Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отасининг изидан қамоққача — “Бахти Ташкентский”нинг ўғли қамоқда нима иш қиляпти?
Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” тахаллуси билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Бекзод Зафаров “Сўнгги пушаймон” кўрсатувида кўриниш берди.
Суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган Бекзод Зафаров колонияда пайвандчи ва темир-терсак устаси бўлиб ишлаяпти.
Кўрсатув давомида Бекзод икки нафар фарзанди борлиги ва тўнғич фарзанди кейинги йил мактабга чиқишини айтиб, муҳим вақтда оиласи бағрида бўла олмаётганидан пушаймон эканлигини айтди:
Зафаров Бекзод Бахтиёрович — уюшган жиноий гуруҳ таркибидаги ноқонуний қилмишлари учун ЖКнинг 165 моддаси (3 қисми “в” банди) ҳамда 168 модда ( 4 қисми “в” банди” билан айбли деб топилиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Ёшликдан отамнинг ўрнини эгаллайман деб ўйлаб юрардим. Лекин ўйлаганларимни барчаси хато экан.
Бу ерга келиб тушундим-ки, ким бўлишингдан қатъий назар қонун барча учун баробар экан”, - деди Зафаров.
Кўрсатув давомида Бекзод икки нафар фарзанди борлиги ва тўнғич фарзанди кейинги йил мактабга чиқишини айтиб, муҳим вақтда оиласи бағрида бўла олмаётганидан пушаймон эканлигини айтди:
“Ўғлимни биринчи қўнғироққа олиб бормаганим, ота-она мажлисида қатнаша олмаслигим ва энг керакли вақтида олдида “тоғдек” туриб бермаганим алам қилади.
Онам ўзлари едирмай-ичирмай катта қилгандилар, ишончларини оқлай олмадим.
Қани эди вақтни ортга қайтаришни иложи бўлганда ҳалол меҳнат қилиб, оилам билан бўлган бўлардим”, - деди у.
Зафаров Бекзод Бахтиёрович — уюшган жиноий гуруҳ таркибидаги ноқонуний қилмишлари учун ЖКнинг 165 моддаси (3 қисми “в” банди) ҳамда 168 модда ( 4 қисми “в” банди” билан айбли деб топилиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Осмондан тушиш керак: Қорақалпоғистонда ўрмон қонунлари!
Қорақалпоғистонда Қодиркўл атрофидаги низо кадастр ҳужжатлари ва суд қарорларининг асослилигига шубҳа уйғотмоқда.
2020-йилдан кейин ҳужжатларда Шўркўл алоҳида сув ҳавзаси сифатида қайд этилган, аммо жойида аниқ чегара мавжуд эмас. Шу билан бирга, "Гипрозем" вакили кўллар жойи кадастрда хато кўрсатилганини билдирган.
Мазкур ҳолат иш бўйича қарорлар техник хатога асосланган бўлиши мумкинлиги ҳақида саволларни кучайтирмоқда.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қорақалпоғистонда Қодиркўл атрофидаги низо кадастр ҳужжатлари ва суд қарорларининг асослилигига шубҳа уйғотмоқда.
2020-йилдан кейин ҳужжатларда Шўркўл алоҳида сув ҳавзаси сифатида қайд этилган, аммо жойида аниқ чегара мавжуд эмас. Шу билан бирга, "Гипрозем" вакили кўллар жойи кадастрда хато кўрсатилганини билдирган.
Cавол ҳануз очиқ: битта кўл қачон ва қандай ҳужжатлар асосида иккита бўлиб қолди?
Мазкур ҳолат иш бўйича қарорлар техник хатога асосланган бўлиши мумкинлиги ҳақида саволларни кучайтирмоқда.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Швейцарияга учиб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг таклифига биноан 21 январь куни Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди.
Аввалроқ давлат раҳбари мазкур кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.
Мамлакат етакчиси АҚШ Президентига йўллаган мактубида ушбу ташаббус Яқин Шарқдаги кўп йиллик можароларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланаётганини таъкидлади.

🔥56👍46😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 ёшли беморнинг ошқозонидан 1,5 килога яқин соч олиб ташланди
Қашқадарёда 20 ёшли беморнинг ошқозонидан 1,4 кило соч муваффақиятли жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Бемор Қарши туманида яшайди ва илгари D ҳисобида бўлган. У қорин юқори қисмида оғриқ, шиш, кўнгил айниш ва қусиш каби аломатлар билан тиббиёт муассасига мурожаат қилган.
Шифокор М. Пардоев бошчилигидаги жарроҳлар беморнинг ошқозонида катта соч тўплами — трихобезоар аниқлаб, уни тўлиқ олиб ташлашди.
Олинган соч тўплами 58 сантиметр узунликда, 7 сантиметр ени ва 1,4 килограмм оғирликда бўлган.
Мутахассислар ҳолат бир неча йил давомида беморнинг соч ютиш одати натижасида шаклланганини таъкидлашмоқда.
Бемор илгари ҳам шундай ташхис билан операция қилинган. Ҳозир унинг аҳволи барқарор ва шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
Келажакда шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида беморга жарроҳ, гастроэнтеролог ва психиатр томонидан мунтазам текширув ва тавсиялар берилган.

