EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Участкавойлар” формаси ўзгаради мажбурий план эса бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига тунги хизматининг ҳар соатига базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўлаш бўйича топшириқ берди.

Профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди. Инспекторларнинг иши рақамлаштирилади, “овозли тушунтириш хати” олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади. Бундан буён профилактика инспекторига KPI қўйишда протокол тузиш мезон бўлмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥13🤔1
“Ўзбекнефтгаз”нинг собиқ раҳбари қамоққа олинган. Тергов ДХХга топширилган

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг собиқ раҳбари Баҳодир Сидиқов эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Сидиқов иши бўйича терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Қайд этиш керак, Баҳодир Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилганди.

Унинг ўрнига Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Абдуғани Сангинов 2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2🔥1
Бутун тизим гиёҳвандликка қарши қаттиқ курашади

Президент йиғилишда гиёҳвандликка қарши кескин чоралар кўриш бўйича бир қатор масъулларга топшириқ берди.
Маълум қилиншича, шу йилдан бошлаб, нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилади.

Гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида раҳбарнинг алоҳида ўринбосари бўлади.

Ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директорининг ўринбосарларидан бири бу йўналишга масъул этиб белгиланади.

Гиёҳвандларни даволашга энг камида тўрт ой вақт талаб этилади. Мутасаддиларга хусусий шериклик асосида аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Президент Маматовни огоҳлантирди

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида жиноятчилардан олиб қўйилган синтетик моддалар сўнгги беш йилда 11 карра ошган.

Синтетик наркотикларнинг 95 фоизи интернет орқали тарқатилиб, тўлов криптовалютада бўлаётгани, нарколабораториялар мамлакат ичида очилаётгани қайд этилди. Шунингдек, қонунчиликда давлат органларининг бу борадаги вазифалари ҳам аниқ кўрсатилмаган.

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги фақат таҳлил ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Эндиликда агентликнинг масъулияти кучайтирилиб, унга мутасадди идоралар ишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳо бериш ваколати берилади. Агентлик барча куч ва воситаларга эга бўлади.

Агентлик раҳбари Р.Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди.

1999 йилда қабул қилинган наркотиклар ҳақидаги қонунни янгидан ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥9😢1
Ўзбекистонда “Қайтарув гуруҳлари” ташкил қилинади

Президент йиғилишда Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги Конституция билан мустаҳкамланган ва диний бағрикенглик сиёсатини давом эттирилиши таъкидланди.

Лекин бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшлар онгини заҳарлашга уриняпти.

Фақат жазо ва тақиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслиги таъкидланди.

Бундан буён пойтахтнинг ҳар бир туманида “Қайтарув гуруҳлари” фаолияти доимий асосда ташкил қилинади.

Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10🤔2😢1
ИИВда уюшган жиноятчилик бўйича алоҳида хизмат ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда сўнгги пайтларда жиноий гуруҳлар олди-берди муносабатларга, бизнес фаолиятга аралашиб, тадбиркорлар ва инвесторларга таҳдид солаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга трансчегаравий ва виртуал майдонда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйиш топширилди. Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноятчилик бўйича алоҳида хизмат ташкил қилинади.

Ўтган йили пойтахтда ушланган уюшган жиноий гуруҳлар таркибида 259 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар ва спортчилар бўлгани ўта ташвишли ҳол экани қайд этилди.

Спортчиларнинг аксарияти кўча безорисига айланиб кетаётгани, жойларда пул учун яширин жанглар ташкил қилиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилди.

Мутасаддиларга бу йўналишда назоратни таъминлаш вазифаси қўйилди. Жанговар спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларни касбга ўқитиб, салоҳиятига мос иш билан банд қилиш тизимини яратиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥17🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади

Йиғилишда кибержиноятлар кундан-кунга кўпайиб, унинг турлари 18 тадан 62 тага чиққани қай этилди.

