EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Камбағаллик бу — совет иқтисодий сиёсатининг оқибатидир” — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда камбағаликка қарши олиб борилаётган сиёсатни маъқуллаб, фуқароларга жуда катта имконият берилаётганини таъкидлади.

“Камбағаллик ёки дангасалик ўзбекларга хос эмас. Бу совет касаллиги, совет иқтисодий сиёсатининг оқибатидир.

Ўзбекистонда камбағалликни йўқотиш сиёсати, авваламбор, миллатни уйғотиш, сўнг, тадбиркорликни жиноят деб билган совет иқтисодий сиёсати яратган яширин иқтисодиёт ва боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш учун амалга оширилган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ислоҳот эди.

Тадбиркорликни бошлаш, ҳунар ўрганиш, ўқиш, хорижда ишлаш — барчаси давлат томонидан қўллаб қувватланмоқда.

Камбағалликни тугатиш бўйича сиёсат – сўнгги, энг оғир қатламга етиб келди: ногирон ва нафақадагилар истисно, ҳеч ким ҳаракатсиз даромадга умид қилмаслиги керак”, - деди Қодиров.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3😢2🤔1
Президент йиғилишни танқидий руҳда бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт бўйича таъсирчан чораларни белгилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бошланди.

“Бу муаммоларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида хавфли. Лекин улар бир бўлиб ҳаракат қилаётгани янада жиддий таҳдидни юзага келтиради” деди Президент.


Президент матбуот котиби тақдим қилган маълумотда қайд этилишича, сўнгги тўққиз йилда пойтахтнинг доимий аҳолиси 1 миллионга кўпайган, транспорт воситалари 2 карра ортиб, 800 мингга етган. Кунига яна 1 миллион одам келади, 350 минг транспорт кириб-чиқади.

42 та мактаб, 426 та боғча, қарийб 36 миллион квадрат метр савдо объекти ва 145 минг хонадонли уй-жой қурилган.
Пойтахт иқтисодиёти 367 триллион сўмдан, унинг жон бошига йиллик ҳажми эса 116 миллион сўмдан ошди.

“Яъни Тошкент шаҳри нафақат вазирликлар жойлашган маъмурий ҳудуд, балки республиканинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий маркази сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади. Бир сўз билан айтганда, пойтахтда иқтисодий ривожланиш даражаси сезиларли ошди.

Қаерда ҳаёт сифати яхшиланса, даромад кўпайса, ўша ерда “енгил пул топиш” ҳаракатида бўлган жиноий тузилмалар ҳам фаоллашади. Жиноятнинг янги усул ва воситалари ҳам, энг аввало, шу ерда пайдо бўлади”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥11🤔1
Президент пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини танқид қилди

Танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган бир нечта раҳбарлар фаолиятини қоралади.

“Лекин ҳуқуқ-тартибот тизими пойтахтдаги янгиликларга мос ишлаяптими? Афсуски, йўқ”, – деди давлат раҳбари.


Пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари – прокурор вазифасини бажарувчи А.Ўрмонов, ички ишлар (Султонхўжаев), департамент (биринчи ўринбосар Кенжаев), хавфсизлик (Берлибоев), гвардия (Ортиқов), суд (Исмоилов), адлия (биринчи ўринбосар Назаров), божхона (Саидов), солиқ раҳбари (Насимжонов) республикага намуна бўлмаяпти.

Бунинг учун пойтахтда ресурс ҳам, куч-воситалар ҳам, илмий салоҳият ҳам етарли бўлишига қарамасдан, ҳалигача эски "қолип"дан чиқиб кета олмаётгани танқид қилинди.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги профилактика хизматларининг иши тўғри ташкил этилмагани учун муаммолар тўпланиб қолгани қайд этилди.

Ички ишлар бошлиқлари профилактика инспекторларини эрталаб соат еттида ва кечқурун ўнда йиғиб, соатлаб йиғин ўтказилиши.

