EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TRACKER жарликка қулаб тушди

Кеча, 18-январ куни соат 09:30 да Зомин тумани “Усмонлисой” қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ноқулай об-ҳаво шароити сабаб “TRACKER” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги сойликка тушиб кетди.

Фуқаролардан қиш мавсумида ва ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш сўралади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ қонунчилигида қандай имтиёзлар берилган?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ўқитувчиларни аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб қилиш ноқонуний — Меҳнат инспекцияси

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги 55-мактабда синф раҳбарларига ўқувчилар ота-оналарини census.stat.uz платформаси орқали аҳолини рўйхатга олиш жараёнига жалб этиш бўйича топшириқ берилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда мактаб жамоаси аҳолини рўйхатга олиш жараёнидан тўлиқ ўтгани, бироқ ўқитувчиларга ота-оналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳеч қандай мажбурий топшириқ берилмагани маълум қилинди.

Шундан сўнг Давлат меҳнат инспекцияси педагог ходимларни ўз касбий фаолиятига дахлдор бўлмаган ишларга, жумладан аҳолини рўйхатга олиш, ҳудудларни ободонлаштириш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан қатъиян тақиқланганини эслатди.

Бундай қонунбузилишлар учун белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлиги ҳам таъкидланди.

Инспекция, шунингдек, агар бундай ҳолатларни тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, уларни munosibmehnat.uz Telegram-боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига юборишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гаграда уруш ветеранини қутқарган ўзбек “супермени” тақдирланди

Абхазиянинг Гагра тумани маъмурияти ўзбекистонлик Фахриддин Суярoвни кўрсатган қаҳрамонлиги учун тақдирлади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фахриддин жорий йилнинг 11 январь куни Гагра туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда мустақил ҳарақатлана олмайдиган иккинчи жаҳон уриши ветеранини қутқариб қолган.

Кўрсатган жасорати учун Фахриддин Суярoв Гагра тумани маъмурияти миннатдорлик хати ва пул мукофоти билан тақдирланган.

Ижтимоий тармоқларда эса айниқса грузиялик фойдаланувчилар томонидан ўзбекистонлик эркак томонига ижобий фикрлар ёғдирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎1
Доллар курси ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

доллар 88,93 сўмга кўтарилиб, 12 051,71 сўм бўлди;

евро 121,32 сўмга ошиб, 14 008,91 сўм бўлди;

рубль 0,75 сўмга кўтарилиб, 154,69 сўмни ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
⚡️Ўзбекистон Трампнинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилади

Президенти Шавкат Мирзиёев номига АҚШ президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф келиб тушди.

Мактубда қайд этилишича, ушбу ташаббус 2025 йил 29 сентябрда эълон қилинган ва жаҳон етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режага асосланади.

Ташаббуснинг асосий мақсади узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.

Ўзбекистон Республикасига Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди.

Мирзиёев америкалик ҳамкасбига жавоб мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирди.

Президент ўз мактубида ушбу ташаббусга Яқин Шарқдаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралаётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥45👍43👎2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки гўдак билан Тошкент кўчаларида пиёда ишлаётган ёлғиз она

У қишин-ёзин тўхтамасдан ишлайди. Унинг катта ўғли атиги 3 ёшда лекин чесотка деб аталувчи касаллик билан курашиб келади. Кичкина фарзанди 8 ойлик, бироқ унинг бошида гематома касаллиги бор.

Онанинг бошида эса оқ пардага ўхшаш доғ бор.

Улар зудлик билан шифокор кўригидан ўтиши ва даволаниши шарт.


Эргашева Юлдузхон

5614 6805 1575 7306

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍4
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди

Ушбу қурилма ёрдамида тахминан 24 минг тонна кўмир тежалади, бу эса углерод газ чиқиндиларини қарийб 64 минг тоннага камайтиради.

👉 effect.uz/6763

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ визасини олиш осонлашадими?

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Навоийда ЙТҲ: автобус ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди Салонида 47 нафар йўловчи бўлган автобус «Зарафшон–Навоий» йўналиши бўйича бошқариб бораётган 17 йиллик стажга эга ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, автобус ағдарилган. Ҳодиса оқибатида…
Навоийда яна автобус ағдарилиб кетди

Навоий вилояти Томди туманида сўнги 15 кун ичида икки маротаба автобус ағдарилиб кетди.

Навоий ЙҲХБга кўра, 2026 йилнинг 17 январь куни соат 07:00ларда Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 189-190 километрлари оралиғида “ZHONG TONG BUS” русумли автобус “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотиши натижасида йўналиши бўйича йўлни қарама-қарши томонига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса натижасида икки нафар жабрланган фуқаро Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1👎1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Сешанба куни Қуёшда юз берган кучли чақнаш оқибатида Ерда G3–G4 даражадаги магнит бўронлари кузатилиши мумкин. Б
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Сешанба куни Қуёшда юз берган кучли чақнаш оқибатида Ерда G3–G4 даражадаги магнит бўронлари кузатилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жабрланувчи қамоқда: адолат қаерда?

Бир фуқаро ҳушсиз ҳолга келгунча калтакланган ва ҳали тўлиқ соғаймасдан қамоққа олинган. Мазкур воқеа унинг яқинларида саволлар ва норозилик уйғотмоқда.

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, Яккатут маҳалласида яшовчи Мирзаева Гулнорадан келган мурожаатда, унинг ўғли Дилшод Хидиров ноҳақ қамалгани маълум қилинган.

👉Тўлиқ видео
😢14👎1🤔1
Ўзбекистонда «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилди

Газ босимининг айрим ҳудудларда пасайиши кузатилгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари — «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилди.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари ва жамоат транспорти учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилади.

