EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19 ёшли қизни “запал” расмларини тарқатмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Жумладан Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1998 йилда туғилган Ховос туманида яшовчи фуқаро 2006 йилда Наманган вилояти Норин туманида туғилган қизга тегишли шахсий расмларни тармоқларга чиқариб юбориш билан қўрқитиб, ундан 48 млн сўм пул талаб келган.

Ўтказилган тезкор тадбирда талаб қилинган пулдан 10 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қариндошини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ёлланма қотил орқали танишини ўлдиришни режалаштираётган шахслар қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 2002 йил туғилган шахс Тошкент шаҳрида яшовчи таниши билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабабли, уни ўлдиришни мақсад қилиб, ёлланма қотил излаётгани аниқланган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир ўтказилишга киришилиб, шартли “киллер” тадбирга жалб қилинган.

23 ёшли йигит қотилга душманини ўлдиришни буюриб, эвазига 2200 доллар беришга ваъда берган.

Сохта “киллер”дан гримланган мурданинг фотосуратни қабул қилиб олгач, 2000 доллар бериб турган вақтида ушланган.

У билан олиб борилган тезкор суриштирув давомида ўзи ишлаб келаётган МЧЖ раҳбари Тошкент шаҳрида яшовчи қариндоши билан олдиндан мавжуд бўлган низолар ва катта миқдордаги қарзи сабабли қотил ёллашга буюртма бергани аниқланиб, ушбу шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЎзЖКнинг 25,97 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
⚡️Андижондаги трагедия. Ўқитувчи аёл мактаб биносида эри томонидан ўлдирилди

Андижон вилоятининг Асака туманидаги 37 мактаб биносида, ўқитувчи аёл ўқувчилар гувоҳлигида ўлдирилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, ушбу воқеа 27 январь куни соат 15:30 ларда Асака туманидаги мактаб биносида содир бўлган.

Шу мактабда ишловчи эркак О.У. оилавий келишмовчиликлар сабаб келиб чиққан жанжал оқибатида ўзи билан бирга ишловчи 34 ёшли турмуш ўртоғи О.М.га ёнида олиб келган хўжалик пичоғи билан бир неча маротаба тан жароҳати етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг эркак шу тумандаги яшаш хонадонига қайтиб келиб, аёлини ўлдирган пичоқ билан ўзининг қорнига бир неча маротаба уриб, жонига қасд қилганида акаси Н.О. кўриб қолиб, шифохонага олиб борган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 январь куни фуқаро У.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулдаги Босфор кўприги ва Галата минораси Ўзбекистон байроғи рангига бурканди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Истанбул шаҳридаги Босфор кўприги ва машҳур Галата минорасида Ўзбекистон байроғи акс этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Абу-Дабида Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Жаҳон божхона ташкилотининг Технологик конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро тадбирда Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Конференцияда асосий эътибор божхона органларининг технологик ривожланишини жадаллаштириш, рақамли ва инновацион ёндашувлар бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни миллий амалиётга жорий этишга қаратилган бўлиб, нуфузли анжуман доирасида кўргазма ҳам ташкил қилинган.

Конференция биринчи иш кунининг ўзидаёқ Божхона қўмитаси ва Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерснинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан божхона ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, ҳамкорликда ўқув тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, ҳамкорликнинг келгусидаги истиқболли йўналишилари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Мавлонов Жаҳон божхона ташкилотининг Кинология бўйича 7-Глобал форуми жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинганлиги учун Бош котиб Ян Сондерсга миннатдорлик билдириб, бу қарор Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятига билдирилган халқаро даражадаги эътироф эканлигини таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, Божхона институтига Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий ўқув маркази мақомини бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Якунда, Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун ташкилот Бош котиби Ян Сондерс Божхона қўмитасининг яқинда таъсис этилган “Халқаро ҳамкорлик учун” кўкрак нишони билан биринчи бўлиб тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
2025 йилда иқтисодий судлар 27,7 трлн сўм ундириш ҳақида қарорлар чиқарди – Олий суд

2025 йил давомида иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 690 750 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Кўрилган ишлар натижасида даъвогарлар фойдасига жами 27,7 трлн сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида иқтисодий низолар энг кўп Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятлари иқтисодий судларида қайд этилган.

Шунингдек, инвестициявий низоларга оид 144 та иш кўриб чиқилиб, уларнинг 88 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи ҳам судлар диққат марказида бўлган. Хусусан, ушбу тоифада 73 371 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига 10,8 трлн сўм миқдорида маблағ ундирилиши белгиланган.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисми банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маҳсулот етказиб бериш, коммунал хизматлар, тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) ҳамда кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ бўлган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида иқтисодий судлар томонидан 4 140 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли ташкилот ва идораларга юборилган.

Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция тартибида 6 305 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 862 та қарор бекор қилинган, 450 та қарорга ўзгартириш киритилган.

Кассация босқичида 3 400 та иш кўриб чиқилиб, 658 та қарор бекор қилинган, 352 та суд қарори ўзгартирилган.
Тафтиш тартибида эса 2 934 та иш кўриб чиқилиб, қуйи инстанция судлари қарорларидан 357 таси бекор қилинган, 96 таси ўзгартирилган.

Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 648 та иш кўриб чиқилиб, қуйи судлар чиқарган 237 та қарор бекор қилинган, 50 та қарорга ўзгартириш киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти – Президент

«Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти», – деди давлат раҳбари.


Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатимизга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилади – Шавкат Мирзиёев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥10
Маъмурий судлар 2025 йилда қарийб 7 минг нафар фуқаро ва тадбиркор ҳуқуқини тиклади – Олий суд

2025 йил ҳисобот даврида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 17 714 та иш кўриб чиқилди. Суд қарорлари натижасида 6 999 нафар фуқаро ва юридик шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Маълум қилинишича, маъмурий органлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари устидан 8 646 та ариза ва шикоят кўриб чиқилган. Улардан 3 730 та қарор қонунга зид деб топилиб, ҳақиқий эмас деб эътироф этилган.

Хусусан,
— маҳаллий ҳокимликларнинг 2 043 та қароридан 611 таси,
— солиқ органларининг 1 593 та қароридан 743 таси,
— кадастр агентлигининг 1 594 та қароридан 449 таси
суд томонидан бекор қилинган.

Шу билан бирга, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) устидан тушган 7 049 та шикоят кўриб чиқилиб, 2 750 та ҳолат қонунга хилоф деб топилган.

Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида маъмурий судлар томонидан 3 314 та хусусий ажрим чиқарилиб, улар тегишли маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига юборилган.

Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш натижаларига кўра, вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 120 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судлари чиқарган 394 та қарор бекор қилинган, 22 та қарор ўзгартирилган.

Кассация тартибида 1 417 та иш кўриб чиқилиб, 230 та қарор бекор қилинган, 9 та қарорга ўзгартириш киритилган.
Тафтиш тартибида эса 1 671 та иш ўрганилиб, қуйи инстанция судлари қарорларидан 141 таси бекор қилинган, 4 таси ўзгартирилган.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 531 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, улардан 289 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилган. Натижада қуйи судлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг 125 таси бекор қилинган, 1 та қарор ўзгартирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев Туркияга етиб борди

Анқарага расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Туркия Президенти ва рафиқаси самимий кутиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркин Комилов оғир жудоликка учради

Ўзбек Миллий академик драма театри санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг умр йўлдоши — Маҳбуба Комилова 62 ёшида вафот этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулкни эътироф этиш бўйича etirof.kadastr.uz сайти oрқали киритилган маълумотларга давлат идоралари томонидан рад жавоби берилса, унга қандай эътироз билдириш мумкин?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдқиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
2025 йил: судлардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикаси

2025 йилда туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларда
690 мингдан ортиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.

🔹 825 минг нафар шахс иш доирасида кўрилган
🔹 509 минг нафар шахсга маъмурий жазо тайинланди

Жазолар таркиби:

415 минг нафар — жарима

91 минг нафар — маъмурий қамоқ

📍 Энг кўп ишлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида қайд этилган.

🤝 121 906 нафар шахс ярашув асосида жавобгарликдан озод қилинди.

Энг кўп учраган ҳуқуқбузарликлар:
— майда безорилик;
— ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармаслик;
— лицензиясиз фаолият;
— ҳақорат;
— савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
— энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш;
— ЙҲҚ бузилиши;
— жамоат жойида алкогол истеъмоли;
— совуқ қурол олиб юриш;
— маст ҳолда транспорт бошқариш.

Суд қарорлари қайта кўриб чиқилди:

апелляцияда — 2 500+ қарор бекор қилинди

кассацияда — 5 000+ қарор бекор қилинди

Олий судда — 587 қарор бекор қилинди

Бу рақамлар маъмурий ишлар бўйича суд назорати ва қайта кўриб чиқиш механизми фаол ишлаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги мактабда аянчли қотиллик содир бўлди

Андижон вилояти Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Анқарада: Расмий кутиб олиш маросимидан видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Озарбойжон парламентида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан тартибга солиш масаласи муҳокамага қўйилди. Депутат Хижран Ҳусейнова бу борада махсус парламент эшитувларини ўтказишни таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи, мораторий жорий этилган Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Тошпўлатовнинг биринчи ўринбосари Фарғона ИИБга бошлиқ бўлди

Ички ишлар вазири Азиз Тошўлатовнинг тегишли буйруғига кўра Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Аюбхон Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2