EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эшиклар ортидаги оғир меҳнат — Президент идорасидан эксклюзив кадр

Мухбир Маҳлиё Озодовна ўзининг “Синчалак” номли Telegram каналига Президент идорасидан олинган эксклюзив кадрларни эълон қилди.

Унинг айтишича, давлат раҳбари деярли ҳар куни масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва тақдимотларини тинглаб, долзарб масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.

“Саволлар берилади. Баҳс бўлади. Вазифалар аниқланади. Қарорлар қабул қилинади.

Доимий мулоқот давом этади. Ўзбекистоннинг ривожи ана шу муҳокамалар жараёнида йўналиш олади.

Биз эса одатда кўринмайдиган, лекин энг муҳим жараённи — ёпиқ эшиклар ортидаги бир-неча кунлик тинимсиз меҳнатни қисқа видеода янги форматда кўрсатишга ҳаракат қилдик”, - деб ёзади мухбир.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥30🤔2👎1😢1
“Ўзбекнефтгаз”нинг собиқ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқлардаЎзбекнефтгаз” АЖнинг собиқ раҳбари Баҳодир Сидиқов қамоққа олингани тўғрисида  хабар тарқалди.

Қайд этиш керак, Баҳодир Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилганди.

Унинг ўрнига Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Абдуғани Сангинов 2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бош прокуратура ҳозирча бу ҳақда расмий ахборот бергани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туркияда ўзбек аёлининг бошсиз жасади чиқинди қутисидан топилди

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.

“Бош консулхона дипломатлари томонидан марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатилди ҳамда уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёнлари Бош консулхона назоратига олинган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, - дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Трамп Канадага таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада томони Хитой билан савдо келишуви тузган тақдирда, Америка томонидан Канададан импорт қилинадиган барча товар ва маҳсулотларга 100 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, Канада ҳудудидан Хитой товарларини АҚШ бозорига олиб кириш учун восита сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу баёнот Оқ уйнинг Канадага нисбатан савдо ва стратегик келишмовчиликлар фонида риторикасини янада кучайтиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ғарб оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Канада федерал ҳукуматининг АҚШ билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда ҳаракат қилиш бўйича шартли сценарий ишлаб чиққан.

Бу сўнгги юз йилдан ортиқ вақт ичида АҚШ билан можаро эҳтимолини илк бор расмий равишда моделлаштириш ҳолати ҳисобланади.

Мазкур режа назарий тусга эга бўлиб, асимметрик қаршилик шароитида кичик ҳарбий ва фуқаролик гуруҳларининг ҳаракатларини кўзда тутади.

Канада кенг кўламли ҳарбий ҳужумни бартараф этиш учун етарли ҳарбий салоҳиятга эга эмас ва бундай ҳолатда муҳим ҳарбий нуқталардан қисқа вақт ичида сиқиб чиқарилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат вақтида вафот этган ЙПХ ходимига бюст ўрнатилди

Навоий шаҳрида хизмат вақтида вафот этган ЙПХ ходими Жасуржон Муҳаммадов хотирасига алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, унга ўзи таҳсил олган мактабда бюст ўрнатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ўқитувчининг фидойилиги тармоқларда эътироф этилмоқда

Навоий вилояти Хатирчи туманига қарашли тоғли Лангар қишлоғидаги мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи аёл қийин об-ҳаво шароитига қарамасдан, ўқувчиларга дарс ўтиш учун мактабга кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Кадрларда тиззабўйи ёққан қорга қарамай, ўқитувчи ўз хизмат бурчини сидқидилдан адо этиб, болалар таълим олишда узилиш бўлмаслиги учун ҳаракат қилаётгани кўринади.

Ушбу ҳолат жамоатчилик томонидан касбий масъулият ва фидойилик намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Маълум қилинишича, қишлоқнинг тоғли ҳудудда жойлашгани сабабли қиш мавсумида транспорт ҳаракати ва таълим жараёнида муайян қийинчиликлар кузатилади.

