EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мураккаб вазиятда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда спортнинг ўрни беқиёс” — Шавкат Мирзиёев

26-январ куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46 Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлат раҳбари нутқида глобал зиддиятлар кучайиб бораётган бир пайтда спорт давлатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим омил эканини таъкидлади.

Президент Осиё Олимпия кенгаши 4,8 миллиарддан ортиқ аҳолини бирлаштириб, олимпия ҳаракатининг дўстлик, адолат ва тенглик ғояларини тарғиб этиб келаётганини қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Осиё Олимпия кенгаши билан ҳамкорлиги, 2029-йилги Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик ҳуқуқи ва Марказий Осиё бўйича вице-президентлик лавозими муҳим ютуқ сифатида эътироф этилди.

Ассамблеяда етакчи халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари, хорижий расмийлар ва вазирлар иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥18😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Йўқолган жасадни излаш учун ҳар томонлама ёрдам бошланди – Effect.uz оилага кўмак беришни мақсад қилган Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
46 кунлик изтироб. Марҳум оиласи Тергов бўлими бошлиғидан дрон ва қўшимча куч ажратишни сўради

Жорий йилнинг 25 январь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Хусусан, 46 кундан бери акасанинг жасадини “Фарҳод” каналидан қидираётган марҳумнинг синглиси Дилафруз Холмонова ҳам Тергов бўлими бошлиғи қабулида бўлди.

Хабарингиз бўлса керак, 2025 йил 11 декабрь куни Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни “Nexia” машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Умматқулов воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги “Фарҳод” каналига ташлаб юборилган бўлиши мумкин. Мурдани йўқ қилишда ИИБ ходимига унинг турмуш ўртоғи ҳам ёрдам берган.

Дилафруз Холмонова гумонланувчи Ички ишлар бўлимида ишлаганини инобатга олиб, Тергов бўлими бошлиғидан акасанинг мурдасини топиш учун қўшимча куч йўналтириб беришни, жумладан дрон ва ходимларни бириктириб беришни сўраганини айтди.

“Биз қабулда акамни топиш учун қурикликда ёрдам беришларини сўрадик. Балки, у (гумонланувчи шахс – таҳр) акамни ерга кўмгандир.

Шунинг учун яқин атрофдаги камераларни қайтадан кўриб чиқишни, дрон беришларини ва топиш учун қўшимча ходим жалб қилиб беришни сўрадик.

Бизнинг сўровимизга “йўқ” дейишмади. Лекин биз акам топилмагунича керак бўлса ҳар кун келамиз”, - деди мурожаатчи.


Қабул жараёнини кузатган Effect.uz мухбири Шахзода Раҳимованинг айтишича, ушбу қабул давомида мурожаатлар ўрганилиб, масъулларга юборилган ва тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

ИИВ ва ДХХ томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ёш қизларни алдаб, уларни ғаразли мақсадларда хориж давлатига сотмоқчи бўлган уюшган гуруҳ қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Ички ишлар бошқармасига Маржона исмли аёл мурожаат қилиб, уни Ирода ҳамда Зарина исмли шахслар Таиландга давлатига раққосалик кейинчалик, фоҳишалик қилиш учун таклиф қилаётганини айтган.

Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари мурожаатчини Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент-Бангкок рейси орқали Таиландга юбориб турган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

“У Телеграмдан “иш борми?” деб ёзди. Мен ўзим Таиландга бориб келганман, клубда ишлаганман.

Унга ҳам клубда иш борлигини, раққосалик қилишини айтдим.

У бу шартимга рози бўлди. Бироздан сўнг, у яна бир таниши борлигини, уни ҳам ишлаш нияти борлигини айтди.

Давлатдан кечирим сўрайман”, - деди гуруҳ аъзосидан бири.


Мазкур ҳолат юзасидан икки аёлга нисбатан ЎзЖКнинг 135 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи оламдан ўтди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Дилдора Юлдашева вафот этди.

