EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши норозиликларга сабаб бўлди.

Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг жасади чиқинди қутисидан топилди. Криминалистлар аёлнинг бўлакланган жасадини аниқлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Британияда ўта қашшоқлик сўнгги 30 йилдаги энг юқори даражага чиқди.

2024 йилда Буюк Британияда ўта қашшоқликда яшовчилар сони қарийб 7 миллион кишига етди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтни кимга ишонганман? – Президент Султонхўжаев ва Ўрмоновга 6 ой муҳлат берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманлари жиноятчилик даражаси бўйича республикада етакчи ўринларда эканини қайд этиб, жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига «фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд» бўлган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмоновга ҳайфсан берди. Улар олти ой ичида вазиятни ўнглаши керак бўлади.

«Энди сизларни назорат қиладиган тизим бўлади – соат нечада ишга келасан ва нима иш қиляпсан, нима учун ойлик оляпсан – барчаси назоратда бўлади... Ўзбекистон пойтахтини кимга ишониб қўйганман?» – деган давлат раҳбари.
👍52🔥17🤔1
ФВВ вазири лавозимидан озод этилгани айтилмоқда

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, Қудратхўжаев вазифасидан озод этилиб, Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қайд этиш керак, Қудратхўжаев вазир лавозимига 2025 йил февраль ойида тайинланганди.

Ботир Қудратхўжаев муқаддам Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016), кейин Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), 2017 йил июнидан 2020 йил октябрига қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган.

2020 йилдан Хоразм вилоятига прокурор бўлган, 2022 йил ноябрида эса Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди.

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, у Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Тошматов — 1964 йилда туғилган, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини тамомлаган.

У 2008−2011 йилларда мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, 2011−2013 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган.

2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган, 2017 йилнинг августидан Миллий гвардия қўмондони бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥9🤔1
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов лавозимидан озод этилди.

Бундан уч йил олдин ушбу лавозимга тайинланган, Икрамов номаълум сабабларга кўра ишдан олинди.

Азизбек Икрамов — 1978 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

2000—2017 йилларда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида бош мутахассисликдан бош бошқарма бошлиғининг ўринбосаригача бўлган лавозимларда ишлаган.

2017 йил апрелдан октябргача Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи.

2017—2019 йилларда Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.

2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.

2020—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари.

2021 йилдан 2023 йилгача — -Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар департаменти бошлиғи.

2020 йил 26 ноябрдан 2023 йил 27 июлгача — Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти.

2023 йил 27 июлдан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ишдан олинди Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов лавозимидан озод этилди. Бундан уч йил олдин ушбу лавозимга тайинланган, Икрамов номаълум сабабларга кўра ишдан олинди. Азизбек Икрамов — 1978 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида…
Азизбек Икрамов ФВВ вазири лавозимига тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Азизбек Икромов Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥11👎3😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия дронлари йўловчи поездга ҳужум қилди: қурбонлар бор.

27-январ куни Харьков вилоятида 200 дан ортиқ йўловчиси бор поездга “Геран” дронлари билан зарба берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ФВВ вазири лавозимидан озод этилгани айтилмоқда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, Қудратхўжаев вазифасидан озод этилиб, Ички ишлар вазири ўринбосари…
⚡️Собиқ ФВВ вазири Тезкор қидирув департаменти бошлиғи бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони ва қарори билан Ботир Қудратхўжаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥14🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди. Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, у Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби…
⚡️Рустам Жўраев Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони ва қарори билан Рустам Жўраев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Жўраев Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.

Рустам Жўраев 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида кўп йиллик тажрибага эга.

2008–2012 йиллар давомида Президент аппаратида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2012–2015 йилларда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Жиноят қидирув бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.

2015 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.

Шу йилдан 2017 йилга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган.

2018 йил февраль ойида эса Ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥16👎1
Рустам Мирзаев ва Диёрбек Сатторов Ички ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

Рустам Мирзаев Ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Диёрбек Сатторов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥19🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олмазор ҳокими Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Азизхон Умархонов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥14😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда қаровсиз қолган 14 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, Россияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганлар махсус хизмат сафари доирасида Ўзбекистонга олиб келинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
ДХХ ноқонуний олтин қазувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан давлат захирасидаги ерларда ноқонуний олтин қазиб олиш ва уни кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланувчилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, ноқонуний олтин савдосига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ хорижий давлат фуқароларини жалб қилган ҳолда солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қатор қонунчилик талабларига зид равишда фаолият юритишган.

Жиноий гуруҳга Кармана туманидаги спорт соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбари бошчилик қилган.

Ўтказилган тадбирда қонунбузарлардан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси, 20 кг ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир ҳамда 280 тоннадан ортиқ қум ва рудалар, 230 литр махсус кимёвий воситалар, олтинни ажратиб олишга мўлжалланган лаборатория ва жиҳозлари, махсус идишлар, газ баллонлар ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Уюшган жиноий гуруҳ томонидан олтинни ажратиб олиш учун сунъий яратилган 4 та ҳовуз кимёвий воситалар билан тўлдирилиб, 1 гектар ер саноат ишлаб чиқариш майдонига айлантирилган.

Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қорда ҳам, ёмғирда ҳам — ЙПХ ходимлари халқ хизматида

Манба

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥5😢1