Айниқса, шахсий маълумотларни ўғирлаш, сунъий интеллект орқали овоз ва юз қиёфасини ўхшатиш, зарарли файлларни тарқатиш авж оляпти. Ўзлаштирилган маблағлар криптовалюта шаклида четга чиқарилмоқда.

Буларни тезкор фош этиш ва тўхтатиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари кибертехнологиялар ва сунъий интеллектни мукаммал эгаллаши лозимлиги айтилди.

Шу боис, Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади ва унга вазирнинг ўзи масъул бўлади.

Адлия вазирлигида кибержиноятчилик ва рақамли ҳуқуқ бўйича алоҳида бошқарма очилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВ биносига чақирилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилди.

Ўзбекистон томони миграция текширувлари ва рейд тадбирлари ўтказилаётган жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг – ҳам қонунга риоя қилаётган, ҳам миграция қонунини бузган фуқароларнинг – ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашув томонларнинг миграция жараёнларини тартибга солиш, шунингдек Россияда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган прагматик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни ривожлантиришга интилишини тасдиқлади.

Шунингдек, томонлар амалий ҳамкорликни доимий равишда такомиллаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам консуллик маслаҳатлашувлари ҳамда икки томонлама учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6👍1👎1🤔1😢1
Хоразмда телекоммуникация инфратузилмасига зарар етказган фуқарога чора кўрилди

Хоразм вилоятида телекоммуникация инфратузилмасига зарар етказиш ҳолати аниқланиб, айбдор шахсга нисбатан қонунчиликка мувофиқ маъмурий чора қўлланди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Хонқа туманида фуқаро Қ.Ҳ. ўзининг машинасида “Ўзбектелеком” АК Шимолий филиалига тегишли телекоммуникация қурилмаси ва алоқа кабелига шикаст етказган.

Мазкур ҳолат “Ўзкомназорат” Инспекциясининг Хоразм вилояти ҳудудий шуъбаси томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, фуқаро Қ.Ҳ.га “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 154-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланди.

Шунингдек, етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилди ва алоқа қурилмалари таъмирланди.

“Ўзкомназорат” Инспекцияси фуқаролардан алоқа инфратузилмасига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Дунё бўйлаб AI ишлатилиш харитаси эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Сунъий интеллект дунё бўйлаб кенг қўланиллмоқда, лекин уни ишлатиш даражаси мамлакатларга қараб катта фарқ қилади.

2025 йилда дунё аҳолисининг 16.1% AI воситаларидан фойдаланган бу ҳали паст кўрсаткич.

AI фойдаланувчилари энг кўп бўлган давлатлар

1. БАА – 64.0%
2. Сингапур – 60.9%
3. Норвегия – 46.4%
4. Ирландия – 44.6%
5. Франция – 44.0%

АҚШ технологик етакчи бўлсада, AI ишлатиш бўйича 24 ўринда (28.3%) аҳолининг тўртдан бир қисми 2025 йилда Ўзбекистон AI ишлатиш бўйича 141-ўринда, атиги 6.3% одам ишлатган.

Йил бошида 5.7% эди, ҳозир бироз ўсди. Ўзбекистон ҳозирча бошланғич босқичда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди.

Маълум қилинишича, Мирзиёев хизмат биноси ҳовлисида хизматда қўлланилаётган махсус техника воситалари, дронлар манёври, жамоат тартибини сақлашга жалб этиладиган транспорт воситаларини кўздан кечирди.

Сўнг қўриқлаш техника воситаларининг кўргазмали тақдимоти билан танишди.
Бу ерда “Хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш ва уни изчил ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Тақдимот доирасида айланма камералар, юз қиёфасидан шахсни аниқловчи камералар ҳамда давлат рақам белгисини аниқловчи камераларнинг имкониятлари кўрсатилди.

“Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида ягона платформа, 13 та маълумотларни қайта ишлаш маркази, ягона электрон харита, 42 минг 750 та интеллектуал камера ҳамда 17 та ёнғин хавфсизлиги мониторинги тизими фаолият юритмоқда.

Ушбу тизимлар концепциянинг асосий таркибий қисмини ташкил этади.