👍1
“Гренландияни куч билан босиб олиш ниятимиз йўқ” — Трамп
АҚШ президенти Доналд Трамп Давосда сўзлаган нутқида Гренландияни қўлга киритиш учун ҳарбий куч ишлатиш нияти йўқлигини билдирди.
Унинг айтишича, бундай йўл орқали мақсадга эришиш мумкин бўлса-да, у бу усулни танламайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Доналд Трамп Давосда сўзлаган нутқида Гренландияни қўлга киритиш учун ҳарбий куч ишлатиш нияти йўқлигини билдирди.
Унинг айтишича, бундай йўл орқали мақсадга эришиш мумкин бўлса-да, у бу усулни танламайди.
“Агар катта куч ва қудрат қўлласам, эҳтимол, ҳеч ким тўхтата олмас эди. Аммо мен бундай йўлдан бормайман”, — деди Трамп.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жомми Даритал”, “Малыш” ва “Расул қилич” — Хоразмда “кўча авторитетлар”ларининг таноби тортилди
Ички ишлар органлари ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда жамоат тартибини қўпол равишда бузган шахслар аниқланиб, ҳибсга олинди.
Хусусан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган, “Жомми Даритал” лақаби билан танилган Жамол Ахмедов марказий деҳқон бозори ҳудудида 1998 йилда туғилган фуқаро билан жанжал чиқариб, унга тан жароҳатлари етказган ҳамда руҳий босим ўтказган.
Ҳолат юзасидан жабрланувчи Ички ишлар органларига мурожаат қилган. Гумонланувчи ушланган пайтда ундан 3 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси топилган.
Яна бир ҳолатда, Боғот туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, муқаддам безорилик учун судланган “Малыш” лақабли Матсафоев Артур Бегандик ўғли 1998 йилда туғилган фуқаронинг уйига кириб, уни калтаклаган.
Қайд этилишича, гумонланувчи бокс билан шуғулланган бўлиб, жабрланувчини “разборка”га чақирган, у келмаганидан сўнг эса ўзи унинг уйига бориб жанжал қилган.
Шунингдек, Хива шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган, “Расул қилич” лақаби билан танилган Фарходбеков Расул Фарходбек ўғли 13 январь куни таниш таксист — 1984 йилда туғилган фуқарога нисбатан зўравонлик қилган. У автомобилни йўл четида тўхтаттириб, жабрланувчига тан жароҳатлари етказган.
Шу билан бирга, жанжални ажратишга уринган 1981 йилда туғилган яна бир фуқарони ҳам калтаклаган.
Барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ички ишлар органлари мазкур шахслардан жабр кўрган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишга чақирди.

👍9🔥1😢1
Трампдан кескин сигнал — Гренландия, Украина ва Европа ҳақида очиқ баёнотлар
Трамп Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Давосда сўзга чиқиб, Европа давлатлари сиёсатига танқидий баҳо берди ҳамда Гренландия масаласи бўйича ўз позициясини очиқ баён қилди.
👉 effect.uz/6768
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Трамп Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Давосда сўзга чиқиб, Европа давлатлари сиёсатига танқидий баҳо берди ҳамда Гренландия масаласи бўйича ўз позициясини очиқ баён қилди.
👉 effect.uz/6768
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Harvard” ва “Oxford” сари йўл очилди. Ал-Беруний мактаби таълимда янги давр бошлади
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати Ўзбекистон ва Марказий Осиёда
“IB Diploma” дастурини жорий этган биринчи давлат мактаби бўлди.
Эндиликда ўқувчилар “Harvard” MIT, “Oxford” ва “Cambridge” каби топ
университетларга тўлиқ грант билан тайёрланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати Ўзбекистон ва Марказий Осиёда
“IB Diploma” дастурини жорий этган биринчи давлат мактаби бўлди.
Эндиликда ўқувчилар “Harvard” MIT, “Oxford” ва “Cambridge” каби топ
университетларга тўлиқ грант билан тайёрланади.
Спорт бўлса — чемпионлик дер эдик.
Бу эса таълимдаги чeмпионлик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яндексчи келин тақдири нима бўлди?
Бир неча кун аввал 2 нафар фарзанди билан бирга Yandex’da пиёда курьерлик қилиб юрган Юлдуз Эргашева ҳақида сахифаларимизда видео лавҳа эълон қилган эдик.
Шунингдек, Davr Bank билан ҳамкорликда Юлдуз опага янги карта очиб, имкони бор саховатпеша инсонларни унга ёрдам беришга чорлаган эдик.
Бугун эса Юлдуз Эргашева билан яна бир бор учрашиб, кўрсатилган ёрдамлардан сўнг уларнинг ҳаётида қандай ижобий ўзгаришлар бўлгани ҳақида суҳбатлашдик.
Агар сизга ҳам қизиқ бўлса, видеони охиригача томоша қилинг

👍12👎1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Жуфтакни ростлади» ибораси ҳақоратми? Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди. Мазкур судда Demokrat.uz сайти асосчиси Фазлиддин Меҳмонов ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, «жуфтакни ростлади»…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманлараро судида Star-House-Organization ва Effect.uz интернет-нашри раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида фуқаролик иши кўриб чиқилган
Судьянинг қароридан норози бўлган сайт раҳбари Акмал Эшонхонов МЧЖ ҳуқуқшуноси Ҳ.Маҳбубов билан даҳанаки тортишув олиб борган.
Шундан сўнг икки томон ўртасида кичик низо чиққач, ушбу маъмурий иш яна Учтепа судида кўриб чиқилди. Икки томон ўзаро ярашувига кўра, суд ишни якунлашни лозим деб топди.
Effect.uz Star-House-Organization МЧЖ ҳуқуқшуноси ва раҳбариятига миннатдорлик билдиради. Ўзаро тушунмовчиликлар барҳам берилгани рост бўлсин.

👍5🤔3😢2👎1
Онлайн банк ва тўлов иловаларига кириш талаблари кучайтирилди
Эндиликда мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ўзига ёки яқин қариндошларига тегишли банк ҳисобварағи, пластик карта ва электрон ҳамёнларни бириктириши мумкин. P2P (картадан-картага) ўтказмалари ҳам шу аккаунт орқали амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтишда фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мослиги текширилади. Мослик аниқланмаса, иловада ҳисоб очиш ва карта бириктиришга йўл қўйилмайди.
Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт, бунда расм орқали идентификация қилиш мумкин бўлмайди.
SMS орқали юборилган бир марталик код 3 маротаба нотўғри киритилса, фойдаланувчининг иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади.
Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш ёки паролини қайта тиклашда ушбу аккаунтга боғланган барча карталар автоматик тарзда иловадан чиқарилади.
Шунингдек, қурилмада карталар бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилади. Уларни эса биометрик идентификациядан ўтгандан кейин бириктириш мумкин бўлади.

🤔1
АҚШ 44 нафар Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди
21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан яна бир чартер рейси амалга оширилди. Ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди.
Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.

Андижонда радарни ўғирлаб, зовурга ташлаб юборган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон вилоятида радарни уриб тушуриб, кейинчалик сувга отиб юборган вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 2025 йил 26 декабрь куни содир этилган. Шу куни уч нафар вояга етмаган шахс 5 метрга яқин ёғоч ёрдамида радар қурилмасини уриб туширган, сўнг уни олиб кетиб, яқин атрофдаги зовурга ташлаб, воқеа жойидан яширинишган.
Тезкор суриштирув натижасида гумонланувчилар аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Радар қурилмаси Марҳамат тумани “Кўтарма” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи оқова сув бўйидан топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

👎4🤷♂2🤔1😢1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?
“Узгидромет” бугун, 22 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Бугун кундузи баъзи жойларда қор ёғади, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди , баъзида 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

😢1
Ғалаба чўққисида қолиб кетган рус алпинистининг тақдири нима бўлади?
Айни вақтда Наговицина Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бедарак йўқолган деб эълон қилинган.
👉 effect.uz/6769
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айни вақтда Наговицина Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бедарак йўқолган деб эълон қилинган.
👉 effect.uz/6769
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШдан депорт бўлган 44 киши Ўзбекистонга қайтарилди
21 январь АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Маълум қилинишича, Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг Ўзбекистонга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилган.

“Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир.
Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушурилди
Ўзбекистонда 24/7 ишлайдиган “112” ягона диспетчерлик хизмати ишга тушурилди.
“112” ягона диспетчерлик хизмати — Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
Қуйидагилар “112” ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси:
• фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;
• шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
•вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;
• вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

🤔2
⚡️Эски машиналардан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади
“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Ma'muriy amaliyot” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
2026 йил 1 февралдан:
— умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, конлар, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, “антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;
— ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.
Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:
— автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
— “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
— давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
— автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.

👍1👎1😢1
“Ҳар бир киши учун 1 млн доллар” — Трамп Гренландия аҳолиси миллионер қилмоқчи
Доналд Трамп агар Гренландия аҳолиси орол АҚШга қўшилиши учун овоз берса, уларнинг ҳар бирига 1 миллион доллардан беришни таклиф қилиши режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашрга кўра, айни вақтда Гренландияда тахминан 57 минг аҳоли бор, агарда Трампнинг режаси амалга ошса оролни сотиб олиш АҚШ учун 57 млрд долларга тушади.
Бу ғоя минтақада АҚШ ҳарбий иштирокини кучайтиришга эришишнинг муқобил усули сифатида кўриб чиқилмоқда. Бироқ Даниянинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда.

“Бу содир бўлмайди. АҚШ Гренландияга эгалик қилмайди. Бу — қизил чизиқ”, — деди Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1👎1
Ўзбекистон саноати ҳажми 2025 йилда 1,1 квадриллион сўмга етди
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда 1,1 квадриллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ошган.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 29,1 млн сўмни ташкил этди.
2026 йил 1 январь ҳолатига республикамизда 59,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.