This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи қаватдан ер тўлага йўл очган фуқаро жаримага тортилди
Биринчи қаватдан ер тўлага ўзбошимчалик билан йўл очган ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари тўхтатилди. Бу ҳақда назорат қилиш инспекциясим матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани, "Қоратош" мавзесида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан назорат тадбирлари бўлиб ўтди.
Ўрганишлар жараёнида фуқаро томонидан кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан ер тўла томон темир-бетон плиталарни тешиш орқали ўзбошимчалик билан йўл очилиб, зина қурилган.
Бундай ҳаракатлар бинога ортиқча хавф туғдириб, унинг сейсмик барқарорлигига жиддий шикаст етказади
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси тегишли қисмларига асосан 50 баробар миқдорида жарима жазоси қўлланилган.
Шунингдек, ҳолатни аввалги ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Испанияда поезд ҳалокати сабаб уч кунлик мотам эълон қилинди
Андалусияда юз берган поезд ҳалокати ортидан Испанияда уч кунлик расмий мотам эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андалусияда юз берган поезд ҳалокати ортидан Испанияда уч кунлик расмий мотам эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мониторинг текширув ўтказилди.
👉 effect.uz/6764
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мониторинг текширув ўтказилди.
👉 effect.uz/6764
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда номаълум шахс уйга бостириб кирмоқчи бўлди.
Ҳодиса 19-январь куни тунда пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳодиса 19-январь куни тунда пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Болгария президенти истеъфога чиқди
Болгария президенти Румен Радев сешанба куни мамлакат Конституция судига истеъфо тўғрисида ариза тақдим этди. Бу ҳақда Болгария миллий телевидениеси (БНТ) хабар берди.
Маълум қилинишича, Радевнинг қарори Болгария Халқ мажлисига бўладиган навбатдан ташқари парламент сайловларида иштирок этиш имконини беради.
Президент ваколатлари вақтинча вице-президент Илиана Йотовага ўтади. Радевнинг истеъфоси тасдиқлангач, Илиана Йотова Миллий мажлис олдида президент сифатида қасамёд қилади.
Шундан сўнг у вақтинчалик ҳукуматни шакллантириш ва навбатдан ташқари парламент сайловларини тайинлаш жараёнларини давом эттиради.
Қайд этилишича, Болгариянинг замонавий тарихида бундай ҳолат фақат бир марта — 1993 йилда, вице-президент Блага Димитрованинг истеъфоси пайтида кузатилган.

👍5
Ўзбекистон Хитойга 773 миллион долларлик газ экспорт қилди
Ўзбекистон Хитойга табиий газ етказиб берувчи асосий давлатлар қаторида қолди.
Хитой божхона статистикасининг маълум қилишича, Ўзбекистон 2025 йил Хитойга 773 миллион долларлик газ экспорт қилган.
Хитой бозорида энергия ресурсларини етказиб бериш бўйича Россия ҳали ҳам етакчи (9,41 миллиард доллар). Рўйхатда иккинчи ўринда бораётган Туркманистон эса газ сотишдан 8,41 миллиард доллар даромад олган.
Мьянма 1,53 миллиард долларлик кўрсаткич билан учинчи поғонани эгаллаган бўлса, бовурларимиз Қозоғистон 1,13 миллиард долларлик ёқилғи сотиш билан тўртинчи ўринни банд этган.
Ўзбекистон эса кучли бешликни якунлаб берди.

