Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кўп қаватли уй эшикларини очишга уринган эркак 10 суткага қамалди
Юнусобод туманида яшовчиларнинг тинчлигини бузиб, бир нечта хонадон эшикларини куч ишлатиб очишга уринган шахс қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея сунъий интеллектни тартибга солган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди
2026 йил январидан кучга кирган «Сунъий интеллект тўғрисида»ги қонунга кўра, сунъий интеллект ёрдамида яратилган барча контент — расм, видео, аудио ва дипфейклар мажбурий равишда махсус белги билан маркировка қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йил январидан кучга кирган «Сунъий интеллект тўғрисида»ги қонунга кўра, сунъий интеллект ёрдамида яратилган барча контент — расм, видео, аудио ва дипфейклар мажбурий равишда махсус белги билан маркировка қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда “Эшон” лақабли “кўча” қўлга олинди
Наманган шаҳрида “Эшон” лақаби билан безорилик жиноятларини содир этиб юрган шахс қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган шаҳрида “Эшон” лақаби билан безорилик жиноятларини содир этиб юрган шахс қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесмен опанинг даҳшатли ўлими!
Қашқадарёда содир бўлган ёнғин ортида аслида қасддан қилинган қотиллик жиноятини яшириш мақсади ётар эди.
Ғузордаги жиноят бутун жамоатчиликни даҳшатли тарзда ларзага солди?
Энг ачинарлиси, бу жиноят марҳуманинг келини, келиннинг синглиси, яъни опа сингиллар, синглисинг севгилиси яъни бўлажак куёв ҳамда куёвнинг дўсти томонидан амалга оширилган.
Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди 2025 йил 2 декабрь куни уларга нисбатан ҳукм ўқиди.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчиси жамоавий калтакланди
Самарқанд шаҳридаги 34-мактабда ўқувчилар иштирокида зўравонлик ҳолати юз берди.
Маълумотларга кўра, бир гуруҳ ўқувчилар аълоқи ўқувчи билан бирма-бир чиқиш баҳонасида жанжал бошлаган.
Можаро давомида улардан бири мағлуб бўлганидан сўнг, тахминан 10 нафар шахс унга қўшилиб, ўқувчини жамоавий равишда калтаклаган.
Аниқланишича, жабрланувчи ўқувчи дарс вақтида ўқитувчини чақирмоқчи бўлган ва ҳодиса тасвирлари видеога олинган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича расмий органлар муносабат билдириб, воқеада иштирок этган гуруҳ аъзолари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта орган ходимлари, “кўча”, қиморбозлар ва наркоман — ДХХ катта рейд ўтказди
ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Маълум қилиниишича, Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 1995, 1998, 2002 йилларда туғилган 3 нафар шахс крипто-активлар билан шуғулланувчи Андижон туманида истиқомат қилувчи, 2004 й.т. фуқарони автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, унга ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган.
Сўнгра, жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан унинг 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалюталарни ўзлаштириб олиб, эвазига унга 160 минг қалбаки АҚШ доллари беришган.
Ўтказилган тезкор тадбирда сохта ходимлар қўлга олиниб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Денов шаҳрида яшовчи, 1993 й.т., муқаддам судланган шахс Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 й.т. Тожикистон Республикаси фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турган.
Аниқланишича, деновлик шахс Душанбе шаҳрида яшовчи 1988 й.т. танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Денов шаҳрида олиб қолган.
Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг, мазкур Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли хил қийноқларга солиб, унга оғир даражада тан жароҳати етказган.
Ҳозирда деновлик зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Хоразм вилоятида ҳам ўзларидан кўча ясаб олиб, ўзгаларга зўравонлик қилган шахслар ушланди.
Жумладан, Урганч ва Хива шаҳарларида ҳамда Боғот туманида яшовчи, 1991, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўз ҳудудларида “кўча ечими”га аралашиб, жиноятлар содир қилиб келишган.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида уларнинг ҳар бирига нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Вилоятнинг Янгиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида қимор ўйинлари ташкил қилганлиги маълум бўлиб, ушбу хонадонда қимор ўйнаётган 5 нафар шахсдан жами 32 млн сўм ва ўйин карталари олинди.
Эндиликда улар қонун олдида жавоб беришади.
Наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1950 й.т. муқаддам судланган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида келгусида сотиш мақсадида 20 кг 400 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бу каби салбий ҳолатларга нисбатан эса ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатъий чоралар кўрилади!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эшиклар ортидаги оғир меҳнат — Президент идорасидан эксклюзив кадр
Мухбир Маҳлиё Озодовна ўзининг “Синчалак” номли Telegram каналига Президент идорасидан олинган эксклюзив кадрларни эълон қилди.
Унинг айтишича, давлат раҳбари деярли ҳар куни масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва тақдимотларини тинглаб, долзарб масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мухбир Маҳлиё Озодовна ўзининг “Синчалак” номли Telegram каналига Президент идорасидан олинган эксклюзив кадрларни эълон қилди.
Унинг айтишича, давлат раҳбари деярли ҳар куни масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва тақдимотларини тинглаб, долзарб масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.
“Саволлар берилади. Баҳс бўлади. Вазифалар аниқланади. Қарорлар қабул қилинади.
Доимий мулоқот давом этади. Ўзбекистоннинг ривожи ана шу муҳокамалар жараёнида йўналиш олади.
Биз эса одатда кўринмайдиган, лекин энг муҳим жараённи — ёпиқ эшиклар ортидаги бир-неча кунлик тинимсиз меҳнатни қисқа видеода янги форматда кўрсатишга ҳаракат қилдик”, - деб ёзади мухбир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥30🤔2👎1😢1
“Ўзбекнефтгаз”нинг собиқ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг собиқ раҳбари Баҳодир Сидиқов қамоққа олингани тўғрисида хабар тарқалди.
Қайд этиш керак, Баҳодир Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилганди.
Унинг ўрнига Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Абдуғани Сангинов 2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Бош прокуратура ҳозирча бу ҳақда расмий ахборот бергани йўқ.

👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туркияда ўзбек аёлининг бошсиз жасади чиқинди қутисидан топилди
Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.

“Бош консулхона дипломатлари томонидан марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатилди ҳамда уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёнлари Бош консулхона назоратига олинган.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Трамп Канадага таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Канада томони Хитой билан савдо келишуви тузган тақдирда, Америка томонидан Канададан импорт қилинадиган барча товар ва маҳсулотларга 100 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, Канада ҳудудидан Хитой товарларини АҚШ бозорига олиб кириш учун восита сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Ушбу баёнот Оқ уйнинг Канадага нисбатан савдо ва стратегик келишмовчиликлар фонида риторикасини янада кучайтиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Канада федерал ҳукуматининг АҚШ билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда ҳаракат қилиш бўйича шартли сценарий ишлаб чиққан.
Бу сўнгги юз йилдан ортиқ вақт ичида АҚШ билан можаро эҳтимолини илк бор расмий равишда моделлаштириш ҳолати ҳисобланади.
Мазкур режа назарий тусга эга бўлиб, асимметрик қаршилик шароитида кичик ҳарбий ва фуқаролик гуруҳларининг ҳаракатларини кўзда тутади.
Канада кенг кўламли ҳарбий ҳужумни бартараф этиш учун етарли ҳарбий салоҳиятга эга эмас ва бундай ҳолатда муҳим ҳарбий нуқталардан қисқа вақт ичида сиқиб чиқарилиши мумкин.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат вақтида вафот этган ЙПХ ходимига бюст ўрнатилди
Навоий шаҳрида хизмат вақтида вафот этган ЙПХ ходими Жасуржон Муҳаммадов хотирасига алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, унга ўзи таҳсил олган мактабда бюст ўрнатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоий шаҳрида хизмат вақтида вафот этган ЙПХ ходими Жасуржон Муҳаммадов хотирасига алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, унга ўзи таҳсил олган мактабда бюст ўрнатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ўқитувчининг фидойилиги тармоқларда эътироф этилмоқда
Навоий вилояти Хатирчи туманига қарашли тоғли Лангар қишлоғидаги мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи аёл қийин об-ҳаво шароитига қарамасдан, ўқувчиларга дарс ўтиш учун мактабга кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
Кадрларда тиззабўйи ёққан қорга қарамай, ўқитувчи ўз хизмат бурчини сидқидилдан адо этиб, болалар таълим олишда узилиш бўлмаслиги учун ҳаракат қилаётгани кўринади.
Ушбу ҳолат жамоатчилик томонидан касбий масъулият ва фидойилик намунаси сифатида баҳоланмоқда.
Маълум қилинишича, қишлоқнинг тоғли ҳудудда жойлашгани сабабли қиш мавсумида транспорт ҳаракати ва таълим жараёнида муайян қийинчиликлар кузатилади.
Шунга қарамасдан, ўқитувчилар томонидан таълим жараёнини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

