EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда оилавий корхона 2 млрд сўмга яқин электрни “ўғирлади”

“Ўзэнергоинспекция”нинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Унда Асака туманида оилавий корхона электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳаракатлар 1 миллиард 969 миллион сўмлик зарар келтирган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар ушланди

Қашқадарёда қалбаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар 432 шиша қалбаки маҳсулотни 14 миллион сўмга сотиш чоғида ушланган.

Тадбир чоғида Алишер Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган Э.О. хусусий корхонаси омборидан умумий қиймати 21 миллион сўмдан ортиқ бўлган 780 дона қалбаки алкоголь маҳсулотлари ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 176 ва 186 моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон сув омборида замонавий ўлчов воситалари орқали мониторинг кучайтирилди

Оҳангарон сув омбори тўғонидаги фильтрация жараёнларини доимий назорат қилиш, шунингдек, онлайн қурилмалар орқали олинаётган маълумотларнинг аниқлик даражасини ошириш мақсадида сув омбори назорат-ўлчов қурилмалари муҳандислари томонидан белгиланган вақт оралиғида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, замонавий сув ўлчаш ва сатҳ ўлчаш воситалари ёрдамида механик ўлчовлар олиб борилиб, олинган маълумотлар белгиланган мезон кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар сув омбори тўғони хавфсизлигини таъминлаш ҳамда назорат тизимининг ишончлилигини оширишга қаратилган.

Маълумот учун, ушбу жараёнлар “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан тасдиқланган техник талаблар асосида амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Навоийда ўқитувчининг фидойилиги тармоқларда эътироф этилмоқда Навоий вилояти Хатирчи туманига қарашли тоғли Лангар қишлоғидаги мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи аёл қийин об-ҳаво шароитига қарамасдан, ўқувчиларга дарс ўтиш учун мактабга кетаётгани акс…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирдан кутилмаган қўнғироқ — Мактабгача ва мактаб таълими вазири фидойи ўқитувчи билан суҳбатлашди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова қалин қор кечиб, мактабга дарс беришга кетаётган ўқитувчи билан телефон орқали суҳбатлашди.

Вазирнинг ёзишича, ўша машҳур ўқитувчи Муяссар Мамадалиева Навоий вилояти Хатирчи тумани 58-умумтаълим мактаби тарих фанидан дарс беради.

Муяссар Мамадалиева 1993 йилдан буён таълим тизимида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Олий тоифали, 33 йиллик тажрибага эга устоз тарих фанидан миллий сертификатга эга бўлган устозлардан биридир.

У фаолият юритаётган 450 ўринли 58-мактаб Хатирчи тумани марказидан қарийб 50 километр узоқликда жойлашган.

“Ижтимоий тармоқларда устознинг дарсга бориш жараёни акс этган тасвирларни кўриб, унинг касбига бўлган садоқати ва масъулиятини алоҳида эътироф этиш мақсадида мулоқот қилдим.

Суҳбат давомида мактабга қатнов масалалари, таълим муассасасидаги мавжуд шароитлар, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ҳолати, шунингдек, вазирлик томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган амалий ёрдам масалалари юзасидан фикр алмашдик.

Бундай устозларимиз кўп йиллик самарали меҳнати, касбий масъулияти ва ёш авлод таълим-тарбиясига бўлган садоқати билан таълим тизимининг мустаҳкам таянчи ҳисобланади.

Навоий вилоятига хизмат сафарига борганда мазкур мактабга албатта боришимни, устоз ҳамда мактаб жамоаси учун совғалар етказилишини маълум қилдим.

Фидойи ва тажрибали устозларимизнинг меҳнати ҳар доим эътирофга лойиқ”, - деб ёзди вазир ўзининг Telegram саҳифасида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎7🤔2
Эрдоған Мирзиёевни Туркияга таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлашни ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этадилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥15👎3
Равшан Маматов лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Равшан Маматов Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес-омбудсманга 2025 йилда 9,5 минг мурожаат келиб тушгани айтилди

Бизнес-омбудсман девони томонидан 2025 йилда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди. Ҳисоботни Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова тақдим этди. Маълум қилинишича, 2025 йил давомида Бизнес-омбудсманга 9 555 та тадбиркор мурожаати келиб тушди. Уларнинг 48 фоизи қаноатлантирилиб, тадбиркорлар ҳуқуқлари тикланди.

