EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Автойўл” энди ухламасин” — Самарқанд ҳокими йўллар ҳолатини кўздан кечирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев қор ёғиши натидасида йўлларда юзага келган ҳолатларни ўрганди.

Ҳокимлик ахборот хизматинининг маълум қилишича, йўл инфратузилмаси ҳолатини кўздан кечириш давомида марказий магистраль йўллар, шунингдек, аҳоли пунктларини боғлаб турувчи иккинчи даражали йўллар ҳам қамраб олинган.

Вилоят раҳбари масъулларга иккинчи даражали йўлларда қор тозалаш техникалари сонини кўпайтириш, музга қарши эритувчи қум ва тузларни узлуксиз етказиб беришни таъминлаш ҳамда йўллардаги вазиятни сутка давомида узлуксиз мониторинг қилишни ташкил этиш топшириқларини берди.

“Йўллар кечқурун музлайди, биринчи навбатда пиёдалар йўлакчаси, тунелдан чиқадиган зиналар ва асосий трассалар қордан тозаланиши керак.

“Автойўл” энди ухламасин, энди уларни ухлашга ҳаққи йўқ. Уларнинг иши смена шаклида давом этиши керак”, - деди Бобоев.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davr Bank юридик шахслар учун маҳсулотлар устида ишлашда давом этмоқда.

Davr Bank атиги 1 соатда 300 миллион сўмгача микрокредит таклиф қилади!
Бу — бизнес ғояларингизни ўз кучингиз билан амалга ошириш учун ҳақиқий имконият.

Нега айнан бизнес учун бу фойдали?

Миқдори 300 000 000 сўмгача — сизга керакли миқдорни ўзингиз танлайсиз.
Муддати 60 ойгача — қулай ва мослашувчан тўлов шартлари.
Йиллик ставка 26% дан бошланади (агар кредитни банк филиалида тўғридан-тўғри расмийлаштирсангиз, ўртача ставка атиги 18% бўлиши мумкин!)
Минимал ҳужжатлар тўплами — фақат паспорт ва гаров ҳужжатлари.
Воситачилар ва дилерларсиз — ҳаммаси шаффоф ва бевосита банк билан.

Муҳими: кредит олиш учун расмий даромадни тасдиқлаш талаб қилинмайди, бу кичик ва ўрта бизнес учун жуда қулай. Кредит кўриб чиқилиши ва берилиши — атиги 1 соатда!

Мисол: Агар 100 млн сўм кредит олсангиз, ойлик тўлов 2 994 047 сўмдан бошланади.

Қандай олиш мумкин? Яқиндаги Davr Bank филиалига ташриф буюринг, кредит расмийлаштиринг ва бизнесингиз ривожи учун керакли маблағни олинг!

Имкониятни қўлдан бой берманг — қулай таклифдан фойдаланинг ва бизнесингизга Davr Bank билан янги туртки беринг!

БОҒЛАНИШ
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди

Фарғонада 5 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диндан сабоқ берган шахсга жиноят иши очилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 1998 йилда Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи шахс ўзининг яшаб турган хонадонида хужра ташкил қилиб, 5 нафар вояга етмаган шахсларга қонунга ҳилоф равишда диний таълимотдан сабоқ бериб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 229 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, ноқонуний таълим олган 5 нафар вояга етмаган болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47 моддаси 3 қисмига асосан жавобгарликка тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент кортежи Давосга йўл олди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилтган Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун Давос шаҳрига йўл олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлар депорт қилинди

Америка Қўшма Штатларида ноқонуний яшаб келган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наманганда трансгендер қидирувга берилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қилган трансгендер эркак қидирувга берилди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Қатағон” МФЙ, Наманган кўчаси 52 уйда яшаган Қодиржон Акрамжанов Жиноят кодексининг 120 моддаси 1 қисмида (бесоқолбозлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органидан яширинган.

Наманган вилояти ИИБ шахс ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар +998 97 3747090, +998990020462 телефон рақамларига телефон қилишни сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир ва қор сабаб йўлларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, ёмғир ва қор ёғиши оқибатида айрим йўл участкаларда музламали ҳолатлар кузатилмоқда. Шу муносабат билан йўлларни қордан тозалаш ҳамда қум-туз аралашмасини сепиш ишлари кучайтирилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимлари хизмат олиб бормоқда. Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликка риоя қилиш ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш сўралди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жиззах довони” автомобиль ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Ноқулай об-ҳаво сабабли халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг Жиззах довони қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Самарқанд–Тошкент ва Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга Жиззах шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.

Ҳолат бартараф этилгандан сўнг ҳаракат қайта тикланиши маълум қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент кортежи Давосга йўл олди Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилтган Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун Давос шаҳрига йўл олди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига қўшилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида қатнашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥14😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесмен опанинг даҳшатли ўлими!

Қашқадарёда содир бўлган ёнғин ортида аслида қасддан қилинган қотиллик жиноятини яшириш мақсади ётар эди.

Ғузордаги жиноят бутун жамоатчиликни даҳшатли тарзда ларзага солди?

