EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчаликнинг юқори чўққиси!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра давлат ва жамият ҳаётида қонун устуворлиги таъминланиши шарт. Судлар эса айнан шу принципнинг асосий кафолати ҳисобланади.

Бироқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманлараро фуқаролик судида 2022 йил 22 декабрь куни қабул қилинган қарор ушбу қоидага жиддий шубҳа туғдирмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ишда суд даъвогар томонидан киритилмаган талаблар ўзбошимчалик билан қўшилган ва натижада ишнинг моҳияти ўзгартириб юборилган. Бу эса Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган асосий қоидаларга зиддир. Суд фақат даъвогар томонидан берилган талаб доирасида иш кўриши шарт.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим ҳудудларда электр таъминотида узулишлар бўлади — Энергетика вазирлиги

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энергитика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирликка кўра, электр, иссиқлик ва газ тармоқларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд шароитга мослаштирилган ва хизматлар 24/7 режимида иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, совуқ кунларда энергияга бўлган талаб ортгани туфайли айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар бўлади.

“Истеъмолчилардан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия қилинади. Уй-жойларда иссиқликни сақлаш орқали ҳам энергия тежалади, ҳам хона илиқ бўлади.

Иситиш ускуналарини қаровсиз қолдирмаслик, улардан фойдаланиш вақтида хонада шамоллатишни таъминлаш зарур”, - дейилади вазирлик хабарида.


Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ савол, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз мумкин:

📞Электр таъминоти бўйича: 1154
📞Газ таъминоти бўйича: 1104 ва 104.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин АҚШ томонидан музлатилган Россия активларини Ғазо ва Украина манфаати йўлида фойдаланишни таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин музлатилган Россия активларидан 1 миллиард АҚШ долларини Дональд Трамп уни шахсан таклиф этган “Тинчлик кенгаши” фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтиришни таклиф қилди.

Унинг айтишича, Киев ва Москва ўртасида тинчлик келишуви тузилгандан сўнг Украина ҳудудларини тиклаш ишларига сарфланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Давосдаги бир куни

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Давосга ташрифи, Тинчлик борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатди

ФВВ қутқарувчилари “Қамчиқ” довонида кузатилган ноқулай об-ҳаво туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга амалий ёрдамлар кўрсатишди.

Шунингдек, ФВВ ва тегишли хизматлар ходимлари ҳамкорлигида йўлда музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИВ ҳамкорликда “Нигоҳ” махсус операциясини ўтказмоқда

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистонда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жумладан, уюшган жиноятчиликка қарши кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Ҳаммаси тугади” — Дугин Ўзбекистон ҳақида кескин гапирди “Рус дунёси” концепциясининг асосий мафкурачиларидан бири саналган Александр Дугин Ўзбекистон ва собиқ СССР таркибида бўлган бошқа республикаларнинг суверенитетга бўлган ҳуқуқини очиқчасига шубҳа остига…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чагаев муштини соғинган Валуев кескин баёнот билан чиқди

Россия Госдума депутати Николай Валуев Алексей Дугиннинг Марказий Осиё давлатлари тўғрисида билдирган фикрларини қўллаб-қувватлади.

Чагаев муштини тотиб, боши айниб қолган Валуев Украинадан ташқари собиқ совет республикаларида ҳам махсус операция ўтказиш тарафдори эканлигини яшириб ўтирмади.

“Бизни ҳали бир нечта махсус операциялар кутмоқда. Буюк файласуф Дугин ҳақ. Биз 30 йил давомида постсовет республикаларига ширинликлар улашдик, лекин бу ёрдам бермади.

Энди қамчи керак бўлади.
Шунинг учун ёшларни тайёрлаяпмиз.

Зумерларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман. Улар учун ҳам қаҳрамонлар даври келади тез орада”, - деди Валуев.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Чагаев муштини соғинган Валуев кескин баёнот билан чиқди Россия Госдума депутати Николай Валуев Алексей Дугиннинг Марказий Осиё давлатлари тўғрисида билдирган фикрларини қўллаб-қувватлади. Чагаев муштини тотиб, боши айниб қолган Валуев Украинадан ташқари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Зарбаларим энди таъсир қиляпти шекилли” — Чагаев Валуевни жангга чақирди

Cобиқ боксчи Руслан Чагаев азалий рақиби, Госдума депутати Николай Валуевни Марказий Осиё бўйича берган баёнотига муносабат билдирди.

Чагаевнинг фикрича, унинг берган зарбалари Валуевга энди таъсир қиляпти.

“Менимча, бу сунъий интеллект бўлса керак, лекин унақа бўлмаган бўлса, ўзбек халқидан узр сўрайман.

