Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамларни 5 млрд сўмга “ухлатган” “Ёлғиз бўри” 5 йилга кесилди
Telegram тармоғида “Ёлғиз бўри” номи билан танилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган, 26 ёшли Қиличбой Аббосов Telegram’даги “Ёлғиз бўри” аккаунти орқали фирибгарлик фаолияти билан шуғулланган.
У автомобиллар савдосига оид гуруҳларда ўзига тегишли бўлмаган қимматбаҳо автомашиналарни, жумладан BYD ва Prado русумли транспорт воситаларини жойлаштириб, уларни бозор қийматидан анча паст нархда таклиф қилган.
Айни усул орқали у харидорларни ишонтириб, бошланғич тўлов сифатида минглаб доллар маблағларни қабул қилган.
Шундан сўнг эса барча алоқа каналларини ўчириб, ғойиб бўлган.
Суддаги кўрсатмаларга кўра, Аббосов ишончни кучайтириш мақсадида автомобилларнинг техник ҳолати, ишлаб чиқарилган йили, юриш масофаси ҳамда суратларини турли интернет манбаларидан жамлаб, видеоматериаллар тайёрлаган. Пул маблағлари эса унинг номи билан расмийлаштирилмаган виртуал банк карталари орқали қабул қилинган.
Текширувлар давомида мазкур карталар Face ID технологияси ёрдамида бошқа шахсларга тегишли паспорт маълумотлари асосида очилгани аниқланган.
Тушган пуллар эса кейинчалик турли тўлов платформалари ва танишларига тегишли карталар орқали нақдлаштирилган.
Суд қарорiga биноан, Қиличбой Аббосов Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми “б” ва “г” бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онкологик беморларга бепул дорилар қайта берилмоқда
Ёдингизда бўлса, бир неча ой аввал Жиззах вилояти онкология марказига бепул берилиши керак бўлган герцептин дориси етказиб берилмаётгани ва бу беморларда норозилик уйғатаётгани бўйича лавҳани оммага тақдим этган эдик.
Ушбу репортаждан сўнг муаммо мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилгани маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёдингизда бўлса, бир неча ой аввал Жиззах вилояти онкология марказига бепул берилиши керак бўлган герцептин дориси етказиб берилмаётгани ва бу беморларда норозилик уйғатаётгани бўйича лавҳани оммага тақдим этган эдик.
Ушбу репортаждан сўнг муаммо мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилгани маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Рус пропагандисти Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирди Россиялик таниқли пропагандист Владимир Соловьёв Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашга чақирди. У Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида фикр юритар…
Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди
Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди.
Маълум қилинишича, “Россия-1” телеканали эфир жадвалида Владимир Соловьёв олиб борадиган “Вечер с Владимиром Соловьёвым” дастури вақтинча сериал билан алмаштирилган.
Шу билан бирга, илгари Соловьёв иштирок этган “Комсомольская правда” радиосидаги тонгги эфирлар ҳам эндиликда бошқа журналистлар иштирокида олиб борилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар ортидан бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари Соловьёвнинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида хабар тарқатди.
Норасмий манбаларга кўра, Соловьёвнинг ишдан олиш тўғрисида Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громов топшириқ берган.

👍23🤔1
2026 йилда аҳоли ва тадбиркорлар учун 32 трлн сўм имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга мўлжалланган кредит ресурслари миқдори:
Оилавий тадбиркорлик - 5,6 трлн сўм
Бизнесга биринчи қадам - 4,4 трлн сўм
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб қувватлаш - 5 трлн сўм
“Маҳалла лойиҳаси” - 17 трлн сўм
Ўзингизга маъқул дастурдан кредит олмоқчи бўлсангиз маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ёки маҳалла банкирига мурожаат қилишингиз мумкин.

👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Мадуро ва Гренландия ҳақида нима режалаштиряпти?
АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш амалиёти муваффақиятли тугагач, бор эътиборини Гренландия оролини ўзлаштириш бўйича режа тузишга қаратган.
Халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлишига қарамасдан, Трамп Мадуронинг ҳокимиятдан четлатилишини АҚШ ташқи сиёсатидаги йирик ютуқ сифатида қабул қилган. Бу эса унинг қатъий ва тажовузкор ташқи сиёсий ёндашувини янада кучайтирган.
Нашрга кўра, Трамп Гренландияни АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга ҳудуд сифатида кўради ва уни қўшиб олишни мамлакат ҳудудий кенгайишида муҳим босқич деб ҳисоблайди.
Бу борада Трамп XIX асрда АҚШ тарихида энг йирик ҳудудий кенгайишни амалга оширган 11 президент Жеймс Полк фаолиятидан илҳомланган.
Ушбу тарихий шахсга бўлган ҳурмат рамзи сифатида Трамп Овал кабинетда Полкнинг портретини ҳам жойлаштирган.

👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz Самарқандда
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Самарқандда журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998882023332
+998507678304
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍6🔥1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?
“Узгидромет” бугун, 21 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

5G, сунъий интеллект, суперкомпьютерлар — Мирзиёев Ўзбекистоннинг рақамли йўлини белгилаб берди
2030 йилгача минглаб стартаплар, миллиардлаб инвестициялар, сунъий интеллект асосидаги давлат хизматлари ва 5G технологияларини жорий этиш режалари Президентга тақдим этилди.
👉 effect.uz/6765
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2030 йилгача минглаб стартаплар, миллиардлаб инвестициялар, сунъий интеллект асосидаги давлат хизматлари ва 5G технологияларини жорий этиш режалари Президентга тақдим этилди.
👉 effect.uz/6765
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9🤔1
Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
2026 йил 21–26 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чатқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади”, - дейилади “Узгидромет” хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
⚡️Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан қўлга олинди
Поп туманида ер майдонларини ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.
👉 effect.uz/6766
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Поп туманида ер майдонларини ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.
👉 effect.uz/6766
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Эндиликда 1 кунда фақат 1 та банкдан онлайн кредит олишга рухсат этилади
Низомга кўра, онлайн кредит олиш учун ариза берилганда, кредит ташкилоти аввало фойдаланувчи маълумотларини Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрида текширади.
Агар фойдаланувчи маълумотлари реестрда топилмаса, онлайн кредит бериш жараёни давом эттирилади.
Агар бир ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотлари сўров юборса, кредит бюроси фақат биринчи бўлиб юборилган сўровга жавоб беради.
Биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилса, кредит бюролари мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларига 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги тўғрисида маълумот беради.

👍1
⚡️Фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади
Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга кўра, кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқарога, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.
Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратишда фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириши мумкин.
Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни давом эттиради.

👍2
Ҳиндистонда маймун чечагининг янги штамми аниқланди
Олимлар касаллик инсондан инсонга ўтиши ва асосан хорижий сафарлар орқали кириб келаётганини таъкидламоқда.
👉 effect.uz/6767
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олимлар касаллик инсондан инсонга ўтиши ва асосан хорижий сафарлар орқали кириб келаётганини таъкидламоқда.
👉 effect.uz/6767
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Банк иловаларида ўзганининг картасини бириктириш тақиқланади
Мобил иловаларда (Click, Paynet, Apelsin...) онлайн фирибгарликка қарши талаблар кучайтирилди.
Низомга кўра, мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ушбу шахс ёки яқин қариндошларига тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктириши ҳамда ушбу аккаунт орқали P2P ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.
Фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мос келиши текширилади ҳамда мослик аниқланмаганда мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ва банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.
Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт, яъни расм орқали идентификация қилиш мумкин бўлмайди.
Телефонга юборилган 1 марталик СМС хабар 3 маротаба нотўғри киритилганда, фойдаланувчининг мобил иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади;
Мобил иловадаги аккаунтга бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклашда ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари мобил иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади.
Шунингдек, ушбу қурилмада банк карталари бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилади.
Бунда, банк карталарини бириктириш биометрик идентификациядан ўтказилган ҳолда амалга оширилади.

👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz Самарқандда
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Самарқандда журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998971663232
+998909053332
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Самарқандда журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998971663232
+998909053332
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фошун” каналига тушиб кетган “Hyundai” олиб чиқилди — ФВВ
ФВВ қутқарувчилари томонидан “Фошун” каналига тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бугун, 21 январь куни соат 08:00 да Бухоро вилояти ФВБга “112” тизими орқали Бухоро шаҳар “Придастгир” кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Фошун” каналига “Hyundai” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ва техника ёрдамида автотранспорт воситасини каналдан чиқариб олишган.
Автомашинада ҳайдовчининг ўзи бўлган ва ҳодиса содир бўлиши биланоқ хавфсиз ҳудудга чиқиб олган.

Энди пенсияни онлайн тарзда нақд пул шаклига ўтказиш мумкин.
Пенсия жамғармаси my.gov.uz портали орқали янги онлайн хизматни ишга туширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пенсия жамғармаси my.gov.uz портали орқали янги онлайн хизматни ишга туширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зомин дор йўли аукционда сотилди
Жиззах вилояти Зомин туманидаги осма дор йўли E-auksion орқали 215 млрд сўмга сотилди.

👍2🤔2