Энг ачинарлиси, бу жиноят марҳуманинг келини, келиннинг синглиси, яъни опа сингиллар, синглисинг севгилиси яъни бўлажак куёв ҳамда куёвнинг дўсти томонидан амалга оширилган.

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди 2025 йил 2 декабрь куни уларга нисбатан ҳукм ўқиди.


👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна таксистлар айбдор бўладими?

15 йилдан ошган автомобилларга таксичилик қилиш чекланиши мумкин

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Кредит кечикиши банклар учун даромад манбаига айланиб бормоқда — Марказий банк

Марказий банк кредит ва микроқарзлар бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолатларда банклар томонидан қўлланилаётган чора ва санкциялар амалиётини ўрганиб, айрим жиддий муаммоларни аниқлади.

👉 effect.uz/6770

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз бутун дунёда тинчликка эришамиз” — Трамп

Швейцариянинг Давос шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таъсис этилган Тинчлик кенгаши устави имзоланди.

Маросимда 19 давлат президентлари, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Покистон, Индонезия раҳбарлари қатнашмоқда. Белорус президенти Александр Лукашенко кенгашга қўшилишга рози бўлган бўлса-да, Давосга келмади.

Ўзини кенгаш раиси этиб эълон қилган Трамп, тарихий воқеадан сўнг нутқ сўзлади:

“Биз бутун дунёда тинчликка эришамиз. Агар бу амалга ошса, бу барчамиз учун тарихга улкан ҳисса бўлади. Бу залдаги ҳар бир инсон юлдуз. Акс ҳолда, сиз бу ерда бўлмас эдингиз”, — деди Оқ уй раҳбари.


Трампнинг қўшимча қилишича, “Тинчлик кенгаши”нинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги глобал можароларни ҳал этиши мумкин:

“БМТ улкан салоҳиятга эга. Менимча, бу ерга йиғилган инсонларни БМТ билан уйғунлашуви нафақат АҚШ, балки жаҳон миқёсида — ҳақиқатан ҳам ноёб механизмга айланиши мумкин”, — деб қўшимча қилди Трамп.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥9😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ягона шошилинч рақам 112 ишга тушди

Эндиликда барча шошилинч хизматлар учун алоҳида рақам қидириш шарт эмас.

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий ҳимоя ва ҳатто “Ҳудудгазтаъминот” хизматларига мурожаат қилиш учун 112 га қўнғироқ қилиш кифоя.

Қўнғироқ пайтида қайси хизмат кераклигини айтсангиз мурожаат тегишли идорага йўналтирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига қўшилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида Америка етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон раҳбари Доналд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини расмий равишда имзолади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥12😢2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Гренландия сабаб саккизта давлатга қўйилган боҗларни бекор қилди

АҚШ президенти бунга Давос шаҳридаги иқтисодий форумдан, хусусан, НАТО бош котиби билан бўлган учрашувдан кейин қарор қилди.

“1 февралдан кучга кириши керак бўлган тарифлар амалиётга татбиқ этилмайди”, деди Трамп.

У олдинроқ февраль ойидан бошлаб Дания, Буюк Британия, Норвегия, Шветсия, Франция, Германия, Нидерландия ва Финляндия каби саккизта Европа давлатидан АҚШга экспорт қилинадиган барча товарларга 10 фоизлик боҗ жорий этиш билан таҳдид қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қор сабаб автобуслар кечикиши мумкин

Тошкент шаҳрида қор ёғиши сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов оралиқи вақтинча узайиши мумкин.

Мутахассис ташкилотлар ҳайдовчилардан мураккаб об-ҳаво шароитини инобатга олиб, тезлик меъёрларига амал қилишни, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

Тирбандликларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида фуқароларга жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.

Йўл ҳаракати иштирокчиларидан эҳтиёт чораларига қаттиқ риоя қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда «Қонун доираси» блогерлари қамоққа олинди

Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими блогер Фурқат Рўзметов ва Аъзамат Авезовларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, «Қонун доираси» номида фаолият олиб борадиган блогерларга нисбатан жиноят кодексининг бир қатор (7 та) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍7🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«2026 йилда асосий туристик оқим Ахсикент ва Сирдарёга бўлади» - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология парки ва унга ёндош дарё бўйида барпо этилаётган туризм инфратузилма объектларига борди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Попнинг Чодакидаги Гулистон туризм маскани бузилиш арафасида эканлиги айтилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчаликнинг юқори чўққиси!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра давлат ва жамият ҳаётида қонун устуворлиги таъминланиши шарт. Судлар эса айнан шу принципнинг асосий кафолати ҳисобланади.

Бироқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманлараро фуқаролик судида 2022 йил 22 декабрь куни қабул қилинган қарор ушбу қоидага жиддий шубҳа туғдирмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ишда суд даъвогар томонидан киритилмаган талаблар ўзбошимчалик билан қўшилган ва натижада ишнинг моҳияти ўзгартириб юборилган. Бу эса Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган асосий қоидаларга зиддир. Суд фақат даъвогар томонидан берилган талаб доирасида иш кўриши шарт.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1