EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Ҳеч бир вазир, вилоят, туман ҳокими, банкир “еттилик”ни баҳона қилишга ҳаққи йўқ” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда ўтган бир йилда 366 минг оила камбағалликдан чиққани, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш соҳасида қилинган чоралар сабабли камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга, ишсизлик эса 5,5 фоиздан 4,8 фоизга тушгани қайд этилди.

“Буларнинг барчаси – ислоҳотларимиз самараси бўлиб, давлат ва халқ ўртасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат.

Лекин ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Биз 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб эълон қилиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича катта вазифаларни белгилаб олдик.

Чунки маҳалла бу – ислоҳот қаерда ишлаётганини ҳам, қаерда тўхтаётганини ҳам аниқ кўрсатадиган жой.

Маҳаллада ишсиз одам ва камбағал оила сақланиб қолган бўлса, демак, ислоҳот ўша ерга етиб бормаган. “Еттилик” ва банкир одамлар муаммосини ҳал қилмаётган бўлса, демак, шу ерда тизим ишламаяпти.

Ҳеч бир вазир, вилоят, туман ҳокими, банкир “еттилик”ни баҳона қилишга ҳаққи йўқ. Имконият ва маблағ бор, қарор ва дастур бор. Етишмаётган нарса – масъулият, шахсий жавобгарлик”, – деди давлати раҳбари.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥9🤔3
⚡️Вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўм ажратади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Туманларда ўтказилган ўрганишлар инфратузилма, турмуш даражаси, бизнес фаоллик, молиявий имкониятлар каби 20 та мезон асосида 37 та “оғир” туман аниқланди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман таҳлил қилиниб, камбағаллик даражаси юқори бўлган 903 та “оғир” маҳалла танлаб олинди.

Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди.

Яна 33 та туман ва 330 та «оғир» маҳаллага Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ишлари бошланди.

“Асосий кучни ушбу 70 та туман ва 1 мингта “оғир” маҳаллага йўналтирсак, республикада камбағаллик даражасини 3 фоиздан пасайтиришга эришамиз”, – деди давлат раҳбари.


“Оғир” туман ва маҳаллалардаги аҳоли ва тадбиркорлар солиқ имтиёзидан кўра, кўпроқ йўл, сув, электр таъминотини яхшилаб беришни сўраяпти.

Шу муносабат билан жорий йилда инфратузилмани яхшилаш учун вилоятларга 20 триллион сўм ажратилиши, шундан 12 триллион сўм “оғир” туман ва маҳаллаларга йўналтирилиши белгиланди.

Республикадан маҳаллий буджетга қайтадиган маблағ 2 карра кўпайтирилиб, ҳокимларга 4 триллион 200 миллиард сўм берилади.
Эндиликда вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўмдан, 903 та маҳалланинг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратади.

Бунга қўшимча ҳар бир “оғир” туманга 50 миллиард сўм, “оғир” маҳаллага 2 миллиард сўмдан маблағ йўналтиради.

Бу туман ҳокимлари ва маҳаллий кенгашлар “оғир” туман ва маҳаллалар учун қўшимча яна 4 триллион сўм олади дегани.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥9😢3🤔1
“Ҳокимлар халқ олдида жавоб беради” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

“Ҳокимлар эшитиб олсин: бу маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни 2 карра қисқартиришга хизмат қилиши шарт.

Ушбу туман ҳокимлари аҳолисига мурожаат қилади. Қайси маҳаллада нечта одамни ишли қилиб, қанча оилани камбағалликдан чиқаришини маҳаллама-маҳалла юриб тушунтиради.

Шунча маблағ бергандан кейин туман ҳокими халқнинг олдида масъулият олиб, жавоб берсин. Ҳокимликнинг фаолиятига халқнинг ўзи баҳо берсин”, – деди Президент.