Натижада:

220 та ноқонуний қарор бекор қилинди

10 млрд сўм тадбиркорларга қайтарилди

16 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди

40,1 млрд сўм субсидия ажратилди

Энг кўп мурожаатлар солиқ, ер-кaдастр, текширувлар ва банк-кредит масалаларига тўғри келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Самарқандда имом-хатиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Самарқанд вилоятида имом-хатиблар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Б. Каримов, вилоят бош имом-хатибининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мусобақалар ўзаро ҳурмат ва ахлоқ қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир диний ходимлар ўртасида жисмоний фаоллик, сабр-тоқат ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ИИББ ва ДХХ тезкор ходимлари хонадонда ташкил этилган қиморхона фаолиятига чек қўйди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
2025 йилда судлар 10,8 трлн сўмдан ортиқ мажбурий тўловларни ундириш бўйича қарорлар чиқарди – Олий суд

2025 йил ҳисобот даврида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи, қарз мажбуриятлари ва коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан 1 519 814 та суд буйруғи чиқарилди. Ундирилиши белгиланган маблағлар умумий ҳажми 10,8 трлн сўмдан ошган.

Шу даврда судлар томонидан 649 652 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Уларнинг 506 135 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 76 138 та иш бўйича рад жавоби берилган, 60 373 та даъво кўрмасдан қолдирилган, 7 006 та иш бўйича эса иш юритиш тугатилган.

Маълум қилинишича, энг кўп фуқаролик низолари Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларига тўғри келган.

Кўриб тамомланган ишлар таркибида битимлар билан боғлиқ низолар (олди-сотди, кредит, қарз) — 206 399 та, никоҳдан ажратиш ишлари — 70 535 та, уй-жой муносабатлари — 26 960 та, алоҳида тоифадаги ишлар — 19 914 та, ўзбошимчалик билан қурилган объектларни бузишга оид ишлар — 12 982 тани ташкил этган.

Никоҳдан ажратишга оид ишлар таҳлилига кўра, 37 544 та иш бўйича никоҳ бекор қилинган, 24 244 та ишда эса никоҳни бекор қилиш рад этилган. Шунингдек, 6 239 та даъво кўрмасдан қолдирилган, 2 508 та иш бўйича иш юритиш тугатилган.

Ишга тиклашга оид 3 119 та иш кўриб чиқилиб, уларнинг 1 356 таси бўйича даъволар қаноатлантирилган, 1 229 таси бўйича рад жавоби берилган. Қолган ишлар кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида судлар томонидан 6 452 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Апелляция тартибида 12 956 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судлари қарорларидан 2 312 таси бекор қилинган, 757 таси ўзгартирилган.
Кассация босқичида 8 457 та иш кўрилиб, 1 668 та қарор бекор, 708 та қарор ўзгартирилган.
Тафтиш тартибида эса 5 670 та иш кўриб чиқилиб, 482 та қарор бекор қилинган, 161 та қарорга ўзгартириш киритилган.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 363 та иш кўриб чиқилиб, қуйи судлар қарорларидан 171 таси бекор қилинган, 53 таси ўзгартирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда реклама шити 790 млн сўмлик электр энергияни ўғирлагини фош этилди

Самарқанд шаҳрида реклама қурилмаси ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.

Унда Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор М. Н. га қарашли реклама қурилмаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 788,4 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍3🔥1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 29 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-1° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тайсон” ва унинг шериклари қўлга олинди

Жиззах вилояти ва Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармалари, давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда рейд тадбирларини ўтказди.

Ушбу рейдда Шароф Рашидов тумани “Олмачи” маҳалласида яшовчи 3 нафар шахс процессуал тартибда қўлга олинган.

Аниқланишича, улар доимий равишда фуқароларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик ҳаракатларини содир этиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бизни “лох” деб ўйлайди булар” — уддабурон ҳайдовчи қўлга тушди

Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш мақсадида машинасининг давлат рақамини яшириб ҳаракатланган ҳайдовчи қўлга тушди.

Тармоқларда қора пиар қилмоқчи бўлган ҳайдовчи, қилган ишидан пушаймон эканлигини айтди.

Бироқ энди кеч, қоидабузар ҳайдовчига маъмурий баённома тузилиб, унинг машинаси жарима майдончасига жойланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎3🔥1