Президент ҳозирги кунда жиноятчилик шакллари ва омиллари ўзгараётгани, аммо уларгачё мос тизим ва чоралар етарли эмаслигини қайд этди.

Айниқса, киберхавфсизлик йўналишида жиноятлар кўпайиб бораётгани ва ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича ишлар жадаллаштирилмаса, аҳоли учун жиддий қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Хавфсиз кўча”, “Хавфсиз йўлак” ҳамда гастрономик йўлакларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам танишилди.

Ташриф давомида Қўриқлаш хизмати ходимларини соҳа бўйича ўқитиш жараёни, профилактика инспекторлари билан ўтказилаётган амалий машғулотлар кўздан кечирилди.

Давлат раҳбарига Ситуацион марказ фаолияти тақдимоти орқали хавфсизликни таъминлашда замонавий бошқарув ва мониторинг тизимларининг ўрни ҳақида маълумот берилди.

Ситуацион марказ Қўриқлаш хизматининг бўлинмалари ҳаракатларини назорат қилиш, мониторингини юритиш, тезкор ва фавқулодда вазиятларда Қўриқлаш хизмати куч воситаларини бошқариш, йўналтириш ва онлайн кузатиш мақсадида ташкил этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥69🤷‍♂1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига “ҳайфсан” берди. Уларга вазиятни ўнглашга 6 ой муддат берилди

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд бўлганлигини танқид қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаевга ва Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга “хайфсан” берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥43🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қодировни ишдан олдим, қолган масъуллар бўйича ҳам хулоса қиламан — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ички ишлар тизимини рақамлаштириш ишларининг аҳволи қониқарсиз деб баҳолади. Шу боис Президент Республика профилактика бошлиғи Хатам Қодировни лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥75👍58
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Чиройли ҳисоботдан бошқа балониям билмайди” — Президент ИИВ ва пойтахт ИИББ масъулларини кескин танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ички ишлар тизими раҳбарларининг йўл қўяётган хато ва камчиликлари маълум қилинди.

“Тергов бўйича вазир ўринбосари Рамазон Ашрафов тайинланганига икки йил бўлди. Нега жаноб Ашрафов хонасидан чиқиб, ходимларни жиноятни фош қилишга ўқитмайди?

Тошкент шаҳар ички ишлар бошлиғининг тергов-қидирувга масъул биринчи ўринбосари Фарҳод Хасанов шаҳарда жиноятчиликни 2 мингтага камайтирдик, деб чиройли ҳисобот беришдан бошқа балониям билмайди”, - деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥21😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмча найранглар?

Мурожаатчининг айтишича, Кадастр агентлиги билан боғлиқ муаммо 23 йилдан буён ҳал этилмай келмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида турли ғайриқонуний тўсиқлар ҳамда тушунарсиз бюрократик ҳолатларга дуч келинмоқда.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Солиқ органларининг иши мутлақо қониқарсиз” — Президент

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимджанов ҳамда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Мулладжанов Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда иштирок этиб турган вақтнинг ўзида лавозимидан озод этилди.

Бош прокурор Н.Йўлдашев ва унинг биринчи ўринбосари Б.Валиевга мазкур икки солиқ раҳбарининг фаолиятини чуқур ўрганиб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар ҳақида Президентга шахсан ахборот бериши юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥51👍41😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жуда қаттиқ чора кўрасизлар. Бу — халқнинг мулки — Президент ДХХ раисига махсус вазифа берди

Президент ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган. Шу боис, кеча агентлик директори А.Ортиқов ишдан олинган.

“Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?” – деди Президент.


ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

“Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупциявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”, – деди давлат раҳбари.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥48🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
186 млрд талон-торож қилинган — Президент ҳибсга олинган Абдуллаев ва Турсунов иши бўйича тафсилотларни очиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновни тилга олди.

Маълум қилинишича, ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва департамент бошлиғи Р.Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади”, – деди Президент.


Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак”, – деди Президен Мирзиёев.

Раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥48🤔2🤷‍♂1