Вазият барқарорлашиши билан чекловлар бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Трампнинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилади

Президенти Шавкат Мирзиёев номига АҚШ президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф келиб тушди.

Мактубда қайд этилишича, ушбу ташаббус 2025 йил 29 сентябрда эълон қилинган ва жаҳон етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режага асосланади.

Ташаббуснинг асосий мақсади узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.

Ўзбекистон Республикасига Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди.

Мирзиёев америкалик ҳамкасбига жавоб мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирди.

Президент ўз мактубида ушбу ташаббусга Яқин Шарқдаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралаётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥14😢2🤔1
“Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади

“Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади.

Бунда:

🔹 дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;

🔹 Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.

2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

Чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани расмийлаштириш ваколати Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳам берилади.

2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Олис ҳудудларда нотариус лавозимига талабгорларни суҳбат асосида тайинлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан олис (чекка) ва нотариус лавозимига талаб паст бўлган нотариал округларда давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига талабгорларни суҳбат асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ, Президентнинг 2025 йил 9 сентябрдаги ПҚ–280-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган нотариал округларда нотариус лавозими бўш бўлган ёки янги лавозим таъсис этилганда суҳбат ўтказилади. Суҳбат Олий малака комиссияси томонидан ўтказилиб, талабгор ҳужжатлари дастлаб ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Суҳбат ўтказилиши ҳақида эълон “Инсон ва қонун” газетасида ҳамда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Талабгор ҳужжатлари ҳудудий комиссия томонидан 15 кун ичида кўриб чиқилади ва талабларга мувофиқ деб топилганда Олий малака комиссиясига юборилади.

Суҳбатда талабгорларнинг касбий билимлари, амалий кўникмалари, мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилияти баҳоланади. Рўйхатга киритилган нотариал округларда камида 3 йил фаолият юритган нотариуслар республика бўйича исталган ҳудудда хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Низом 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“У ҳеч кимга керак эмас” — Трамп Макронни танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилаётган Тинчлик кенгашига қўшилишдан бош тортди.

Ушбу хабарни эшитган Оқ уй раҳбари франциялик ҳамкасбини очиқчасига танқид қилди:

“У шундай дедими? Биласизми, у ҳеч кимга керак эмас, чунки яқин орада у ўз лавозимини тарк этади”, — деди АҚШ президенти.


Трамп таклиф этаётган Тинчлик кенгашининг асосий мақсади — узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
“Етарлича заҳира бор” — “Ўзбекнефтгаз” бензин ҳажмини оширади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажмини талабга қараб етарли даражада оширади

Совуқ ҳаво оқими натижасида “метан заправкалар” фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олиниб, барча зарурий чоралар кўрилган.

Шу ўринда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўради.

“Назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди”, - дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“У ҳеч кимга керак эмас” — Трамп Макронни танқид қилди Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилаётган Тинчлик кенгашига қўшилишдан бош тортди. Ушбу хабарни эшитган Оқ уй раҳбари франциялик ҳамкасбини очиқчасига…
Макрон Трампга СМС юборди

АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Франция президенти Эммануэль Макрондан олган хабарини эълон қилди.

Унда француз лидери Россия ва Украина иштирокида халқаро учрашув ўтказишни таклиф қилган.

“Мен пайшанба куни Парижда G7 учрашувини ташкил қилишим мумкин.

Шу доирада украинлар, данияликлар, сурияликлар ва россияликларни таклиф қилишим мумкин”, — деб ёзган Франция президенти.


Шунингдек, Макрон Париж Вашингтоннинг Сурия бўйича позициясига тўлиқ қўшилишини билдириб, Ирон масаласида ҳам томонлар улкан ишлар қилишлари мумкин эканини таъкидлаган.

Бироқ у АҚШнинг Гренландия бўйича ҳаракатларини тушунмаслигини ҳам қайд этган.

Аввалроқ Франция АҚШ президенти таклиф этган Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилишдан бош тортиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Бу қарорга муносабат билдирган Дональд Трамп Эммануэль Макронни танқид қилиб, унинг “ҳеч кимга керак эмаслиги” ва яқин орада ўз лавозимини тарк этишини айтган.

Бундан ташқари, Трамп Франциядан импорт қилинадиган вино ва шампан маҳсулотларига 200 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилган.

Шундан сўнг Франция президенти унинг таклифини қабул қилишга мажбур бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзининг ядро қуролига эга бўлиши керак — Шерзодхон Қудратхўжа

ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам ўз ядро қуролига эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.

“Агар бу кетиш бўладиган бўлса, Ўзбекистон, Қозоғистонга ўхшаган кучли давлатлар ўзида ядровий кичкина бомбачани қилишга ҳаракат қилади. Нимага Исроилда бор? Нега Эронда ва энди бор, дейишади? Нимага Ўзбекистонда бўлмаслиги керак?

Мен ўйлайман, агарда Ўзбекистон жуда хоҳласа, Ўзбекистонда биз нима қилишимиз керак? Фундаментал фанни ривожлантиришимиз керак, илмни, ёшларимиз билимли, илмли бўлиши керак.

Биз нафақат атом энергетикаси, мен ўйлайманки, агар бу кетиш бизга шунақа таҳдидчалар бўладиган бўлса, Ўзбекистонда ҳам битта-иккита ўзининг мана шунақа қизил кнопкали ядро кнопкачаси бўлишига олиб келади. Буни Ўзбекистон иқтисодиёти кўтаради”, дейди Қудратхўжа.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍19🤔2