EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
2025 йилда иқтисодий судлар 27,7 трлн сўм ундириш ҳақида қарорлар чиқарди – Олий суд

2025 йил давомида иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 690 750 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Кўрилган ишлар натижасида даъвогарлар фойдасига жами 27,7 трлн сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида иқтисодий низолар энг кўп Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятлари иқтисодий судларида қайд этилган.

Шунингдек, инвестициявий низоларга оид 144 та иш кўриб чиқилиб, уларнинг 88 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи ҳам судлар диққат марказида бўлган. Хусусан, ушбу тоифада 73 371 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига 10,8 трлн сўм миқдорида маблағ ундирилиши белгиланган.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисми банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маҳсулот етказиб бериш, коммунал хизматлар, тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) ҳамда кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ бўлган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида иқтисодий судлар томонидан 4 140 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли ташкилот ва идораларга юборилган.

Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция тартибида 6 305 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 862 та қарор бекор қилинган, 450 та қарорга ўзгартириш киритилган.

Кассация босқичида 3 400 та иш кўриб чиқилиб, 658 та қарор бекор қилинган, 352 та суд қарори ўзгартирилган.
Тафтиш тартибида эса 2 934 та иш кўриб чиқилиб, қуйи инстанция судлари қарорларидан 357 таси бекор қилинган, 96 таси ўзгартирилган.

Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 648 та иш кўриб чиқилиб, қуйи судлар чиқарган 237 та қарор бекор қилинган, 50 та қарорга ўзгартириш киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти – Президент

«Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти», – деди давлат раҳбари.


Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатимизга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилади – Шавкат Мирзиёев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥10
Маъмурий судлар 2025 йилда қарийб 7 минг нафар фуқаро ва тадбиркор ҳуқуқини тиклади – Олий суд

2025 йил ҳисобот даврида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 17 714 та иш кўриб чиқилди. Суд қарорлари натижасида 6 999 нафар фуқаро ва юридик шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Маълум қилинишича, маъмурий органлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари устидан 8 646 та ариза ва шикоят кўриб чиқилган. Улардан 3 730 та қарор қонунга зид деб топилиб, ҳақиқий эмас деб эътироф этилган.

Хусусан,
— маҳаллий ҳокимликларнинг 2 043 та қароридан 611 таси,
— солиқ органларининг 1 593 та қароридан 743 таси,
— кадастр агентлигининг 1 594 та қароридан 449 таси
суд томонидан бекор қилинган.

Шу билан бирга, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) устидан тушган 7 049 та шикоят кўриб чиқилиб, 2 750 та ҳолат қонунга хилоф деб топилган.

Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида маъмурий судлар томонидан 3 314 та хусусий ажрим чиқарилиб, улар тегишли маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига юборилган.

Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш натижаларига кўра, вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 120 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судлари чиқарган 394 та қарор бекор қилинган, 22 та қарор ўзгартирилган.

Кассация тартибида 1 417 та иш кўриб чиқилиб, 230 та қарор бекор қилинган, 9 та қарорга ўзгартириш киритилган.
Тафтиш тартибида эса 1 671 та иш ўрганилиб, қуйи инстанция судлари қарорларидан 141 таси бекор қилинган, 4 таси ўзгартирилган.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 531 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, улардан 289 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилган. Натижада қуйи судлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг 125 таси бекор қилинган, 1 та қарор ўзгартирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев Туркияга етиб борди

Анқарага расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Туркия Президенти ва рафиқаси самимий кутиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркин Комилов оғир жудоликка учради

Ўзбек Миллий академик драма театри санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг умр йўлдоши — Маҳбуба Комилова 62 ёшида вафот этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулкни эътироф этиш бўйича etirof.kadastr.uz сайти oрқали киритилган маълумотларга давлат идоралари томонидан рад жавоби берилса, унга қандай эътироз билдириш мумкин?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдқиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
2025 йил: судлардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикаси

2025 йилда туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларда
690 мингдан ортиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.

🔹 825 минг нафар шахс иш доирасида кўрилган
🔹 509 минг нафар шахсга маъмурий жазо тайинланди

Жазолар таркиби:

415 минг нафар — жарима

91 минг нафар — маъмурий қамоқ

📍 Энг кўп ишлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида қайд этилган.

🤝 121 906 нафар шахс ярашув асосида жавобгарликдан озод қилинди.

Энг кўп учраган ҳуқуқбузарликлар:
— майда безорилик;
— ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармаслик;
— лицензиясиз фаолият;
— ҳақорат;
— савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
— энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш;
— ЙҲҚ бузилиши;
— жамоат жойида алкогол истеъмоли;
— совуқ қурол олиб юриш;
— маст ҳолда транспорт бошқариш.

Суд қарорлари қайта кўриб чиқилди:

апелляцияда — 2 500+ қарор бекор қилинди

кассацияда — 5 000+ қарор бекор қилинди

Олий судда — 587 қарор бекор қилинди

Бу рақамлар маъмурий ишлар бўйича суд назорати ва қайта кўриб чиқиш механизми фаол ишлаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги мактабда аянчли қотиллик содир бўлди

Андижон вилояти Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Анқарада: Расмий кутиб олиш маросимидан видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Озарбойжон парламентида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан тартибга солиш масаласи муҳокамага қўйилди. Депутат Хижран Ҳусейнова бу борада махсус парламент эшитувларини ўтказишни таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи, мораторий жорий этилган Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Тошпўлатовнинг биринчи ўринбосари Фарғона ИИБга бошлиқ бўлди

Ички ишлар вазири Азиз Тошўлатовнинг тегишли буйруғига кўра Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Аюбхон Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Университетга киришда энди B1 сертификат ҳам ҳисобга олинади

Ўзбекистонда чет тили 1-фан сифатида белгиланган ёналишларга киришда эндиликда B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат ҳам қабул қилинади.

Янги тартибга кўра:
— B1 сертификат учун фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи,
— B2 ва ундан юқори даража учун эса 100 фоиз балл берилади.

Аввал бу йўналишларга фақат камида B2 сертификат билан кириш мумкин эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг қиммат суюқлик — чаён заҳри!

Чаён заҳри ҳозирча дунёдаги энг қиммат суюқлик ҳисобланади — унинг 1 литри 8,7 миллион долларга баҳоланади.

Уни йиғиш жуда хавфли ва мураккаб: битта чаёндан атиги микролитр миқдорда заҳр олинади. 1 литр тўплаш учун эса минглаб чаёнлар керак бўлади.

Шу сабабли чаён заҳри тиббиётда ниҳоятда қимматбаҳо хомашё саналади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Magic city”да корейс йигитни нос чекишга мажбурлаган болага чора кўрилди

Ўзбекистон фуқароси “Magic city”га ҳордиқ чиқариш мақсадида келган Жанубий Корея фуқаросига носвой чекишни талаб қилгани учун, унга нисбатан МЖТКнинг 183 моддаси билан баённома тузулиб, судга ҳавола қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1