Эндиликда ҳудудларни саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервисдаги “солиштирма устунлиги”дан келиб чиқиб ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари бу тизимни Фурқат ва Деҳқонобод туманлари мисолида тушунтириб берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 70 та туман ва 1 мингта “оғир” маҳаллаларнинг “солиштирма устунлигини” таҳлил қилиб, иш ўрни ва даромадини кўпайтиришга туртки берадиган инфратузилма лойиҳалари бўйича алоҳида дастур қилиш ва молиялаштиришни бошлаш топширилди.

Ҳар бир туманда 5-10 та маҳаллани боғлайдиган 1-2 гектарли саноат зона ва кластерлар ташкил қилиниб, 100 минг нафар одам учун иш ўринлари яратилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥8🤔1
⚡️ 2 минг гектар ўрмон ери камбағал оилага тутзор қилиш учун 10 йилга бепул берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

Маҳаллада ихтисослашувни рағбатлантирадиган қўшимча молиявий механизмлар ҳам йўлга қўйилади.

Хусусан, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига:

– сертификати бор кўчатларни сотиб олиш харажатининг ярми буджетдан қоплаб берилади;

– меванинг турига қараб, “шпалер”лар учун 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия ажратилади;

– томорқасига томчилаб суғоришни жорий қилганларга ҳар 1 сотих учун 160 минг сўм компенсация тўланади.

Агар уста деҳқонлар маҳалладаги ҳар 10 та хонадонда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйса, 2 миллион сўм, буни томорқаси бор хонадонларнинг камида 30 фоизида қилса, яна 75 миллион сўмдан мукофот олади.

Жорий йил 2 минг гектар ўрмон ери 4 минг камбағал оилага 50 сотихдан тутзор қилиш учун 10 йилга бепул берилади. Бунда пилла кооперативини тузиш учун эҳтиёжманд оилаларга 4 миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бундан ташқари, уйида пилла етиштириш истагидаги эҳтиёжманд оилаларга хонани жиҳозлаш ва ускуна олиш учун 20 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥9🤔1
Давлат ва маҳалла ўртасида “ижтимоий шартнома” тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда Президент ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш учун маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Чуқур ихтисослашган маҳаллада турмуш фаровонлиги анча юқори, ижтимоий ёрдам олувчилар ҳам 2 карра кам.

Бугунги кунда 903 та “оғир” маҳаллада 100 минг гектар томорқа ва ижара ерлари бор. Агар ҳокимлар “еттилик” билан сув таъминотини яхшилаб, уруғ-кўчат етказиб, ихтисослашувни тизимли йўлга қўйса, у ердаги одамларни даромадида, турмуш шароитида кескин ўзгариш қилиш мумкинлиги таъкидланди.

“Марҳамат, яна қайси маҳалла раиси ўзи бош бўлиб, аҳоли кўникмасига қараб, ҳудудни ихтисослаштирса, хонадонларнинг даромадини 3-4 карра оширса, йўл, сув, суғориш тармоғини яхшилаш учун яна 2 миллиард сўмдан ажратишга тайёрман.

Бу давлат ва маҳалла ўртасида янги, ўзига хос “ижтимоий шартнома” тизими бўлади”, – деди Президент.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
“Вазирлик ва ҳокимликнинг фаолияти маҳалла билан боғланади” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда давлат раҳбари мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги”га методик билим ва тажриба етишмаётгани, масъул вазирлик ва идоралар эса уларга кўмаклашмаётганини кўрсатиб ўтди.

Арнасойда чорвачилик, Шўрчида банан етиштириш, Қувада анорчилик, Бўстонлиқда асаларичилик бўйича аҳоли ва тадбиркорлар яратган тажрибалар шундай ихтисослашувга эга бошқа туманлар учун яхши намуна бўла олиши, лекин бундан унумли фойдаланилмаётгани қайд этилди.

“Бундай тажрибалар ҳамма жойда бор. Лекин уларни ўргатиб, қамровини кенгайтирадиган тизим йўқ!”– деди Мирзиёев.


Мутасаддиларга бир ойда ишсизлик ва камбағаллик юқори маҳаллалардаги имкониятларни ўрганиб, уларга энг яхши тажрибаларни олиб кириш бўйича “методик қўлланма” қилиб бериш топширилди.