Марҳума Дилдора Юлдашева ҳаёти давомида жуда содда, оқкўнгил ва камтар инсон сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган.

Effect.uz таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, ҳамдардлик изҳор этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢21🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 миллион доллар талон тарож қилинган. Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов иши бўйича 30 дан ортиқ мансабдор шахслар терговга жалб қилинди

Ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов иши бўйича янги тафсилотлар очиқланди.

Журналист Илёс Сафаровнинг маълум қилишича, Абдуллаев ва Турсунов иши доирасида ҳукуматнинг яна 30 дан ортиқ мансабдор шахслари ҳозирда қамоқдан туриб кўрсатма бермоқда.

Улар орасида нафақат Ички ишлар вазирлиги, балки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг турли тузилмаларида ишлаган мансабдор шахслар ҳам бор.

Қайд этилишича, тизимнинг энг обрўли шахсларидан бири бўлган Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов 15 миллион доллардан ортиқ пулларни талон-торож қилишда гумонланиб, ҳибсга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар ҳозирча ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🤔7😢2🔥1
Андижонда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди

Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда экскаватор газ қувурига урилиши оқибатида аҳоли газсиз қолди

Хоразм вилоятида 2100 та аҳоли ва 10 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 27 январь куни соат 01:45 да Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Оқ Олтин” маҳалласи ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурига экскаватор урилиши оқибатида қувурга шикаст етган.

Бунинг оқибатида ҳудуддаги 2100 та аҳоли ва 10 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

“Авария-тиклаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 27 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Бугун кундузи баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Пойтахтда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Поп тумани ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси пора билан қўлга тушди

Наманган вилоятида фуқароларга ер майдони расмийлаштириб беришни ваъда қилган Поп тумани ўрмон хўжалиги масъул шахслари ва кадастр мутахассиси ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини бажарувчи И.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.К.га ўрмон хўжалиги балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 10 000 доллар эвазига шартнома асосида ижарага беришга келишиб, олдиндан бўнак сифатида 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, яна бир тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўрмонбеги вазифасида ишловчи М.С. фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини 30 000 долларга сотишга келишиб, ушбу ер майдонида турар-жой ва бошқа бинолар қуришга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ҳибсга олинди.

Шундан сўнг давом этган тадбирда, ўрмонбеги М.С. фуқародан олган 15 000 доллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини кадастрлар палатасининг Поп тумани филиали шўъба мутахассиси Б.М.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Эндиликда Ҳаж ва Умрага бориш учун рўйхатдан ўтиш шарт

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026 йил 24 январь. 27-сон) қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди.
Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:

2026 йил 1 февралдан бошлаб — “Ҳаж” тадбирига;

2026 йил 1 майдан бошлаб — “Умра” тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Япония хайдовчиларни ишга қабул қилади!

Миграция агентлиги ҳамда Япониянинг “Proud Partners” компанияси Японияда ишлаш учун ҳайдовчиларни қабул қилмоқда.

Асосий шарт:

2026 йил 16 февралдан Ангрен шаҳрида бошланадиган 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этиш (ётоқхона билан таъминланади)

Иш ўрни тўғрисида
маьлумотлар:

Лавозим - етказиб берувчи ҳайдовчи
Бўш жой сони - 100 та
Талаблар - “B” ёки “BC” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси
Ёш: 21–35 ёш
Ойлик маош: 2000 АҚШ долларидан
Қўшимча иш (overtime) — юқори даромад имконияти
Бонус: йилига 2 марта
Маош ошиши: йилига 1 марта
Иш вақти: ҳафтасига 5 кун, 8 соат

Рўйхатдан ўтиш:
https://xorijdaish.uz/vacancy?vacancy_id=1239

Маълумот учун:
1282, (71) 202-33-55 (ич. рақамлар: 545, 535)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
АҚШ Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион виза беришни вақтинча тўхтатди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, жорий йилнинг 21 январ кунидан бошлаб АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистон каби айрим мамлакатлар фуқароларига, уларнинг иммигрантлари АҚШ солиқ тўловчилари ҳисобига давлат кўмагидан юқори даражада фойдаланаётганлиги сабабли, иммиграцион визалар берилишини вақтинчалик тўхтатади.

