This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат соати “ядровий ярим тун”га рекорд даражада яқинлашди
Ядровий таҳдид билан боғлиқ глобал кескинлик даражасини ифодаловчи машҳур Қиёмат соати (Doomsday Clock) миллари инсоният тарихида илк бор “ядровий ярим тун”га 85 сония қолганини кўрсатди.
Соатнинг янгиланган кўрсаткичлари 28 январь куни “The Bulletin of the Atomic Scientists” журнали томонидан ўтказилган расмий тақдимотда эълон қилинди.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур кўрсаткич дунё рамзий ядро ҳалокатига мисли кўрилмаган даражада яқинлашганини англатади.
Олимлар бундай қарорни ядровий давлатлар — Россия, Хитой ва АҚШ томонидан олиб борилаётган тажовузкор сиёсий-ҳарбий ҳаракатлар билан изоҳламоқда.
Шу билан бирга, ядровий қуролларни назорат қилиш механизмларининг заифлашуви, Украина ва Яқин Шарқда давом этаётган қонли можаролар, шунингдек, сунъий интеллект соҳасидаги назоратсиз ривожланиш ҳам глобал хавфни янада кучайтирмоқда.
Қиёмат соати илк бор 1947 йилда “The Bulletin of the Atomic Scientists” журнали муқовасида пайдо бўлган.
Унда ярим тунгача қолган вақт халқаро хавфсизлик даражасини, ярим тун эса ядровий фалокат рўй беришини рамзий тарзда англатади.
Сўнгги йилларда соат миллари деярли узлуксиз олдинга сурилмоқда. Жумладан, 2025 йилда соат 1 сонияга олдинга кўчирилиб, ярим тунгача 89 сония қолган эди — бу ўша пайтда лойиҳа тарихидаги энг қисқа вақт ҳисобланган.
2023 йил 24 январь куни соат 90 сонияга ўрнатилган, 2024 йил 23 январда эса ушбу кўрсаткич ўзгаришсиз қолдирилган.
2022 йилда Қиёмат соати ярим тунгача 100 сония қолганини кўрсатган эди.
Соат кўрсаткичларини белгилаш жараёнида ҳар йили 15 нафар Нобель мукофоти лауреати иштирок этади. 2018 йилдан бери вақт кўрсаткичи 23:58:00 атрофида сақланиб келаётган эди.
“The Bulletin of the Atomic Scientists” ташкилоти 1945 йилда, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг ташкил этилган. Чикагода фаолият юритган атом олимлари ва америкалик нашрчилар илмий ҳамжамиятни глобал хавфсизликни таъминлаш учун бирлашишга чақирган.
Ташкилот инсоният учун энг барқарор давр сифатида 1991 йилни қайд этган. Ўша йили СССР раҳбари Михаил Горбачёв ва АҚШ президенти Жорж Буш стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича СНВ-1 шартномасини имзолаган. Ўша пайтда Қиёмат соати 23:43 ни кўрсатган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Бугунги ҳолатга кўра, ярим тунгача атиги 85 сония қолди. Бу — Қиёмат соати тарихида қайд этилган энг хавфли нуқтадир”, — деди “Атом олимлари бюллетени” президенти ва бош ижроия директори Александра Белл YouTube орқали намойиш этилган тадбирда.
Олимлар бундай қарорни ядровий давлатлар — Россия, Хитой ва АҚШ томонидан олиб борилаётган тажовузкор сиёсий-ҳарбий ҳаракатлар билан изоҳламоқда.
Шу билан бирга, ядровий қуролларни назорат қилиш механизмларининг заифлашуви, Украина ва Яқин Шарқда давом этаётган қонли можаролар, шунингдек, сунъий интеллект соҳасидаги назоратсиз ривожланиш ҳам глобал хавфни янада кучайтирмоқда.
Қиёмат соати илк бор 1947 йилда “The Bulletin of the Atomic Scientists” журнали муқовасида пайдо бўлган.
Унда ярим тунгача қолган вақт халқаро хавфсизлик даражасини, ярим тун эса ядровий фалокат рўй беришини рамзий тарзда англатади.
Сўнгги йилларда соат миллари деярли узлуксиз олдинга сурилмоқда. Жумладан, 2025 йилда соат 1 сонияга олдинга кўчирилиб, ярим тунгача 89 сония қолган эди — бу ўша пайтда лойиҳа тарихидаги энг қисқа вақт ҳисобланган.
2023 йил 24 январь куни соат 90 сонияга ўрнатилган, 2024 йил 23 январда эса ушбу кўрсаткич ўзгаришсиз қолдирилган.
2022 йилда Қиёмат соати ярим тунгача 100 сония қолганини кўрсатган эди.
Соат кўрсаткичларини белгилаш жараёнида ҳар йили 15 нафар Нобель мукофоти лауреати иштирок этади. 2018 йилдан бери вақт кўрсаткичи 23:58:00 атрофида сақланиб келаётган эди.
“The Bulletin of the Atomic Scientists” ташкилоти 1945 йилда, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг ташкил этилган. Чикагода фаолият юритган атом олимлари ва америкалик нашрчилар илмий ҳамжамиятни глобал хавфсизликни таъминлаш учун бирлашишга чақирган.
Ташкилот инсоният учун энг барқарор давр сифатида 1991 йилни қайд этган. Ўша йили СССР раҳбари Михаил Горбачёв ва АҚШ президенти Жорж Буш стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича СНВ-1 шартномасини имзолаган. Ўша пайтда Қиёмат соати 23:43 ни кўрсатган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшагани берадими йўқми? Бозордаги тортишув жанжалга айланиб кетди
Ўзбекистондаги бозорлардан бирида савдо қоидаларига боғлиқ чекловлар жорий этилганидан сўнг жиддий можаро келиб чиқди. Интернетда тарқалган видеога кўра, айрим аёлларга савдо қилиш учун рухсат берилмаган ва улар бозор ҳудудидан ҳайдалган. Воқеа қайси бозорда содир бўлгани ҳозирча номаълум.
Бу қарордан норози аёллар билан бозор маъмурияти ўртасида тортишув юзага келган. Жанжал вақтида бозор масъуллари сотувчилар сотаётган тузланган бодринг ва карам салатни ерга улоқтириб юборган. Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутилади.