Шунга қарамасдан, ўқитувчилар томонидан таълим жараёнини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥4👎1😢1
Тошкент вилояти ИИББ Тергов бўлими бошлиғи фуқаролар мурожаатини ўрганди

Бугун, 25 январь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида мурожаатлар ўрганилиб, масъулларга юборилди ва тегишли чоралар кўриш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нигоҳ-2026. Пойтахтда рекетирларга қарши рейд ўтказилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлиги доирасида ўтказилаётган “Нигоҳ-2026” тезкор тадбирларида яна бир уюшган жиноий гуруҳ фаолиятияга чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида товламачилик жиноятини содир этган гуруҳ қўлга олинган.

Жумладан 1995 йилда туғилган шахс ўзининг 4 нафар шериклари билан биргаликда осон пул топиш мақсадида ўзларига таниш бўлган икки нафар фуқарони уриб, тан жароҳати етказиш йўли билан уларнинг 500 долларини ўзлаштириб олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖК 165 моддаси 2 қисми (в) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Рейд тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган шахс муқаддам 5 маротаба судланган бўлса-да, тўғри йўлга ўтмасдан “Малика” савдо-мажмуасида ўзгаларга нисбатан безоролик, товламачилик ва зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириб келган.

У пулини кейинроқ бериш шарти билан 4 дона Iphone 17 Pro Maks телефонини сотган бўлсада, лекин ўртада юзага келган келишмовчилик туфайли унинг юз ва қорин қисмига пичоқ билан уриб, жиддий тан жароҳати етказган.

Унга нисбатан ЖКнинг 277 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбек аёлининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Аёлнинг қотили ҳам бегона эмас

Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
АҚШ Кубани денгиз блокадасига олишни режалаштирмоқда

АҚШ маъмурияти Кубага нефть етказиб беришни тўхтатиш мақсадида денгиз блокадаси жорий этиш имконини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ташаббусни Куба ҳукумати сиёсатини танқид қилувчи айрим амалдорлар илгари сурмоқда, жумладан АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам.

Мазкур чора Дональд Трамп маъмуриятининг Кубага нисбатан босим стратегиясининг бир қисми сифатида кўриб чиқилмоқда.

Бироқ айрим амалдорлар нефть импортининг тўлиқ тўхтатилиши гуманитар оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Оқ уй бу маълумотларга расмий изоҳ бермади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Глобал исиш қаерга кетди? — АҚШда кучли бўрон оқибатида ярим миллиондан ортиқ уйда “свет"сиз қолди

АҚШда тарихдаги энг кучли бўрон оқибатида ярим миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди.

Poweroutage сайти маълумотларига кўра, АҚШда 23 январьдан бошлаб бўлган бўрон оқибатида Теннесси, Техас, Мисисипи ва Луизиана штатларида электр таъминоти узилишлари қайд этилган.

Ҳозирги вақтда 21 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, 12 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.

Бир қатор шаҳарлар аҳолиси дўконларда оммавий равишда маҳсулотларни сотиб олмоқда.

Бу бўрон АҚШнинг 40 штатини қамраб оладиган рекорд даражадаги совуқ тўлқини келтириши кутилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп унинг яқинлашиши муносабати билан Truth Social ижтимоий тармоғида:

"Бунгача бундай совуқни деярли кўрмаганмиз. Глобал исиш қаерга кетди?" — деб изоҳ берган.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалди

Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, айни вақтда мамлакатда ҳозирча бешта ҳолат тасдиқланган, улар орасида шифокор, ҳамшира ва бошқа тиббиёт ходими бор.

Улар билан алоқада бўлган 180 та одам кузатилиб, 20 киши карантинга олинди.

Вирус ҳайвонлардан ҳам, инсондан инсонга ҳам юқиши мумкин ва оғир асоратларга олиб келади, юқори ҳароратдан бош миянинг яллиғланишигача.

Ҳозирги кунда Нипаҳ вирусига самарали вакцина мавжуд эмас, ўлим ҳолатлари эса 75 фоизгача етиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
⚡️Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳибсга олингани айтилмоқда. Уларга нисбатан тергов ишлари бошланган

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Ишончли манбаларга кўра, собиқ орган ходимлари битта иш доирасида терговга жалб қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Собиқ мансабдорлар қандай айблар билан терговга жалб қилингани расмий равишда маълум қилинмади.

Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелдан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган ва 2025 йил 3 ноябрда ишдан олинган эди.

Шунга ўхшаш равишда, Рустам Турсунов ҳам 2021 йил февралдан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи бўлган ва шу вақтда президент фармойиши билан лавозимдан озод қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрдаги парламент ва халққа мурожаатномасида коррупционерларни ислоҳотларга хиёнатда айблаб, 2026 йилда коррупцияга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилинишини билдирган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🤔2😢2
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Кодекс 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахс (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида унга тайинланган жазони ўташ муддати қисқартирилиши мумкин.

Бунда маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги факти тасдиқланиши лозим.

Муддат ҳар бир ўқилган китоб учун 3 кунга, бироқ 1 йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилиши мумкин.

Китоб ўқиганлик фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассаса маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимлари, жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.

Комиссия йиғилиши йилига камида 2 марта ўтказилади.

Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.

Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.

Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда муассаса маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.

Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш суд томонидан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 26 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болалар орасида хавфли вирус тарқалмоқда

Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Шифокорлар уни кўпинча ветрянка билан адаштиришини, аммо вирус жуда юқумли эканини таъкидламоқда.

Ота-оналардан болалар аҳволига эътиборли бўлиш ва аломатлар пайдо бўлганда уларни боғчага олиб келмаслик сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Маълум қилинишича, бир ҳафта олдин суд залида қамоққа олинган Одилхон Исмойиловга нисбатан Жиноят кодексининг 167 модданинг 3-қисми (“а” ва “в” бандлари) бўйича йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш, яъни ишониб топширилган мол-мулкни талон-торож қилиш, 179-модда билан сохта тадбиркорлик, 189-модданинг 1-қисми билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 209-модданинг 2-қисми (а банди) билан мансаб сохтакорлиги, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумот киритиш айблари қўйилган.

Бундан ташқари, унга 227-модданинг 2-қисми (а банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари бўйича ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, шу жумладан акциз маркалари ва бошқа давлат белгиларини ноқонуний қўллаш билан боғлиқ айбловлари ҳам қўйилган.

Маълумот ўрнида, Одил қори Юнусхон ўғли Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжиди, “Фирдавс” масжиди ва “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида имом хатиблик қилган. Шунингдек у бир муддат “Вақф” фонди раҳбариятида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🤔3🤷‍♂1👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё “Алфа” гуруҳи қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ билан ҳамкорликда вилоят миқёсида тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида Telegram мессенжерида “Альфа” номли гуруҳ очиб, ўзларини шу ном билан атаб келган Денов туманидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Жиноий гуруҳ етакчиси Холмуродов Суннатилло Музаффарович 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Гуруҳ аъзолари:

Каримов Элбек Мурадулла ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Ибодов Аслиддин Карим ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган, муқаддам ЖКнинг 277 моддаси билан судланган.

Давлатов Азамат Алишер ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Жўраев Жавоҳир Бўрон ўғли 1998 йилда Денов туманида туғилган

Джумаев Бахриддин Норматович 1998 йилда Денов туманида туғилган.

Ушбу шахслар жорий йилнинг 6 январь куни соат 20:50да ўзаро бир гуруҳга бирлашиб, “Skoda” ва “KIA” ўртасида содир бўлган ЙТҲда ўзларининг танишлари “Skoda” машинасини бошқарган ҳайдовчининг ҳолидан хабар олиш баҳонасида “KIA” машинаси ҳайдовчисига жисмоний босим ўтказиш мақсадида тумандаги ТТБ биносига келишган ва шифохонада жанжал кўтаришган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзЖКнинг 277 моддаси 3 қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда бир нечта машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Халқ тилида Тахтапул кўприги номи билан танилган “Аҳмад Дониш” кўчасидаги йўл ўтказгич устида ўта юқори тезликда “Malibu” машинасини бошқарган ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, олдида ҳаракатланаётган бир нечта автомашиналарга зиён етказди.

ЙТҲ оқибатида “Nexia 3” машинаси жиддий талафот кўрган ва бир нечта фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2