Кўрсатилган мамлакатлар фуқаролари иммиграцион виза учун мурожаат этишлари ва суҳбатдан ўтишлари мумкин, Давлат Департаменти суҳбат саналарини белгилашда давом этади, бироқ мазкур тўхтатиш даврида ушбу мамлакатлар фуқароларига иммиграцион визалар берилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Камбағаллик бу — совет иқтисодий сиёсатининг оқибатидир” — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда камбағаликка қарши олиб борилаётган сиёсатни маъқуллаб, фуқароларга жуда катта имконият берилаётганини таъкидлади.

“Камбағаллик ёки дангасалик ўзбекларга хос эмас. Бу совет касаллиги, совет иқтисодий сиёсатининг оқибатидир.

Ўзбекистонда камбағалликни йўқотиш сиёсати, авваламбор, миллатни уйғотиш, сўнг, тадбиркорликни жиноят деб билган совет иқтисодий сиёсати яратган яширин иқтисодиёт ва боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш учун амалга оширилган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ислоҳот эди.

Тадбиркорликни бошлаш, ҳунар ўрганиш, ўқиш, хорижда ишлаш — барчаси давлат томонидан қўллаб қувватланмоқда.

Камбағалликни тугатиш бўйича сиёсат – сўнгги, энг оғир қатламга етиб келди: ногирон ва нафақадагилар истисно, ҳеч ким ҳаракатсиз даромадга умид қилмаслиги керак”, - деди Қодиров.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3😢2🤔1
Президент йиғилишни танқидий руҳда бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт бўйича таъсирчан чораларни белгилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бошланди.

“Бу муаммоларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида хавфли. Лекин улар бир бўлиб ҳаракат қилаётгани янада жиддий таҳдидни юзага келтиради” деди Президент.


Президент матбуот котиби тақдим қилган маълумотда қайд этилишича, сўнгги тўққиз йилда пойтахтнинг доимий аҳолиси 1 миллионга кўпайган, транспорт воситалари 2 карра ортиб, 800 мингга етган. Кунига яна 1 миллион одам келади, 350 минг транспорт кириб-чиқади.

42 та мактаб, 426 та боғча, қарийб 36 миллион квадрат метр савдо объекти ва 145 минг хонадонли уй-жой қурилган.
Пойтахт иқтисодиёти 367 триллион сўмдан, унинг жон бошига йиллик ҳажми эса 116 миллион сўмдан ошди.

“Яъни Тошкент шаҳри нафақат вазирликлар жойлашган маъмурий ҳудуд, балки республиканинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий маркази сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади. Бир сўз билан айтганда, пойтахтда иқтисодий ривожланиш даражаси сезиларли ошди.

Қаерда ҳаёт сифати яхшиланса, даромад кўпайса, ўша ерда “енгил пул топиш” ҳаракатида бўлган жиноий тузилмалар ҳам фаоллашади. Жиноятнинг янги усул ва воситалари ҳам, энг аввало, шу ерда пайдо бўлади”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥11🤔1
Президент пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини танқид қилди

Танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган бир нечта раҳбарлар фаолиятини қоралади.

“Лекин ҳуқуқ-тартибот тизими пойтахтдаги янгиликларга мос ишлаяптими? Афсуски, йўқ”, – деди давлат раҳбари.


Пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари – прокурор вазифасини бажарувчи А.Ўрмонов, ички ишлар (Султонхўжаев), департамент (биринчи ўринбосар Кенжаев), хавфсизлик (Берлибоев), гвардия (Ортиқов), суд (Исмоилов), адлия (биринчи ўринбосар Назаров), божхона (Саидов), солиқ раҳбари (Насимжонов) республикага намуна бўлмаяпти.

Бунинг учун пойтахтда ресурс ҳам, куч-воситалар ҳам, илмий салоҳият ҳам етарли бўлишига қарамасдан, ҳалигача эски "қолип"дан чиқиб кета олмаётгани танқид қилинди.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги профилактика хизматларининг иши тўғри ташкил этилмагани учун муаммолар тўпланиб қолгани қайд этилди.

Ички ишлар бошлиқлари профилактика инспекторларини эрталаб соат еттида ва кечқурун ўнда йиғиб, соатлаб йиғин ўтказилиши.

Шунингдек, улар ҳуқуқбузарлик билан ишлаш ўрнига коммунал қарздорлик ва алимент ундириш, армияга юбориш ва бошқа жамоат ишларига ҳам жалб қилинаётгани танқид қилинди.

“Оқибатда уларни маҳалладан топиб бўлмайди. Бир нечта маҳаллага ўзим одам юбордим. Кўпи иш жойида йўқ ёки бошқа ишни қилиб юрибди”, – деди Президент.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥12🤔1😢1
Президент Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига “ҳайфсан” берди. Уларга 6 ой муддат берилди

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд бўлганлигини танқид қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаевга ва Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга “хайфсан” берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥9👎1🤔1😢1
Масъулларда қатъият йўқ — Президент

Давлат раҳбари наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини танқид қилди.

Пойтахтда наркожиноятларнинг сони 4 мингдан ошган. Қўлга олинган 112 та уюшган жиноий гуруҳ 1 минг 300 дан ортиқ жиноят қилган.

Мазкур жиноятлар учун айбли деб топилганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқмоқда. Оқибатда бу жиноятни такроран қилганлар уч йилда 125 фоизга кўпайган.

Президент Администрацияси шуғулланишни бошлагандан кейин бу масалада ўзгариш бўлгани таъкидланди.

Сўнгги уч ойда республика бўйича 50 га яқин йирик наркогуруҳлар қўлга олиниб, ярим тонна наркотиклар муомаласига чек қўйилди.

“Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти”, – деди давлат раҳбари.

Ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатимизга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥10🤔2
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Усманов ишдан олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилди.

Қайд этилишича, Усманов инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.

Шунингдек, йиғилишда айрим солиқ бошлиқлари тушумни кўпайтириш ўрнига қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”ларга “ҳомийлик” қилиш билан бандлиги кўрсатиб ўтилди.

Шаҳарда ўтказилган текширувларда 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган. Сўнгги икки йилда шаҳар солиқ идораларининг 19 нафар ходими коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган, бюджетга 27 миллиард сўм зарар етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥13🤷‍♂1
⚡️Мирзиёев йиғилишда Мубин Мирзаевни ишдан олди

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган йиғилишда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан “Чорсу” бозорида тўлов интизоми жойига қўйилмагани, “Малика” савдо комплексида эса аҳвол бундан ҳам аянчли эканини кўрсатиб ўтилди.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, комплексда 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритсада, уларнинг фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаган.

Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси буджет режасини яхши ишлаётган тадбиркорларга ортиқча тўлов қилдириш ҳисобидан бажармоқда. Жумладан, 46,4 минг корхонадан 876 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган.

Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали уни буджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган.

Ўтган йилда мазкур солиқни ноқонуний қайтариш бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу йўналишга жавобгар бўлган, етти йилдан бери ишлаб келаётган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги туфайли йиғилишда Мирзаев ишдан олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥14😢1
186 млрд талон-торож қилинган — Президент ҳибсга олинган Абдуллаев ва Турсунов иши бўйича тафсилотларни очиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновни тилга олди.

Маълум қилинишича, ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва департамент бошлиғи Р.Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади”, – деди Президент.


Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак”, – деди Президен Мирзиёев.


Раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥13