EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз бутун дунёда тинчликка эришамиз” — Трамп

Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таъсис этилган Тинчлик кенгаши устави имзоланди.

Маросимда 19 давлат президентлари, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Покистон, Индонезия раҳбарлари қатнашмоқда. Белорус президенти Александр Лукашенко кенгашга қўшилишга рози бўлган бўлса-да, Давосга келмади.

Ўзини кенгаш раиси этиб эълон қилган Трамп, тарихий воқеадан сўнг нутқ сўзлади:

“Биз бутун дунёда тинчликка эришамиз. Агар бу амалга ошса, бу барчамиз учун тарихга улкан ҳисса бўлади. Бу залдаги ҳар бир инсон юлдуз. Акс ҳолда, сиз бу ерда бўлмас эдингиз”, — деди Оқ уй раҳбари.


Трампнинг қўшимча қилишича, “Тинчлик кенгаши”нинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги глобал можароларни ҳал этиши мумкин:

“БМТ улкан салоҳиятга эга. Менимча, бу ерга йиғилган инсонларни БМТ билан уйғунлашуви нафақат АҚШ, балки жаҳон миқёсида — ҳақиқатан ҳам ноёб механизмга айланиши мумкин”, — деб қўшимча қилди Трамп.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥9😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ягона шошилинч рақам 112 ишга тушди

Эндиликда барча шошилинч хизматлар учун алоҳида рақам қидириш шарт эмас.

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий ҳимоя ва ҳатто “Ҳудудгазтаъминот” хизматларига мурожаат қилиш учун 112 га қўнғироқ қилиш кифоя.

Қўнғироқ пайтида қайси хизмат кераклигини айтсангиз мурожаат тегишли идорага йўналтирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига қўшилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида Америка етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон раҳбари Доналд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини расмий равишда имзолади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥12😢2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Гренландия сабаб саккизта давлатга қўйилган боҗларни бекор қилди

АҚШ президенти бунга Давос шаҳридаги иқтисодий форумдан, хусусан, НАТО бош котиби билан бўлган учрашувдан кейин қарор қилди.

“1 февралдан кучга кириши керак бўлган тарифлар амалиётга татбиқ этилмайди”, деди Трамп.

У олдинроқ февраль ойидан бошлаб Дания, Буюк Британия, Норвегия, Шветсия, Франция, Германия, Нидерландия ва Финляндия каби саккизта Европа давлатидан АҚШга экспорт қилинадиган барча товарларга 10 фоизлик боҗ жорий этиш билан таҳдид қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қор сабаб автобуслар кечикиши мумкин

Тошкент шаҳрида қор ёғиши сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов оралиқи вақтинча узайиши мумкин.

Мутахассис ташкилотлар ҳайдовчилардан мураккаб об-ҳаво шароитини инобатга олиб, тезлик меъёрларига амал қилишни, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

Тирбандликларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида фуқароларга жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.

Йўл ҳаракати иштирокчиларидан эҳтиёт чораларига қаттиқ риоя қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда «Қонун доираси» блогерлари қамоққа олинди

Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими блогер Фурқат Рўзметов ва Аъзамат Авезовларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, «Қонун доираси» номида фаолият олиб борадиган блогерларга нисбатан жиноят кодексининг бир қатор (7 та) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍7🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«2026 йилда асосий туристик оқим Ахсикент ва Сирдарёга бўлади» - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология парки ва унга ёндош дарё бўйида барпо этилаётган туризм инфратузилма объектларига борди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Попнинг Чодакидаги Гулистон туризм маскани бузилиш арафасида эканлиги айтилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчаликнинг юқори чўққиси!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра давлат ва жамият ҳаётида қонун устуворлиги таъминланиши шарт. Судлар эса айнан шу принципнинг асосий кафолати ҳисобланади.

Бироқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманлараро фуқаролик судида 2022 йил 22 декабрь куни қабул қилинган қарор ушбу қоидага жиддий шубҳа туғдирмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ишда суд даъвогар томонидан киритилмаган талаблар ўзбошимчалик билан қўшилган ва натижада ишнинг моҳияти ўзгартириб юборилган. Бу эса Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган асосий қоидаларга зиддир. Суд фақат даъвогар томонидан берилган талаб доирасида иш кўриши шарт.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим ҳудудларда электр таъминотида узулишлар бўлади — Энергетика вазирлиги

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энергитика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирликка кўра, электр, иссиқлик ва газ тармоқларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд шароитга мослаштирилган ва хизматлар 24/7 режимида иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, совуқ кунларда энергияга бўлган талаб ортгани туфайли айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар бўлади.

“Истеъмолчилардан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия қилинади. Уй-жойларда иссиқликни сақлаш орқали ҳам энергия тежалади, ҳам хона илиқ бўлади.

Иситиш ускуналарини қаровсиз қолдирмаслик, улардан фойдаланиш вақтида хонада шамоллатишни таъминлаш зарур”, - дейилади вазирлик хабарида.


Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ савол, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз мумкин:

📞Электр таъминоти бўйича: 1154
📞Газ таъминоти бўйича: 1104 ва 104.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин АҚШ томонидан музлатилган Россия активларини Ғазо ва Украина манфаати йўлида фойдаланишни таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин музлатилган Россия активларидан 1 миллиард АҚШ долларини Дональд Трамп уни шахсан таклиф этган “Тинчлик кенгаши” фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтиришни таклиф қилди.

Унинг айтишича, Киев ва Москва ўртасида тинчлик келишуви тузилгандан сўнг Украина ҳудудларини тиклаш ишларига сарфланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Давосдаги бир куни

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Давосга ташрифи, Тинчлик борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатди

ФВВ қутқарувчилари “Қамчиқ” довонида кузатилган ноқулай об-ҳаво туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга амалий ёрдамлар кўрсатишди.

Шунингдек, ФВВ ва тегишли хизматлар ходимлари ҳамкорлигида йўлда музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИВ ҳамкорликда “Нигоҳ” махсус операциясини ўтказмоқда

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистонда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жумладан, уюшган жиноятчиликка қарши кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Ҳаммаси тугади” — Дугин Ўзбекистон ҳақида кескин гапирди “Рус дунёси” концепциясининг асосий мафкурачиларидан бири саналган Александр Дугин Ўзбекистон ва собиқ СССР таркибида бўлган бошқа республикаларнинг суверенитетга бўлган ҳуқуқини очиқчасига шубҳа остига…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чагаев муштини соғинган Валуев кескин баёнот билан чиқди

Россия Госдума депутати Николай Валуев Алексей Дугиннинг Марказий Осиё давлатлари тўғрисида билдирган фикрларини қўллаб-қувватлади.

Чагаев муштини тотиб, боши айниб қолган Валуев Украинадан ташқари собиқ совет республикаларида ҳам махсус операция ўтказиш тарафдори эканлигини яшириб ўтирмади.

“Бизни ҳали бир нечта махсус операциялар кутмоқда. Буюк файласуф Дугин ҳақ. Биз 30 йил давомида постсовет республикаларига ширинликлар улашдик, лекин бу ёрдам бермади.

Энди қамчи керак бўлади.
Шунинг учун ёшларни тайёрлаяпмиз.

Зумерларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман. Улар учун ҳам қаҳрамонлар даври келади тез орада”, - деди Валуев.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Чагаев муштини соғинган Валуев кескин баёнот билан чиқди Россия Госдума депутати Николай Валуев Алексей Дугиннинг Марказий Осиё давлатлари тўғрисида билдирган фикрларини қўллаб-қувватлади. Чагаев муштини тотиб, боши айниб қолган Валуев Украинадан ташқари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Зарбаларим энди таъсир қиляпти шекилли” — Чагаев Валуевни жангга чақирди

Cобиқ боксчи Руслан Чагаев азалий рақиби, Госдума депутати Николай Валуевни Марказий Осиё бўйича берган баёнотига муносабат билдирди.

Чагаевнинг фикрича, унинг берган зарбалари Валуевга энди таъсир қиляпти.

“Менимча, бу сунъий интеллект бўлса керак, лекин унақа бўлмаган бўлса, ўзбек халқидан узр сўрайман.

Ўша пайтда унга теккан зарбалар энди таъсир қиляпти шекилли.

Ҳазил. Ўзинглар биласизлар, ҳозир, Шавкат Миромонович ва Владимир Путиннинг муносабатлари жуда яхши.

Валуевга ўхшаган одамлар эса ҳаммасини бузяпти”, деди Чагаев.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Коҳ ота” жоме масжидида 64 ёшли эркак аср намози вақтида оламдан ўтди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Коҳ ота” жоме масжидида 64 ёшли эркак аср намози вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди.

Масжид маъмуриятининг маълум қилинишича, эркак 2 йил аввал инсульт олган, аммо ибодатдан олдин ўзини яхши ҳис қилган ва одатдагидек масжидга келган.

Аср намози вақтида С.С. ҳушидан кетган, жамоат тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар етиб келишидан олдин унинг жони узилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢16🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИВ “закладчиклар”га қарши “ов”га бошлади

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилди.

Унда, Бектемир тумани ҳудудида “закладка” қўйишни режалаштирган, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида доимий рўйхатда турувчи, 1992 й.т. шахс ушланиб, унинг ёнида 6 гр “гашиш” ва 5 гр “мефедрон” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у устачилик қилаётган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги янги қурилаётган ҳовли уй кўздан кечирилганда, бу ердан жами 1 кг 700 гр “гашиш” ва 500 гр “мефедрон” ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, унинг доимий истиқомат қилувчи Зафаробод туманидаги уйидан ҳам 800 гр “мефедрон” синтетик наркотик моддаси олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда эса, Қўштепа тумани томон ҳаракатланаётган “Спарк” машинасида йўловчи сифатида кетаётган 18 ёшли фуқарога тегишли болалар сумкасида Қирғизистондан келтирилган 969 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, ажал оғусининг ҳақиқий эгаси Фарғона шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. шахс эканлиги аниқланиб, у қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияни ҳиндлар босди

Россия ҳукумати 2025 йил Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларига сўнгги тўққиз йил ичида рекорд миқдордаги ишлаш учун рухсатномалар берди.

2030 йилга бориб Россияда ишчи кучи танқислиги 3 миллиондан ошиши прогноз қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Россияда ишлаш учун 56,5 минг нафар ҳиндистонлик фуқаро таклиф этилган, 2024 йил бу кўрсаткич 36,2 минг нафарни ташкил этганди.

Шунингдек, Бангладешдан келганлар сони 2024 йилдаги 2,8 минг кишидан 9,3 минг кишига ошган.

Иккала кўрсаткич ҳам 2017 йилдан буён кузатилган энг юқори натижа ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Lactalis Ўзбекистонда сотилган чақалоқлар сут маҳсулотларини қайтариб олмоқда

Франциянинг Lactalis компанияси Picot бренди остида сотилган чақалоқлар сут маҳсулотларининг 6 та партиясини қайтариб олмоқда. Қайтариб олиш жараёни 18 та давлат, жумладан Ўзбекистонни ҳам қамраб олган.

Маҳсулот таркибида серулеид токсини аниқланган бўлиб, у болаларда қусиш ва ич кетишига олиб келиши мумкин. Хавф омега-6 ARA ингредиенти билан боғлиқ.

Ота-оналардан маҳсулот партия рақамларини текшириш ва расмий маълумотларни кутиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Формага доғ тушурганлар. Жиззахда ЙПХ ходими пора билан ушланди

Жиззах вилоятида ҳайдовчилардан пора талаб қилиб келган ЙПХ ходими қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у ҳайдовчиларни тўхтатиб, гўё спиртли ичимлик истеъмол қилган деб кўрсатиб, пул сўраган.

Шунингдек, жарима майдончасидан автомобилларни чиқариб бериш эвазига пул олган.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2