👎9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 вилоятда 1 200 дан ортиқ фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси берилгани аниқланди
Бош прокуратура маълумотига кўра, Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида ҳайдовчилик гувоҳномалари сохталаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бош прокуратура маълумотига кўра, Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида ҳайдовчилик гувоҳномалари сохталаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥14🤷♂1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши норозиликларга сабаб бўлди.
Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг жасади чиқинди қутисидан топилди. Криминалистлар аёлнинг бўлакланган жасадини аниқлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг жасади чиқинди қутисидан топилди. Криминалистлар аёлнинг бўлакланган жасадини аниқлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Британияда ўта қашшоқлик сўнгги 30 йилдаги энг юқори даражага чиқди.
2024 йилда Буюк Британияда ўта қашшоқликда яшовчилар сони қарийб 7 миллион кишига етди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2024 йилда Буюк Британияда ўта қашшоқликда яшовчилар сони қарийб 7 миллион кишига етди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтни кимга ишонганман? – Президент Султонхўжаев ва Ўрмоновга 6 ой муҳлат берди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманлари жиноятчилик даражаси бўйича республикада етакчи ўринларда эканини қайд этиб, жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига «фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд» бўлган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмоновга ҳайфсан берди. Улар олти ой ичида вазиятни ўнглаши керак бўлади.

«Энди сизларни назорат қиладиган тизим бўлади – соат нечада ишга келасан ва нима иш қиляпсан, нима учун ойлик оляпсан – барчаси назоратда бўлади... Ўзбекистон пойтахтини кимга ишониб қўйганман?» – деган давлат раҳбари.
👍52🔥17🤔1
ФВВ вазири лавозимидан озод этилгани айтилмоқда
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.
Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, Қудратхўжаев вазифасидан озод этилиб, Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.
Қайд этиш керак, Қудратхўжаев вазир лавозимига 2025 йил февраль ойида тайинланганди.
Ботир Қудратхўжаев муқаддам Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016), кейин Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), 2017 йил июнидан 2020 йил октябрига қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган.
2020 йилдан Хоразм вилоятига прокурор бўлган, 2022 йил ноябрида эса Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланганди.