Ҳокимлар эса жойларда бунинг ижросини ташкил этиб, одамларни ишли қилиш, даромадини кўпайтириш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топишга масъул ва жавобгар бўлади.

“Умуман, бу йил ҳар бир вазирлик ва ҳокимликнинг фаолияти маҳалла билан боғланади, қабул қилинадиган қарорларда ҳам маҳаллада нима ўзгариши назарда тутилади”, – деди Президент.


1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб, 3,5 мингга етказиш, ишсизлик ва камбағалликни 4,5 фоизга тушириш жорий йил учун вазифа этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥9🤔1
Ҳокимлар “оғир” маҳаллани ўзгартиришга битирувчи талабаларни жалб қилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

Йиғилишда ҳокимлар битирувчи талабаларни 903 та “оғир” маҳалланинг бош режасига жалб қилиб, уларни чет эллик мутахассисга бириктирса, бу ёшларимиз учун ҳам касбий амалиёт, ҳам тажриба мактаби бўлиши таъкидланди.

Талабалар ўртасида маҳалла бош режасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинади.

Бундай маҳаллаларга янгича қиёфа олиб кирадиган энг зўр лойиҳаларни ишлаб чиққан талабалар жамоасига 100 миллион сўмдан мукофот берилади.

Бу орқали замонавий ёш архитектор ва урбанистлар корпуси шакллантирилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11😢1
⚡️Дубайдаги муштлашувда қатнашган 6 нафар ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

БААнинг Дубай шаҳрида 2025 йил апрелида ўзбекистонликлар ўртасида рўй берган қонли жанжал бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Очиқ суд мажлисида 6 нафар айбланувчи ўлим жазосига, яна бир нафар шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди.

Ўзбекистон ТИВ мазкур маълумотни тасдиқлаб, ҳукм устидан апелляция берилишини ва жараён узоқ давом этишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жанжал ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида икки гуруҳ ўртасида чиққан бўлиб, пичоқлаш оқибатида икки нафар шахс вафот этган. Ушбу иш бўйича жами 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Дубай полицияси воқеа видеокузатув камералари ва гувоҳлар кўрсатмалари асосида тез фош этилганини, шу билан бирга, бундай ҳолатлар амирликларда жуда кам учрашини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥2
Кичик қуёш станциялари тайёр ҳолда 7 йил муддатга маҳаллаларга фоизсиз лизингга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

Йиғилишда “Оғир” туман ва маҳаллаларда аҳолини ишли қилиш ҳамда даромадини кўпайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Эндиликда 903 та маҳалланинг ҳар бирида 300 киловаттли кичик қуёш станциялари қурилиб, маҳаллага беғараз актив сифатида берилади.

Станциялардан олинган “яшил” энергия ҳисобидан ҳар бир маҳаллада 400-500 миллион сўм қўшимча даромад келтирадиган иқтисодий актив пайдо бўлади.

Бу “яшил” даромад “яшил” чора-тадбирларни амалга оширишга сарфланади. Яъни ушбу маблағлар эҳтиёжманд хонадонни “яшил” таъмирдан чиқариб, энергия харажатини камайтириш ва турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилади.

Қуёш станцияларини эксплуатация қилишга мазкур маҳаллаларда яшовчи камбағал оила аъзолари ишга олинади.
1-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, оиласида меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган 6 минг 700 та хонадон энергия тежамкор қилиб таъмирланади.

Бу ишлар ихтисослашув даражаси юқори бўлган яна 1 мингта илғор маҳаллада ҳам амалга оширилади. Кичик қуёш станциялари тайёр ҳолда 7 йил муддатга маҳаллаларга фоизсиз лизингга берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда бир гуруҳ рекетирлар қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида безорилик жиноятини содир қилишда гумонланган жиноий гуруҳлар қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
37 та “оғир” туманга 12 фоизлик кредит ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга 140 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланган.

“Очиқ айтиш керак, ҳозир банклар таклиф қилаётган кредитлар барча туман ва шаҳарлар учун бир хил. Энди ўзингиз айтинг, Олмазор билан Бўзатовдаги имконият ва шароитни таққослаб бўладими?

Лекин оилавий тадбиркорлик учун иккала туманга бир хил, 17,5 фоизли кредит ажратиляпти. Энди 37 та “оғир” туманда ушбу дастур доирасида кредитлар 12 фоиздан берилади”, – деди Президент.


Барча туманда оилавий тадбиркорлик бўйича имтиёзли кредитнинг энг кўп миқдори 1,5 карра кўпайиб, 50 миллион сўмга етказилади.

Бунда импорт қилинган ва сертификатли наслли чорва учун 100 миллион сўмгача кредит берилади.

Уй меҳмонхона, кичик ҳажмли музлаткич, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлаш мини технологияси учун 150 миллион сўм гаровсиз кредит ажратилади.

Чегара ва анклав ҳудудда жойлашган 562 та маҳалладаги тадбиркорлик лойиҳаларининг кредит миқдори 1 миллиард сўмгача оширилади.

Бунинг учун жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурларига режа қилинган 3,6 триллион сўмга қўшимча яна 2 триллион сўм ресурс йўналтирилиши белгиланди.

Маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш учун бу йил банклар 17 триллион сўмлик кредит ажратади. Бу жараёнда маҳсулот етиштиришга олинган кредитнинг 4 фоизи, уни қайта ишлаш лойиҳасида эса 6 фоизи қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥11
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 24 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тог олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Фарғонада ҳокимлик ходими ва унинг шериги пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида 5 гектар ерни уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 400 минг доллар талаб қилган ҳокимлик ходими ва унга далоллик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Боғдод туманида яшовчи 41 ёшли муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтган.

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳибсга олинган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2😢1
⚡️Марказий Осиёда ягона электр энергияси бозори яратилади

Жаҳон банки Ижроия директорлари кенгаши “Марказий Осиёда электр энергияси бозорини ривожлантириш ва энерготизимларни интеграция қилиш” (REMIT) дастурини тасдиқлади.

Ташаббусни амалга ошириш муддати ўн йилга мўлжалланган бўлиб, умумий молиялаштириш ҳажми 1 миллиард доллардан ошади.

Дастур Марказий Осиёда илк минтақавий электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган.

Асосий вазифалар қаторига трансчегаравий савдони ривожлантириш, электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қувватини кенгайтириш ҳамда минтақадаги давлатлар ўртасида энергия ресурсларини кенг кўламда интеграция қилиш учун мустаҳкам асос яратиш киради.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич доирасида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, минтақадаги давлатларнинг мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик маркази — “Энергия”га 143,2 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилади.

Маблағларнинг асосий қисми Жаҳон банки таркибидаги Халқаро тараққиёт ассоциацияси ресурслари ҳисобидан тақдим этилади.

Қўшимча 3,2 миллион доллар Марказий Осиё учун Сув-энергетика дастури жамғармасидан ажратилади. Ушбу жамғарма Жаҳон банки томонидан Европа Иттифоқи, Швейцария ва Буюк Британия билан ҳамкорликда бошқарилади.

Жаҳон банки матбуот хабарида қайд этилишича, Марказий Осиёда электр энергиясига бўлган талаб изчил ўсиб бормоқда ва 2050 йилга бориб уч бараваргача ортиши мумкин.

Шу билан бирга, минтақада давлатлар ўртасидаги электр энергияси савдоси ҳали ҳам чекланган бўлиб, умумий талабнинг тахминан 3 фоизинигина ташкил этади.

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши эса ҳозирда қарийб 4 фоизга тенг.

REMIT дастури ўзаро тўлдирувчи энергетик ресурслардан самарали фойдаланишни назарда тутади.

Жумладан, Қирғизистон ва Тожикистоннинг гидроэнергетика салоҳияти, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг иссиқлик электр станциялари, шунингдек, минтақанинг барча мамлакатларида мавжуд қуёш ва шамол энергетикаси имкониятларидан фойдаланиш режалаштирилган.