Шунингдек, улар ҳуқуқбузарлик билан ишлаш ўрнига коммунал қарздорлик ва алимент ундириш, армияга юбориш ва бошқа жамоат ишларига ҳам жалб қилинаётгани танқид қилинди.

“Оқибатда уларни маҳалладан топиб бўлмайди. Бир нечта маҳаллага ўзим одам юбордим. Кўпи иш жойида йўқ ёки бошқа ишни қилиб юрибди”, – деди Президент.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥12🤔1😢1
Президент Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига “ҳайфсан” берди. Уларга 6 ой муддат берилди

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд бўлганлигини танқид қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаевга ва Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга “хайфсан” берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥9👎1🤔1😢1
Масъулларда қатъият йўқ — Президент

Давлат раҳбари наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини танқид қилди.

Пойтахтда наркожиноятларнинг сони 4 мингдан ошган. Қўлга олинган 112 та уюшган жиноий гуруҳ 1 минг 300 дан ортиқ жиноят қилган.

Мазкур жиноятлар учун айбли деб топилганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқмоқда. Оқибатда бу жиноятни такроран қилганлар уч йилда 125 фоизга кўпайган.

Президент Администрацияси шуғулланишни бошлагандан кейин бу масалада ўзгариш бўлгани таъкидланди.

Сўнгги уч ойда республика бўйича 50 га яқин йирик наркогуруҳлар қўлга олиниб, ярим тонна наркотиклар муомаласига чек қўйилди.

“Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти”, – деди давлат раҳбари.

Ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатимизга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥10🤔2
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Усманов ишдан олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилди.

Қайд этилишича, Усманов инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.

Шунингдек, йиғилишда айрим солиқ бошлиқлари тушумни кўпайтириш ўрнига қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”ларга “ҳомийлик” қилиш билан бандлиги кўрсатиб ўтилди.

Шаҳарда ўтказилган текширувларда 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган. Сўнгги икки йилда шаҳар солиқ идораларининг 19 нафар ходими коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган, бюджетга 27 миллиард сўм зарар етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥13🤷‍♂1
⚡️Мирзиёев йиғилишда Мубин Мирзаевни ишдан олди

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган йиғилишда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан “Чорсу” бозорида тўлов интизоми жойига қўйилмагани, “Малика” савдо комплексида эса аҳвол бундан ҳам аянчли эканини кўрсатиб ўтилди.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, комплексда 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритсада, уларнинг фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаган.

Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси буджет режасини яхши ишлаётган тадбиркорларга ортиқча тўлов қилдириш ҳисобидан бажармоқда. Жумладан, 46,4 минг корхонадан 876 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган.

Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали уни буджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган.

Ўтган йилда мазкур солиқни ноқонуний қайтариш бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу йўналишга жавобгар бўлган, етти йилдан бери ишлаб келаётган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги туфайли йиғилишда Мирзаев ишдан олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥14😢1
186 млрд талон-торож қилинган — Президент ҳибсга олинган Абдуллаев ва Турсунов иши бўйича тафсилотларни очиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновни тилга олди.

Маълум қилинишича, ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва департамент бошлиғи Р.Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади”, – деди Президент.


Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак”, – деди Президен Мирзиёев.


Раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥13
Президент Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғини, Муллажонов ва Ғаниевни ишдан бўшатди

Танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Й.Насимджановни ишдан олиб, уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширди.

Солиқ қўмитаси раисига Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олиб, вазифасини бажарувчи қилиб қўйиш топширилди.

Қўмита раиси Ф.Пўлатов ва қўмитага тайинланган комплаенс бўйича янги ўринбосар А.Солиевга коррупцияга муросасиз муҳитни яратиш, Тошкент шаҳри солиқ раҳбарларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиб, уларнинг ўрнини ватанпарвар, янгиликка интилиб ишлайдиган шижоатли ёшлар билан тўлдириш вазифасини қўйди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ғаниев қўштирноқ остидаги “тадбиркор”ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани учун уни бугуннинг ўзида ишдан олиш топширилди.