Ўша пайтда унга теккан зарбалар энди таъсир қиляпти шекилли.

Ҳазил. Ўзинглар биласизлар, ҳозир, Шавкат Миромонович ва Владимир Путиннинг муносабатлари жуда яхши.

Валуевга ўхшаган одамлар эса ҳаммасини бузяпти”, деди Чагаев.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Коҳ ота” жоме масжидида 64 ёшли эркак аср намози вақтида оламдан ўтди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Коҳ ота” жоме масжидида 64 ёшли эркак аср намози вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди.

Масжид маъмуриятининг маълум қилинишича, эркак 2 йил аввал инсульт олган, аммо ибодатдан олдин ўзини яхши ҳис қилган ва одатдагидек масжидга келган.

Аср намози вақтида С.С. ҳушидан кетган, жамоат тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар етиб келишидан олдин унинг жони узилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢16🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИВ “закладчиклар”га қарши “ов”га бошлади

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилди.

Унда, Бектемир тумани ҳудудида “закладка” қўйишни режалаштирган, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида доимий рўйхатда турувчи, 1992 й.т. шахс ушланиб, унинг ёнида 6 гр “гашиш” ва 5 гр “мефедрон” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у устачилик қилаётган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги янги қурилаётган ҳовли уй кўздан кечирилганда, бу ердан жами 1 кг 700 гр “гашиш” ва 500 гр “мефедрон” ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, унинг доимий истиқомат қилувчи Зафаробод туманидаги уйидан ҳам 800 гр “мефедрон” синтетик наркотик моддаси олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда эса, Қўштепа тумани томон ҳаракатланаётган “Спарк” машинасида йўловчи сифатида кетаётган 18 ёшли фуқарога тегишли болалар сумкасида Қирғизистондан келтирилган 969 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, ажал оғусининг ҳақиқий эгаси Фарғона шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. шахс эканлиги аниқланиб, у қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияни ҳиндлар босди

Россия ҳукумати 2025 йил Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларига сўнгги тўққиз йил ичида рекорд миқдордаги ишлаш учун рухсатномалар берди.

2030 йилга бориб Россияда ишчи кучи танқислиги 3 миллиондан ошиши прогноз қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Россияда ишлаш учун 56,5 минг нафар ҳиндистонлик фуқаро таклиф этилган, 2024 йил бу кўрсаткич 36,2 минг нафарни ташкил этганди.

Шунингдек, Бангладешдан келганлар сони 2024 йилдаги 2,8 минг кишидан 9,3 минг кишига ошган.

Иккала кўрсаткич ҳам 2017 йилдан буён кузатилган энг юқори натижа ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Lactalis Ўзбекистонда сотилган чақалоқлар сут маҳсулотларини қайтариб олмоқда

Франциянинг Lactalis компанияси Picot бренди остида сотилган чақалоқлар сут маҳсулотларининг 6 та партиясини қайтариб олмоқда. Қайтариб олиш жараёни 18 та давлат, жумладан Ўзбекистонни ҳам қамраб олган.

Маҳсулот таркибида серулеид токсини аниқланган бўлиб, у болаларда қусиш ва ич кетишига олиб келиши мумкин. Хавф омега-6 ARA ингредиенти билан боғлиқ.

Ота-оналардан маҳсулот партия рақамларини текшириш ва расмий маълумотларни кутиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Формага доғ тушурганлар. Жиззахда ЙПХ ходими пора билан ушланди

Жиззах вилоятида ҳайдовчилардан пора талаб қилиб келган ЙПХ ходими қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у ҳайдовчиларни тўхтатиб, гўё спиртли ичимлик истеъмол қилган деб кўрсатиб, пул сўраган.

Шунингдек, жарима майдончасидан автомобилларни чиқариб бериш эвазига пул олган.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давосдан қайтган Президент эски шаҳарга борди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Олмазор тумани Хастимом маҳалласи Зарқайнар кўчасида ташкил этилган туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари миллий меъморий услубда таъмирланган хонадонлар, обод кўчалар ва аҳоли учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шу ерда истиқомат қилаётган оилалар, туристлар, ҳунармандлар билан самимий суҳбатлашди.

“Биз туристлар учун шароит яратишни истаймиз, лекин бунинг асосини ҳам тўғри йўлга қўйишимиз керак.

Масалан, ҳунармандчилик – миллийлигимизни ифодалайдиган асосий йўналишлардан бири.

Шу боис ҳунармандлар маҳсулот ишлаб чиқариши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бизнинг вазифамиз. Малакали кадрлар тайёрлаш зарур.

Шу мақсадда ҳунармандлар университетини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Биз тадбиркорлар билан учрашяпмиз, эндиликда ҳунармандлар билан ҳам алоҳида учрашувлар ташкил этамиз, – деди Президент.


Мутасаддиларга туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ишларни янада такомиллаштириш, маҳаллалардаги тарихий муҳитни асраб-авайлаган ҳолда иқтисодий фаолликни ошириш, энг муҳими, одамлар манфаатига хизмат қиладиган барқарор тизимни шакллантириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шу ерда давлатимиз раҳбарига “Олмазор” инновацион ўсиш ҳудудини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган мастер-режа тақдимот қилинди.

Тақдимотда ҳудудни фазовий-ҳудудий ривожлантириш концепцияси, эҳтиёжларни баҳолаш натижалари ҳамда функционал зоналаштириш ечимлари кўрсатиб ўтилди.

Мастер-режага мувофиқ, таълим-инновация, туризм ва савдо, маданий мерос, бизнес ҳамда IT хизматларини қамраб олган “ривожланиш коридорлари” шакллантирилади.

“Ҳар бир кўча учун камида беш йиллик мастер режа ишлаб чиқиш зарур. Кеча Швейцариянинг Давос шаҳрида бинолар сақланган ҳолда, шаҳар муҳити шароитга мос равишда ривожлантирилаётганини кўрдим.

Биз ҳам эски шаҳарни асраб-авайлашимиз, янада ривожлантиришимиз шарт. Шу мақсадда алоҳида “Эски шаҳар” дастурини ишлаб чиқиш зарур”, – деди давлат раҳбари.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥14🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Автойўл” ишчиларига ёрдам берган ЙПХ ходими тармоқ юлдузига айланди

Ижтимоий тармоқларда қийин об-ҳаво шароитига қарамасдан, Йўл-патрул хизмати ходими “Автойўл” ишчиларига ёрдам бераётгани акс этган видео тарқалди.

Қорли ва сирпанчиқ йўлда ҳаракатни назорат қилиш, ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги бу ҳаракатлар ҳақиқий касбий масъулият ва ватанпарварлик намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари хавфсизлик йўлида бундай фидойи хизмат қилаётган ходимларга ташаккур билдириб, кўплаб илиқ фикрлар билдиришмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🤔2
“Иқтисодий ўсиш барқарор бўлса инфратузилмани яхшилашга кўпроқ маблағ боради” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари кун тартибидаги масалаларга ўтишдан аввал 2025 йил якунларига қисқача тўхталди.

Ўтган йили Ўзбекистон иқтисоди дастлабки прогнозга нисбатан анча юқори, яъни 7,7 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 147 миллиард доллардан ошгани таъкидланди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш суръатлари 2024 йилгидан юқори бўлди. Жалб қилинган хорижий инвестициялар 43 миллиард долларга, экспорт ҳажми 33,8 миллиард долларга етди.

Юқори иқтисодий фаоллик, ўсаётган истеъмол талабига қарамасдан, инфляция даражаси 2024 йилдаги 9,8 фоиздан 7,3 фоизга пасайган.

“Нима учун бу рақамларни айтяпман? Чунки иқтисодий ўсиш қанчалик барқарор бўлса, инфратузилмани яхшилашга кўпроқ маблағ боради. Бу пировардида бандлик, даромад ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади”, – деди Президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда аёл поезд остида ҳалок бўлди

22 январ куни Қорақалпоғистонда аёл киши темир йўлни белгиланган жойдан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлиб, йўловчи поезд остида қолган ва воқеа оқибатида ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
“Ҳеч бир вазир, вилоят, туман ҳокими, банкир “еттилик”ни баҳона қилишга ҳаққи йўқ” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда ўтган бир йилда 366 минг оила камбағалликдан чиққани, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш соҳасида қилинган чоралар сабабли камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга, ишсизлик эса 5,5 фоиздан 4,8 фоизга тушгани қайд этилди.

“Буларнинг барчаси – ислоҳотларимиз самараси бўлиб, давлат ва халқ ўртасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат.

Лекин ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Биз 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб эълон қилиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича катта вазифаларни белгилаб олдик.

Чунки маҳалла бу – ислоҳот қаерда ишлаётганини ҳам, қаерда тўхтаётганини ҳам аниқ кўрсатадиган жой.

Маҳаллада ишсиз одам ва камбағал оила сақланиб қолган бўлса, демак, ислоҳот ўша ерга етиб бормаган. “Еттилик” ва банкир одамлар муаммосини ҳал қилмаётган бўлса, демак, шу ерда тизим ишламаяпти.

Ҳеч бир вазир, вилоят, туман ҳокими, банкир “еттилик”ни баҳона қилишга ҳаққи йўқ. Имконият ва маблағ бор, қарор ва дастур бор. Етишмаётган нарса – масъулият, шахсий жавобгарлик”, – деди давлати раҳбари.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥9🤔3
⚡️Вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўм ажратади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Туманларда ўтказилган ўрганишлар инфратузилма, турмуш даражаси, бизнес фаоллик, молиявий имкониятлар каби 20 та мезон асосида 37 та “оғир” туман аниқланди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман таҳлил қилиниб, камбағаллик даражаси юқори бўлган 903 та “оғир” маҳалла танлаб олинди.

Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди.

Яна 33 та туман ва 330 та «оғир» маҳаллага Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ишлари бошланди.

“Асосий кучни ушбу 70 та туман ва 1 мингта “оғир” маҳаллага йўналтирсак, республикада камбағаллик даражасини 3 фоиздан пасайтиришга эришамиз”, – деди давлат раҳбари.


“Оғир” туман ва маҳаллалардаги аҳоли ва тадбиркорлар солиқ имтиёзидан кўра, кўпроқ йўл, сув, электр таъминотини яхшилаб беришни сўраяпти.

Шу муносабат билан жорий йилда инфратузилмани яхшилаш учун вилоятларга 20 триллион сўм ажратилиши, шундан 12 триллион сўм “оғир” туман ва маҳаллаларга йўналтирилиши белгиланди.

Республикадан маҳаллий буджетга қайтадиган маблағ 2 карра кўпайтирилиб, ҳокимларга 4 триллион 200 миллиард сўм берилади.
Эндиликда вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўмдан, 903 та маҳалланинг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратади.

Бунга қўшимча ҳар бир “оғир” туманга 50 миллиард сўм, “оғир” маҳаллага 2 миллиард сўмдан маблағ йўналтиради.

Бу туман ҳокимлари ва маҳаллий кенгашлар “оғир” туман ва маҳаллалар учун қўшимча яна 4 триллион сўм олади дегани.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥9😢3🤔1
“Ҳокимлар халқ олдида жавоб беради” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

“Ҳокимлар эшитиб олсин: бу маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни 2 карра қисқартиришга хизмат қилиши шарт.

Ушбу туман ҳокимлари аҳолисига мурожаат қилади. Қайси маҳаллада нечта одамни ишли қилиб, қанча оилани камбағалликдан чиқаришини маҳаллама-маҳалла юриб тушунтиради.

Шунча маблағ бергандан кейин туман ҳокими халқнинг олдида масъулият олиб, жавоб берсин. Ҳокимликнинг фаолиятига халқнинг ўзи баҳо берсин”, – деди Президент.


Эндиликда ҳудудларни саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервисдаги “солиштирма устунлиги”дан келиб чиқиб ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари бу тизимни Фурқат ва Деҳқонобод туманлари мисолида тушунтириб берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 70 та туман ва 1 мингта “оғир” маҳаллаларнинг “солиштирма устунлигини” таҳлил қилиб, иш ўрни ва даромадини кўпайтиришга туртки берадиган инфратузилма лойиҳалари бўйича алоҳида дастур қилиш ва молиялаштиришни бошлаш топширилди.

Ҳар бир туманда 5-10 та маҳаллани боғлайдиган 1-2 гектарли саноат зона ва кластерлар ташкил қилиниб, 100 минг нафар одам учун иш ўринлари яратилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥8🤔1
⚡️ 2 минг гектар ўрмон ери камбағал оилага тутзор қилиш учун 10 йилга бепул берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор бошланди.

Маҳаллада ихтисослашувни рағбатлантирадиган қўшимча молиявий механизмлар ҳам йўлга қўйилади.

Хусусан, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига:

– сертификати бор кўчатларни сотиб олиш харажатининг ярми буджетдан қоплаб берилади;

– меванинг турига қараб, “шпалер”лар учун 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия ажратилади;

– томорқасига томчилаб суғоришни жорий қилганларга ҳар 1 сотих учун 160 минг сўм компенсация тўланади.

Агар уста деҳқонлар маҳалладаги ҳар 10 та хонадонда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйса, 2 миллион сўм, буни томорқаси бор хонадонларнинг камида 30 фоизида қилса, яна 75 миллион сўмдан мукофот олади.

Жорий йил 2 минг гектар ўрмон ери 4 минг камбағал оилага 50 сотихдан тутзор қилиш учун 10 йилга бепул берилади. Бунда пилла кооперативини тузиш учун эҳтиёжманд оилаларга 4 миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бундан ташқари, уйида пилла етиштириш истагидаги эҳтиёжманд оилаларга хонани жиҳозлаш ва ускуна олиш учун 20 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥9🤔1