👎26😢5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия қамоқхонасидан ИШИДга алоқадор маҳбуслар қочиб кетди
Суриянинг шимоли-шарқидаги Эш-Шаддада шаҳрида жойлашган қамоқхонадан ИШИД террористик гуруҳига мансуб маҳбуслар қочиб кетди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Суриянинг шимоли-шарқидаги Эш-Шаддада шаҳрида жойлашган қамоқхонадан ИШИД террористик гуруҳига мансуб маҳбуслар қочиб кетди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қизил паспортни my.gov.uz портали орқали расмийлаштириш қайта ишга тушурилди
My.gov.uz портали орқали Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш қайта ишга тушурилди.
Маълум қилинишича, эндиликда паспортни My.gov.uz портали орқали расмийлаштирганда 10 фоиз чегирма қўлланилади.
Тўлов миқдори:
ДХМ ёки “паспорт стол” орқали — 412 000 сўм
My.gov.uz орқали — 370 800 сўм (0,9 БҲМ)
Онлайн хизмат жуда осон ва қулай: хизматни танлайсиз, сўровномани тўлдирасиз, тўловни амалга оширасиз, бармоқ изи ва сурат учун ўзингизга қулай ДХМ ёки миграция бўлимига бориб келасиз.
Маълумот ўрнида, Henley&Partners томонидан эълон қилинган 2026 йилги жаҳон паспортлари рейтингига кўра, Ўзбекистон паспорти 75 ўринни эгаллади.

Наманганда тадбиркорнинг тандирлари бузиб ташланди
Наманган вилояти Чуст туманида ҳоким Бахтиёр Салимжонов топшириғи билан якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг 20 нафар ишчи ишлаётган тандирлари бузиб ташланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти Чуст туманида ҳоким Бахтиёр Салимжонов топшириғи билан якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг 20 нафар ишчи ишлаётган тандирлари бузиб ташланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Цемент заводида вафот этган ишчи юзасидан текширув тайинланди Наманган туманида жойлашган цемент ишлаб чиқарувчи «Toshbuloq invest group» МЧЖнинг махсус қоришма сақланадиган баландлиги 17 метрли махсус бункерига туширилган 18 ёшли ишчиси Баҳром Ҳошимов тозалаш…
Цемент заводидаги ўлим. “Toshbuloq invest group” марҳум оиласига 500 млн сўм тўлаб берди
“Toshbuloq invest group” МЧЖ ходими Бахром Хошимов билан содир бўлган ва унинг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодиса юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 8-16 январь кунлари қайта текширув ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра бахтсиз ҳодиса сабаблари қайта расмийлаштирилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли қонунчилик талабларини бажармасдан ушбу бахтсиз ҳодиса сабабларни келиб чиқишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан расмийлаштирилган текширув материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Шунингдек, “Toshbuloq invest group” МЧЖ томонидан марҳум Хошимов Бахром Баходир ўғлининг оила аъзоларига (ота-онаси, акаси ва укасига) 500 миллион сўм миқдордаги зарар пуллари тўлаб берилди.
Фото: Kun.uz

