EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Трампдан кескин сигнал — Гренландия, Украина ва Европа ҳақида очиқ баёнотлар

Трамп Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Давосда сўзга чиқиб, Европа давлатлари сиёсатига танқидий баҳо берди ҳамда Гренландия масаласи бўйича ўз позициясини очиқ баён қилди.

👉 effect.uz/6768

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Harvard” ва “Oxford” сари йўл очилди. Ал-Беруний мактаби таълимда янги давр бошлади

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати Ўзбекистон ва Марказий Осиёда
“IB Diploma” дастурини жорий этган биринчи давлат мактаби бўлди.

Эндиликда ўқувчилар “Harvard” MIT, “Oxford” ва “Cambridge” каби топ
университетларга тўлиқ грант билан тайёрланади.

Спорт бўлса — чемпионлик дер эдик.
Бу эса таълимдаги чeмпионлик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яндексчи келин тақдири нима бўлди?

Бир неча кун аввал 2 нафар фарзанди билан бирга Yandex’da пиёда курьерлик қилиб юрган Юлдуз Эргашева ҳақида сахифаларимизда видео лавҳа эълон қилган эдик.

Шунингдек, Davr Bank билан ҳамкорликда Юлдуз опага янги карта очиб, имкони бор саховатпеша инсонларни унга ёрдам беришга чорлаган эдик.

Бугун эса Юлдуз Эргашева билан яна бир бор учрашиб, кўрсатилган ёрдамлардан сўнг уларнинг ҳаётида қандай ижобий ўзгаришлар бўлгани ҳақида суҳбатлашдик.

Агар сизга ҳам қизиқ бўлса, видеони охиригача томоша қилинг

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Жуфтакни ростлади» ибораси ҳақоратми? Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди. Мазкур судда Demokrat.uz сайти асосчиси Фазлиддин Меҳмонов ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, «жуфтакни ростлади»…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманлараро судида Star-House-Organization ва Effect.uz интернет-нашри раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида фуқаролик иши кўриб чиқилган

Судьянинг қароридан норози бўлган сайт раҳбари Акмал Эшонхонов МЧЖ ҳуқуқшуноси Ҳ.Маҳбубов билан даҳанаки тортишув олиб борган.

Шундан сўнг икки томон ўртасида кичик низо чиққач, ушбу маъмурий иш яна Учтепа судида кўриб чиқилди. Икки томон ўзаро ярашувига кўра, суд ишни якунлашни лозим деб топди.

Effect.uz Star-House-Organization МЧЖ ҳуқуқшуноси ва раҳбариятига миннатдорлик билдиради. Ўзаро тушунмовчиликлар барҳам берилгани рост бўлсин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3😢2👎1
Онлайн банк ва тўлов иловаларига кириш талаблари кучайтирилди

Эндиликда мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ўзига ёки яқин қариндошларига тегишли банк ҳисобварағи, пластик карта ва электрон ҳамёнларни бириктириши мумкин. P2P (картадан-картага) ўтказмалари ҳам шу аккаунт орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтишда фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мослиги текширилади. Мослик аниқланмаса, иловада ҳисоб очиш ва карта бириктиришга йўл қўйилмайди.

Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт, бунда расм орқали идентификация қилиш мумкин бўлмайди.

SMS орқали юборилган бир марталик код 3 маротаба нотўғри киритилса, фойдаланувчининг иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади.

Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш ёки паролини қайта тиклашда ушбу аккаунтга боғланган барча карталар автоматик тарзда иловадан чиқарилади.

Шунингдек, қурилмада карталар бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилади. Уларни эса биометрик идентификациядан ўтгандан кейин бириктириш мумкин бўлади.
🤔1
АҚШ 44 нафар Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди

21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан яна бир чартер рейси амалга оширилди. Ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди.

Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Цюрихга етиб борди

@effectuz
👍67🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда радарни ўғирлаб, зовурга ташлаб юборган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоятида радарни уриб тушуриб, кейинчалик сувга отиб юборган вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 2025 йил 26 декабрь куни содир этилган. Шу куни уч нафар вояга етмаган шахс 5 метрга яқин ёғоч ёрдамида радар қурилмасини уриб туширган, сўнг уни олиб кетиб, яқин атрофдаги зовурга ташлаб, воқеа жойидан яширинишган.

Тезкор суриштирув натижасида гумонланувчилар аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Радар қурилмаси Марҳамат тумани “Кўтарма” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи оқова сув бўйидан топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤷‍♂2🤔1😢1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 22 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Бугун кундузи баъзи жойларда қор ёғади, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди , баъзида 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ғалаба чўққисида қолиб кетган рус алпинистининг тақдири нима бўлади?

Айни вақтда Наговицина Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бедарак йўқолган деб эълон қилинган.

👉 effect.uz/6769

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШдан депорт бўлган 44 киши Ўзбекистонга қайтарилди

21 январь АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

Маълум қилинишича, Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг Ўзбекистонга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилган.

“Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир.

Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда”, - дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушурилди

Ўзбекистонда 24/7 ишлайдиган “112” ягона диспетчерлик хизмати ишга тушурилди.

“112” ягона диспетчерлик хизмати — Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

Қуйидагилар “112” ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси:

• фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;

• шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;

•вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;

• вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
⚡️Эски машиналардан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Ma'muriy amaliyot” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.

2026 йил 1 февралдан:

— умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, конлар, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, “антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;

— ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.

Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:

— автомототранспорт олди-сотди шартномаси;

— “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;

— давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;

— автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
“Ҳар бир киши учун 1 млн доллар” — Трамп Гренландия аҳолиси миллионер қилмоқчи

Доналд Трамп агар Гренландия аҳолиси орол АҚШга қўшилиши учун овоз берса, уларнинг ҳар бирига 1 миллион доллардан беришни таклиф қилиши режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашрга кўра, айни вақтда Гренландияда тахминан 57 минг аҳоли бор, агарда Трампнинг режаси амалга ошса оролни сотиб олиш АҚШ учун 57 млрд долларга тушади.

Бу ғоя минтақада АҚШ ҳарбий иштирокини кучайтиришга эришишнинг муқобил усули сифатида кўриб чиқилмоқда. Бироқ Даниянинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда.

“Бу содир бўлмайди. АҚШ Гренландияга эгалик қилмайди. Бу — қизил чизиқ”, — деди Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1👎1
Ўзбекистон саноати ҳажми 2025 йилда 1,1 квадриллион сўмга етди

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда 1,1 квадриллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ошган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 29,1 млн сўмни ташкил этди.

2026 йил 1 январь ҳолатига республикамизда 59,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Россияда 7 синф ўқувчиси пичоқ билан фаррош аёлга ҳужум қилди

Россиянинг Нижнекамск шаҳрида мактаб ўқувчиси фаррош аёлга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Радмир Беляев ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.

Унинг айтишича, 37-мактабнинг 7 синф ўқувчиси пичоқ билан фаррош аёлга ҳужум қилиб, унинг қўлига тан жароҳати етказган.

“Жабрланувчининг ҳаётига хавф йўқ, унга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳужум қилган ўқувчи ички ишлар органлари ва Росгвардия ходимлари томонидан қўлга олинган, у билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ўқувчининг ота-онаси мактабга чақирилган”, - деб ёзди шаҳар мэри.


Мэрнинг қўшимча қилишича, барча ўқувчилар мактабдан эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида ўқувчилар орасида жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрь ойида 15 ёшли Тимофей Тожикистон фуқароси бўлган 10 ёшли Қобилжонни куппа-кундузи пичоқлаб ўлдирганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Автойўл” энди ухламасин” — Самарқанд ҳокими йўллар ҳолатини кўздан кечирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев қор ёғиши натидасида йўлларда юзага келган ҳолатларни ўрганди.

Ҳокимлик ахборот хизматинининг маълум қилишича, йўл инфратузилмаси ҳолатини кўздан кечириш давомида марказий магистраль йўллар, шунингдек, аҳоли пунктларини боғлаб турувчи иккинчи даражали йўллар ҳам қамраб олинган.

Вилоят раҳбари масъулларга иккинчи даражали йўлларда қор тозалаш техникалари сонини кўпайтириш, музга қарши эритувчи қум ва тузларни узлуксиз етказиб беришни таъминлаш ҳамда йўллардаги вазиятни сутка давомида узлуксиз мониторинг қилишни ташкил этиш топшириқларини берди.

“Йўллар кечқурун музлайди, биринчи навбатда пиёдалар йўлакчаси, тунелдан чиқадиган зиналар ва асосий трассалар қордан тозаланиши керак.

“Автойўл” энди ухламасин, энди уларни ухлашга ҳаққи йўқ. Уларнинг иши смена шаклида давом этиши керак”, - деди Бобоев.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davr Bank юридик шахслар учун маҳсулотлар устида ишлашда давом этмоқда.

Davr Bank атиги 1 соатда 300 миллион сўмгача микрокредит таклиф қилади!
Бу — бизнес ғояларингизни ўз кучингиз билан амалга ошириш учун ҳақиқий имконият.

Нега айнан бизнес учун бу фойдали?

Миқдори 300 000 000 сўмгача — сизга керакли миқдорни ўзингиз танлайсиз.
Муддати 60 ойгача — қулай ва мослашувчан тўлов шартлари.
Йиллик ставка 26% дан бошланади (агар кредитни банк филиалида тўғридан-тўғри расмийлаштирсангиз, ўртача ставка атиги 18% бўлиши мумкин!)
Минимал ҳужжатлар тўплами — фақат паспорт ва гаров ҳужжатлари.
Воситачилар ва дилерларсиз — ҳаммаси шаффоф ва бевосита банк билан.

Муҳими: кредит олиш учун расмий даромадни тасдиқлаш талаб қилинмайди, бу кичик ва ўрта бизнес учун жуда қулай. Кредит кўриб чиқилиши ва берилиши — атиги 1 соатда!

Мисол: Агар 100 млн сўм кредит олсангиз, ойлик тўлов 2 994 047 сўмдан бошланади.

Қандай олиш мумкин? Яқиндаги Davr Bank филиалига ташриф буюринг, кредит расмийлаштиринг ва бизнесингиз ривожи учун керакли маблағни олинг!

Имкониятни қўлдан бой берманг — қулай таклифдан фойдаланинг ва бизнесингизга Davr Bank билан янги туртки беринг!

БОҒЛАНИШ
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс қўлга олинди

Фарғонада 5 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диндан сабоқ берган шахсга жиноят иши очилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 1998 йилда Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи шахс ўзининг яшаб турган хонадонида хужра ташкил қилиб, 5 нафар вояга етмаган шахсларга қонунга ҳилоф равишда диний таълимотдан сабоқ бериб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 229 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, ноқонуний таълим олган 5 нафар вояга етмаган болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47 моддаси 3 қисмига асосан жавобгарликка тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент кортежи Давосга йўл олди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ етакчиси Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилтган Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун Давос шаҳрига йўл олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлар депорт қилинди

Америка Қўшма Штатларида ноқонуний яшаб келган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1