А.Солиев ва Тошкент шаҳар ҳокимига комплаенс бўйича ўринбосар этиб тайинланган М.Мирҳамидов пойтахтда яширин иқтисодиётга қарши муросасиз муҳит яратишга масъул бўлиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥16
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори “учди”. Президент ДХХга раисига махсус вазифа берди

Президент ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган. Шу боис, кеча агентлик директори А.Ортиқов ишдан олинган.

“Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?” – деди Президент.


ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

“Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупциявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”, – деди давлат раҳбари.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥15🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир вазир биттадан туманга бириктирилади — Пойтахтда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича “пойтахт намунаси” жорий этилади

Йиғилишда Тошкент шаҳри мисолида айтилган барча масалалар бутун республика ҳуқуқ-тартибот идораларига бирдек тегишли экани қайд этилди.

Масъул идоралар уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиёт бўйича жиловни қўлга олиб, ходимларининг дунёқарашини ўзгартирса, уларни янгича ишлашга ўргатса, шунда натижа бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун ушбу 4 та йўналиш бўйича мутлақо янги тизим яратилиб, биринчи навбатда Тошкент шаҳрида бошланади.

Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича “пойтахт намунаси” жорий этилади. Ҳар бир вазир биттадан туманга бириктирилади.

Масаланинг муҳимлигини инобатга олиб, Президент Администрацияси вакили ҳам битта туманга бириктирилади.

Ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари қуйидаги муаммоларни илм билан ҳал қилади ва методик тавсиясини туманда жорий этади.
Олийгоҳ кафедралари олти ой давомида маҳаллага тушиб, “маҳалла еттилиги” ва ҳуқуқ-тартибот ходимларини ягона дастур бўйича ўқитади.

Ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари 3-4 курс талабалари ҳам дуал таълим асосида профилактика ва жамоат тартибини сақлаш хизматларида амалиёт ўтайди.

Янги тизим асосида хавфсиз муҳит пойтахтга туташ бўлган ва криминоген вазиятга таъсир кўрсатадиган Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида ҳам яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор дронлар ёрдамида қўриқланади

Президент Шавкат Мирзиёев янги тизимни Чилонзор тумани мисолида тушунтириб берди.

Чилонзор тумани ички ишлар ходимлари соҳаси ва ҳудудидан қатъи назар, фуқаро мурожаатини қабул қилади, кўчада формали ходимга қилинган мурожаат “102”га хабар берган билан тенг бўлади.

Илғор тажриба асосида аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади.

Тумандаги барча 55 та маҳалладаги профилактика инспекторининг хизмат хонаси эшиги у билан тезкор боғланиш учун алоқа тугмаси билан жиҳозланади.

Яъни профилактика инспектори қаерда бўлмасин, аҳоли уни қўл телефони ва планшетига туну кун боғланиши мумкин бўлади.

Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥14🤔1
“Участкавойлар” формаси ўзгаради мажбурий план эса бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига тунги хизматининг ҳар соатига базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўлаш бўйича топшириқ берди.

Профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди. Инспекторларнинг иши рақамлаштирилади, “овозли тушунтириш хати” олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади. Бундан буён профилактика инспекторига KPI қўйишда протокол тузиш мезон бўлмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥13🤔1
“Ўзбекнефтгаз”нинг собиқ раҳбари қамоққа олинган. Тергов ДХХга топширилган

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг собиқ раҳбари Баҳодир Сидиқов эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Сидиқов иши бўйича терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Қайд этиш керак, Баҳодир Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилганди.

Унинг ўрнига Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Абдуғани Сангинов 2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2🔥1
Бутун тизим гиёҳвандликка қарши қаттиқ курашади

Президент йиғилишда гиёҳвандликка қарши кескин чоралар кўриш бўйича бир қатор масъулларга топшириқ берди.
Маълум қилиншича, шу йилдан бошлаб, нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилади.

Гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида раҳбарнинг алоҳида ўринбосари бўлади.

Ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директорининг ўринбосарларидан бири бу йўналишга масъул этиб белгиланади.

Гиёҳвандларни даволашга энг камида тўрт ой вақт талаб этилади. Мутасаддиларга хусусий шериклик асосида аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Президент Маматовни огоҳлантирди

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида жиноятчилардан олиб қўйилган синтетик моддалар сўнгги беш йилда 11 карра ошган.

Синтетик наркотикларнинг 95 фоизи интернет орқали тарқатилиб, тўлов криптовалютада бўлаётгани, нарколабораториялар мамлакат ичида очилаётгани қайд этилди. Шунингдек, қонунчиликда давлат органларининг бу борадаги вазифалари ҳам аниқ кўрсатилмаган.

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги фақат таҳлил ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Эндиликда агентликнинг масъулияти кучайтирилиб, унга мутасадди идоралар ишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳо бериш ваколати берилади. Агентлик барча куч ва воситаларга эга бўлади.

Агентлик раҳбари Р.Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди.

1999 йилда қабул қилинган наркотиклар ҳақидаги қонунни янгидан ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥9😢1
Ўзбекистонда “Қайтарув гуруҳлари” ташкил қилинади

Президент йиғилишда Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги Конституция билан мустаҳкамланган ва диний бағрикенглик сиёсатини давом эттирилиши таъкидланди.

Лекин бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшлар онгини заҳарлашга уриняпти.

Фақат жазо ва тақиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслиги таъкидланди.

Бундан буён пойтахтнинг ҳар бир туманида “Қайтарув гуруҳлари” фаолияти доимий асосда ташкил қилинади.

Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10🤔2😢1
ИИВда уюшган жиноятчилик бўйича алоҳида хизмат ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда сўнгги пайтларда жиноий гуруҳлар олди-берди муносабатларга, бизнес фаолиятга аралашиб, тадбиркорлар ва инвесторларга таҳдид солаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга трансчегаравий ва виртуал майдонда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйиш топширилди. Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноятчилик бўйича алоҳида хизмат ташкил қилинади.

Ўтган йили пойтахтда ушланган уюшган жиноий гуруҳлар таркибида 259 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар ва спортчилар бўлгани ўта ташвишли ҳол экани қайд этилди.

Спортчиларнинг аксарияти кўча безорисига айланиб кетаётгани, жойларда пул учун яширин жанглар ташкил қилиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилди.

Мутасаддиларга бу йўналишда назоратни таъминлаш вазифаси қўйилди. Жанговар спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларни касбга ўқитиб, салоҳиятига мос иш билан банд қилиш тизимини яратиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥17🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВда кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади

Йиғилишда кибержиноятлар кундан-кунга кўпайиб, унинг турлари 18 тадан 62 тага чиққани қай этилди.

Айниқса, шахсий маълумотларни ўғирлаш, сунъий интеллект орқали овоз ва юз қиёфасини ўхшатиш, зарарли файлларни тарқатиш авж оляпти. Ўзлаштирилган маблағлар криптовалюта шаклида четга чиқарилмоқда.

Буларни тезкор фош этиш ва тўхтатиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари кибертехнологиялар ва сунъий интеллектни мукаммал эгаллаши лозимлиги айтилди.

Шу боис, Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади ва унга вазирнинг ўзи масъул бўлади.

Адлия вазирлигида кибержиноятчилик ва рақамли ҳуқуқ бўйича алоҳида бошқарма очилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВ биносига чақирилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилди.

Ўзбекистон томони миграция текширувлари ва рейд тадбирлари ўтказилаётган жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг – ҳам қонунга риоя қилаётган, ҳам миграция қонунини бузган фуқароларнинг – ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашув томонларнинг миграция жараёнларини тартибга солиш, шунингдек Россияда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган прагматик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни ривожлантиришга интилишини тасдиқлади.

Шунингдек, томонлар амалий ҳамкорликни доимий равишда такомиллаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам консуллик маслаҳатлашувлари ҳамда икки томонлама учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6👍1👎1🤔1😢1