Келгуси 10 йил ичида электр энергияси савдоси ҳажми йиллик 15 минг гигаватт-соатга етади. Жаҳон банки баҳосига кўра, бу кўрсаткич миллионлаб инсонларнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради.

Мутахассислар, шунингдек, дастурнинг илк босқичидаёқ тахминан 900 мегаватт янги қувватлар интеграция қилиниши ва бу орқали 700 миллион доллар атрофида хусусий инвестициялар жалб этилишини прогноз қилмоқда.

REMIT дастурининг умумий тахминий молиялаштириш ҳажми 1,018 миллиард долларни ташкил этади.

Ушбу инвестициялар энергетика инфратузилмасини қуриш ҳамда энергия бозорларини бошқариш соҳаларида янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Нажи Бенхасиннинг таъкидлашича, 2050 йилга қадар энергетик интеграцияни чуқурлаштириш ва электр энергияси савдосини ривожлантириш минтақада 15 миллиард долларгача иқтисодий фойда келтириши мумкин.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🤔2
⚡️АҚШ тунда Эронга ҳужум қилиши мумкин — Jerusalem Post

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Abraham Lincoln авиаташувчиси бошчилигидаги махсус гуруҳ Малакка бўғозига кириб, Яқин Шарқ томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп бугун тунда Эрон ҳудудига ҳужум қилиш бўйича буйруқ бериши мумкин.

Ушбу воқеалар фонида Европа авиакомпаниялари айрим рейсларни бекор қилмоқда, самолётлар эса оммавий равишда Исроил ҳаво ҳудудини тарк этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2🔥1
Самарқандда 450 млнга яқин газни ўғирлаган иссиқхона фош этилди

Самарқанд вилоятида 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.

Ўзэнергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Унда Каттақўрғон туманида жойлашган фуқаро М.Ш. га қарашли иссиқхона ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 440,3 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Ins
🤷‍♂3🔥3
PGM молиявий пирамидасига ишонманг — UZCERT

Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида “Pioneer Global Media LTD” номи остида фаолият юритаётган фирибгарлар аниқланган.

Аниқланишича, ҳозирги кунда республиканинг бир нечта вилоятларида “Pioneer Global Media LTD” қисқача PGM, номи остида Telegram’да махфий гуруҳлар ташкил этилган.

Ушбу гуруҳларга фақат администраторлар томонидан тасдиқланган фойдаланувчиларгина қўшилиши мумкин.

Махфий гуруҳга қўшилган фуқароларга камида 3,5 миллион сўм тўловни амалга ошириш эвазига онлайн ишга қабул қилиниши ва маълум топшириқларни бажарганидан сўнг ҳар ҳафта хизмат ҳақи тўлаб берилиши айтилган. Шу йўл билан фуқаролар фирибгарлик схемасига жалб этилган.

Шунингдек, тўловни амалга ошириб, гўёки онлайн ишга кирган шахсларга ўз танишларига таклиф ҳаволасини юбориш имконияти берилган.

Агар таклиф ҳаволаси орқали бошқа фуқаролар тўловни амалга оширса, ушбу маблағнинг 10 фоизи ҳаволани юборган шахсга мукофот сифатида тўлаб берилиши ваъда қилинган.

“Мазкур ҳолатлар молиявий пирамида ва фирибгарлик аломатларига эга бўлиб, фуқаролардан бундай таклифларга ишонмаслик, шубҳали гуруҳлар ва шахсларга пул ўтказмаслик қатъий тавсия этилади”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Ins
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада йирик пора билан боғлиқ жиноят фош этилди

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси кам таъминланган ва ишсиз ёшлар учун ажратилган ернинг бир қисмини сотишга уринган пайтда ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйида наркотикларни қадоқлаб сотган шахс ушланди

Пойтахт Ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати тезкор тадбирида фуқаро Ш.нинг уйидан йирик миқдорда гиёҳвандлик воситалари топилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кўп қаватли уй эшикларини очишга уринган эркак 10 суткага қамалди

Юнусобод туманида яшовчиларнинг тинчлигини бузиб, бир нечта хонадон эшикларини куч ишлатиб очишга уринган шахс қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1