⚡️Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, у Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Баҳодир Тошматов — 1964 йилда туғилган, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини тамомлаган.
У 2008−2011 йилларда мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, 2011−2013 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган.
2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган, 2017 йилнинг августидан Миллий гвардия қўмондони бўлган.

👍43🔥9🤔1
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ишдан олинди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов лавозимидан озод этилди.
Бундан уч йил олдин ушбу лавозимга тайинланган, Икрамов номаълум сабабларга кўра ишдан олинди.
Азизбек Икрамов — 1978 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
2000—2017 йилларда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида бош мутахассисликдан бош бошқарма бошлиғининг ўринбосаригача бўлган лавозимларда ишлаган.
2017 йил апрелдан октябргача Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи.
2017—2019 йилларда Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.
2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.
2020—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари.
2021 йилдан 2023 йилгача — -Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар департаменти бошлиғи.
2020 йил 26 ноябрдан 2023 йил 27 июлгача — Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти.
2023 йил 27 июлдан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ишдан олинди Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов лавозимидан озод этилди. Бундан уч йил олдин ушбу лавозимга тайинланган, Икрамов номаълум сабабларга кўра ишдан олинди. Азизбек Икрамов — 1978 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида…
Азизбек Икрамов ФВВ вазири лавозимига тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Азизбек Икромов Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ А.Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Азизбек Икромов Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ А.Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥11👎3😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия дронлари йўловчи поездга ҳужум қилди: қурбонлар бор.
27-январ куни Харьков вилоятида 200 дан ортиқ йўловчиси бор поездга “Геран” дронлари билан зарба берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
27-январ куни Харьков вилоятида 200 дан ортиқ йўловчиси бор поездга “Геран” дронлари билан зарба берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ФВВ вазири лавозимидан озод этилгани айтилмоқда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, Қудратхўжаев вазифасидан озод этилиб, Ички ишлар вазири ўринбосари…
⚡️Собиқ ФВВ вазири Тезкор қидирув департаменти бошлиғи бўлди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони ва қарори билан Ботир Қудратхўжаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони ва қарори билан Ботир Қудратхўжаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥14🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди. Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, у Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби…
⚡️Рустам Жўраев Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони ва қарори билан Рустам Жўраев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Жўраев Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.
Рустам Жўраев 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида кўп йиллик тажрибага эга.
2008–2012 йиллар давомида Президент аппаратида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2012–2015 йилларда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Жиноят қидирув бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.
2015 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
Шу йилдан 2017 йилга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган.
2018 йил февраль ойида эса Ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

👍56🔥16👎1
Рустам Мирзаев ва Диёрбек Сатторов Ички ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Рустам Мирзаев Ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Диёрбек Сатторов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.

👍41🔥19🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олмазор ҳокими Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Азизхон Умархонов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Азизхон Умархонов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥14😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда қаровсиз қолган 14 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, Россияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганлар махсус хизмат сафари доирасида Ўзбекистонга олиб келинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, Россияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганлар махсус хизмат сафари доирасида Ўзбекистонга олиб келинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
ДХХ ноқонуний олтин қазувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди
ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан давлат захирасидаги ерларда ноқонуний олтин қазиб олиш ва уни кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланувчилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, ноқонуний олтин савдосига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ хорижий давлат фуқароларини жалб қилган ҳолда солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қатор қонунчилик талабларига зид равишда фаолият юритишган.
Жиноий гуруҳга Кармана туманидаги спорт соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбари бошчилик қилган.
Ўтказилган тадбирда қонунбузарлардан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси, 20 кг ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир ҳамда 280 тоннадан ортиқ қум ва рудалар, 230 литр махсус кимёвий воситалар, олтинни ажратиб олишга мўлжалланган лаборатория ва жиҳозлари, махсус идишлар, газ баллонлар ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Уюшган жиноий гуруҳ томонидан олтинни ажратиб олиш учун сунъий яратилган 4 та ҳовуз кимёвий воситалар билан тўлдирилиб, 1 гектар ер саноат ишлаб чиқариш майдонига айлантирилган.
Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍2🤔2