш имкони бўлмаяпти.

Исми номаълум қолишини истаган Элтуз журналистларининг айтишича¸ канал "танқидий материаллар ортидан хужумга учраган".

Канал ўз фаолиятини "Eltuz portali"саҳифасида давом қилдиришини билдиришди. Шу билан бирга канал журналистлари "Eltuz" номи билан очилган фейк каналларга ишонмасликни сўрашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19👍5🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ягона буюртмачи хизмати» ДМ «зам» директори, эко бошқарма бўлим бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси — ДХХ «қалмоғи»га «илинди»

Тошкент вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат муассасаси директори ўринбосари ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда қинғир ишга қўл урди.

Маълум қилинишича, у «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали шартнома қиймати 2 млрд 73 млн сўм бўлган объектни капитал таъмирлаш бўйича ғолиб бўлган пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига бўнак сифатида 1,1 млрд. сўм маблағ ўтказиб берганлиги эвазига муқаддам МЧЖ раҳбаридан тамагирлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган.

Шунингдек, у жиноий ҳаракатини такроран давом эттириб, пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги сабабли, ундан 643 млн 530 минг сўм пеня ундириш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасидан воз кечиш орқали МЧЖ фойдасига ажрим чиқартириб бергани эвазига 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа бир ҳолатда эса, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи 1990 й.т. фуқаро томонидан ўзи истиқомат қилувчи уйнинг кўча қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаши учун рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур раҳбар ходимга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Поп туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга келгусида тўйхона қуриши учун олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2025 йилда 4500 АҚШ доллари олади.

Аммо, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ваъда қилинган ишни битира олмагач, 4500 АҚШ доллари ҳисобидан 1 млн 200 минг сўмни қайтариб берган


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1😢1
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти лавозимга қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Курбанов, спорт вазири Адхам Икрамов, Миллий олимпия қўмитасининг Биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда спорт соҳаси мутасаддилари Ситуацион марказ фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида мутахассислар томонидан Миллий футбол платформасининг асосий вазифалари ва имкониятлари тақдим этилган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс якунларига кўра, Баҳодир Курбанов делегатларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига тасдиқланди.

Равшан Ирматов ЎФА биринчи вице-президенти, Одил Аҳмедов эса вице-президент лавозимига делегатлар томонидан тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram