This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда бир нечта машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Халқ тилида Тахтапул кўприги номи билан танилган “Аҳмад Дониш” кўчасидаги йўл ўтказгич устида ўта юқори тезликда “Malibu” машинасини бошқарган ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, олдида ҳаракатланаётган бир нечта автомашиналарга зиён етказди.
ЙТҲ оқибатида “Nexia 3” машинаси жиддий талафот кўрган ва бир нечта фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Филиппинда бортида 350дан ортиқ одам бўлган паром чўкиб кетди
Филиппинда 350 нафардан ортиқ йўловчи бўлган паром ҳалокатга учради.
Ҳодиса Басилан провинцияси қирғоқлари яқинида эрта тонгда содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, камида 15 киши ҳалок бўлган. Паромда техник носозлик юзага келгани айтилмоқда.
Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Филиппинда 350 нафардан ортиқ йўловчи бўлган паром ҳалокатга учради.
Ҳодиса Басилан провинцияси қирғоқлари яқинида эрта тонгда содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, камида 15 киши ҳалок бўлган. Паромда техник носозлик юзага келгани айтилмоқда.
Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳибсга олинган
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Ишончли манбаларга кўра, собиқ орган ходимлари битта иш доирасида терговга жалб қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Собиқ мансабдорлар қандай айблар билан терговга жалб қилингани расмий равишда маълум қилинмади.
Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелдан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган ва 2025 йил 3 ноябрда ишдан олинган эди.
Шунга ўхшаш равишда, Рустам Турсунов ҳам 2021 йил февралдан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи бўлган ва шу вақтда президент фармойиши билан лавозимдан озод қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрдаги парламент ва халққа мурожаатномасида коррупционерларни ислоҳотларга хиёнатда айблаб, 2026 йилда коррупцияга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилинишини билдирган эди.

👍8
Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 386 та ҳужжат асоссиз яширилган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан “яширинган” ёки “хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ грифи билан) қабул қилинган қарор ва фармойишлар ўрганиб чиқди.
Таҳлиллар натижасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан жами 1 907 та қарор ва фармойиш ушбу асосларда қабул қилингани аниқланган.
Дастлабки ўрганишлар жараёнида мазкур ҳужжатларнинг 386 таси асоссиз равишда яширилгани маълум бўлди.
Яширилган қарорларнинг 68 таси ташкилий тузилмани тасдиқлаш, 46 таси маблағ ажратиш, 34 таси рағбатлантириш, 156 таси лавозимга тайинлаш ҳамда 82 таси бошқа масалаларга оид ҳужжатлардан иборат.
Очиқланмаган ҳужжатлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичлар Фарғона (67 та, 44%), Хоразм (32 та, 39%), Бухоро (58 та, 37%), Қашқадарё (41 та, 26%) ва Самарқанд (38 та, 15%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига асоссиз яширилган 68 та қарор ва фармойишларни очиқлаш ва мазкур қонунбузилишларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан тақдимнома киритилди.
Ҳозирда асоссиз деб топилган қолган ҳужжатлар бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилиб, натижаларига кўра ҳар бир қарор ва фармойишга нисбатан белгиланган тартибда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши таъминланади.

🤔4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, Кодекс 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахс (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида унга тайинланган жазони ўташ муддати қисқартирилиши мумкин.
Бунда маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги факти тасдиқланиши лозим.
Муддат ҳар бир ўқилган китоб учун 3 кунга, бироқ 1 йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилиши мумкин.
Китоб ўқиганлик фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассаса маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимлари, жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Комиссия йиғилиши йилига камида 2 марта ўтказилади.
Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.
Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.
Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда муассаса маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.
Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш суд томонидан амалга оширилади.

🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Чорсуда ёнғин чиқди Effect.uz воқеа жойидан хабар бермоқда. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот кейинроқ берилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ФВББ Ахборот хизмати бошлиғи, майор Зухриддин Қурбонов ушбу ҳолат бўйича аниқ маълумотлар берди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда электр энергияси суткалик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, 2026 йил 24 январь куни республика бўйича электр энергиясининг суткалик истеъмоли 283 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатилди.
Таққослаш учун, 2025 йил қиш мавсумида энг юқори суткалик истеъмол 11 январь куни қайд этилиб, 271,8 млн кВт·соатга етган. Шунингдек, 2025 йил ёз мавсумида, хусусан июль ойида электр энергиясининг суткалик энг юқори истеъмоли 272,6 млн кВт·соатни ташкил этган эди.
Шу билан бирга, 25 январь куни республикада табиий газ истеъмоли 144,7 млн куб метрни ташкил қилди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳамда махсус техника ва жамоат транспорти учун кунлик 1,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилди.

👎2🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилда қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида 7 мингга яқин қонунбузилиш аниқланди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 2025 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди. Инспекция томонидан ўтказилган брифингда республика бўйича қурилиш соҳасидаги давлат назорати натижалари эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 2025 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди. Инспекция томонидан ўтказилган брифингда республика бўйича қурилиш соҳасидаги давлат назорати натижалари эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мураккаб вазиятда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда спортнинг ўрни беқиёс” — Шавкат Мирзиёев
26-январ куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46 Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Давлат раҳбари нутқида глобал зиддиятлар кучайиб бораётган бир пайтда спорт давлатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим омил эканини таъкидлади.
Президент Осиё Олимпия кенгаши 4,8 миллиарддан ортиқ аҳолини бирлаштириб, олимпия ҳаракатининг дўстлик, адолат ва тенглик ғояларини тарғиб этиб келаётганини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Осиё Олимпия кенгаши билан ҳамкорлиги, 2029-йилги Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик ҳуқуқи ва Марказий Осиё бўйича вице-президентлик лавозими муҳим ютуқ сифатида эътироф этилди.
Ассамблеяда етакчи халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари, хорижий расмийлар ва вазирлар иштирок этди.

👍62🔥18😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Йўқолган жасадни излаш учун ҳар томонлама ёрдам бошланди – Effect.uz оилага кўмак беришни мақсад қилган Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
46 кунлик изтироб. Марҳум оиласи Тергов бўлими бошлиғидан дрон ва қўшимча куч ажратишни сўради
Жорий йилнинг 25 январь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Хусусан, 46 кундан бери акасанинг жасадини “Фарҳод” каналидан қидираётган марҳумнинг синглиси Дилафруз Холмонова ҳам Тергов бўлими бошлиғи қабулида бўлди.
Хабарингиз бўлса керак, 2025 йил 11 декабрь куни Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни “Nexia” машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган эди.
Умматқулов воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги “Фарҳод” каналига ташлаб юборилган бўлиши мумкин. Мурдани йўқ қилишда ИИБ ходимига унинг турмуш ўртоғи ҳам ёрдам берган.
Дилафруз Холмонова гумонланувчи Ички ишлар бўлимида ишлаганини инобатга олиб, Тергов бўлими бошлиғидан акасанинг мурдасини топиш учун қўшимча куч йўналтириб беришни, жумладан дрон ва ходимларни бириктириб беришни сўраганини айтди.
Қабул жараёнини кузатган Effect.uz мухбири Шахзода Раҳимованинг айтишича, ушбу қабул давомида мурожаатлар ўрганилиб, масъулларга юборилган ва тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилган.

“Биз қабулда акамни топиш учун қурикликда ёрдам беришларини сўрадик. Балки, у (гумонланувчи шахс – таҳр) акамни ерга кўмгандир.
Шунинг учун яқин атрофдаги камераларни қайтадан кўриб чиқишни, дрон беришларини ва топиш учун қўшимча ходим жалб қилиб беришни сўрадик.
Бизнинг сўровимизга “йўқ” дейишмади. Лекин биз акам топилмагунича керак бўлса ҳар кун келамиз”, - деди мурожаатчи.
Қабул жараёнини кузатган Effect.uz мухбири Шахзода Раҳимованинг айтишича, ушбу қабул давомида мурожаатлар ўрганилиб, масъулларга юборилган ва тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёллар қўлга олинди
ИИВ ва ДХХ томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ёш қизларни алдаб, уларни ғаразли мақсадларда хориж давлатига сотмоқчи бўлган уюшган гуруҳ қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар бошқармасига Маржона исмли аёл мурожаат қилиб, уни Ирода ҳамда Зарина исмли шахслар Таиландга давлатига раққосалик кейинчалик, фоҳишалик қилиш учун таклиф қилаётганини айтган.
Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари мурожаатчини Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент-Бангкок рейси орқали Таиландга юбориб турган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан икки аёлга нисбатан ЎзЖКнинг 135 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

“У Телеграмдан “иш борми?” деб ёзди. Мен ўзим Таиландга бориб келганман, клубда ишлаганман.
Унга ҳам клубда иш борлигини, раққосалик қилишини айтдим.
У бу шартимга рози бўлди. Бироздан сўнг, у яна бир таниши борлигини, уни ҳам ишлаш нияти борлигини айтди.
Давлатдан кечирим сўрайман”, - деди гуруҳ аъзосидан бири.
Мазкур ҳолат юзасидан икки аёлга нисбатан ЎзЖКнинг 135 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи оламдан ўтди
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Дилдора Юлдашева вафот этди.
Марҳума Дилдора Юлдашева ҳаёти давомида жуда содда, оқкўнгил ва камтар инсон сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган.
Effect.uz таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, ҳамдардлик изҳор этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Дилдора Юлдашева вафот этди.
Марҳума Дилдора Юлдашева ҳаёти давомида жуда содда, оқкўнгил ва камтар инсон сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган.
Effect.uz таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, ҳамдардлик изҳор этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢21🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 миллион доллар талон тарож қилинган. Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов иши бўйича 30 дан ортиқ мансабдор шахслар терговга жалб қилинди
Ҳибсга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов иши бўйича янги тафсилотлар очиқланди.
Журналист Илёс Сафаровнинг маълум қилишича, Абдуллаев ва Турсунов иши доирасида ҳукуматнинг яна 30 дан ортиқ мансабдор шахслари ҳозирда қамоқдан туриб кўрсатма бермоқда.
Улар орасида нафақат Ички ишлар вазирлиги, балки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг турли тузилмаларида ишлаган мансабдор шахслар ҳам бор.
Қайд этилишича, тизимнинг энг обрўли шахсларидан бири бўлган Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов 15 миллион доллардан ортиқ пулларни талон-торож қилишда гумонланиб, ҳибсга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар ҳозирча ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

👍13🤔7😢2🔥1
Андижонда ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди
Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда экскаватор газ қувурига урилиши оқибатида аҳоли газсиз қолди
Хоразм вилоятида 2100 та аҳоли ва 10 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 27 январь куни соат 01:45 да Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Оқ Олтин” маҳалласи ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурига экскаватор урилиши оқибатида қувурга шикаст етган.
Бунинг оқибатида ҳудуддаги 2100 та аҳоли ва 10 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

“Авария-тиклаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?
“Узгидромет” бугун, 27 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Бугун кундузи баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Пойтахтда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Поп тумани ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси пора билан қўлга тушди
Наманган вилоятида фуқароларга ер майдони расмийлаштириб беришни ваъда қилган Поп тумани ўрмон хўжалиги масъул шахслари ва кадастр мутахассиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини бажарувчи И.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.К.га ўрмон хўжалиги балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 10 000 доллар эвазига шартнома асосида ижарага беришга келишиб, олдиндан бўнак сифатида 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, яна бир тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўрмонбеги вазифасида ишловчи М.С. фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини 30 000 долларга сотишга келишиб, ушбу ер майдонида турар-жой ва бошқа бинолар қуришга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ҳибсга олинди.
Шундан сўнг давом этган тадбирда, ўрмонбеги М.С. фуқародан олган 15 000 доллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини кадастрлар палатасининг Поп тумани филиали шўъба мутахассиси Б.М.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👍1🔥1
Эндиликда Ҳаж ва Умрага бориш учун рўйхатдан ўтиш шарт
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026 йил 24 январь. 27-сон) қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди.
Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:
2026 йил 1 февралдан бошлаб — “Ҳаж” тадбирига;
2026 йил 1 майдан бошлаб — “Умра” тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.
Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

👍4
Япония хайдовчиларни ишга қабул қилади!
Миграция агентлиги ҳамда Япониянинг “Proud Partners” компанияси Японияда ишлаш учун ҳайдовчиларни қабул қилмоқда.
Асосий шарт:
2026 йил 16 февралдан Ангрен шаҳрида бошланадиган 6–8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этиш (ётоқхона билан таъминланади)
Иш ўрни тўғрисида маьлумотлар:
Лавозим - етказиб берувчи ҳайдовчи
Бўш жой сони - 100 та
Талаблар - “B” ёки “BC” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси
Ёш: 21–35 ёш
Ойлик маош: 2000 АҚШ долларидан
Қўшимча иш (overtime) — юқори даромад имконияти
Бонус: йилига 2 марта
Маош ошиши: йилига 1 марта
Иш вақти: ҳафтасига 5 кун, 8 соат
Рўйхатдан ўтиш:
https://xorijdaish.uz/vacancy?vacancy_id=1239
Маълумот учун:
1282, (71) 202-33-55 (ич. рақамлар: 545, 535)

👍6
АҚШ Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион виза беришни вақтинча тўхтатди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, жорий йилнинг 21 январ кунидан бошлаб АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистон каби айрим мамлакатлар фуқароларига, уларнинг иммигрантлари АҚШ солиқ тўловчилари ҳисобига давлат кўмагидан юқори даражада фойдаланаётганлиги сабабли, иммиграцион визалар берилишини вақтинчалик тўхтатади.
Кўрсатилган мамлакатлар фуқаролари иммиграцион виза учун мурожаат этишлари ва суҳбатдан ўтишлари мумкин, Давлат Департаменти суҳбат саналарини белгилашда давом этади, бироқ мазкур тўхтатиш даврида ушбу мамлакатлар фуқароларига иммиграцион визалар берилмайди.

👍2🤔1