😢8👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамларни 5 млрд сўмга “ухлатган” “Ёлғиз бўри” 5 йилга кесилди
Telegram тармоғида “Ёлғиз бўри” номи билан танилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган, 26 ёшли Қиличбой Аббосов Telegram’даги “Ёлғиз бўри” аккаунти орқали фирибгарлик фаолияти билан шуғулланган.
У автомобиллар савдосига оид гуруҳларда ўзига тегишли бўлмаган қимматбаҳо автомашиналарни, жумладан BYD ва Prado русумли транспорт воситаларини жойлаштириб, уларни бозор қийматидан анча паст нархда таклиф қилган.
Айни усул орқали у харидорларни ишонтириб, бошланғич тўлов сифатида минглаб доллар маблағларни қабул қилган.
Шундан сўнг эса барча алоқа каналларини ўчириб, ғойиб бўлган.
Суддаги кўрсатмаларга кўра, Аббосов ишончни кучайтириш мақсадида автомобилларнинг техник ҳолати, ишлаб чиқарилган йили, юриш масофаси ҳамда суратларини турли интернет манбаларидан жамлаб, видеоматериаллар тайёрлаган. Пул маблағлари эса унинг номи билан расмийлаштирилмаган виртуал банк карталари орқали қабул қилинган.
Текширувлар давомида мазкур карталар Face ID технологияси ёрдамида бошқа шахсларга тегишли паспорт маълумотлари асосида очилгани аниқланган.
Тушган пуллар эса кейинчалик турли тўлов платформалари ва танишларига тегишли карталар орқали нақдлаштирилган.
Суд қарорiga биноан, Қиличбой Аббосов Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми “б” ва “г” бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онкологик беморларга бепул дорилар қайта берилмоқда
Ёдингизда бўлса, бир неча ой аввал Жиззах вилояти онкология марказига бепул берилиши керак бўлган герцептин дориси етказиб берилмаётгани ва бу беморларда норозилик уйғатаётгани бўйича лавҳани оммага тақдим этган эдик.
Ушбу репортаждан сўнг муаммо мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилгани маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёдингизда бўлса, бир неча ой аввал Жиззах вилояти онкология марказига бепул берилиши керак бўлган герцептин дориси етказиб берилмаётгани ва бу беморларда норозилик уйғатаётгани бўйича лавҳани оммага тақдим этган эдик.
Ушбу репортаждан сўнг муаммо мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилгани маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Рус пропагандисти Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирди Россиялик таниқли пропагандист Владимир Соловьёв Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашга чақирди. У Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида фикр юритар…
Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди
Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди.
Маълум қилинишича, “Россия-1” телеканали эфир жадвалида Владимир Соловьёв олиб борадиган “Вечер с Владимиром Соловьёвым” дастури вақтинча сериал билан алмаштирилган.
Шу билан бирга, илгари Соловьёв иштирок этган “Комсомольская правда” радиосидаги тонгги эфирлар ҳам эндиликда бошқа журналистлар иштирокида олиб борилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар ортидан бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари Соловьёвнинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида хабар тарқатди.
Норасмий манбаларга кўра, Соловьёвнинг ишдан олиш тўғрисида Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громов топшириқ берган.

👍23🤔1
2026 йилда аҳоли ва тадбиркорлар учун 32 трлн сўм имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга мўлжалланган кредит ресурслари миқдори:
Оилавий тадбиркорлик - 5,6 трлн сўм
Бизнесга биринчи қадам - 4,4 трлн сўм
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб қувватлаш - 5 трлн сўм
“Маҳалла лойиҳаси” - 17 трлн сўм
Ўзингизга маъқул дастурдан кредит олмоқчи бўлсангиз маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ёки маҳалла банкирига мурожаат қилишингиз мумкин.

👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Мадуро ва Гренландия ҳақида нима режалаштиряпти?
АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш амалиёти муваффақиятли тугагач, бор эътиборини Гренландия оролини ўзлаштириш бўйича режа тузишга қаратган.
Халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлишига қарамасдан, Трамп Мадуронинг ҳокимиятдан четлатилишини АҚШ ташқи сиёсатидаги йирик ютуқ сифатида қабул қилган. Бу эса унинг қатъий ва тажовузкор ташқи сиёсий ёндашувини янада кучайтирган.
Нашрга кўра, Трамп Гренландияни АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга ҳудуд сифатида кўради ва уни қўшиб олишни мамлакат ҳудудий кенгайишида муҳим босқич деб ҳисоблайди.
Бу борада Трамп XIX асрда АҚШ тарихида энг йирик ҳудудий кенгайишни амалга оширган 11 президент Жеймс Полк фаолиятидан илҳомланган.
Ушбу тарихий шахсга бўлган ҳурмат рамзи сифатида Трамп Овал кабинетда Полкнинг портретини ҳам жойлаштирган.

👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz Самарқандда
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Самарқандда журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998882023332
+998507678304
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍6🔥1
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?
“Узгидромет” бугун, 21 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

5G, сунъий интеллект, суперкомпьютерлар — Мирзиёев Ўзбекистоннинг рақамли йўлини белгилаб берди
2030 йилгача минглаб стартаплар, миллиардлаб инвестициялар, сунъий интеллект асосидаги давлат хизматлари ва 5G технологияларини жорий этиш режалари Президентга тақдим этилди.
👉 effect.uz/6765

👍30🔥9🤔1