👍25🔥4👎1😢1
Тошкент вилояти ИИББ Тергов бўлими бошлиғи фуқаролар мурожаатини ўрганди
Бугун, 25 январь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида мурожаатлар ўрганилиб, масъулларга юборилди ва тегишли чоралар кўриш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 25 январь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида мурожаатлар ўрганилиб, масъулларга юборилди ва тегишли чоралар кўриш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нигоҳ-2026. Пойтахтда рекетирларга қарши рейд ўтказилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлиги доирасида ўтказилаётган “Нигоҳ-2026” тезкор тадбирларида яна бир уюшган жиноий гуруҳ фаолиятияга чек қўйилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида товламачилик жиноятини содир этган гуруҳ қўлга олинган.
Жумладан 1995 йилда туғилган шахс ўзининг 4 нафар шериклари билан биргаликда осон пул топиш мақсадида ўзларига таниш бўлган икки нафар фуқарони уриб, тан жароҳати етказиш йўли билан уларнинг 500 долларини ўзлаштириб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖК 165 моддаси 2 қисми (в) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Рейд тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган шахс муқаддам 5 маротаба судланган бўлса-да, тўғри йўлга ўтмасдан “Малика” савдо-мажмуасида ўзгаларга нисбатан безоролик, товламачилик ва зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириб келган.
У пулини кейинроқ бериш шарти билан 4 дона Iphone 17 Pro Maks телефонини сотган бўлсада, лекин ўртада юзага келган келишмовчилик туфайли унинг юз ва қорин қисмига пичоқ билан уриб, жиддий тан жароҳати етказган.
Унга нисбатан ЖКнинг 277 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбек аёлининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Аёлнинг қотили ҳам бегона эмас
Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг бошсиз танаси чиқинди қутисидан топилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
АҚШ Кубани денгиз блокадасига олишни режалаштирмоқда
АҚШ маъмурияти Кубага нефть етказиб беришни тўхтатиш мақсадида денгиз блокадаси жорий этиш имконини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ташаббусни Куба ҳукумати сиёсатини танқид қилувчи айрим амалдорлар илгари сурмоқда, жумладан АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам.
Мазкур чора Дональд Трамп маъмуриятининг Кубага нисбатан босим стратегиясининг бир қисми сифатида кўриб чиқилмоқда.
Бироқ айрим амалдорлар нефть импортининг тўлиқ тўхтатилиши гуманитар оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Оқ уй бу маълумотларга расмий изоҳ бермади.

👎4👍1
Глобал исиш қаерга кетди? — АҚШда кучли бўрон оқибатида ярим миллиондан ортиқ уйда “свет"сиз қолди
АҚШда тарихдаги энг кучли бўрон оқибатида ярим миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди.
Poweroutage сайти маълумотларига кўра, АҚШда 23 январьдан бошлаб бўлган бўрон оқибатида Теннесси, Техас, Мисисипи ва Луизиана штатларида электр таъминоти узилишлари қайд этилган.
Ҳозирги вақтда 21 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, 12 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.
Бир қатор шаҳарлар аҳолиси дўконларда оммавий равишда маҳсулотларни сотиб олмоқда.
Бу бўрон АҚШнинг 40 штатини қамраб оладиган рекорд даражадаги совуқ тўлқини келтириши кутилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп унинг яқинлашиши муносабати билан Truth Social ижтимоий тармоғида:

"Бунгача бундай совуқни деярли кўрмаганмиз. Глобал исиш қаерга кетди?" — деб изоҳ берган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалди
Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Нашрга кўра, айни вақтда мамлакатда ҳозирча бешта ҳолат тасдиқланган, улар орасида шифокор, ҳамшира ва бошқа тиббиёт ходими бор.
Улар билан алоқада бўлган 180 та одам кузатилиб, 20 киши карантинга олинди.
Вирус ҳайвонлардан ҳам, инсондан инсонга ҳам юқиши мумкин ва оғир асоратларга олиб келади, юқори ҳароратдан бош миянинг яллиғланишигача.
Ҳозирги кунда Нипаҳ вирусига самарали вакцина мавжуд эмас, ўлим ҳолатлари эса 75 фоизгача етиши мумкин.

⚡️Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳибсга олингани айтилмоқда. Уларга нисбатан тергов ишлари бошланган
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Ишончли манбаларга кўра, собиқ орган ходимлари битта иш доирасида терговга жалб қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Собиқ мансабдорлар қандай айблар билан терговга жалб қилингани расмий равишда маълум қилинмади.
Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелдан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган ва 2025 йил 3 ноябрда ишдан олинган эди.
Шунга ўхшаш равишда, Рустам Турсунов ҳам 2021 йил февралдан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи бўлган ва шу вақтда президент фармойиши билан лавозимдан озод қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрдаги парламент ва халққа мурожаатномасида коррупционерларни ислоҳотларга хиёнатда айблаб, 2026 йилда коррупцияга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилинишини билдирган эди.

👍17🤔2😢2